imon.uz
4.52K subscribers
9.16K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#солиҳлар гулшани

Олимнинг ўзидан илмлироқ кишидан сўраганлари

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Бир олим ўзидан илмлироқ кишидан сўради:
– Қандай иморат қурай?
– Қуёшдан ва ёмғирдан сақлашга кифоя қиладиганини.
– Қанча таом ейин?
– Очликдан юқори, тўқликдан паст миқдорда.
– Қанча кийим кияй?
– Ийсо алайҳиссаломнинг кийимини.
– Қандай кулай?
– Юзинг ёришадиган, овозинг эшитилмайдиган даражада.
– Қанча йиғлай?
– Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч малолланма.
– Амаллардан қанчасини яширай?
– Одамлар сени умуман яхшилик қилмайди, деб ўйлагунча.
– Амаллардан қанчасини билдирай?
– Ҳарис киши сенга иқтидо қиладиган, аммо одамларнинг гапларидан омон қоладиган даражада.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Агар қайта яшашнинг имкони бўлса...”

Агар қайта яшашнинг имкони бўлганда шундай яшар эдим:

(Қабрда афсус чеккандан, ё қиёматда тупроққа айланиб қолишни орзу қилгандан кўра, умримнинг охирги чорагида (умматнинг ўртача умри олтмиш ёш атрофида эканини ҳисобга олиб айтдим) келган хулосаларимни айтишни маъқул кўрдим. Бу хулосалар тавба қилиш маъносида ҳам, ёш авлодга намуна сифатида ҳам кўрилиши мумкин. Уни гуноҳларни эслаш шаклида эмас (динимиз гуноҳларини ошкор қилмасликни таълим беради), балки қила олинмаган ишлар, эриша олинмаган мақсадлар ва ўзим истаганни таклиф қилиш кўринишида бериш яхши кўринди.

1. "Манфаатни жалб қилишдан олдин, зарар даф қилинади", қоидасига мувофиқ умуман гуноҳи кабиралар қилмасдим. ("Гуноҳи кабиралар"ни таълим берадиган китоб ё мақола ўқинг). Кичик гуноҳларни эса одат қилиб олмасдим, агар бу тўғрида тойсам, дарҳол тавба қилардим. "Зарарни даф этиб" бўлгач "манфаат жалб қилиш" мақсадида солиҳ амалларимни кўпайтирардим. Бундай йўл тутишим ҳаётимга мазмун ва барака киритган бўларди.

2. 1-банддаги мақсадим моҳиятини тушуниш, уни билиб, бундай ҳаёт тарзига кўникма ҳосил қилиш ва ҳаётимни шу йўлга солиб олиш учун ёшликда (10 ёшгача) Қуръони каримни ёдлаб олган бўлардим. Солиҳ кишилар ичида юришга ҳаракат қилардим. Чунки улар билан юриш менга солиҳ амаллар нима эканини кўрсатган, амал қилишга ундаган ва солиҳлар йўлига тушиб олишга ёрдам берган бўларди. Дин илмларини устозлардан олиш ва бунинг узлуксизлигини таъминлашга ҳаракат қилардим. (Бунинг ҳамма вақт иложи бўлган. Бошқаларга ҳам. "Қани қаердан топаман устозни", дейиш жиддий мақсади бўлмаган, буни нолиш учун баҳона ўлароқ айтадиган кишиларнинг гапи. Бекорга илм йўли машаққат, оғир ва хатарли, дейилмаган).

3. Ақлимни таний бошлаганим сари келажак мақсадларимни аниқлаб олган, у мақсадларга етиш йўлларини белгилаб олган бўлардим. Айнан ўзимнинг мақсадим - ўзимни ислоҳ қилиш ва кейин ўзгаларни бунга чақириш ҳамда раббоний олим бўлишни янада қатъий олдимга қўйган бўлардим. Бу йўлдаги таълим-тарбия учун жуда жиддий киришган бўлардим (бу мақсад олдин ёрқинроқ бўлмаган ва шунга яраша ҳаракат ҳам қатъий бўлмаган). Кўп китоб ўқиган ва ўқиганларимга амал қилган бўлардим (муаммонинг аксари шу ерда, яъни китобни маълумот олиш, ҳужжат қилиш ва савияни ошириш учун ўқиганмиз. Амал қилиш асосий мақсад бўлмаган).

4. Ризқ Аллоҳдан эканига қалбдан ишонган бўлардим. Ақлимиз билан буни маъқуллаган ва иймон келтирган бўлсакда, у қалбимизда яқин (100%ли ишонч) даражасига чиқмагани учун, умрнинг ўрта даврини беҳуда ишларга ва кераксиз мақсадларга сарфлаб қўйганмиз.

5. Бир руҳий тарбия устози топиб, ўзим билган ва қаноат ҳосил қилган ҳамда идеал деб тан олган нарсаларни хўжакўрсинга татбиқ этиш эмас, балки чин дилдан амалга оширишни, яъни самимийлик ва ихлосни ўрганган бўлардим. Бу ишдан қаноат, розилик, ростлик, олийжаноблик, зоҳидлик, солиҳлик каби хусусиятларни қозонган бўлардим.

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа)

Ислом хаёл эмас, ҳаёт динидир!

Ҳозирчалик ёзган сатрларим, гарчи диний соҳада илм истаган кишининг истак ва эришолмагани учун қилган таассуфлари бўлса-да, бошқа соҳа кишилари учун ҳам, банда ўлароқ рўёбга чиқаришлари керак бўлган масалалардир.

Қолаверса, бу истаклар тўлиқ амалга ошмаган ва таассуфга сабаб бўлган эса-да, уларга қисман ва чала эришилган, бинобарин таассуфнинг боиси ҳам шу. Ёзишдан мақсад, умрнинг қолган қисмида бу кемтикларни тўлдириш учун ўзимга эслатма қолдириш бўлса, сониян, меникидек мақсадни олдига қўйган кишилар учун заиф бир қўлланма бўлишидан умидворлик.

Қусурлар ёдга тушган пайтларда (улар жуда кўп) Таассуфномани тўлдириб боришни ният қилганман.

Мубашшир Аҳмад саҳифасидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИЙМОН ЗАИФЛАШГАНИНИНГ АЛОМАТИ...

...Афсуски, бизнинг замонамизда иш терсига қараб кетди. Аҳвол шу даражага етдики, энди бизларга насиҳат қиладиган, айб ва қусурларимизни айтадиган кишиларни энг ёмон инсонлар ўрнида кўрадиган бўлиб қолдик. Бу – иймонимиз заифлашганининг аломатидир.

Чунки ёмон феъл-атворлар - чақонғич илонлар ва чаёнлардир.
Агар либосимиз этагига бир чаён ёпишиб, чақай деб турганда бизга биров бундан хабар берса, албатта унга миннатдор сўзларимизни айтамиз, севинамиз ва чаённи чертиб ташлаб, ўлдиришга чоғланамиз. Ҳолбуки, бу чаённинг зарари бадангадир, берадиган азоби эса бир кун, ярим кун давом этади.

Ёмон ахлоқнинг қалб софлигига берадиган зарари эса қўрқинчлироқдир, ўлимдан кейин эса абадиян ва ё мингларча йил давом этадиган қўрққуликдир. Шуни биламизми? Билсак, нечун биров бизга қусур ва айбларимизни айтса, бундан севинмаймиз, бу қусур ва айбларни йўқотиш билан машғул бўлмаймиз. Аксинча, биз ҳам у кимсага насиҳат қилишга киришамиз ва шундай деймиз:
-Ўзинг ҳам шундай-шундай қиласан. Ўзингнинг ҳам шундай қусурларинг бор!

Унинг насиҳатини шу тариқа қабул этамиз ва тескарисини қилиб, орада душманчилик туғилишига сабабчи бўламиз. Бу ҳол - гуноҳлар кўплиги сабаб бўлган қалб қашшоқлигидандир...


Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Закотга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
46-ФАТВО

Олтин ва кумуш бошқа металлар билан аралашган бўлса, аниқлаб кўрилади: агар олтин ва кумуш 50 фоиздан ортиғини ташкил этса, соф олтин ёки соф кумушдек эътибор қилинади. Кам келса, сохта ҳисобланади. Баробар келса, эҳтиёт жиҳатидан закот бериш тавсия этилади.

«Оламгирия», «Хулоса», «Қозихон».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
47-ФАТВО

Олтин билан кумуш аралаш бўлса, қайси бирининг вазни нисобга етса, ўшанисидан закот берилаверади. Кумуши оз, олтини кўп бўлса, ҳаммаси олтин деб баҳоланади.

«Оламгирия», «Табйин».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
48-ФАТВО

Сариқ мис чақалар қанча кўп бўлса ҳам закот берилмайди. Аммо уларни тижоратга ишлатиш ниятида сақлаётган бўлса ва миқдори нисобга етсагина закот беради.

«Оламгирия», «Муҳит», «Шарҳи Виқоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
49-ФАТВО

Олтин билан кумушнинг миқдори бир нисобга етгач, иккинчи нисобга етгунга қадар ҳар қирқ дирҳамидан бир дирҳам, тўрт мисқолидан икки қийрот қўшимча закот ажратади. Бу Абу Ҳанифа (р.ҳ.) сўзи. Икки имом ва Шофиъий (р.ҳ.) наздида, нисобдан ортиғидан ҳам қирқдан бир ҳисобида закот қўшиб берилаверади.

«Оламгирия», «Ҳидоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
50-ФАТВО

Олтин билан кумушнинг нисоблари комил бўлиши учун бошқа тижорат буюмларининг қиймати ҳам қўшиб ҳисобланади. Кумушнинг нисобини тўлдириш учун олтин унга қўшиб ҳисобланади.

«Оламгирия», «Мухтасар».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бугун 18-май
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
душанба

Рамазон ойининг 25-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:38)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#ONLINE
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг

№ 26-Кун

#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/imonuz/videos/828761047645396/👈

#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид ➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2597118913834772&id=116159006738098👈

#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/Izzattulo/videos/534200390580593/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
ҚАДР КЕЧАСИДАГИ ОНЛАЙН ҚУРЪОН ХАТМОНАСИГА МАРҲАБО!
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌙 MuslimTV
🖥 Uzreport

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
19-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:27
Қуёш 05:01
Пешин 12:20
Аср 17:27
Шом 19:39
Ҳуфтон 21:13

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

19-май сешанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:26 --- 19:39)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

«(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!»
(Раъд сураси, 24 оят.)

Худдики сабр жаннатга кириш учун бирдан бир сабабдек, барча ибодатлар сабрда мужассам бўлгандир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Марсад ибн Абу Марсад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Маккада бир бузуқ аёл бор эди. У Аноқ дейилар эди. У менинг (жоҳилиятда) ўйнашим эди. У кечаси мени Маккада кўриб қолиб:
“Марҳабо, кел, бу кечани бизникида ўтказ”, деди.
“Эй Аноқ, Аллоҳ зинони ҳаром қилди”, дедим.
“Мадинага келганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб:
“Ё Аллоҳнинг Расули, Аноқни никоҳлаб олайми?” деб айтдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жим бўлиб қолдилар. Менга ҳеч нарса демадилар. Сўнгра:
“Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур. Зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрика эркак никоҳланур. Бу мўминларга ҳаром қилинмишдир” ояти нозил бўлди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Марсад, уни никоҳингга олма”, дедилар”.

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ривоятда унда зикр қилинган оятнинг нозил бўлиш сабаби баён қилинмоқда.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АЖАЛ

Бир қўрқоқ киши бор эди, уруш пайтида доим лашкарнинг орқа тарафида беркиниб юрар, қилич-ўқдан қочишга ҳаракат қилар эди. Бир куни қарашса, ўша киши қўшиннинг энг олдинги сафида жанг қилаётган эмиш. Шунда бунинг сабабини сўрашибди.

Бояги киши бундай жавоб қилибди:
«Ўтган куни жанг пайти бир камон ўқи келиб олдимга тушди. Назаримда ўқ қимирлаётгандай туюлди. Эътибор бериб қарасам, ўқ тупроқ остида яшириниб ётган илонга келиб санчилган экан. Шундан хулоса қилдимки, қаёққа қочсам ҳам ажал етса, қутилиш йўқ, ўша жойда тутиб оларкан. Шунинг учун қўрқувни бир четга улоқтириб, жангда олдинги сафга ўтдим…».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Минг_ойдан_яхшироқ_кеча
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Хўш, минг ойда нечта кеча бор?

Бу жуда осон савол. Агар бир ойда 30 (ўттиз) кеча борлигини эътиборга олсак, минг ойда 30000 (ўттиз минг) кеча борлиги маълум бўлади. Демак, қадр кечасида бир амал қилган худди бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг)та амал қилгандек бўлади.

Албатта, биз савобни рақамларда келтиришда тахминий хулоса қиламиз. Чунки, оятда минг ойга баробар дейилмаган, балки минг ойдан яхшироқ дейилган. Бу эса савобнинг аниқ миқдори қанчалигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди деганидир. Биз фақат минг ой ҳақида, амалларнинг минг ойга кўпайтирилиши борасида сўз юритамиз.

Қадр кечасида Қуръондан 1 (бир) ҳарф ўқисак, бошқа кечаларда 30000 (ўттиз минг) ва ундан ҳам кўпроқ ҳарф ўқигандек бўламиз.

Энди яна бир оятга эътибор қаратсак:

مَن جَاء بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا

Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” (Анъом сураси, 160-оят).

Қадр кечасида Қуръондан 1 (бир) ҳарф ўқиш бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) ва ундан кўп ҳарф ўқишнинг савобига тенг дедик. Энди бу оятда айтилганидек, 30 000 (ўттиз минг)ни 10 (ўн)га кўпайтирамиз. Натижа 300 000 (уч юз минг) бўлади!

Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” деган оятга биноан 1(бир) ҳарф учун 300 000 (уч юз минг)дан ҳам кўпроқ савоб бўлади.

Қуръони Каримдаги ҳарфларнинг сони 300 000 (уч юз минг)тадан кўпроқ бўлиб, қадр кечасида Қуръондан бир ҳарф ўқиган киши бошқа кечаларда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққаннинг савобига тенг савоб олар экан.

Агар биз “Ихлос” сурасини ўқисак, қанча савоб оламиз? Бу сура басмала билан бирга 66 (олтмиш олти)та ҳарфдан иборатдир. Демак, биз “Ихлос” сурасини басмала билан бирга (яъни 66 та ҳарфни) бир марта ўқисак, Қуръони Каримни 66 (олтмиш олти) марта тўлиқ ўқиб чиққаннинг савобини оламиз.

«Қадр кечасидаги савобнинг ҳажми» номли мақоладан
----------------
Истаган солиҳ амални шунга қиёслаб кўрсангиз, унинг савоби 300 мингтадан ошиб кетади. Валлоҳу аълам.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади», деганлар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Дўстларингизни каналимизга
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ

ДУНЁ ИМТИҲОН ДИЁРИДИР

Оиша онамиз бирорта ҳам фарзанд туғмаганлари, шу билан бирга бирорта ҳам ҳадисда у онамиз "Эй Аллоҳнинг расули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг", деб айтганларини топмаймиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларида у онамиз 18 ёшда бўлганларини ҳам биласизларми? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни қаттиқ севар ва рашк қилардилар.
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар. Шу билан бирга эр ҳақида қайғурмаганлар. Лекин илм ва ибодатга машғул бўлганлар. У онамиз муаллима ва маърифатли аёл бўлганлар. Буюк саҳобаларнинг фатво берувчи муфтиси ҳам эдилар.
Ҳеч қачон ҳаёт фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота она ўлими ёки фарзанд нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди. Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, албатта ундан яхши нарсани ўринбосар қилиб беради.
Дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч қачон бир кишининг қўлида мукаммал бўлмайди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОДАМЛАР ҚИЗИҚ!

• Ҳар куни унинг умри камайиб боради. Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол-мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат-эътиборда бўлади. Ваҳоланки, мол-мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.

• Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади. Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди ва ўйламайди.

• Ҳар куни охиратга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми, уни билмайди.

Аллоҳим! Дунёни энг катта ғамимиз ва кенг кўламдаги илмимиз, оқибатимизни дўзах томон қилма. Ҳовлимизни жаннат қилгин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЭЪЛОН

Бугун 19 май куни 20:40 да "Қадр кечасида, ЎМИ Жиззах вилояти вакиллигининг imon.uz расмий сайтининг "Facebook" саҳифаси орқали "ONLINE" хатмонани кузатинг. Хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг ижобат бўлишига умидвор барча Қуръон шайдоларини кутамиз.

Мурожаат учун тел:
+99 8722238530

Жиззах вилояти бош имом-хатиби: Меҳмонали Жабборов,
вилоят бош имоми ўринбосари: Ботирхон Рузиев

Қори: Саидазимов Абдулҳамид
Қори: Маматмуродов Йўлчи
Қори: Атабоев Иззатулло

Фурсатни ғанимат билиб дуолар ижобат бўладиган гўзал лаҳзаларда сафимизда бирга бўлишингиз қалбимизни беҳад қувончга тўлдиради. Қурьон хатмонасига марҳабо азиз юртдошлар!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАДР КЕЧАСИ УЧУН ТАВСИЯЛАР!

— Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

— Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

—Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

— Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

— Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

— Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

— Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

— Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

— Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

— Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

— Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

— Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

— Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

— Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

— Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

— Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

— Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

— Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

— Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

— Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

— Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

— Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

— Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

— Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

— Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

— Энг асосий мақсад Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Қадр кечасининг тартиб жадвали:

– соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.
– соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.
– соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).
– соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.
– соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

(Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.
"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай'ин қодийр"ни 100 марта .
"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).
– соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.
– соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.
соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
imon.uz pinned «#ЭЪЛОН Бугун 19 май куни 20:40 да "Қадр кечасида, ЎМИ Жиззах вилояти вакиллигининг imon.uz расмий сайтининг "Facebook" саҳифаси орқали "ONLINE" хатмонани кузатинг. Хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг ижобат бўлишига умидвор барча Қуръон шайдоларини кутамиз.…»
ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

Бисмиллаҳир Роҳмани Роҳийм!Аллоҳ таолога ҳамду санолар, ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва уларнинг аҳли оилалари, саҳобаи киромларга саловату дуолар бўлсин!Муборак Рамазон ойида шундай кеча борки, у Қуръони Каримда “Минг ойдан афзал” дея таърифланади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг бошқа кунларидан кўра сўнгги ўн кечаю кундузда тоат-ибодатга қаттиқ киришганлар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz