imon.uz
4.62K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ОЯТИ

“(Эй, инсон!) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)”

(Исро сураси 36-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳадиси

Муғийра ибн Шуъбанинг котиби Варрод ривоят қилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миш-миш тарқатмоқни, эзмалик қилмоқни, мол-дунёни исроф этмоқни, очкўзлик қилмоқни, оналарга итоатсизлик этмоқни ва қизларни тириклайин кўмиб ташламоқни (Исломдан аввал арабларда шундай одат бўлган) ман қилганлар».

(Имом Бухорий ривоятлари)

"Расулуллоҳ қайтарганлар" Аҳмад Муҳаммад

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Кун_ояти

"Албатта (Қиёмат) Соати келгувчидир. У ҳақда шак-шубҳа йўқдир. Лекин кўп одамлар (унинг келишига) иймон келтирмаслар"

(Ғофир сураси, 59 -оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Кун_ояти

"Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта Карамли (икром кўрсатувчи) Зотдир", (Алақ сураси, 3 -оят).

Ушбу оятнинг тафсирларидан бирида: "Қуръонни ўқинг, (шунда) Роббингиз сизга икром қилади", дейилган.
Бу ўринда Раббоний ҳурмат Қуръон тиловатига боғланиш ила боғланмоқда.
Изоҳ: Демак, Қуръон тиловатида мудом бўлувчи мўмин албатта Раббоний марҳаматга мушарраф бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

Гуноҳдан тийилишга сабрим етмаяпти, деб айтишади. Сиз ўша он жаннатда фаришталарнинг ҳар турли эшиклардан кириб: «(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга ва шаҳватлардан тийилишга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!»,
(Раъд сураси, 24-оят) дейдиган овозларини эшитишни эсга олинг!

Ўткинчи шаҳват лаззатини ўша кунги (жаннат олдидаги) манзарага алиштириб юборасизми?

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

"Ва ўлмайдиган Тирик Зотга таваккул қилинг". (Фурқон сураси, 58 оят).
Одамлар ичидаги барча суянганларинг, ишонган тоғларинг эҳтимол сенга тиргак бўлиш, ёрдам беришидан олдин ўзи вафот топар. Шундай экан, ўз ишингни ўлмайдиган Зотга топшир!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

ҚУРБОНЛИК

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

إِنَّآ أَعْطَيْنَٰكَ ٱلْكَوْثَرَ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنْحَرْ إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلْأَبْتَرُ

(Кавсар сураси , 1-2-3- оятлар)

1) Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

2) Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

3) Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

ҚУРБОНЛИК

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

إِنَّآ أَعْطَيْنَٰكَ ٱلْكَوْثَرَ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنْحَرْ إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلْأَبْتَرُ

(Кавсар сураси , 1-2-3- оятлар)

1) Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

2) Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

3) Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#кун_ояти

وَٱلذَّٰكِرِينَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱلذَّٰكِرَٰتِ أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُم مَّغۡفِرَةٗ وَأَجۡرًا عَظِيمٗا.

«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни, жаннатни) тайёрлаб қўйгандир». 
(Аҳзоб сураси, 35-оят).

Тафсир: Ояти каримада айтилган улуғ ажрдан мурод, жаннатдир. Зикрнинг афзаллиги ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган, жумладан: Абу Ҳурайра ва Абу Саид (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади: «Пайғамбар (алайҳиссалом): “Бирор жамоа йиғилиб, Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, уларни малоикалар ўраб олади, уларга раҳмат ёғади, уларда ҳаловат пайдо бўлади ва Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузурида эслайди”, дедилар». (Имом Муслим ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#кун_ояти

التَّائِبُونَ الْعَابِدُونَ الْحَامِدُونَ السَّائِحُونَ الرَّاكِعُونَ السَّاجِدُونَ الْآمِرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّاهُونَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَالْحَافِظُونَ لِحُدُودِ اللَّهِ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

"Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!".
(Тавба сураси, 112-оят).

Тафсир: Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
#кун_ояти

"Аллоҳ мўминларни сиз турган ҳолда, покидан нопокини ажратмасдан қўйиб қўймас. Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймас. Лекин Аллоҳ Ўз Пайғамбарларидан кимни хоҳласа, танлаб олади. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз, сизларга улуғ ажр бордир".
(Оли Имрон сураси, 179-оят.)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларни мунофиқларга аралаш бўлиб юраверишларига қўйиб қўймаслигини, балки ҳақиқий мўминни мунофиқдан ажратиб олишни айтмоқда. Одатда, бундай пайтларда синов, имтиҳон усули ишга солинади. Уҳуд уруши ҳам ана шундай: покни нопокдан, ҳақиқий мўминни мунофиқдан ажратиб олиш учун синов, имтиҳон бўлди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy