This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ҲАЖ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАРИ НАШРДАН ЧИҚДИ!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шақиқи Балхий қуддиса сирруҳу айтадилар:
Бешта нарсани қидириб, бешта жойдан топдик:
1. Ризқ баракасини зуҳо намозида;
2. Қабр чироғини таҳажжуд намозида;
3. Мункар Накир саволларига жавобни Қуръони каримни ўқишликда;
4. Сирот кўпригидан енгил ўтишни рўза ва садақада;
5. Аршнинг соясида бўлишни Аллоҳни зикр этишда.
«Сирлар хазинаси» рисоласи
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

ҲЕЧ КИМ КЎРМАЙДИГАН ЖОЙ
Бир олим ўз шогирдларини меҳр бериб ўқитибди, уларга тарбия берибди. Шогирдлари бир неча йиллар давомида ўнлаб китобларни ўқиб, устозига топширибди. Уларнинг ўқиш муддати тугагандан сўнг устоз шогирдларини имтиҳон қилиб, имтиҳондан ўтганини ўзининг ўрнига қўйиб кетмоқчи бўлибди. Чунки устознинг ёши анча жойга бориб қолган экан...
Бир куни шогирдларини чақирибди, уларнинг қўлига биттадан пичоқ ва биттадан қуш бериб:
– Қўлингиздаги қушни ҳеч ким кўрмайдиган жойда сўйиб келинглар, - деб буюрибди.
Битта шогирдидан бошқа барчаси қушларини сўйиб, тушга яқин қайтиб келишибди. Устоз сўрабди:
– Хўш, ҳеч ким кўрмайдиган жойда қушларни сўйдингизми?
Шогирдлар бирин-кетин жавоб беришибди:
– Мен қушимни кўприк тагида сўйдим...
– Мен эса ташландиқ бир уйга олиб бориб сўйдим, ҳеч ким йўқ экан...
– Ўрмон ичига бордим, катта дарахт орқасига ўтиб сўйдим, ҳеч ким кўрмади...
Кечга яқин ҳалиги шогирд бир қўлида пичоқ, бирида тирик қушни кўтариб келибди. У қушини сўймаган экан. Устози сўрабди:
– Нега шунча вақт юрсанг ҳам қушни сўймадинг?
– Устоз, мен ҳеч ким кўрмайдиган жойни топа олмадим. Чунки қаерга борсам ҳам Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилдим, – деб жавоб берибди.
Устоз бир муддат сукут сақлаб, бошини қуйи солиб ўтирибди. Сўнг шогирдларига қарата:
– Сизлардан мана шуни талаб қилган эдим, бу дунёда ҳеч ким кўрмайдиган жой йўқ. Энди мана бу йигит мендан сўнг сизларга ва бошқаларга устозлик қилади, – дебди.
Қаерда бўлсак ҳам “ҳеч ким кўрмайди” деб ножўя ишларни қилмасликка одатланиб қолмайлик, Аллоҳ таоло олдида ҳисоб-китоб қилинишимизни унутмайлик. Раббимиздан ана шу ишга тавфиқ сўраймиз.
"Фазилатли амаллар" китобидан.

🕋 ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР МАДИНА ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИ
✅ Бугун эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган ўзбекистонлик зиёратчилар эсон-омон муборак заминга етиб бордилар.
🔸Ҳамюртларимизни саудиялик ташкилотчилар томонидан муносиб кутиб олдилар ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатмоқдалар.
✅ Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмоналарга жойлашиб бўлганларидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришдилар.
🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

#КУН_ОЯТИ
Агар Аллоҳ сендан рози бўлса, сени ҳаромдан буриб қўяди.
Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, ҳаромни сендан буриб қўяди.
"Ундан ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик)".
(Юсуф сураси, 24 оят).
Агар ҳаром нарса хонадонингга кираётганини кўрсанг ёки ҳаромни қўлинг, кўзинг ва тилинг билан излаётган бўлсанг, демак ҳаётингни бир тафтиш қилишинг лозимдир.
Солиҳ салафлардан бири: "Одамлар Аллоҳнинг азобини енгил санаб гуноҳ қиладилар. Агар уларни Аллоҳ яхши кўрганида эди, албатта гуноҳ қилишдан сақлаб қолган бўлар эди", деб айтган.
Аллоҳим! Бизни ҳаромга йўлиқишдан ва ҳаромни бизга рўпара келишидан сақлагин!

#ҲАДИС
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин”.
Имом Суютий «Жомеъус соғир»да ривоят қилиб, Дорақутнийга нисбат берганлар.
Шарҳ: Банда ўзини қайси мавқеъга мос кўрса, Аллоҳ таоло ўша мақомга туширади. Банданинг қалбида Аллоҳнинг манзилати, банда қай даража Аллоҳнинг таниши, маърифати, билиши, Уни олий санаши, Уни улуғлаши қадарича бўлади. Шунингдек, банданинг қалбида Аллоҳдан ҳаё қилиши, Ундан қўрқиши, Унинг амрлари ва қайтариқларини қоим қилишдаги ҳурмати, қалбини хотиржам бўлиши, У Зотга жисми билан, руҳи ва қалби билан таслим бўлмоғи, ишларида Унинг муроқабасини ҳис этиши, Унинг зикрини ўзига лозим тутиши, неъматларига эришиш йўлида машаққатларни кўтариши, маишат роҳатини У учун тарк этишида, У ҳақдаги яхши гумони миқдорича бўлади.
Худди шунингдек, одамларнинг бу ўриндаги даража ва насибалари юқоридагилардан олган насибалари миқдорича бўлиб, бас, уларнинг насибалари улканроқ даража бўлади, унинг акси бўлса акси қадар бўлади”.
Имом Муновийнинг “Жомеъус соғийр”га ёзган шарҳи, “Файзул қодир”дан.

ОТА-ОНАНИНГ ЙИҒИСИ
Тойсаладан ривоят қилинади:
“У киши Ибн умар розияллоҳу анҳунинг “Ота-онани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир”, деганини эшитган экан”.
Шарҳ: Демак, нотўғри муомала, гап-сўз ёки қандайдир хатти-ҳаракат оқибитида фарзанд ота-онанинг йиғлашига сабаб бўлса, оқ бўлган саналади, яъни улкан гуноҳ содир қилган бўлади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд зинҳор ва зинҳор ота-онасини хафа қилмаслиги ва уларнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши, уриниши лозим.
“Одоблар хазинаси” китобидан.