imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Аллоҳга бандалари ичида энг яхши ва афзали кўп дуо қилиб сўрайдиган(бандалари)дир. Дуода мустаҳкам туриб сўрайдиганларни У Зот севади. Банда ҳар қанча кўп сўраса, Аллоҳ уни шунча яхши кўради, Ўзига яқинлаштиради ва унга ато қилади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бутун дунё жамланиб, сизга қарши ҳар томондан ҳамла қилган тақдирда ҳам: "Иннамаа ашкуу бассий ва ҳузний илаллоҳ" (Мен ғаму ташвишларимдан Ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қиламан), деб айтинг.

Шу билан бирга, "Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун", (Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз) ни (такрорлаб юришни) ўзингизга лозим тутинг.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy
ҚИЁМАТ КУНИ ГУНОҲЛАРНИ ЯШИРАДИГАН АМАЛ

Қайси амалларни қилсак, Қиёмат куни гуноҳларимиз яширилади?
— бир мусулмонни шарманда қилмасак;
— биродаримизнинг мусибатидан шодланмасак.
Эҳтимол, Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилар.
— гуноҳ қилган кишининг айбини очишга ҳаракат қилмасак. Зеро, тавба эшиклари очиқ. Эҳтимол, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб, унинг айбини ошкор қилганинг учун сенга гуноҳ ёзар?
— имкон борича бир мусулмонни айбини яширишга уринсак.
Роббим, айбларимизни яширгин!🤲

манба: "Ҳикматлар" китоби. 👇
ㅤㅤㅤㅤ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҳадис

Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан тенгдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ота-онасининг ёши ўтиб, кексайиб қолган пайтда улар учун ҳаракат қилса, у Аллоҳ йўлидадир», деганлар. Имом Байҳақий ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жиҳод қилишга изн сўради. У зот алайҳиссалом унга: «Ота-онанг тирикми?» дедилар. Келган киши: «Ҳа, тириклар», деб жавоб берди. Шунда Набий алайҳиссалом: «Унда уларнинг ҳақларида (яъни уларга хизмат қилишда) жиҳод қилгин!» дедилар».
Имом Муслим ривояти.👇
ㅤㅤㅤㅤ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ МИСРДАГИ ЙИРИК АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

✈️ Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация мусулмон мамлакатлари орасида долзарб бўлиб турган масалалар муҳокамасига бағишланган уч кун давом этадиган йирик анжуманда иштирок этиш учун Миср давлатига жўнаб кетдилар.

Ташриф доирасида Муфтий ҳазратлари ушбу нуфузли конференцияда иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

🔸Маълумот ўрнида, ушбу анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, "Ал-Азҳар" уламолари кенгаши аъзоси, доктор Шайх Али Жума каби йирик Ислом уламолари, қолаверса, Болгария, Нигерия, Индонезия, Белгия, Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Ливан, Сингапур, Чад, Танзания, Қамар ороллари Республикаси, Қозоғистон каби давлатлардан муфтийлар, исломшунос олимлар, эксперт ва соҳа ходимлари иштирок этади.

🌙 Бутун Ислом оламининг йирик уламо ва соҳа мутахассислари иштирокидаги ушбу анжуман Мисрнинг Қоҳира шаҳрида шу йилнинг 7 июнь куни ўз ишини бошлайди.

✍️ Сафар жараёнлари, йиғилишда муҳокама этилган мавзулар ҳақидаги сўнгги маълумотлар сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
ТАБАРРУК ЕЛКАЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб:
– Сиз бир куни мени уриб озор берган эдингиз, – деди.
– Қасосингни ол, мени ур, – дедилар Сарвари коинот.
– Менинг елка ва орқам очиқ эди, – деди у киши.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак елкаларидан ридоларини туширдилар.
Ҳалиги киши эса шу пайт табаррук елкаларини силаб ўпа бошладилар. Чунки унинг мақсади табаррукликка етишиш эди.

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

Дарахт танасининг инграши

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Жума кунлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир дарахт ёки хурмо устида туриб хутба қилардилар. Бир куни ансорлардан бўлган киши: “Эй Аллоҳнинг расули! Сизга бир минбар ясаб берайликми?” деди.
– Ихтиёрларинг, – дедилар. Улар минбар ясаб бердилар. Жума куни келганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбар томон кетдилар. Шунда хурмо дарахти худди ёш бола бақиргани сингари овоз чиқарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушиб, уни қучоқладилар. У овутилаётган бола сингари инграб овоз чиқарарди.
Туфайл ибн Убай ибн Каъб отасидан ривоят қилиб деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у вақтларда масжид айвондан иборат бўлганида ўша дарахт тўнкаси устига чиқиб хутба қилардилар. Саҳобалардан бир киши: “Эй Аллоҳнинг расули! Сизга бир минбар ясаб берайликми? Жума кунлари унинг устига чиқиб, хутба қиласиз ва уни одамлар эшитади”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа”, дедилар.
Минбар қуриб битказилгач, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган жойга қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилиш учун дарахт тўнкаси олдидан ўтганлари ҳамон у “оҳ” тортди ва ёрилиб, бўлиниб кетди.
Бу овозни эшитиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушдилар ва уни қўллари билан силаб, яна минбарга чиқдилар.
Масжид бузилганида Убай ибн Каъб ўша тўнкани уйларига олиб кетди. У тўнка чириб, ёғоч қуртлари еб битирмагунча у зотнинг уйларида сақланди».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Мулк сураси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақида мавзусининг аслини муолажа қилади.

«Мулк» сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:

1. Аллоҳнинг азамати, У Зотнинг тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.

2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.

3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.

Шунинг учун ҳам бу суранинг фазли улуғ бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаганлар ва уни қироат қиладиганларга ушбу ҳадисдаги каби кўп нарсаларни ваъда қилганлар.

Бу сураи карима ўз соҳибини то у мағфират қилингунича шафоат қилгани учун «Шафоатчи» деб аталади. Шунинг учун ҳам бизнинг диёрларимизда уни дафндан кейин қабр устида ўқиш одатга айланган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, Лаам, Мийм. Танзийл…» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».

Термизий ривоят қилган.

Ҳозирда ҳам кўпчилик мусулмонлар «Мулк» сурасини ўқимасдан ухламаслик ҳақидаги ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келадилар.

Имом Ҳоким келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Кишининг қабрига унинг оёқлари томонидан келинади. Шунда уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Сўнгра унинг кўкраги ёки қорни томонидан келинади. Бас, уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Сўнгра унинг боши томонидан келинади. Бас, уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Имом Насаий келтирган ривоятда эса:

«Ким «Таборакаллазии биядиҳил мулк»ни ҳар кеча қироат қилса, Аллоҳ азза ва жалла унинг сабабидан уни қабр азобидан ман қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уни «Ман қилувчи» деб номлар эдик», дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.

Кўриниб турибдики, бу сурани давомли равишда ўқиб боришимиз саодатимизни таъминлар экан. Ҳозиргидек қиш кечаларида ҳам, бошқа фаслларнинг тунларида ҳам “Мулк” сурасини ўқишни доимий одатга айлантиришимиз зарур.

“Ҳадис ва ҳаёт” китоби асосида тайёрланди
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Намознинг фазилати ва унга аҳамият бериб қизиқтирилган ҳадислар жуда ҳам кўп. Лекин уларни иҳота қилиб, тўла англаш бироз мушкул бўлгани сабабли, бу ўринда қисқа ва қизиқарли ҳадисларни келтирамиз:
1. "Аллоҳ инсонларга ўз динларида биринчи фарз қилган нарса – намоздир. Охири қоладигани ҳам намоздир. Аввал ҳисоб-китоб қилинадигани ҳам намоздир".
2. "Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг".
3. "Киши билан ширк ва куфр орасидаги фарқ – бу намозни тарк қилишликдир".
(Муслим ривоятлари).
4. "Намоз диннинг устунидир".
5. "Намоз шайтоннинг юзини қорайтиради".
6. "Намоз нурдир".
7. "Сажда изини дўзах ютмоқлигини Аллоҳ ҳаром қилди".
8. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқI» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.
9. "Бирор банданинг ҳолати Аллоҳ уни саждада кўрганидан кўра маҳбуброқ эмас. Унинг юзи тупроқдалигидаёқ мағфират қилинади".
10. "Банда Раббисига энг яқин бўладиган пайт саждадаги вақтидир".
11. "Жаннатнинг калити намоздир".
12. "Диндаги намознинг ўрни худди жасаддаги бошнинг ўрнига ўхшайди".
13. "Кимки чиройли таҳорат қилиб, сўнгра туриб икки ракат ёки тўрт ракат (ровий шак қилдилар) намоз ўқиса, унда рукуъ ва хушуъларини чиройли қилиб, Аллоҳга истиғфор айтса, унинг гуноҳларини Аллоҳ кечиради".
14. "Кимки беш вақт намозни рукуъ ва саждаларига риоя қилиб, ўз вақтида адо этса ва Аллоҳ томонидан ҳақ эканлигини билса, жаннатга киради. Ёки жаннат вожиб бўлади. Ёки дўзах ҳаром бўлади".
15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амал афзал?" деб сўралганда, у зот: "Аввалги вақтида ўқилган намоз", дедилар.
16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқ?" дейилганда, у зот: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.
17. "Кимки субҳи намозига борса, иймон байроғи билан борибди. Кимки бозорга борса, шайтон байроғи билан борибди".
18. "Пешиндан олдин ўқилган тўрт ракат намоз саҳарда ўқилганнинг мислидек".
19. "Кимки пешиндан олдин тўрт ракат намоз ўқиса, гўёки кечаси таҳажжуд ўқигандек бўлади".
20. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, "Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, албатта сиз ўлувчисиз. Хоҳлаганингизча амал қилинг, сиз у билан жазоланувчисиз. Хоҳлаган кишингизни яхши кўринг, сиз ундан ажралувчисиз. Билингки, албатта мўминнинг шарафи кечаси қоим бўлиши ва унинг иззати инсонлардан беҳожат бўлишидадир", деди.
21. "Кечаси қоим бўлишни ўзингизга лозим тутинг, чунки у сизлардан олдинги солиҳ кишиларнинг одати ҳамда Раббингизга яқин қилувчидир. Ва хатолар учун каффоратдир. Ва гуноҳлардан маън қилувчидир. Ва жасаддан дардни ҳайдовчидир".

“Фазоилул аъмол” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЭЛЛИКБОШИЛАРГА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЎМИ Қашқадарё виилояти вакиллигида 2022 йил муборак Ҳаж сафарига гуруҳ раҳбари бўлиб бораётган сурхондарёлик ва қашқадарёлик элликбошилар учун икки кунлик ўқув ташкил этилди.

Ўқувларда малакали мутахассислар Ҳаж сафари билан боғлиқ масалалар, ҳажга борувчи фуқаролар билан ишлаш ва ташкилий масалалар юзасидан йўл-йўриқ ва тавсиялар беришди.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати.
#КУН_ОЯТИ

Сабр ҳам руҳий озуқадир, лекин унинг ҳам тугаши бор. Шу боис, сабр матонатли бўлиш учун хушуъли намоздан ёрдам олишга буюрилганмиз. Хушуъли намоз сабрни узайтириб, уни кучайтиради.
وَاسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلاَّ عَلَى الْخَاشِعِينَ

«Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Чунки у нафси синиқлардан бошқаларга жуда оғир ишдир»
(Бақара сураси, 45 оят).

(Биз «ёрдам сўранг» деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийнуу» деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашдир. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидек, салбий маънода, яъни нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб индамай, ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги матонатдир. Энг катта сабр – ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг буюрганини қилишдаги саботдир)
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ХИЛВАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳдан:
- Нега кўпинча уйингизда ёлғиз ўтирасиз?!-, деб сўрашди.
• Шунда у зот:
- Ёлғиз эмасман, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлар билан ўтираман!-, деди, ҳадис илмида машғул эканига ишора қилиб.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни кулдирган воқеъалар

Рамазонда ман қилинган ишни қилган мискиннинг сўзига кулганлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.

«Сени нима ҳалок қилди?» дедилар.

«Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим», деди.

«Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар.

«Йўқ», деди.

«Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар.

«Йўқ
», деди.

«Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар.

«Йўқ»,
деди.

Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга):

«Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, унинг (Мадинанинг) икки чети орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», деди.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра:

«Бор! Уни аҳлингга таом қилиб бер», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЭЛЛИКБОШИЛАРГА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ. 2-КУН

ЎМИ Жиззах виилояти вакиллиги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув биносида 2022 йил муборак Ҳаж сафарига гуруҳ раҳбари бўлиб бораётган Сирдарёлик ва Жиззахлик элликбошилар учун икки кунлик ўқув ташкил этилди.Ўқув-семинарнинг 2-куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими М.Камолов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси юристи Ж.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#ОНЛАЙН: 🌙 100 ДАН ЗИЁД УЛАМО ИШТИРОК ЭТАЁТГАН “УММУД ДУНЁ”ДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференция муносабати билан Қоҳира шаҳри бўлиб турибди.

🌙 Бугун, 7 июнь куни “Уммуд дунё” (Дунёнинг онаси) деб аталувчи Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бошланган халқаро анжуманда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, муфтийлар, дин ва давлат арбобларидан иборат жами 100 дан зиёд йирик уламолар муҳокама қиладилар. Ушбу нуфузли анжуман уч кун давом этади.

🔹Айни пайтда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари нуфузли анжуманда иштирок этиш асносида муҳим мавзу бўйича нутқ қилишлари кутилмоқда.
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz