imon.uz
4.38K subscribers
9.29K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

АЛЛОҲДАН ҲАЁ ҚИЛИШ НИМАНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ?

Аллоҳ таоло ҳаё қилган банда нима қилиши лозимлигини қўйидаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё ила ҳаё қилинглар" дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, алҳамдулиллаҳ, биз ҳаё қиламиз", дедик.
"Ундай эмас. Аммо Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бошни ва у ичига олган нарсани, қоринни ва у ичига олган нарсани муҳофаза қилмоғинг, ўлимни ва чиришни эсламоғингдир. Ким охиратни ирода қилса, дунё зийнатини тарк қилади. Ким ўшани қилса, ҳақиқатда Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий ҳаё шунчаки баъзи бир ишларни қилишдан уялишдангина иборат эмаслигини, балки улкан бир маънони ўз ичига олишни баён қилмоқдалар.
Демак, Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш фақат ҳаёлдан ўтказиб қўйиладиган нарса эмас. Бировнинг ҳузурида қисилиб-қимтиниб ўтириш ҳам эмас. Яна шунга ўхшаш қуруқ гап ва ҳатти-ҳаракатлардан ҳам иборат эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Кун_ҳадиси

Муғийра ибн Шуъбанинг котиби Варрод ривоят қилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миш-миш тарқатмоқни, эзмалик қилмоқни, мол-дунёни исроф этмоқни, очкўзлик қилмоқни, оналарга итоатсизлик этмоқни ва қизларни тириклайин кўмиб ташламоқни (Исломдан аввал арабларда шундай одат бўлган) ман қилганлар».

(Имом Бухорий ривоятлари)

"Расулуллоҳ қайтарганлар" Аҳмад Муҳаммад

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

ҚУРБОНЛИК

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

ҚУРБОНЛИК

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz