imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#солиҳлар_гулшани

​Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди

Салом ибн Абу Мутиъдан ривоят қилинади: «Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ифтор қилиш учун бир идишда сув олиб келди. У сувни оғзига яқинлаштирди-ю, бирдан йиғлаб юборди ва шундай деди: «Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди: «Дўзах аҳли жаннат аҳлига: «Устимизга сувдан ёки Аллоҳ сизларни ризқлантирган нарсадан тўкинглар», деб нидо қилади. Улар эса: «Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган», дейдилар». Шу гапларни эслаб, йиғлаб юбордим»

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?

Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказар эди. Одамлар Ҳасан Басрийга: «Эй Абу Саъид, мана бу одамни амирга айтмайсизми, бизни безовта қилмайдиган қилиб қўярди», дейишди. Ҳасан Басрий уларга жавоб бермай, сукут сақлашни афзал кўрди. Бир куни ҳалиги хавориж яна Ҳасан Басрийнинг мажлисига келиб, ҳар доимгидек беодоблик қила бошлади. Шунда Ҳасан Басрий: «Аллоҳим, унинг бизларга қилган озорини Ўзинг кўриб, билиб турибсан. Ўзинг хоҳлаганингдай, унга кифоя қил!» деб дуоибад қилди.
Бу воқеани ривоят қилган одам айтади: «Ҳасан Басрий шундай деб дуо қилиши билан ҳалиги хавориж турган жойида ерга йиқилди. Уни кўтариб уйига олиб боришганда, жони чиқиб бўлган экан. Ҳасан Басрий ҳар гал ўша одамни эсласа, йиғлар ва: «Нима уни Аллоҳдан тўсиб, алдаб қўйди?» дер эди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Ҳасан ибн Солиҳ жориясини сотди. Жория янги хонадонга боргач ярим тунда уйғонди. Хонадон аҳлига қарата:

"Эй уй эгалари, намоз.. намоз..", дея нидо қилди. Улар уйғониб: "Бомдодга азон айтилдими?", дея сўрашди.

У: "Нима, сизларда фақат бомдод ўқиладими?", дея сўраганда: "Ҳа", дея жавоб қилишди.

Тонг отгач жория Ҳасаннинг олдиларига бориб шундай деди: "Мени қайтариб олинг. Тун намози ўқимайдиган ёмон кишиларга сотибсиз!".
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

НАҚАДАР ҒОФИЛ КИМСАЛАР
Исҳоқ ибн Халаф айтади: «Амр ибн Қайс Мулоий бозордагиларга қараб йиғлар ва шундай дер эди: «Улар қандай ғофил кимсалар-а! Ўзлари учун нима ҳозирлаб қўйилганидан бехабарлар».

Изоҳ: Амр ибн Қайс бу гаплари билан охиратни унутиб, дунёга алданиб қолган кимсаларни назарда тутганлар

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

ЭНГ КЎП НЕЪМАТГА ЭРИШГАН ОДАМ
Ҳайсам ибн Моликдан ривоят қилинади: «Айфаъ ибн Абднинг олдида бир неча киши суҳбатлашиб ўтирган эдик. Орамизда Абу Атийя ҳам бор эди. Суҳбатимиз Аллоҳнинг неъматлари мавзусига қараб бурилди. Гап орасида: «Энг кўп неъматга эришган одам ким?» деган савол ўртага ташланди. Ўтирганлар фалончи, фистончи деб, ўз фикрини билдираа бошлашди. Айфаъ: «Эй Абу Атийя, сен нима дейсан?» деган эди, Абу Атийя: «Сизларга энг кўп неъматга эришган одам кимлигини айтайми? У – тупроқ остида ётган, азобдан омонда бўлиб, мукофотни кутиб ётган кишидир», деб жавоб берди».

«Солиҳлар гулшани»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

ЙИРИНГ ИЧИШДАН ЕНГИЛРОҚ
Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинади: «Ато Хуросоний билан сафарда эдик. У туни билан намоз ўқиб чиқарди. Туннинг учдан бири ёки ярми ўтганда чодиридан туриб, баланд овоз билан бизни чақирар эди: «Эй Абдурраҳмон ибн Язид, эй Язид ибн Язид, Ҳишом ибн Ғоз, эй фалончи ва фалончи! Туринглар, таҳорат қилиб, намоз ўқинглар. Кечалари қоим, кундузлари соим бўлиш йиринг ичишдан, темир парчаларини ейишдан енгилроқ. Шошилинглар, тезроқ бўлинглар, нажот мана шунда!». У шундай деб, яна намозини ўқигани киришар эди.

«Солиҳлар гулшани»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирдилар. Масжид қоронғи бўлганидан, ухлаб ётган бир одамни оёқлари билан туртвордилар. Умар қоронғида кўрмасдилар. У одам:
- Бу нимаси? Эшакмисан?- деди.
У киши: Йўқ, Умарман - дедилар.
Шунда халифанинг ҳамроҳлари айтди: Эй амирал-муъминийн, у сизни, эшак, деди.
- Йўқ, у эй эшак, демади. У сўради, мен жавоб қилдим, дедилар.

Умар қандай ҳам нозикфаҳм, ҳалим ва тақводор бўлганлар-а!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

АЗОБИ ТУШГАНДА ҚАНДАЙ БЎЛАРКИН?
Абдуллоҳ ибн Шавзаб айтади: «Сулаймон ҳаж қилди. Умар ибн Абдулазиз ҳам у билан бирга эди. Иккови Тоифга келишганда чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбурлади. Сулаймон унинг овозидан қўрқиб кетиб, Умар ибн Абдулазизга: «Буни қаранг, Абу Ҳафс, қандай даҳшат-а!» деди. Умар ибн Абдулазиз ибратомуз оҳангда: «Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлаётган пайтда шундай даҳшатли момақалдироқ бўлиб, чақмоқлар чақса, азоби тушаётганида қандай бўларкин?» деди.

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

ЎЛИМ ТИРИКЛАР УЧУН ИБРАТДИР
Сулаймон Тоий айтади: «Абдулвоҳид ибн Зайдни Ҳавшабнинг жанозасида кўрдим. Ҳавшаб дафн қилингач, у шундай деди: «Эй Абу Бишр, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен бундай кун келишидан огоҳ эдинг. Эй Абу Бишр, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен ўлимдан ташвишда эдинг. Лекин Аллоҳга қасамки, қўлимдан келса, сенинг ўлимингдан кейин ишга қаттиқ киришаман». Шундан кейин Абдулвоҳид ибн Зайд илм учун астойдил ҳаракат қилди.

«Солиҳлар гулшани»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

БУНИНГ АЖАБЛАНАРЛИ ЖОЙИ ЙЎҚ
Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Таймий Солиҳ Муррийдан ривоят қилади: «Аёлим дардга чалиниб, фалаж бўлиб қолди. Унга Қуръон ўқиган эдим, тузалиб кетди. Бу воқеани Ғолиб Қаттонга сўзлаб бердим. Шунда у: «Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Аллоҳга қасамки, агар бир ўлик Қуръон ўқилгани учун тирилиб кетганини айтганингда ҳам ажабланмас эдим», дедилар».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

ЭЙ СОЛИҲ, МЕНДАН ИБРАТ ОЛ!
Абу Соиб Абдий айтади: «Солиҳ Муррий бизнинг олдимизга кирган эди, «Қаердан келяпсан, эй Абу Бишр?» дедим. Солиҳ шундай деди: «Уйимдан келяпман. Бу ерга келгунча кўп жойлардан ўтдим. Бир уйнинг олдидан ўтсам, уй менга: «Эй Солиҳ, мендан ибрат ол. Фалончи-фалончилар менинг бағримда яшашди, кейин риҳлат қилиб кетишди. Яна бошқа фалончилар ҳам менинг бағримда ҳаёт кечирди. Улар ҳам риҳлат қилишди», деди. Йўлимда давом этиб, яна бир уйнинг олдидан ўтдим. Ўша уй ҳам аввалгисига ўхшаб, «Эй Солиҳ, мендан ибрат ол, фалончи-фалончилар менинг бағримда яшади, кейин риҳлат қилиб кетишди. Яна бошқа фалончилар ҳам менинг бағримда ҳаёт кечирди. Улар ҳам риҳлат қилишди», деб нидо қилди». Солиҳ Муррий шу тарзда олдимизга келгунча ўтган уйларни бирма-бир тилга олди».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#солиҳлар_гулшани

Фақат Аллоҳдан қўрқаман

Амр ибн Атабанинг мавлоси айтади: «Саратоннинг иссиқ куни эди. Бир куни уйғониб, Амр ибн Атабани қидирдик. Қарасак, у тоғда саждада турар, устига эса бир булут соя солиб турар эди. Яна бир куни тунда унинг намоз ўқиётганини кўрдим. Шу пайт бир шернинг ўкиргани эшитилди. Ҳаммамиз қочиб кетдик. Фақат Амр ибн Атаба қочмасдан, намоз ўқийверди. Кейин ундан: «Шердан қўрқмадингми?» деб сўрадик. У: «Аллоҳдан бошқасидан қўрқишга У Зотдан ҳаё қиламан», деди».

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Она меҳри

Икки аёл сафарга чиқди. Икковининг ҳам ёш боласи бор эди. Йўлда уларга бўри ҳужум қилиб, болаларнинг бирини еб қўйди. Икки аёл омон қолган битта болани талашиб қолишди. Иккиси ҳам «Бола меники», деб даъво қилиб, Довуд алайҳиссаломга боришди.

Довуд алайҳиссалом бўлган воқеани эшитиб, болани икки аёлнинг ёши каттасиники деб ҳукм қилди. Улар бу ҳукмдан норози бўлиб, Сулаймон алайҳиссаломнинг олдига боришди.

Сулаймон алайҳиссалом бўлган воқеани эшитгач, «Пичоқ олиб келинглар. Болани иккига бўлиб, икковингизга бўлиб бераман», деди.

Шунда ёш аёл жон ҳолатда: «Йўқ! Ундай қилманг! Майли, мен даъвоимдан кечдим», деди. Сулаймон алайҳиссалом унга: «Болани ол, бу сенинг боланг экан», деб ҳукм чиқарди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz