imon.uz
4.12K subscribers
10.5K photos
1.79K videos
22 files
20.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#солиҳлар_гулшани

Қалб кўзи очилмаган обид

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Бир обид Аллоҳга эллик йил ибодат қилди. Аллоҳ унга: «Сени мағфират қилдим», деб нидо қилди. У: «Роббим, мен гуноҳ қилмаган бўлсам, нима учун мағфират қиласан?» деди. Аллоҳ унинг бўйнидаги томирга буюрган эди, томири шундай қаттиқ ура бошладики, обид оғриқдан ухлолмай, намоз ўқий олмай қолди. Ниҳоят, бир оздан сўнг тинчланиб, ухлаб қолди. Тушида унинг олдига бир фаришта келди. Обид унга шикоят қилиб, «Ҳали бундай томир уришини кўрмаганман», деди. Шунда фаришта шундай деди: «Роббинг: «Сенинг эллик йил қилган ибодатинг ушбу томирингнинг урмай, жим туришига тенг келади», демоқда».

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
YA NABIY SALAM 'ALAYKA
<unknown>
#Нашид

Я НАБИЙ САЛАМ АЛАЙКА

Ижрочи: Абдувахобов Ориф

https://t.iss.one/imonuz
Бугун 22-май
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
жума

Рамазон ойининг 29-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:42)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайит намозини ўрнига қайси намозни ўқиса бўлади?

https://t.iss.one/imonuz
1000 та оилага Рамазон ҳайити туҳфаси

Бугун инсоният мисли кўрилмаган оғир синовни бошдан кечирмоқда. Кўз илғамас хатар барчага бирдек таҳдид солмоқда. Охирги кунларда заминимизда содир бўлаётган ташвишли воқеалар ҳар биримиздан ҳамжиҳатликни, меҳр-мурувватни талаб қилади.Ушбу жараёнга “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Фонд томонидан жорий йилнинг 22 май куни вилоятдаги ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган кам таъминланган 1000 та оиланинг ҳар бирига қиймати 75000 сўмлик, жами 75000000 сўм миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини Рамазон ҳайити туҳфаси сифатида тарқатилди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
23-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:22
Қуёш 04:57
Пешин 12:20
Аср 17:29
Шом 19:43
Ҳуфтон 21:18

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

23-май шанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:21 --- 19:42)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот) дир. Осмонлар ва Ер ҳукмронлиги Унга хосдир. У тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам. У ҳар нарсага қодирдир. У Аввал, Охир, Зоҳир ва Ботиндир. У барча нарсани билувчидир.

(Ҳадид сураси 1-3-оятлар)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚУРЪОН БИЛАН ЯШАНГ, БАХТЛИ БЎЛАСИЗ!

Тоҳа сурасининг аввалига эътибор берсак, Аллоҳ таоло: “(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга ушбу Қуръонни бахтсиз бўлишингиз учун нозил қилмадик”, деб марҳамат қилганини кўрамиз. Ушбу оятдан Қуръони карим инсоннинг бахт-саодатига сабаб бӯлиши ҳамда уни бадбахтликдан сақлаши маълум бўлади. Айнан мазкур суранинг охирига эътибор қилсак, Аллоҳ таоло: “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррардир”, деб марҳамат қилганини кўрамиз. Бундан маълум бўладики, бахтсиз турмушнинг асосий сабаби Қуръони каримдан узоқда бўлишдир.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

УЛАШИНГ 👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Мулоҳаза

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Беш нарса бадбахтлик аломатидир:

1. Қалб қаттиқлиги.
2. Кўзга ёш келмаслиги.
3. Ҳаёнинг оз бўлиши.
4. Дунёга рағбат бўлиши.
5. Орзунинг узунлиги.

* * *

Икки ҳикматни ёдлаб ол:
Биринчиси - ғазабинг чўққига чиққанида қарорлар қабул қилма.
Иккинчиси - бахтли ҳаёт чўққисига чиққ​анингда ваъдалар берма.

Дўстларга ҳам улашинг!👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний

50-дарс: Шамс сураси
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №48

Рижоллар кимлар?

MubashshirAhmad саҳифасидан

https://t.iss.one/imonuz
ЕТТИ АСОС

❗️Абулқосим Исфаҳоний айтади: "Фирқалар қуйидаги етти асос ҳақида сўз юритиш туфайли залолатга кетган.


Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Зоти борасидаги сўз;
У Зотнинг сифатлари борасидаги сўз;
У Зотнинг феъллари борасидаги сўз;
Ваид (қўрқитиш) қўрқитиш ҳақидаги сўз;
Иймон борасидаги сўз;
Қуръон борасидаги сўз;
Имомат масаласидаги сўз. 👇


▪️Мушаббиҳалар Аллоҳнинг Зоти борасида залолатга кетган;

▪️жаҳмийлар Аллоҳнинг сифатлари борасида залолатга

▪️қадарийлар Аллоҳнинг феъллари борасида залолатга кетган;

▪️хорижийлар ваид борасида залолатга кетган;

▪️муржийлар иймон борасида залолатга кетган;

▪️муътазилийлар Қуръон борасида залолатга кетган;

▪️рофизийлар эса имомат масаласида залолатга кетган".

"Солиҳлар гулшани"китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МУШК ТЕПАЛИКЛАРИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши қиёмат куни мушк тепаликларида бўлурлар. Уларга аввалгилару ва охиргилар ҳавас қилурлар. Ҳам Аллоҳнинг, ҳам хожаларининг ҳаққини адо этган қул. Ҳар кеча-кундузи беш намозга азон айтадиган одам. Бир қавмга имом бўлиб, қавми ундан рози бўлган киши”, дедилар”.
(Термизий ривоят қилган).

Қиёмат куни мушку анбардан бўлган тепаликка чиқиб туриш, аввалгилару охиргиларнинг ҳавасини келтирадиган даражага эришиш улуғ бахтдир.
Ажабо, улкан бахтга кимлар эришар экан?

Маҳбуб Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтишларича, бу улкан бахтга уч тоифа мусулмонлар эришар эканлар.

▪️1. “Ҳар кеча-кундузи беш вақт намозга азон айтадиган одам”.
Бу муаззинлар учун улкан башоратдир. Уларни шарафловчи ва айни вақтда уларга улкан масъулият юкловчи хабардир. Ҳар бир муаззин ана ўша башоратга муносиб бўлишга, тақво ва ихлос ила яшашга, ўз ишини қойиллатиб адо этишга ҳаракат қилмоғи лозим.

▪️2. “Бир қавмга имом бўлиб, қавми ундан рози бўлган киши”.
Юқорида зикр этилган улкан мақомга эришишга номзод бўлган кишиларнинг иккинчи тоифаси имомлар экан. Бу ўта нозик ишда одамларнинг ишончи ва эътибори туфайли уларга ҳам қиёмат куни олий мақомга эришиш имкони берилар экан.
Имом бунинг учун ўз қавмини рози қилиши керак. Албатта, Аллоҳ рози бўладиган ишларда. Қавмни Аллоҳнинг розилигини топишдан бўлак ишларда рози қилган имом жаннатдаги мушку анбар тепалигига эришиш уёкда турсин, унинг ҳидини ҳам ҳидлай олмаслиги турган гап.

▪️3. “Ҳам Аллоҳнинг, ҳам хожаларининг ҳаққини адо этган қул”.
Бу қадим вақтнинг таомили экани маълум. Ислом қул озод қилишни, қулдорликни йўқотишни ҳар тарафлама қўллаган. Керакли барча чораларни кўрган. Лекин ҳаммаси ўз йўли ва қонун-қоидаси билан бўлиши керак.☝️

“Намоз” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Zuho namozi va uni o'qish tar
mp3muslim.uz
❗️Эслатма:
Зуҳо (чошгоҳ) намози ва уни ўқиш тартиби (Аудио)

2020 йил Рамазон ҳайити кунидаги зуҳо намозини ўқиш вақти

2020 йил 24 май якшанба куни Зуҳо намози Тошкент вақти билан 05:20 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Зуҳо намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари

Наманган вилояти 05:10
Андижон вилояти 05:10
Фарғона вилояти 05:10
Тошкент шаҳри 05:20
Тошкент вилояти 05:25
Сирдарё вилояти 05:25
Жиззах вилояти 05:30
Самарқанд вилояти 05:30
Сурхондарё вилояти 05:30
Қашқадарё вилояти 05:35
Бухоро вилояти 05:40
Навоий вилояти 05:40
Хоразм вилояти 05:55
Қорақолпоғистон Республикаси 06:30

Эслатма: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.
@imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эртага Рамазоннинг сўнги куни, Закот, фитр, фидяларни беришга улгурдингизми?
Зеро эхсонларни энг афзали Рамазондаги эхсондир. Улгуриб қолинг👇


https://telegram.me/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_ҳайити
#ВИДЕО

Ийд намози вақтида Зуҳо намозини адо этиш тавсия қилинди. У қандай адо этилади?

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.iss.one/imonuz 👈
#БИЛАСИЗМИ?

Гуноҳи кабиралар

- Катта ширк

- Риё

- Кибр, манманлик, ғурур

- Зўравонлик, ҳаддан ошиш

- Макр ва алдов

- Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш

- Аллоҳ азза ва жалла ҳамда Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шаънига ёлғон гапириш

- Тақдирни инкор қилиш

- Хиёнат ва аҳдга вафо қилмаслик

- Тортишув, баҳс-мунозара ва муросасизлик

- Сийдикдан покланмаслик

- Эркакларнинг тилла тақишлари ва ипак кийишлари

- Аёлларнинг эркакларга ва эркакларнин аёлларга ўхшаши

- Кибр ва манманлик билан кийимларини судраб юриш

- Мусибат чоғида ҳаддан ошиш

- Берган нарсасини миннат қилиш

- Рамазонда узрсиз рўза тутмаслик

- Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйиш

- Судхўрлик

- Ҳаром ейиш ва ҳаромдан топиш

- Тарози ва ўлчов каби нарсалардан уриб қолиш

- Етим молини ейиш ва унга зулм қилиш

- Қўшнига озор бериш

- Мусулмонларга озор бериш ва уларни ҳақорат қилиш

- Аллоҳнинг дўстлари- авлиёларга озор бериш

- Зарарли васият қилиш

- Омонатга хиёнат қилиш

- Чақимчилик

- Хотиннинг эрига итоатсизлик қилиши

- Даюслик ва қўшмачилик

- Покиза аёлларга туҳмат қилиш

- Лаънат айтиш

- Инсоннинг ўз насабидан тониши

- Ота-онага оқ бўлиш

- Қариндошлар билан алоқани узиш

- Заифлар ва қўл остидагилар ҳақини поймол қилиш

- Одам ўлдириш

- Ўз жонига қасд қилиш

- Сеҳр

- Фолбин ва мунажжимни тасдиқлаш

- Қўл остидагиларни алдаш ва уларга зулм қилиш

- Зулм

- Баччабозлик

- Ўғрилик

- Йўлтўсарлик

- Одамларнинг сирларига қулоқ тутиш – жосуслик

- Мусулмонларнинг нозик жиҳатларини очиш

- Ёлғон қасам ичиш

- Ноҳақ ҳукм қилиш

- Порахўрлик

- Ёлғон гувоҳлик бериш

- Ёлғон гапириш

- Қимор ўйнаш

- Саҳобалардан бирортасини ҳақорат қилиш


Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Модомики, банда катта гуноҳлардан четланар экан, беш вақт намоз, жума кейинги жумагача ва рамазон кейинги рамазонгача бўлган кичик гуноҳларга каффоратдир» (Муслим ва Термизий ривояти).
Демак, қайси гуноҳлар кабира эканини билиб олишимиз жуда ҳам муҳим.
Яқинларимизга ҳам эслатиб, бу гуноҳлардан сақланиб, Раббимиз раҳматига мушарраф бўлайлик.

Каналга уланиш👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бугун 23-май
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
шанба

Рамазон ойининг 30-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:42)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz