imon.uz
4.8K subscribers
9.77K photos
1.64K videos
22 files
20K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Кимки, охират экинини (савобини) истар экан, Биз унга экини (ҳосили)ни зиёда қилурмиз. Кимки дунё экинини истар экан, Биз унга ўшандан берурмиз ва унинг учун охиратда насиба (савоб) бўлмас.

(Шўро сураси, 20-оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Энг яхши одам ким?» деб сўрашди.

У зот: «Қалби тоза, ростгўй бўлгани», дедилар.

Шунда саҳобалар: «Ростгўй деганингизни биламиз. Аммо қалби тоза деганингиз ким?» дейишди.

У зот: «Тақводор, покиза, гуноҳи йўқ, зулм қилмайдиган, нафратланмайдиган ва ҳасад қилмайдиган одам», дедилар.

Ибн Можа ривояти..
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
«САЛОМ ОМОНЛИК ВА ТИНЧЛИКДИР»

* * *
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломнинг нимаси яхши?» - деб сўради.
«Таом бермоқлигинг, ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом бермоқлигинг», - дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

* * *
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аввал салом, кейин калом», - дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Чунки, салом омонлик ва тинчликдир. Аввал омонлик ва тинчликни эълон қилиб олиб, сўнг гап бошлаш лозим. Шунинг учун, танигану танимаган ҳар бир кишига гапиришдан аввал салом бермоқ исломий маданиятнинг ажралмас қисмидир.

Салом - тинчликнинг фойдаларидан

1. Салом Аллоҳ таолога таслим бўлишдан иборат бўлиб, У зотнинг муҳаббати ва розилигига сазовор қилади.

2. Салом амният ва омонлик тарқатади.

3. Салом ила қон тўкилишининг олди олинади.

4. Салом орқали душман билан ярашилади.

5. Салом Исломнинг барча умматларига даъватидир.

6. Салом ила банда икки дунё саодатига эришади.

«Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз. Бундан кейин назоратини қила олмайсиз. Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан берманг".

Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий.

https://t.iss.one/imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Лекин икки ва уч хўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: «Бисмиллаҳ», денглар. Ичиб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳ», деб айтинглар», дедилар.


Имом Термизий ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ НИКОҲЛАНИШ ҲУКМИ

Ижтимоий тармоқ воситасида келин ва куёв масофадан туриб никоҳланиш жоизми? Тармоқда бир-бири билан танишган ёшларни ўйлантирган саволлардан бири шу. Кимлардир буни хоҳлайди. Чунки орадаги масофа йироқлиги туфайли бир-бирлари билан учрашиш имкони йўқ. Улар ҳеч бўлмаганда интернет воситасида бўлсада, никоҳланиб ижтимоий тармоқларда бемалол хоҳлаган мавзуларида истагандай суҳбат қуришни исташади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Forwarded from Muslim.uz
#Онлайн: Муфтий ҳазратлари халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Бугун, 20 февраль куни Наманган вилоятидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи мажмуасининг тантанали очилиш маросими ва илмий конференцияси бошланди. Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедов ва Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ҳамда 100 нафарга яқин маҳаллий ва хорижлик уламолар, соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
Батафсил

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
@imonuz
Эшитинг, фақат йиғламанг!
Худо мени эшитадими?
4:34 дақиқа
💾 3:14 мб

https://t.iss.one/imonuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ДАҲРИЙЛАР БИЛАН БАҲС

Даҳрийлар:
– Роббинг қачон пайдо бўлган?
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ:
– Аллоҳ тарих ва замонлардан олдин мавжуддир. Унинг пайдо бўлишининг аввали йўқдир. Менга айтингларчи тўртдан олдин нечи бор?
– Уч бор.
– Учдан олдинчи?
– Икки бор.
– Ундан олдинчи?
– Бир бор.
– Бирдан олдинчи?
– Ҳеч нарса йўқ.
– Агар саноқ бўлган бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, ҳақиқий ягона бўлган Зот ҳақида нима дейсизлар?!

– Роббинг қаёққа қараб туради?
– Агар қоронғу хонага шамчироқ олиб кирсангиз, нур қаёққа юзланади?
– Ҳаммаёққа.
– Агар ясалган нур шундай бўлса, осмонлар–у ернинг нури бўлган Зот қандай бўлади?!

– Роббингни бизларга сифатлаб бер, у темир каби қаттиқ жисмми ё сув каби суюқми ё тутинсимонми?
– Сизлар ўлаётган кимсанинг олдида ҳозир бўлганмисизлар?
– Ҳа,бўлганмиз.
– У ўлгандан кейин ҳаракатланиб гапирганми?
– Йўқ.
– Ўлимидан олдин гапирармиди?
– Ҳа.
– Уни нима ўзгартирди?
– Руҳи чиқиши.
– Унинг руҳи чиқдими?
– Ҳа.
– Мана шу руҳни менга сифатлаб беринглар-чи? У темир каби қаттиқ жисмми ё сувга каби суюқми ё тутинсимонми?
– У ҳақида ҳеч нарса билмаймиз.
– Агар яратилган руҳ ҳақида ҳеч нарса билмасанглар, уни сифатлаб бера олмасанглар, қандай қилиб мендан буларнинг ҳаммасини яратган илоҳий Зотни сифатлаб беришимни сўрайсизлар?

Шунда улар мот бўлишди, Аллоҳ Абу Ҳанифани Ўз раҳматига олсин!

Абдуллоҳ Камол

Каналларимизга уланинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКОЯСИ

... Бир насроний роҳиб бор эди...
У Худони берган куни мусулмон шайхнинг олдига бориб, исломни тарк этиб насронийликка ўтишига чақирарди...
Унга доим шу сўзларни айтарди:
— Эй шайх, сен вақтингни ҳар куни беш вақт намознинг қиёмига, рукуъсига яна қиём, яна рукуъга сарфлайсан. Яна йилда тўла бир ой рўза тутасан. Умринг бўйи бўғиб қўйилгандексан, истаганингни қилолмайсан. Чўчқа гўштига яқинлашмайсан ва ҳ.к.. Қасам ичаман, буларга чидаб бўлмайди... Эй шайх, агар истасанг, булардан қутуласан. Бор - йўғи Аллоҳ ёлғиз фарзанди Исони оламларга худо қилиб юборганига, сенинг кабилар хатоси туфайли ўлганига иймон келтирсанг, бас! — дерди...

У ҳар куни келиб шу сўзларни такрорлашдан чарчамасди. Лекин бир куни у келмади.

... Шайх роҳиб бу ишни шунчаки қўймаслигини, осонликча қутулмаслигини биларди. У қандай жавоб беришни кўп ўйларди. Аллоҳ бир куни унга ажойиб нарсани илҳом қилди...

Ўз ёрдамчисини чақириб:
— Эртага роҳиб келганда, бироз кутгин - да сўнг, олдимга келиб, қулоғимга пичирла! — деди...

Эртасига одатига кўра насроний келди. Ўтириб қиссасини айтишни бошлади. Хизматкор келиб, шайхнинг айтганидек, қулоғига нималарнидир пичирлади. Шайх дод - войлаб йиғлай бошлади. Роҳиб ҳайрат билан нима бўлганини сўради.
Шайх:
— Ҳозир жавоб беришни хоҳламайман! — деди.
— Сокин бўл, ва бизга нима бўлганини айт! — деди роҳиб.
— Иш жуда катта, қандай айтаман ахир? — деди шайх.
— Асабларим ўйнаб кетяпти, айта қолсанг-чи? — деди роҳиб.
— Менга даҳшатли хабар келди. Фаришта Жаброил ўлибди! - деди.
Роҳиб қаҳқаҳа отиб кулиб юборди.
- Сен аҳмоқмисан - а? Фаришталар ўлмайдилар, қандай қилиб ўлсин, эй шайх! - деди.
Шайх:
— "Фаришта ўлади", деб айтаётган - мен, аҳмоқ бўлсам... Унда "Фаришталарни яратган Зот ўлган", деб айтган одам ким экан а...? - деди.

Шайх Аҳмад Дийдод қиссаларидан.

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
СИЗНИ ФАҚАТ НАМОЗ ҚУТҚАРА ОЛАДИ!!!

«Ҳой инсонлар, туринг ўрнингиздан! Гуноҳларингиз билан ёндирган дўзах оловини намоз ўқишлик билан ўчирингиз!»

Абу Бакри Сиддиқ розияллоҳу анҳу

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.

Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

Шайх Алий Тантовий
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
📌 Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик (ичиш)да, (сув идишни оғизларидан ташқарига олиб), уч марта нафас олардилар".
Муттафақун алайҳ.

Фойда: Бирор ичимликни уч хўпламдан қилиб ичишнинг ва ҳар хўпламдан кейин нафас олишнинг ҳамда нафас олаётганда идишдан узоқда туришнинг маҳбублиги. Албатта бундай қилишнинг сиҳат-саломатлик учун фойдалари кўпдир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

"Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оят-белгилар бордир".
Рум сураси, 24-оят.

Тафсир:
Олимлар кашф қилишларича, чақмоқ чаққанда ҳавони куйдириб ўсимликлар учун ўта фойдали ўғит–азот пайдо бўлар экан. Ана ўша модда ёмғир ила ерга тушиб ўсимликларнинг ўсишига, ҳосил беришига омил бўлар экан. Демак, хавф ва умид чақмоққа боғлиқ экан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга маҳбубларингиз ва Қиёмат кунида мажлис жиҳатидан яқинларингиз ахлоқи яхшиларингиздир. Менга ёмон кўрилганларингиз ва Қиёмат кунида мендан узоқларингиз сергап-эзмаларингиз, ахлоқсиз сўзларни сўзловчиларингиз ва мутафайқиҳлардир», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сергап ва ахлоқсиз сўзларни айтувчини билдик. Аммо мутафайқиҳлар, деганингиз ким?» дейишганида, у зот: «Мутакаббирлар», деб айтдилар.

Имом Термизий ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
УЙЛАНИШ ҲАҚИДА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
• “Кимки бирор аёлга унинг азизлиги, обрў ва шарафи учун уйланса, Аллоҳ унга хорликни кўпайтириб қўяди.
• Кимки аёлнинг мол-дунёси учун уйланса, Аллоҳ унга қашшоқликни кўпайтириб қўяди.
• Кимки аёлнинг ота-боболаридаги шон-шараф туфайли уйланса, Аллоҳ унга пасткашликни кўпайтириб беради.
• Кимки кўзини ҳаромдан тийиш учун, зинодан сақланиш учун, қариндош-уруғликни тиклаш учун уйланса, Аллоҳ аёлни эрига, эрни аёлига баракали қилиб қўяди”.

(Тобароний ривоят қилган.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ТИЛ ВА ЮРАК

Луқмони ҳакимни бир киши сотиб олиб, даргоҳида хизмат қилдирарди ва ундаги илму-ҳикматни гоҳи-гоҳида синаб кўрарди. Бир куни имтиҳон тарзида буюрди:
— Эй Луқмон, менга бир қўйни сўйиб, энг яхши аъзосини олиб келгин.
— Бош устига, — деди Луқмон ва қўйни сўйиб, тили билан юрагини хўжасига элтди.
Анча муддат ўтгандан кейин хўжа уни яна чақириб, деди:
— Эй Луқмон, бир қўйни сўйгинда, менга унинг энг ёмон аъзосини олиб келгин.
Луқмон қўйни сўйиб, яна тили билан юрагини кўтариб келди.
Хожа деди:
— Нега қўйнинг энг яхши аъзосини сўрасам ҳам, энг ёмонини сўрасам ҳам тил ва юракни кўтариб келдинг?
Луқмон деди:
— Эй хўжа, агар пок бўлса, ҳеч нарса тил ва юракдан яхши эмас. Агар нопок бўлса, ҳеч улардан ёмонроқ эмас.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz