КАСАЛЛИК БИЛАН БАЛОЛАНГАН КИШИНИ КЎРГАНДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (ногиронлик ва беморлик ила) балоланган кишини кўриб,
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاَكَ بِهِ وَفَضَّلَنِي عَلَى كَثِيْرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيْلاً
«Алҳамду лиллаҳиллазий ъафаний мимма ибталака биҳи ва фаззаланий ъала касирин мимман холақо тафзийла», деса, унга ана шу бало етмайди», дедилар.
(Маъноси: «У касаллик билан балолаган нарсангда мени офиятда қилганинг учун ва одамлар орасида мени кўпроқ фазилатли қилганинг учун Сенга ҳамд бўлсин».)
Имом Термизий ҳасан иснод ила ривоят қилганлар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

#Қадимда_Ҳозир
Агар Қорун пластик карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.
– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳш эканини билганида борми....?!
– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!
– Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!
– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!
– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.
– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.
Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан.

Мусибат ва балоларни ёмон кўрманглар
Баъзи солиҳ салафлар: "Агар дунё мусибатлари бўлмаганида, бизлар охиратда ҳеч вақосиз қолар эдик", деб айтишган.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Бошга тушган аянчли воқеа ва ҳодисаларни ёмон кўрманглар. Эҳтимол, ўша кариҳ, ёқимсиз кўрилган иш нажотингиз бўлиши мумкин. Эҳтимол, сизга (яхши) таъсир қилган иш ҳалокатингиз бўлиши мумкин.
Аллоҳ томон юзланишга сабаб бўлган мусибат Аллоҳ зикридан ғафлатда қолдирувчи неъматдан яхшироқдир.
(Гоҳида) банда учун яхши кўрган нарсасидан кўра ёқтирмаган нарсаси яхшироқ бўлади. Чунки, ёқтирмаган нарсаси (сабабидан аламланиб, озорланиб ва у нарса уни) дуо қилишга ундайди. Яхши кўрган нарсаси эса (баъзан, ҳақ йўлдан) чалғитади.

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.
Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.
---
Ҳадиси шарифни ўқиб, яхши амал устида ўлишни ич-ичимдан хоҳладим. Чунки энг қўрқадиганим, ҳаёт поёнида ҳидоят йўлидан оғиб кетишдир.
Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!

#Ҳадис
Раҳмат ва лаънатга сабаб бўладиган амал
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Инсонларга (сотмоқ учун) турли ашёлар келтирган кишининг ризқини Аллоҳ таоло мўл қилади. Эҳтикор (нарх ошишини кутиб, нарсани сақлаб қўйган, монополия) қилганни эса лаънатлайди”.
Имом Бухорий, Ибн Можа ривояти.

МУСУЛМОНЛАРГА ОЗОР БЕРИШ ВА УЛАРНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни таҳқирламайди, ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Сўнг: «Тақво манабу ердадир», дея кўксиларига уч марта ишора қилиб: «Кишининг мусулмон биродарини ҳақорат қилиши унинг ёмонлигига етарли далилдир», дедилар
Имом Муслим
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни таҳқирламайди, ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Сўнг: «Тақво манабу ердадир», дея кўксиларига уч марта ишора қилиб: «Кишининг мусулмон биродарини ҳақорат қилиши унинг ёмонлигига етарли далилдир», дедилар
Имом Муслим
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
#ҲАДИС
Жума куни салавот айтиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».
Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкинлиги.
2. Жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш масаласи ўз ўрнида алоҳида ва батафсил ўрганилади.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Дунё лаззатларини тарк этиш
Ҳадиси шарифнинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
وَمَنْ أَرَادَ الْآخِرَةَ تَرَكَ زِيْنَةَ الدُّنْيَا
яъни: “Ким охиратни хоҳласа, дунё зийнатларини тарк қилур”.
Инсон дунёда зарур эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилсин, аммо истак-ҳавасларини охиратга қолдирсин. Чунки инсоннинг зарур эҳтиёжларининг чегараси бор. Уларни қондириш мумкин, лекин орзу-ҳаваснинг чек-чегараси йўқ. Уларнинг ҳаммасига ҳеч қачон эриша олмайди. Уларга етаман деб умрининг қандай ўтганини сезмай қолади.
“Тарки дунё” дан мақсад шуки, дунё лаззатларининг муҳаббати қалбга ўрнашиб қолмасин. Улуғларимиз гарчи Аллоҳ таоло уларга молу дунё берган бўлса-да, улар юмшоқ ўринларда ухласалар ҳам, лекин қалбларида мол-дунёга муҳаббат йўқ эди. Чунки улар Аллоҳ таолонинг валилари эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
اَلدُّنْيَا جِيْفَةٌ وَ طَالِبُوْهَا كِلَابٌ
яъни: “Дунё ўлимтикдир, унинг талабгори итлардир”, деганлар.
Ҳақиқатан, агар бирор ўлимтик топилса, бир неча итлар унинг атрофида жамланишади. Лекин бири иккинчисининг яқин келишига йўл қўймайди. Алоҳида, бир ўзи ейишни хоҳлайди. Инсонлар дунё талабида ишласалар, бунда биров шерик бўлишини хоҳламайдилар. Фақатгина ўзлари бўлишни хоҳлайдилар.
"Шарм ва ҳаё” китобидан

ҚАЛБ КАСАЛЛИКЛАРИ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар мўмин киши бир гуноҳ қилса, унинг қалбида бир қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, гуноҳдан қайтиб, истиғфор айтса, у йўқолади. Аммо гуноҳни зиёда қилса, у қора доғ ҳам кўпаяди ва натижада бутун қалбни ўраб олади" - деганлар.
Имом Термизий ривояти.
Хасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар:
1.Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2.Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3.Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4.Аллоҳнинг ризқини шукур қилмасдан еявериш.
5.Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6.Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
Дўстларингизга ҳам улашинг: ⤵️

Очилмайдиган номаи аъмол
Банда қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига келтирилади ва унинг қўлига ёпиқ номаи аъмоли берилади. У ҳарчанд уринмасин, уни очолмайди ва ҳайрон бўлади. Аллоҳ таолодан нидо келади: “Эй бандам, сен дунёда мендан ҳаё қилар эдинг, бугун сенинг номаи аъмолингни очиб, гуноҳларингни ошкор қилишдан мен ҳам ҳаё қиламан”.
"Шарм ва ҳаё” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Банда қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига келтирилади ва унинг қўлига ёпиқ номаи аъмоли берилади. У ҳарчанд уринмасин, уни очолмайди ва ҳайрон бўлади. Аллоҳ таолодан нидо келади: “Эй бандам, сен дунёда мендан ҳаё қилар эдинг, бугун сенинг номаи аъмолингни очиб, гуноҳларингни ошкор қилишдан мен ҳам ҳаё қиламан”.
"Шарм ва ҳаё” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҚЎРҚ ВА ЯНА ҚЎРҚ!
Аллоҳ таоло одил Зотдир.
Бирон кимсага зулм қилсанг ва у сен ҳақингда оламлар роббига "Аллоҳ сенга кифоя қилсин", дея арз этишидан ҳазир бўл, ҳазир бўл ва яна ҳазир бўл!
Аллоҳ субҳонаҳу бандаларга мисқол заррачалик ҳам зулм этмас.
Шундай экан, қиёматдаги сен учун бўладиган зулматлар бўлмиш зулмдан сақлан.
Бу зулм ҳам бегона кимсаларга ва ҳам ўз яқинларингга бўлиши мумкин.
«Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз».
[Анбиё сураси: 47-оят].
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

#Кундалик_масала
Савол: Шом пайтида жинлар изғийдими?
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шом пайтида жин ва шайтонлар изғиб юриши ҳам ҳадиси шарифларда баён қилинган.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Идишларингиз устини ёпинг, қопнинг оғзини боғланг, эшикларни қулфланг, кеч кирганида болаларингизни қайтаринглар. Сабаби, (бу пайтда) жинларнинг тарқалиши ва тез ҳаракатланиши бор...” (Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).
Бу ҳадисда бир қанча фойдали маслаҳатлар берилмоқда. Кексаларимизнинг “Шомдан кейин кўчага чиқиб бўлмайди”, деган гапи мана шу ҳадисга асосланиб айтилган бўлса, ажаб эмас. Сабаби шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб тарқалади. Бу пайтда жинлар кўчада юрган болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Чунки улар оятлар, зикру тасбеҳларни айтиб юришни билишмайди.
Баъзан, болаларнинг инжиқ бўлиб қолиши, уйқусида босинқирашига ҳам ана шу пайт кўчада юриши сабаб бўлади. Бу ноқулайликлардан қутилиш учун ҳадиси шарифдаги кўрсатмаларга амал қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

“УМРА – 2022”:
Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!
Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчиларга кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган.
Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди.
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилди.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати