imon.uz
4.52K subscribers
9.16K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Расулуллоҳ (САВ) дедилар:

Кимки бир қарич ерга эгалик қилиш учун зулм қилса, етти (қават) ер бўйнига ўраб қўйилади”.

Риёзус-солиҳийн (207/4)

https://t.iss.one/imonuz
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ

«У Кунда (мўминларнинг) юзлари ёруғ, кулгувчи ва хуррам бўлур»
(Абаса сураси, 39 оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу оят тафсири ҳақида сўзлаб, «Ушбу мақомга тунда таҳажжуд намозини ўқийдиганлар эришадилар», деганлар.

https://t.iss.one/imonuz
☪️ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ

Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
13-августь Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 04:04
Қуёш 05:30
Пешин 12:28
Аср 17:23
Шом 19:26
Ҳуфтон 20:51

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун сешанба,
ҳафтанинг иккинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
августь ойининг 13-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулҳижжа ойининг
11-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

«…ва Қиёмат шак-шубҳасиз келади. Шундай экан, (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз жоҳиллар етказаётган озор-азиятларга сабр-тоқат қилинг ва улардан) гўзал тарзда юз ўгиринг!»
(Ҳижр сураси, 85 оят).

Охират учун амал қиладиганларнинг бировларга хусумат ва ғазаб қилишга вақти йўқ. Улар ниҳоятда бағрикенг, кечиримли зотлардир, асло ғазаб қилмайдилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг бу дунёдаги бирорта машаққатини кеткизса, Аллоҳ таоло унинг қиёмат кунидаги машаққатларидан бирини кеткизади. Ким мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охиратда айбини ёпади. Банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ у бандага ёрдамчидир. Ким илм талабида йўл олса, Аллоҳ таоло жаннат йўлини унга осон қилиб қўяди. Қайси бир қавм масжидда Аллоҳнинг китобини тиловат қилса ва уни ўрганса, улар таскин топадилар, фаришталар томонидан ўраб олинадилар. Кимнинг амали суст бўлса, насаби уни олға силжита олмайди”, – дедилар». Имом Муслим ривояти.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир мусулмон учун садақа лозим”, – дедилар. “Эй Расулуллоҳ! Агар садақа қилишга нарса топа олмаса-чи?” – дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Касб-кор қилиб, ўзига ҳам манфаат келтиради, ортганини садақа қилади”, – дедилар. “Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?” – дейишди. “Қийналиб қолган бечораҳолга ёрдам беради”, – дедилар. “Ёрдам ҳам беролмаса-чи?” – дейишди. “Яхшиликка буюради”, – дедилар. “Бу ишни ҳам қилмаса-чи?” – дейишди. “Ёмонликдан тийилади. Мана шу ҳам унинг учун садақадир”, – дедилар».

Бухорий ва Муслим ривояти
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум "Қўшчинор" жомеъ масжидида гўзал қироатлари билан

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇

https://t.iss.one/imonuz
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй, тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло унинг ўзини камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

https://t.iss.one/imonuz
#Солиҳлар_гулшани

БУЮК УМАР ВА ЎҒРИ

Бир ўғри бозорда Умар ибн Хаттобнинг салласини ўғирлаб қочган эди, Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ шоҳид, уни сенга бердим. «Қабул қилдим» деб қўй, дўзахга тушиб қолма!» деб қичқирганча унинг ортидан югура кетди.
Нақадар улуғсиз, эй Ибн Хаттоб!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
☪️ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ

Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
14-августь Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 04:05
Қуёш 05:31
Пешин 12:28
Аср 17:22
Шом 19:24
Ҳуфтон 20:50

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун чоршанба,
ҳафтанинг учинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
августь ойининг 14-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулҳижжа ойининг
12-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Намоз ўқиб бўлгач, гуноҳ ва маъсиятлар учун қалбингда кароҳият сезмасанг, намоз билан бўладиган ҳисоб китобларингни бир текшириб қўй! Чунки Аллоҳ таоло: «Ҳақиқий намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтаради», деган (Анкабут сураси, 45-оят)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Амр ибн Мурра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши Муъовия розияллоҳу анҳуга келиб айтдилар: “Эй Муъовия, мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳар бир раҳбар ёки қози ҳожатманд, мискин, бошига мушкул тушганга эшигини ёпса, Аллоҳ таоло унинг ҳожати ва эҳтиёжидан ҳам эшигини ёпиб қўяди”, – деганларини эшитдим».
Термизий ва Аҳмад ривояти
Муъовия розияллоҳу анҳу ниҳоятда ҳожатбарор бўлганлар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Оят_маъносин_англа!

«Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир»
(Бақара сураси, 153 оят).

Саъдий: «Сабр қилувчиларга алоҳида фазилат бўлмаганида ҳам, «Аллоҳ улар билан бирга» деган сўзнинг ўзи уларнинг фазл ва шараф соҳиби эканига кифоя қилаверарди», деганлар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Насиҳат

БИРОВНИ КОФИР ДЕМАНГ!

Маълумки, умринг бўйи кофирлиги аниқ бўлган кимсани “кофир” демасанг, Аллоҳ таоло бунинг учун сени қиёматда жазоламайди.

Аммо Аллоҳнинг наздида кофир бўлмаган (чунки қалбдаги иймонни фақат Аллоҳ билади) одамни умрда бир марта “кофир” десанг, ўзингни Аллоҳ азза ва жалла ҳузуридаги энг улкан гуноҳга рўбарў қилибсан.

Аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Расулуллоҳ (САВ) дедилар:

“Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусни хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир. Албатта, Аллоҳ таоло уятсиз сўзларни айтувчи оғзи шалоқ кишиларга ғазаб қилади”.

Риёзус-солиҳийн (625/6)

https://t.iss.one/imonuz
РИЗҚ БЕРГУВЧИ (Ривоят)

Бир куни Ҳотам аёлидан:
- Мен тўрт ойлик сафарга кетяпман. Шу тўрт ойлик муддатга қанча нафақа қолдиришимни истайсан? - деб сўради. Аёли бундай жавоб қилди:
- Тирик қолишимга етгулик нафақа қолдиринг.

- Тириклигинг ва ўлиминг асло менинг қўлимда эмас, Ҳақ таолонинг қўлидадир, - деди Ҳотам.
- Ундай бўлса, менинг ризқим ҳам сизнинг қўлингизда эмас, жаноби Ҳақнинг қўлидадир, - деди хотин.
Ҳотамга бу сўз маъқул келди ва хотинини дуо қилди.

Қўшни хотинлар келиб аёлга: «Ҳотамдан нечун нафақа сўрамадинг?» дейишди. Хотин бунга жавобан:
- У киши ҳам мен каби ризқ еювчидир, бергувчи эмасдир, - деди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz