САҲИЙЛИКНИ ҒИШТДАН ЎРГАНДИМ
- Сахийликни кимдан ўргандинг,- деб сўрадилар Хотам Тойидан.
- Гиштдан ўргандим,- дея жавоб қилди.
- Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
- Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим.
- Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: Қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга гиштни узатишди. Узатмай қўлда тутиб турсам, гишт келиши ҳам тўхтади.
- Ҳаёл қилдим деди Хотам тойи:
- Демак, мол-дунё ҳам шундай.
- Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

#КУН_ҲАДИСИ
ҚУРБОНЛИК
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

#МУЛОҲАЗА
Бир киши жуда кўп ибодат қиларкан. Бир куни шаҳарни сув босибди. У киши эса масжид томига чиқиб ўтираверибди ва “мен ибодат қилганман Аллох мени қуткариб олади” деб ҳеч ким билан кетишни истамабди. Сув тиззасига етгач, қутқарувчи қайиқ келибди ва шу жавобни олиб қайтиб кетибди. Сув буйнигача чиқибди, яна келган қайиқни қайтариб юборибди ва чўкиб кетибди. Аллох ҳузурига борганда:
-Эй Аллоҳим, мен сен учун ибодат қилдим, сенга таваккал қилдим, лекин сен мени чўкиб кетишимга йул кўйдинг? - дебди ва:
-Ахир сен учун икки бор қайиқ жўнатдим-ку –деган жавобни олибди.

ТУҒИЛИШ ВА ЎЛИМ ОРАСИДАГИ ҚИСҚА МУДДАТ
Тафаккур...
• 2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир.
• 3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир.
• 4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир.
• 5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир.
• 12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст - ошнали бўлишингиздир.
• 18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир.
• 23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир.
• 25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир.
• 30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир.
• 45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир.
• 50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир.
• 55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир.
• 60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир.
• 65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир.
• 70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир..
• 75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир.
• 80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир..
• 85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир..
• 90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир!
«Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз».
(Анбиё: 104 оят).
«Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз».
(Ёсин: 68 оят)
Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидир.
Умму Абдуллоҳ таржимаси
Дўстларингизга ҳам улашинг.

#ҲИКМАТ
Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?!
«Ҳаййа ъалас-солааҳ!
Ҳаййа ъалал-фалааҳ!»
(Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин!

ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ (МАРТАБА ТАЛАШИБ) ХУСУМАТЛАШИШДИ
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат ва дўзах (мартаба талашиб) хусуматлашишди. Дўзах: «Менда золимлар, мутакаббирлар бўлади», деди. Жаннат: «Менда заиф ва мискинлар бўлади», деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм қилди ва: «Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳим қиламан (яъни, сенга уни киргизаман). Эй дўзах, сен Менинг азобимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан азоб бераман (яъни, сенга уни киргизаман). Икковларингизни тўлдириш Менинг зиммамдадир», деди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

ТИЛШУНОС ВА ҚАЙИҚЧИ
Бир кун мағрур тилшунос соҳилда турган қайиққа миниб нариги қирғоққа ўтмоқчи бўлди. Соҳилда йўловчи кутиб турган қайиқчилардан бирига юзланди. Қайиқ яқинлашди. Олим қайиққа ўтирди. Денгизни томоша қилиб кетаётган олим қайиқчидан сўради:
– Сен ҳеч наҳв (грамматика) ўқиганмисан?
– Йўқ, мен бир қайиқчиман, ўз касбимга алоқадор нарсаларни биламан, холос.
Олим:
– Э воҳ, жуда хафа бўлдим. Демак ярим умринг беҳуда ўтибди, - дея ачиниб қайиқчига қаради.
Шу вақт довул турди. Кейин денгизнинг ўртасида чайқала бошлади, қайиқчи бутун кучи билан хавфдан қутулиш учун ҳаракат қилди. Бўрон борган сайин кучаяр, қайиқ эса чўкиш арафасида эди. Шу вақт қўрқувдан дир-дир титраётган олимдан қайиқчи сўради:
– Эй, ҳар нарсани билган олим дўстим. Сузишни биласанми?
-Йўқ!
Қайиқчи:
– Воҳ, воҳ, сен умрингни беҳуда сарфлабсан. Ҳозир бутун умринг кетди. Чунки бир оздан кейин қайиғим чўкади. Яхши билгинки, бу ерда ҳозир наҳв (грамматика) эмас, маҳв илми лозим. Агар маҳв илмини билсанг, қўрқмасдан денгизга сакра, - деди.
“Маснавийдан ибратли ҳикоялар” китобидан

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ҚИРОАТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қироатини эшитганингизда, у Аллоҳдан қўрқяпти, деб ўйлаган одам Қуръонни энг чиройли овозда ўқувчидир”. Ким Аллоҳдан қўрқса, гарчи овози жуда-а чиройли бўлмаса-да, энг гўзал овоз соҳибидир. Қайси бандада риѐ, хўжакўрсинлик, манманлик белгилари кўзга ташланса, овози қанчалик ѐқимли бўлмасин, Аллоҳ наздида чиройли ўқувчи ҳисобланмайди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Одамлар ичида Қуръонни энг чиройли ўқувчи ким?” деб сўралди. Шунда у зот: “Қироатини эшитганингизда, у Аллоҳ азза ва жалладан қўрқяпти, деб ўйлаган одам”, дедилар.
Амаллар кўрки тақводир. Айнан тақво тиловатга кўрк бағишлайди. Кимнинг қўрқуви кўп бўлса, қироати янаям чиройли бўлади.
Қуръон ўқилаѐтганда аҳамият берсангиз, кимнинг ихлоси бор, ким Аллоҳ розилиги учун, ким риѐ
учун ўқиѐтгани шундоқ овозидан билиниб туради. Қалбида тақво бор инсон Қуръон ўқиса, эшитиб
маза қиласиз, дилингиз яйрайди, ҳеч тўймайсиз, яна ўқисайди, деб қироатига илҳақ бўласиз.
Демак, қироат чиройли бўлиши учун тажвид қоидаларига мос ҳолда ўқиш билан ширали овознинг ўзи камлик қилади. Қироат ростмана гўзал чиқиши учун қалбда тақво бўлиши керак. Зеро, Аллоҳдан қўрқадиган инсоннинг қироати ѐқимли, таъсирчан бўлади.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Forwarded from mp3muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ғафлатда қолманг! Арафа кунининг фазилатлари
#Видео
Аллоҳ таоло барчамизга Арафа кунининг файзу-барокатларидан насиб қилсин. Омин!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

ОЛТИН ЎГИТ
Иброхим ибн Адҳам ўзига насиҳат қилишини сўраган бир кишига қуйидаги маслаҳатларни берди:
Шу олтита ўгитга доим амал қилсанг, ҳеч зарар кўрмайсан ва саодатга эришасан:
1. Гуноҳ қилиш истаги уйғонганида Аллоҳ таолонинг ризқини ема.
2. Гуноҳ қилмоқчи бўлганингда У Зотнинг мулкидан чиқ.
3. Гуноҳ қилаётганингда шундай бир ер топгинки, Роббим сени кўрмасин.
4. Ўлим фариштаси келганида унга: "Тавба қилиб олишим учун менга муҳлат бер" - дегин.
5. Қабрда сўроқ қилгани фаришта келганида уларни ўзингдан узоқлаштир.
6. Қиёматда: "Гуноҳкорни дўзахга ташланг" - деган фармон келганида, қўлингдан келса, сен борма.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

Жиззахда Қурбон ҳайити бу йил қандай тартибда ўтказилиши маълум бўлди
Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Л.Ахмаджоновнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамда туман (шаҳар) бош имомлари иштирокида муборак Қурбон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саҳоват, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган он-лайин йиғилиш ўтказилди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

#эслатма
ТАКБИРИ ТАШРИҚ айтиш:
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».
Такбири ташриқ арафа куни, яъни 30 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 3 август аср намозига қадар айтилади:
30 июль – 5 маҳал,
31 июль – 5 маҳал,
1 август – 5 маҳал,
2 август – 5 маҳал,
3 август – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/

Forwarded from Muslim.uz
АРАФА РЎЗАСИ | САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ
Агар Зулҳижжа ойи бошланганидан буён рўза тутишга имкон топмаган бўлсангиз, эртага 30 июль куни – Арафа рўзасини ўтказиб юборманг.
Бу рўза ўтган ва кейинги йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади, уларни ўчиради, инша Аллоҳ.
Арафа куни Арафотда турган ҳожилардан бошқа мусулмонларнинг рўза тутиши суннати муаккада.
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ فَقَالَ: يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ وَالْبَاقِيَةَ.
Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Арафа куни рўзаси ҳақида сўрашганди, “У ўтган ва кейинги йил(даги кичик гуноҳлар)га каффорат бўлади”, деб жавоб бердилар”. Муслим (1162/2636).
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ
Яна Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (749).
30 июль Тошкент вақти билан:
Оғиз ёпиш: 03:44;
Оғиз очиш: 19:42
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа):
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7). Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

ҚУРБОН БАЙРАМИГА ХОС ИШЛАР.
Қурбон байрами кунлари риоя этилиши зарур бўлган алоҳида одоблар бор:
1. Бу байрам кунлари рўза тутмаслик.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафот куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиздир. У кунлар еб-ичиш кунларидир", дедилар".
"Сунан" эгалари ривоят қилганлар.
Мазкур кунларда рўза тутиш ман қилинган. Булар хурсандчилилик, еб-ичиш, ўйин-кулги кунларидир. Шунинг учун ҳам мазкур кунларнинг рўзасини тутишдан қайтарилган.
2. Қурбон ийдида ҳеч нарса емасдан, намозга чиқилади,
Ўша куни биринчи таом сифатида ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.
3. Йўлда овоз чиқариб такбир айтилади.
Уйдан масжидга етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд"ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг" (203-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳни саноқли кунларда эсланг" дегани "Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин "Аллоҳу акбар" деб такбир айтинг", деганидир".
Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: "Ташриқ кунларининг охирги асригача", деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса, ҳам муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.
4. Байрам намозидан кейин қурбонлик сўйиш.
Зотан, Ийди Қурбон ҳаж ибодатларининг тамом бўлиши муносабати ила ва Аллоҳ йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёрликни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.
Аллоҳ таоло Кавсар сурасида бундай деган:
"Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй" (1-2-оятлар).
"Ижтимоий одоблар" китобидан.

Ташриқ ва қурбонлик кунлари
«Ташриқ кунлари» луғатда «офтобда қуритиш кунлари» деган маънони билдиради. Истилоҳда Қурбон ҳайитидан кейинги уч кун «ташриқ кунлари» саналади. Илгари ўша кунлари ҳожилар Минода туриб, қурбонликлари сўйилганидан кейин гўштини қуёшга қўйиб қуритиш билан машғул бўлишган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ташриқ кунлари рўза тутишдан қайтарганлар.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кундан кейин шошилиб, кетиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга ҳам гуноҳ йўқ. Бу – тақво қилувчилар учун. Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, албатта сиз Унга тўпланурсиз» (Бақара сураси, 203-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло «ташриқ кунлари»да Ўзини кўп зикр қилишга ҳукм қилмоқда. Ташриқ кунлари намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожибдир.
Демак, юқоридаги ояти каримадан бешта ҳукм билинади:
1. Ташриқ кунлари Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш;
2. Ташриқ кунлари Минода туриш;
3. Қурбонлик кунидан кейинги ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлар тошини отиш вожиб;
4. Ўн учинчи куннинг тошини отиш эса афзал ва яхши;
5. Аллоҳ таолодан хавфда туришни ихтиёр қилиш лозим ва зарурийдир.
Ташриқ кунлари зул-ҳижжанинг ўн биринчи кунидан бошлаб ўн учинчи куннинг қуёши ботгуничадир. Қурбонлик кунлари эса, ўнинчи кундан бошлаб ўн иккинчи кунгачадир. Демак, иккиси тўрт кундир. Ушбу кунлардан ўнинчиси кун қурбонликка хос кундир. Ўн учинчи кун эса ташриққа хосдир. Иккисининг орасидаги икки кун қурбонлик билан ташриқ орасида муштаракдир. «Наҳр»нинг маъноси қурбонлик қилишдир. «Ташриқ»нинг маъноси эса, гўштни қуритишдир.
Ташриқ такбирининг лафзлари қуйидагилардир:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд».
Ташриқ такбири тўққизинчи зул-ҳижжа кунининг бомдод намозидан ўн учинчи куннинг асригача ҳар фарз намоздан кейин эркакларга баланд овозда, аёлларга эса паст овозда бир марта айтиш вожибдир, яъни 23 та намозда ташриқ такбирини айтиш вожибдир. Ҳайит намози билан 24 та намоз бўлади. Жамоат билан ўқиладиган намозларда имом ташриқ такбирини айтишни эсдан чиқариб қўйса, муқтадийлар имомнинг ёдига солишлари керак бўлади.
Ташриқ такбири ҳожи, муқим, мусофир, ёлғиз намоз ўқувчи, жамоат билан намоз ўқувчи, аёлларга, шаҳарликларга, қишлоқликларга ва ҳожи бўлмаганларга вожибдир, яъни барчага баравар вожибдир.
Қурбонлик кунлари ўнинчи зул-ҳижжадан ўн иккинчи зул-ҳижжагача, яъни уч кундир. Ушбу уч кундан аввалги кунда Жамраи Ақабага тош отиш вожибдир. Соч олдириш, қурбонлик қилиш ва тавофи зиёратни ушбу уч куннинг охирги кунигача кечиктириш мумкин. Агар охирги кун ўтиб кетса, ушбу уч ишдан бирортаси боқий қолмайди ва жаримаси учун қурбонлик қилиш лозим бўлади.
Қypбoнлик қиблaгa қapaтилиб:«Биcмиллaҳи, вaллoҳy aкбap. Aллoҳyммa ҳазa минкa вa лaкa» дeб сўйилади.
Қуpбoнлик cўйиш Aллoҳ таолонинг aмpигa бинoaн қoн чиқариш бўлиб, бy ибoдaт фидoкopликкa тaйёpлaниш paмзидиp. Энди эҳром мaн қилгaн ҳaммa нapcaлap вa ишлap жoиз бўлaди. Фaқaт aёлигa яқинлик қилиш мyмкин бўлмaйди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Мўминнинг умр сафари китобидан)

Қурбонликдан мақсад – Аллоҳга бўлган тақвони намоён этиш
Узоқ йиллик тажрибалардан маълумки, юқумли касалликлар кенг тарқалган даврда энг мақбул чора карантин тартибларини жорий қилиш бўлган. Бундан асосий мақсад эса, одамлар ҳаётини сақлаш ва вабо кенг тарқалишини жиловлашдир. Шундай воқеалар Ислом тарихида ҳам, юртимиз ўтмишида кўп кузатилган. Бугунги карантин сабабли ўрнатилган тартиб-қоидалар кишиларга бироз мушкул келсада, аслида бу билан оммавий фалокатнинг олди олинади, инша Аллоҳ.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz
Узоқ йиллик тажрибалардан маълумки, юқумли касалликлар кенг тарқалган даврда энг мақбул чора карантин тартибларини жорий қилиш бўлган. Бундан асосий мақсад эса, одамлар ҳаётини сақлаш ва вабо кенг тарқалишини жиловлашдир. Шундай воқеалар Ислом тарихида ҳам, юртимиз ўтмишида кўп кузатилган. Бугунги карантин сабабли ўрнатилган тартиб-қоидалар кишиларга бироз мушкул келсада, аслида бу билан оммавий фалокатнинг олди олинади, инша Аллоҳ.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ
ҚУРБОНЛИК
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҚУРБОНЛИК
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Марсад ибн Абу Марсад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Маккада бир бузуқ аёл бор эди. У Аноқ дейилар эди. У менинг (жоҳилиятда) ўйнашим эди. У кечаси мени Маккада кўриб қолиб:
“Марҳабо, кел, бу кечани бизникида ўтказ”, деди.
“Эй Аноқ, Аллоҳ зинони ҳаром қилди”, дедим.
“Мадинага келганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб:
“Ё Аллоҳнинг Расули, Аноқни никоҳлаб олайми?” деб айтдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жим бўлиб қолдилар. Менга ҳеч нарса демадилар. Сўнгра:
“Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур. Зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрика эркак никоҳланур. Бу мўминларга ҳаром қилинмишдир” ояти нозил бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Марсад, уни никоҳингга олма”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда унда зикр қилинган оятнинг нозил бўлиш сабаби баён қилинмоқда.