imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Сийрат

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари:
Ҳорис,
Зубайр,
Ҳамза,
Зирор,
Абу Толиб (Абду¬маноф),
Абу Лаҳаб (Абдулуззо),
Абдулкаъба,
Муғийра,
Навфал.

Аммалари:
Умайма,
Баро,
Умму Ҳакийм,
Сафия,
Арво,
Отика.

Аёллари:
Хадийжа бинту Ҳавайлид,
Савда бинту Замъа,
Оиша бинту Абу Бакр,
Ҳафса бинту Умар,
Зайнаб бинту Ҳузайма,
Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя),
Зайнаб бинту Жаҳш,
Маймуна бинту Ҳорис,
Жувайрия бинту Ҳорис,
Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён),
Мория бинту Шамъун, С
офия бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар:
Қосим,
Абдуллоҳ,
Иброҳим.

Қизлари:
Зайнаб,
Фотима,
Руқайя,
Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари:

Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия»
асари асосида тайёрланди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#СИЙРАТ

РАСУЛУЛЛОҲ МЎЖИЗAЛAРИ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам мўъжизалар кўрсатганмилар?
- Ҳа. «Сияри набий» ва «Таворихи анбиё» китобларида бу ҳақда кўп баён қилинган.

Биринчиси: кофирлар у кишини синамоқ учун мўъжиза сўрашганида, ойни икки бўлакка бўлиб кўрсатганлар. Ойнинг бир бўлаги тоғнинг бир томонида, иккинчи бўлаги бошқа томонида кўринган.
Иккинчиси: Муҳаммад алайҳиссалом Aбу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) билан Маккадан Мадинага келганларида Aбу Aйюб Aнсорий икки кишилик таом келтирганлар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Aбу Aйюбга Мадина шаҳри улуғларини мажлисга чақиришни буюрганлар. Бир юз саксон киши йиғилган ва ҳаммалари таомни тановул қила бошлаганлар. Aммо мўъжиза туфайли таом сира камаймаган.
Учинчиси: Ҳудайбия саҳросида уруш пайти саҳобалар ташна бўлишади. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо билан сув чиқарадилар. Жами аскарлар тўйиб сув ичадилар.
Тўртинчиси: яна ўшандай ҳолатларнинг бирида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ярим коса сувга бармоқларини соладилар ва косага сув тўлиб, етмиш-саксон киши у сувдан ичадилар.
Бешинчиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч юз кишилик мажлис чақирадилар. Бир кичик лаганда хурмо қўядилар, мажлис аҳли хурмодан қанча тановул қилса ҳам ҳеч тугамаган.
Олтинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир яҳудий аёл заҳарланган гўшт келтирганида, гўшт: «Мен заҳарланганман», деган экан.
Еттинчиси: бир бўри, эчки ва туя Пайғамбаримизнинг мўъжизалари туфайли тилга кирган.
Саккизинчиси: бир киши: «Пайғамбар эканлигингизга гувоҳингиз борми?» деб сўраганида, бир дарахт Расул алайҳиссаломнинг ёнларига келиб шаҳодат калимасини айтган ва қайтиб жойига бориб турган.
Тўққизинчиси: Хандақда уруш пайти бир дона арпа нонига барака келиб, минг киши тўйган.
Ўнинчиси: Ҳунайн урушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душман қўшинига бир ҳовуч тупроқ сепганларида, уларнинг кўзларига тупроқ тўлиб, мағлубликка гирифтор бўлган эди.
Ўн биринчиси: ул зот тасбеҳ ўгирганларида, тасбеҳ тошларидан «Субҳаналлоҳ», деган овоз эшитилган.
Ўн иккинчиси: Муҳаммад алайҳиссалом қариндошларининг хайр-дуоларини қилиб турганларида, уйнинг деворларидан «Омин» деган овоз эшитилган.
Ўн учинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни суяниб хутба ўқийдиганлари хурмо ёғочидан айрилганларида, у ёғоч устун ғамгин йиғи овози чиқарган.
Ўн тўртинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг катта мўъжизалари - Қуръони каримдир.

Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#СИЙРАТ

У ЗОТ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БАРМОҚЛАРИ ОРАСИДАН СУВ ЧИҚИШИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Заврода саҳобалари билан турганларида у зотга бир идиш келтирилди. Шунда у зот қўлларини идишга солдилар. У зотнинг бармоқлари орасидан сув қайнаб чиқа бошлади. Қавм таҳорат қилди».
Қатода айтди: «Мен Анасга «нечта эдинглар?» дедим.
«Уч юзта ёки уч юз атрофида» деди»


Икки шайх ривоят қилганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» 19-жуз.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
002 - PAYG'AMBAR SAV FAZILATLARI
@imonuz
#СИЙРАТ

"ПАЙҒАМБАР САВ ФАЗИЛАТЛАРИ"

#Мавъиза #Аудио

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#СИЙРАТ

5424. -Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп сукут сақловчи ва кам кулиб юрувчи киши эдилар.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни тарк қилмас эдилар. Бемор бўлган вақтларида ўтириб ўқирдилар.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар олдидан ўтсалар, уларга салом берардилар.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар ва аёлларга энг раҳмдил киши эдилар.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқоллари зич ва ҳайбатли киши эдилар.
– Душанба ва пайшанба кунги нафл рўзаларни қолдирмасликка ҳаракат қилардилар.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаш олдидан мисвоклари бошлари томонда турар, уйғонганларида ҳам мисвок тутишдан бошлардилар.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хулқларнинг энг ёқимсизи- ёлғон гапириш эди.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилар ва уни ҳам мукофотлардилар.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча нарсада йўлбошчи эдилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҚАБРЛАРИ ҚАЕРДА?
#сийрат

585-CАВОЛ: Мазҳаб бошимиз имом Аъзам р.а.нинг ҳаётлари ҳақида ўқиб ўргандим. Лекин у зотнинг қабрлари қаерда жойлашгани ёзилмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансур даврида 150 ҳижрий - 767 мелодий йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида вафот этганлар. У зот Бағдоднинг шимол томонига дафн қилиндилар. У киши дафн қилинган жой кейинчалик мақбаратул Хайзарон деб аталиб кетди. Бу ном халифа Маҳдийнинг хотини, Ал-ҳодий ва Хорун ар-Рашиднинг онаси Ал-Хайзарон бинти Атонинг номи билан боғлиқ. Бу аёл қабристонга 173 ҳ. -- 789 м.йилда дафн қилинганлар.
375 ҳ. – 986 м.йилда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг қабрлари ёнида бир масжид қурилади ва унинг ёнида катта мадраса ҳам бунёд этилади.
459 ҳ. – 1066 м.йилда қабр ёнида бир саҳна ва қабр устига баланд оқ қубба қурилади. Ўша саҳна атрофидаги маҳаллани Имом Абу Ҳанифа маҳалласи деб аталган.
941ҳ. – 1534 м.йилда Имом Аъзамнинг қабрларини Усмоний халифа Султон Сулаймон Қонуний зиёрат қилади ва вайрон бўлган мақбара, қубба, масжид ва мадрасани қайта тиклайди. Бу жойни ҳимоя қилиш учун қалъа тиклатиб 150 та соқчи қўяди.
1170 ҳ. – 1757 м.йилда Мамлуклар подшоҳи Сулаймон пошо бу жойларни яна янгидан бино қилдирди.
1424 ҳ. – 2003 м.йилда Аъзамия маҳалласида ҳарбий амалиётлар жараёнида мақбара атрофига зарар етди. Ерлик аҳоли уни имкон борича тиклаб, ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло Имом Абу Ҳанифа Имом Аъзамни раҳмат қилсин, омин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#сийрат

Агар ҳаёт қаршисида танг аҳволга тушиб, тушкун қолсангиз, Ҳабибимизга салавот айтишга ошиқинг. Маҳзун кимса у зотга салавот йўллар экан, Аллоҳ унга рўшнолик, ташвишдан қутулиш йўлини насиб қилади.

Саллаллоҳу алайҳи васаллам! Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#СИЙРАТ

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй киши эдилар. Бирор киши билан қўл бериб сўрашсалар, ўша кишининг қўлидан кейинчалик ҳам хушбўй ҳид таралиб турар эди.

У зотга салавот йўлланглар! Соллаллоҳу алайҳи васаллам!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#СИЙРАТ

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ШАФОАТЛАРИ

1
. Улкан шафоат бўлиб барча Пайғамбар алайҳиссалоту васалламлар орасидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос қилиб берилган шафоат.

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, ҳасанотлари ва ёмонликлари тенг келиб қолган қавмларни жаннатга киришлари учун қиладиган шафоатлари.

3. Дўзахга амр қилинган қавмларни унга кирмасликлари учун қиладиган шафоатлари.

4. Жаннатга кирганларни амалларининг савоблари тақазо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун қиладиган шафоатлари.

5. Баъзи қавмларни жаннатга ҳисобсиз кирмоқликлари учун қиладиган шафоатлари.

6. Азобга мустаҳиқ бўлиб қолганларнинг азобларини енгиллатиш учун қиладиган шафоатлари.

7. Барча мўминларга жаннатга кириш изни берилиши учун қиладиган шафоатлари.

8. Ўз умматларидан гуноҳи кабира қилганлар учун қиладиган шафоатлари.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Менга Роббимнинг ҳузуридан бир келгувчи келди ва умматимнинг ярми жаннатга кирмоқлигини ёки шафоатни танлашимни сўради. Бас, мен шафоатни танладим. У Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган киши учундир”.
(Термизий ривояти.)

"Ал-фиқхул Акбар шарҳи" матнидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy
#ОНЛАЙН: СИЙРАТ ТАРАННУМИ ВА КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Бугун, 12 октябрь куни соат 10:00 да
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган маърифий тадбир ва Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтади.

🕌 Ушбу маросимда
файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонларнинг гўзал чиқишлари ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилади.

🌙 Зеро, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламнинг сийратлари ва ҳусни хулқлари мўмин-мусулмонлар учун энг гўзал намунадир.

📎 Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали шукуҳли тадбирни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#СИЙРАТ #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
ЎМИ Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

imon.uz     👉 | @imonuz
🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ ТАРАННУМИ

Бугун, 12 октябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати ила Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир ва муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
..
➡️ БАТАФСИЛ:

▶️ Тақдимотнинг тўлиқ видеоси:
https://youtu.be/CZn7g7NQ4A0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#СИЙРАТ #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
​​СИЙРАТИ НАБАВИЯДАН ОНЛАЙН СУҲБАТНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸 БУГУН, 2023 йил 24 январь , сешанба, соат 19:40 да сийрати набавиядан навбатдаги онлайн суҳбат бошланади.

🔸Мавзу: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш: шакл-шамоиллари 3-қисм

🔸 Суҳбатни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин олиб боради.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръон сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Отам бизга сийратни ўргатар ва: “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий: Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган.

Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти.

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali

#ОНЛАЙН #СИЙРАТ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Сийрат

Муҳаммад алайҳиссаломга
ато этилган комил ақл

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳиллик ва гумроҳлик ботқоғига ботган инсонларга пайғамбар қилиб юборилдилар хамда қисқа фурсат ичида уларни бутун дунё ўрнак оладиган даражадаги ақл-фаросатли, салоҳиятли, маданиятли инсонлар қилиб тарбияладилар.
Ҳеч шубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни Аллоҳ таоло ўргатган таълимотлар ва нозил қилган ваҳийлар ёрдамида бажарганлар.

"Икки олам сарвари" китобидан

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook