imon.uz
4.44K subscribers
9.34K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Сабрнинг мукофати

Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам Пайғамбар қилиб юборилганларидан бошлаб инсонларни Аллоҳнинг бирлиги ва У Зотга ибодат қилишга чақирдилар. Баъзилар иймонга кирди, баъзилар иймондан юз ўгириб кофир бўлди.Иймон келтирганлар орасида улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг онаси Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ҳам бор эди. Умму Сулайм ўғли Анас ибн Моликка иймон ва тавҳид илмларини ўргатарди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тўқлик устига ейиш ва сақлаш исроф"

Жиззах шаҳар бош имоми хатиби Шайзақов Фахриддин

https://t.iss.one/imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Шаъбон ойи ва бароат кечаси фазилатлари"

Жиззах шаҳар "Нижонлик" масжиди имом хатиби Султонхон Валиев

https://t.iss.one/imonuz
⚡️Бугун Тақдирлар Белгиланадиган Кеча

Бароат кечасини ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир🤲

❗️Хабарни хаммага тарқатинг, ҒАФЛАТДА ҚОЛИШМАСИН, ухламасдан дуо қилайлик
Батафсил 👇

https://telegram.me/imonuz
#Дуо

Бароат кечасида ўқилиши тавсия қилинадиган дуо

أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ
وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ

Аъузу би афвика мин иъқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука ла уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта алаа нафсика

Дуонинг таржимаси: «Сенинг афвинг ёрдами ила иқобингдан паноҳ сўрайман. Сенинг розилигинг ёрдами ила ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ёрдаминг ила Сендан паноҳ сўрайман. Важҳинг улуғ бўлди. Сенга санони ҳисобламайман. Сен Ўзингга Ўзинг сано айтганинг кабисан»

nasafziyo саҳифасидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Baroat_kechasi
<unknown>
❗️Эслатма: #Бароат кеча
Шаъбон ойининг 15 кечаси, иншааллоҳ. Ғафлатда қолманг!

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
8-апрель Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 04:35
Қуёш 05:54
Пешин 12:25
Аср 17:01
Шом 18:56
Ҳуфтон 20:15

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Йўлингдан адашиб, тўғри йўлни қидираётганингда қуйидаги оятни эсга ол:

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур
» (Исро сураси, 9-оят)

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин...

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин касал бўлганларида: “Намозни (маҳкам ушланглар), қўл остингиздагилар (риоясини қилинглар)”, дедилар, тиллари ҳаракатланмай қолгунича шу сўзларни қайтаравердилар.

Ибн Можа, Аҳмад, Абу Яъло ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ.

Намоз Исломнинг асосий устунларидандир. Қуръони каримни эътибор билан ўқиган инсон намоз бошқа ибодатлардан кўра кўпроқ зикр этилганини, уни комил суратда ўқиш бот-бот эслатилганини билади. Намозни қоим қилган инсон бошқа амалларни ҳам тўкис бажаради. Намозга эътиборсиз одам бошқа ишларга ҳам лоқайд қарайди. Ҳаѐтда кўриб турганимиздек, намози чиройли, тартибли одамнинг қолган амаллариям кўнгилдагидек бажарилади. Ибодати чала кишининг дунѐвий ишлари ўлда-жўлда, бебарака бўлади.
Намозга эътиборсизлик ортидан шаҳватларга мутелик, дунѐга кўнгил қўйиш каби иллатлар эргашиб келади. Зеро, намоз инсонни гуноҳ-маъсиятдан қайтаради, унга Аллоҳни, охиратни эслатиб туради. Намозда ажиб бир куч-қувват бор. Мўмин киши шундан ҳамиша куч олади. Натижада қалби мустаҳкам, имони бақувват бўлади.
Инсон ибодатга эътибори, ташналиги билан Аллоҳга севимли бандага айланади. Намозга бепарво кимса илоҳий раҳматдан бебаҳра қолади.

"Намозда хушуъ" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ДАРҒАЗАБЛИКНИНГ ДАВОСИ

Уламоларнинг тажрибасидан маълумки, ким дарғазаб бўлаверса, ҳар куни таҳорат билан 300 марта истиғфор айтсин (“Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ” – Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Қиёмат куни ҳар бир ҳақ ўз эгасига қайтарилади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз эгасига қайтарилади. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади», дедилар.
Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилганлар.

Бу дунёда баъзи бир ёмонлар ўз ёмонлигининг баъзисининг жазосидан қутулиб қолиши мумкин. Аммо қиёмат куни ҳеч бир ҳақ зое бўлмайди. Ҳар бир нарса ўз ўрнини топиши муқаррар. Бунда фақат одамлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқларгина эмас, балки барча махлуқотлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқлар ҳам ўз эгасини топади. Ҳаттоки, бу дунёда ўзининг шохи борлигидан фойдаланиб, шохсиз қўйни сузган қўйдан ҳам ўч олинади. Бас, шундай экан, одам болалари ҳам ўзларининг «шох»ларини ишга солиб, ўзгаларнинг ҳаққини поймол қилишга ҳаракат қилмасликлари лозимдир.

Каналларимизга уланинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
7-дарс: ن ҳарфи
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

| Youtube | Facebook

https://t.iss.one/imonuz
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳуга ҳассаларини бериб: “Сени шу билан жаннатда таниб оламан” деганларида, у киши ўша кечада қандай ухлаган эканлар-а?

Аллоҳ сизу бизларни жаннатидан маҳрум қилмасин!

https://telegram.me/imonuz
АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ҚЎРҚИШ

Аллоҳ таолонинг улуғлиги ва буюклигининг ҳаққи инсон
доимо Уни норози қилиб қўйишдан хавфда бўлишидир. Аллоҳ таолони норози қилиб
қўйишдан эҳтиёт бўлиш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда мақталган амаллардандир. Унинг фазилати юқоридаги икки манбада бот-бот таъкидланган.

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир дарахт остида ўтирганимизда, тўсатдан шамол туриб, дарахтнинг яшил барглари қолиб, қуриган япроқлари тўкилди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
БЕМОРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ

Беморларни зиёрат қилиш ҳам катта ажр-савоб келтирувчи амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмоннинг бошқа мусулмондаги ҳақларини баён қилиб, беморларни зиёрат қилишни ҳам зикр қилдилар. Баъзи фақиҳлар бу ишни вожиб амал даражасига кўтарганлар. Лекин, ишончлироқ қавлга кўра бу суннатдир.Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши бемор мусулмон биродарини зиёрат қилишга борса, то бориб-келгунича жаннат “хурфа”сида бўлади”, дедилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Сабр имондандур

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллох таолога ҳамд, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга саловотлар бўлсин.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар”, дедилар.
(Имом Термизий ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни шаҳид олиб келиниб, ҳисоб учун тўхтатилади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
“Шаъбоннинг ўн бешинчиси”га мўътадил қараш

Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимШаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида ибодат қилиш ва кундузида рўза тутиш борасида саҳобалар, тобеъинлар ва то бизгача етиб келган уммат уламолари қандай йўл тутганлар?Ҳозирги кунда Шаъбоннинг ўн бешинчиси борасида баъзи одамлар илми оз бўлганлиги боис йўқ, деб туриб олсалар, баъзилари эса илмсизлиги ортидан ғулувга кетадилар. Афсуски, оз сонли бўлса ҳам учинчи турдаги мўътадил қараш эгалари ҳам бор.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида қоим бўлиб, кундузи рўза тутганлар бидъатчи бўладими!?

Фазоилул аъмол, тарғиб ва тарҳиб борасида ўта заиф бўлмаган ҳадисларга амал қилишИкки имом – Изз ибн Абдуссалом ва Ибн Дақиқил Ийд заиф ҳадис амал қилиниши учун у диндаги умумий қоида остига кириши кераклигини шарт қилганлар.Бароат кечасида қоим бўлиш ва кундузида нафл рўза тутишнинг асли борми?Баъзиларнинг усул-қоидаларини уламоларнинг гаплари муқобилига қўйганимизда у эътиборсиз бўлиб қолади.Машҳур “Сунан” соҳиби имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар муҳаддис бирор боб борасида заиф ҳадисдан бошқасини топа олмаса, уни тахриж қилади”, деган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида ибодат қилиш ва кундузида рўза тутиш борасида саҳобалар, тобеъинлар ва уламолар қандай йўл тутганлар?

Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимҲозирги кунда Шаъбоннинг ўн бешинчиси борасида баъзи одамлар илми оз бўлганлиги боис бу кечани одатдаги кечалардан бири деб туриб олсалар, баъзилари эоса илмсизлиги ортидан ғулувга кетадилар. Афсуски, оз сонли бўлса ҳам учинчи турдаги мўътадил қараш эгалари ҳам бор.Биринчи тоифадаги инсонларда ҳадис илмидан етарлича маълумот йўқ. Улар «Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»да келган ҳадисларни тутиб, бошқасига қайрилиб қарагилари келмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кино

«Умар ибн Хаттоб» сериали (8-қисм)

Манба: MilliyTV

Дустларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇


https://t.iss.one/imonuz