Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди
✅ Фармонга мувофиқ Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси:
👉 Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга, диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
👉 республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширади.
✅ Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилди.
Манба:@huquqiyaxborot
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

#ФАТВО
Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
161-ФАТВО
Таровеҳда «Аттаҳийёт»дан кейинги салавотлар ҳам ўқилади. Мабодо имом салавотдан кейинги дуони ўқиши қавмга малол келаётганини сезса, уни тарк этиши мумкин.
«Оламгирия», «Ниҳоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
162-ФАТВО
Таровеҳ ва бошқа намозларда имомнинг тез қироат қилиши, арконларни шошилинч бажариши макруҳдир. Қироатни «тартил» билан, яъни дона-дона қилиб ўқиш тавсия этилади. Лекин қироатни узундан-узоқ қилиб, қавмни масжиддан бездириб қўймаслик керак. Зеро, узун қироатдан кўра, жамоатнинг кўп бўлгани афзалдир.
«Оламгирия», «Сирожия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
163-ФАТВО
Қуръони карим хатми Лайлатул-қадр кечасида ёки ундан олдин тугатилган бўлса ҳам, қолган кечаларда таровеҳ ўқиш тўхтатилмаслиги лозим. Акс ҳолда, макруҳ бўлади.
«Оламгирия», «ас-Сирожул-ваҳҳож».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
164-ФАТВО
Бомдод ёки шом намозининг фарзини якка ҳолда ўқиётганида жамоат намози барпо бўлиб қолса, қаралади: агар энди бир ракат ўқиган бўлса, дарҳол намоздан чиқиб, имомга иқтидо қилади. Борди-ю, иккинчи ракатда бўлса, қаралади: агар сажда қилмаган бўлса, намозини кесиб, жамоатга қўшилади. Борди-ю, сажда қилган бўлса, намозини охирига етказаверади. Лекин имомга нафл нияти билан иқтидо қилмайди. Зеро, бомдоддан кейин нафл ўқиш макруҳ бўлганидек, шомдан кейин ҳам уч ракатли нафл ўқиш бидъат ҳисобланади. Мабодо иқтидо қилса, бир ракат қўшиб тўрт ракат қилиб қўяди. Зеро, имомга мувофиқ бўлишдан кўра, суннатга мувофиқ иш тутиш яхшироқдир.
«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

22. SALOMLASHISH ODOBLARI
@imonuz
#Ислом_одоблари
📖 "Ижтимоий одоблар"
«САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ»
📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
☪ imon.uz @imonuz
📖 "Ижтимоий одоблар"
«САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ»
📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
☪ imon.uz @imonuz
Энг яхши нарса
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Шайх Аҳмад Дийдот айтадилар:
«Сизларга «Хайрли тонг» ёки «Хайрли кеч» десам, яхшиликни фақат тонг ва оқшом билан чегаралаб қўйган бўламан. Аммо «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ» (Сизларга тинчлик ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин) десам, тонгда ҳам, оқшомда ҳам, тунда ҳам, яъни ҳамма вақт тинчлик ва хотиржамлик бўлишини тилаган бўламан»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
«Сизларга «Хайрли тонг» ёки «Хайрли кеч» десам, яхшиликни фақат тонг ва оқшом билан чегаралаб қўйган бўламан. Аммо «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ» (Сизларга тинчлик ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин) десам, тонгда ҳам, оқшомда ҳам, тунда ҳам, яъни ҳамма вақт тинчлик ва хотиржамлик бўлишини тилаган бўламан»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ҳар куни тонг отганда ва кеч кирганда: «Ҳасбийаллоҳу, лаа илааҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм»
(Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади».
Ибн Сунний ривояти.

#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун пайшанба,
ҳафтанинг тўртинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
апрель ойининг 19-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Шаъбон ойининг
3-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

#КУН_ОЯТИ
مَا کَانَ لِبَشَرٍ اَنۡ یُّؤۡتِیَہُ اللّٰہُ الۡکِتٰبَ وَ الۡحُکۡمَ وَ النُّبُوَّۃَ ثُمَّ یَقُوۡلَ لِلنَّاسِ کُوۡنُوۡا عِبَادًا لِّیۡ مِنۡ دُوۡنِ اللّٰہِ وَ لٰکِنۡ کُوۡنُوۡا رَبّٰنِیّٖنَ بِمَا کُنۡتُمۡ تُعَلِّمُوۡنَ الۡکِتٰبَ وَ بِمَا کُنۡتُمۡ تَدۡرُسُوۡنَ ﴿ۙ۷۹﴾
(Оли Имрон сураси, 79-оят.)
Бир кишига Аллоҳ китобни, ҳукмни ва Набийликни берганидан сўнг, у одамларга: "Аллоҳни қўйиб менга банда бўлинглар", дейиши асло мумкин эмас. Одамларга: "Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида Роббонийлар бўлинг", - деди.
Маълумки, насоролар Аллоҳ уларга юборган Пайғамбар Ийсо алайҳиссаломни "худо", деб эътиқод қилганлар ва қиладилар. Уларга "Нимага Ийсони худо дейсизлар?" дейилса: Ўзи айтган, бизни ибодатини қилишимизга буюрган", дейишади. Аҳли китоблар билан бўлган тортишувларда бу масала ҳам қўзғалган бўлиши турган гап. Бу мақомда ҳақиқат нимада эканлигини ушбу оят баён қиляпти.
Пайғамбар Аллоҳн энг яхши таниган ва ўзининг бандалигини чуқур тушуниб етган банда бўлади. Акс ҳолда, Пайғамбар бўла олмайди. Бу ҳақиқатни тушуниб етмаган, Аллоҳ таолони танимаган одамдангина "менга ибодат қилинглар", деган гап чиқиши мумкин. Аммо:
"Бир кишига Аллоҳ китобини, ҳукмни ва набийликни берганидан сўнг, у одамларга: "Аллоҳни қуйиб менга банда бўлинглар", дейиши асло мумкин эмас".
Пайғамбар киши одамларни Аллоҳга банда бўлишга чақиришни ўзининг бош вазифаси деб билади. Пайғамбар одамларга:
"Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида Роббонийлар бўлинг", дейди".
"Роббоний" сўзи Роббга нисбат берилган бўлиб, Аллоҳнинг динини маҳкам тутувчи, деган маънони билдиради. Роббоний бўлишга асос уларнинг одамларга китобни ўргатганлари ва ўзлари ҳам ўрганганликларидир. Бу эса роббонийлик чуқур илм асосида келиб чиқишини билдиради.
Кейинги оятда ҳам Пайғамбарнинг ишлари васф қилинади.

#Савол-жавоблар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳурматли иштирокчилар навбатдаги саволларимиз билан танишинг, билимингизни синаб кўринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1⃣ савол. Ваҳийни ёзувчи котиблар ҳақида, уларнинг ададлари ҳақида қисқача айтинг.
2⃣ савол. Жаброил алайҳиссаломни Расулуллоҳ сав неча бор ўз ҳайьатида кўрганлар. Қандай сифатлаганлар?
3⃣ савол. Ғариб сўзи қандай маънони англатади?
4⃣ савол. Турли ранглар номи билан аталувчи денгизларни сананг.
5⃣ савол. Ҳудуди энг катта мусулмон мамлакатини айтинг.
-Илмга муҳаббатли каналимизнинг барча аъзоларидан миннатдормиз. Илм-дунё ва охират саодатидир.
Жавобларингизни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин.
@imon_uz_savol_javoblar
Жавобларни кечки дастурларимизда эълон қиламиз, бизни кузатиб боринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг:

Уммат ҳаққига дуо
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Аллоҳумма барик лиумматий фий букуриҳа.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ, умматимга тонгларида барака эҳсон қил”.
Шарҳ:
Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятларига кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) доимо эрта турар ва эрта турган умматлари ҳаққига: “Ё Аллоҳ, умматимга тонгларида барака эҳсон қил”, деб дуо қилардилар. Ҳамиша бирон ерга нарса юбормоқчи бўлсалар, эрта юбориш одати шарифлари эди. Асҳоби киром ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу муборак дуоларига етишиш учун дўконларига, далаларига эрта кетардилар. Саҳобалар бу муборак дуонинг баракаси билан буюк файзу баракотларга эришганлар. Ундан кейинги даврларда ҳам бутун мусулмонлар эрта турар ва ҳар эрта турмоғи ва ишларига эрта уринмоғи керак. Шу ҳолда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу дуолари баракасига эришади.
Байт:
Раҳмат ёғдир мамлакатга,
Бизни ғарқ қилгин неъматга.
Барака бергин, Ё Аллоҳ,
Эрта турувчи умматга!

ВАҚТИ КЕЛМАГАН ЭРТАНИ ҚЎЙИНГ!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг". Ҳодисалардан олдинлаб кетманг. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб ёки пишмаган мевани узиб оласизми? Ахир эртага дегани йўқ нарса, унинг ҳақиқати йўқ. Борлиги йўқ, таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун ҳали келмаган куннинг ҳали йўқ мусибатларини ўйлаб эзиламиз, хавфсираймиз ва ҳали юз бермаган ҳодисаларга аҳамият берамиз? У ҳали юз берадими, йўқми, билмаймизку? Юз берса ҳам, балки хурсандчилик ва шодлик бўлар?!
Муҳими, у ҳали ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда содир бўлмаган.
Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб, ундан ўтишнинг ҳожати йўқ.
Имкони ҳам йўқ. Ким билади, балки кўприкка етиб келмай тўхтаб қолармиз. Ёки етиб бормасимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол кўприкка етиб ҳам борармиз, соғ-омон ўтиб ҳам олармиз.
Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан оқланмайди ҳам. Чунки булар оддий орзу-ҳаваслар бўлиб, ақл уни айблайди. Бу нарса соя билан олишув кабидир. Кўпинча келажакда очлик-яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлар содир бўлади деб қўрқитилди. Бунақа ишлар шайтон мактабининг ўқув дастурларидир. "Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл бойлик ваъда қилади. Аллоҳ карами кенг ва билимдон зотдир".
Кўп йиғлоқилар эртага оч қолиши, бир йилдан кейин касалга чалиниши ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолиши... кабилардан қўрқади. Умри бошқанинг изнида бўлган одам йўқликдан гаров олиши асло мумкин эмас. Қачон ўлишини билмайдиган кимса ҳақиқати йўқ, ҳали келмаган нарса ила машғул бўлиши ҳам жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк этинг. Хабарлари ҳақида сўраб ўтирманг, бостириб келувчи машаққатларини ўйламанг. Чунки сиз бугунингиз билан бандсиз.
Ажабланиш керак бўлса, ғамни қарзга олиб нақдга айлантирган, сўнг ҳали қуёши чиқмаган, нури кўринмаган кунда уни насияга тўлайдиган кишилардан ажабланинг. Беҳуда ўйланаверишдан ўзингизни тийинг.
"Ўкинма" китобидан.

Насиҳат қилинг, шарманда қилманг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Ким ўз дўстига махфий ваъз қилса, унга насиҳат қилган ва уни зийнатлаган бўлади. Ким ўз дўстига ошкора ваъз қилса, уни шарманда қилган ва айблаган бўлади».
Имоми Шофеъий раҳимаҳуллоҳ ушбу сўзлари билан насиҳат билан шарманда қилишнинг ва самимий муносабат билан дашном беришнинг орасидаги фарқни баён қилиб бердилар.
Дарҳақиқат, дин насиҳатдир (самимиятдир). Лекин унинг риоя қилиш керак бўлган одоблари ва билиш лозим бўлган ҳудудлари бор.
Энг аввало, насиҳат қилмоқчи бўлган киши кўрсатма беришда ниятини холис қилмоғи лозим. Зеро, ҳар бир насиҳат бир хил эмас. Ҳар бир насиҳатгўй ҳам самимий ва омонатдор эмас. Шунингдек, ҳар бир насиҳат қилинган киши ўзига йўналтирилган кўрсатмани тўғри қабул қилиб муваффақият қозонавермайди.
Батафсил:
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7498-nasi-at-iling-sharmanda-ilmang

1️⃣ савол. Витрнинг маъноси нима?
2️⃣ савол. Қуддус шаҳри ҳақида Қурьони каримда маълумот борми?
3️⃣ савол. Нуруддин Занкий ким бўлган?
4️⃣ савол. Дажжолга ишора бўлиб келган оятни топинг.
5️⃣ савол. Подшоҳлик қилган пайғамбарларни айтинг.
1️⃣ жавоб. Витрнинг луғавий маъноси тоқ, деганидир. Аммо витрнинг ҳукмида мазҳаб имомлари ихтилоф қилишган. Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги “Албатта Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди, ўша намоз витрдир” сўзларига асосланиб вожиб, дейилган.
Демак, Ҳанафий мазҳабида витр намози вожиб, бошқа мазҳаблар эса вожиб эмас, дейишган. Чунки Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда фарз ва вожиб тушунчалари бир маънони, яъни Ҳанафий мазҳабидаги фарз маъносини англатади. Шунинг учун беш вақт намоз фарзлиги ҳақидаги далил ва ҳужжатларни келтириб, уч мазҳаб вакиллари витрни ҳам вожиб, десак олти вақт намоз бўлиб қолади, деган фикрга боришган. Ҳанафий мазҳабимизда эса, фарз билан суннатнинг орасида вожиб борлиги ва витр намози ҳақидаги далиллар фарздан кучсиз, суннатдан кучли бўлгани учун вожиб, дейдилар.
2️⃣ жавоб. Бақара сураси 259-оят. أَوْ كَالَّذِي مَرَّ عَلَىٰ قَرْيَةٍ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا
Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми?
Аъроф 161-оят. Исро 7-оятда Қуддус шаҳри ҳақида айтилган. (Жалолайн, Қуртубий, Замахшарий...).
3️⃣ жавоб. Нуриддин Маҳмуд Занкий (1118-1174 ). Ироқнинг Мосул шаҳрида туғилган. Адолатли, тақволи халифа бўлган. Ул зот ҳақида тарихчилар жуда ажойиб маълумотларни ёзиб қолдирганлар. Салбчиларга қарши қаттиқ курашган. Унинг ҳаракатлари ва шижоатидан ўрнак олган ва тасирланган Салоҳиддин Айюбий (1137-1193м) яқин шарқ мамлакатларини салбчилардан мутлақ тозалаган.
4️⃣ жавоб. Улар фаришталар келишини, ё Роббингнинг келишини ёки Роббингнинг баъзи оятлари келишини кутмоқдалар, холос. Роббингнинг баъзи оятлари келган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас. Сен: «Кутаверинглар, биз ҳам кутгувчилармиз», деб айт. Анъом 158-оят.
«Роббингнинг баъзи оятлари»дан мурод–лол қолдирувчи мўъжизалар. «Роббингнинг келиши»–қиёмат кунининг қоим бўлиши; «Роббингнинг баъзи оятлари»–қиёмат аломатлари, демакдир. Аҳли сунна вал жамоа уломаларининг муфассир уламолари мана шу оятда дажжолнинг чиқишига ишора бор деб таъвил қиладилар.
5️⃣ жавоб. Довуд алайҳиссалом 100 йил яшаб, 40 йил подшоҳлик қилганлар.
Сулаймон алайҳиссалом 52 йил яшаганлар. 12 ёшларида оталаридан подшоҳлик қолади. Тахтга ўтирдилар. 40 йил бошқардилар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Саволларнинг барчасига тўғри жавоб берган 1 та профил эгаси
1️⃣ Shavkat qori aka
Саволларнинг тўрттасига тўғри жавоб берган 4 та профил эгаси
1️⃣ Ўринов Улуғбек
2️⃣ Farrux Usmon
3️⃣ Sanjar Turdiyev
4⃣ Komila Muhammadaliyevna
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг👇👇👇

АГАР БИР БУРДА НОН, БИР ҚУЛТУМ СУВ ВА УСТ-БОШИНГ ҚОЛГАН БЎЛСА, ХАФА БЎЛМА
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб, 21 кун қолиб кетди. Қайтганидан одамлар ундан бу воқеадан қандай хулоса чиқардинг, деб сўрашди. Шунда у: "Бу азоб-машаққатдан олган дарсим, сабоғим шу бўлдики, ичишга яроқли озгина чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, кишига нолимоқнинг ҳеч кераги йўқлигини англаб етдим", деб жавоб берди.
Худойим ҳар не берса, қил қаноат,
Юракни қилма миннатдин жароҳат.
Бу меҳнат бирла топсанг парча нон,
Кишининг миннатидан улдур осон.
Сўфи Оллоёр
Донишмандлардан бири: "Ҳаётнинг барчаси бир луқма таом ва қултум сувдир. Қолгани ортиқча нарсадир", деди.
Жонсон Свифт айтди: "Дунёдаги энг доно табиблар тинч-осойишта, бахавотир ўтириб озгина таом тановул қилиш киши учун энг яхши шифодир", дейишган.
Менинг фикримча, семизлик сурункали касаллик бўлиб, қорин қўйиш эса кишини беҳаловат қилиб қўяди. Осойишталик эса қалбга ёқимли бўлиб, руҳга хурсандлик бағишлайди.
Шод бўлиш нақд хурсандчилик бўлиб, у руҳ ва вужуд учун фойдали озуқа ҳамдир.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

#Савол
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ассалому алейкум оллох ишларизга ривож берсин мени саволим бор фарз ёки нафл намозларда икро сурасини сажда оятигача укиса буладими ёки охиригача укиш керакми?
Жавоб
Ва алайкум ассалом. Иккиси ҳам бўлади.Сажда оятини ўзини ёлғиз қолдирмасдан орқа ёки олдидан бирор оятни қолдириш мақсадга мувофиқдир.
ЎМИ фатво ҳайъати.

Ассалому Алайкум диндошим ва юртдошим сизларга котта ташаккурларимни исхор килган холда шуни сорамокчи эдимки Бир инсон тик турган холда пешоб чикарса бу гунох саналади дейишди бу гап канчалик тогри мусилмон эркак тик турган холда хожат чикариши кай тартибда болади саволим тогри озгина ноорин лекин шу саволнинг жавобин сиздан кутиб коламан рахмат.
Жавоб
Ва алайкум ассалом. Эркак кишинг туриб бавл қилиши макруҳдир. Тик туриб бавл қилиш нажосатни кийимга ёки баданга тарқалишига сабаб бўлади. Бу борада қуйидаги ҳадис ворид бўлган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита қабр ёнидан ўтдилар ва: “Улар азобланаяптилар. Улар катта гуноҳдан азобланмаяптилар. Уларнинг бири чақимчилик қиларди. Иккинчиси сийдикдан сақланмас эди”, дедилар. Шунингдек, очиқ жойларда тик туриб бавл қилиш авратни кўпроқ очилишига сабаб бўлади.

assalamu alaykum ustozlar savolim shuki men 8 oy oldin tish soldirganman men bilme soldirvolibman solishdan oldin tahorat olish kere ekan shu togrimi ? endi men nima qile maslahat berin
Жавоб
Ва алайкум ассалом. Тиш солдираётганда таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди,балки фақат жанобатдан пок бўлиш кифоя қилади.

165-ФАТВО
Пешиннинг фарзини якка ҳолда бошлаганда жамоат барпо бўлиб қолса, қаралади: агар биринчи ракатда бўлиб, ҳали сажда қилмаган бўлса, намозини келган жойида тўхтатиб, имомга иқтидо қилади. Агар сажда қилган бўлса, яна бир ракат қўшиб тугатиб, сўнгра жамоатга қўшилади.
Шуни билиб қўйиш керакки, жамоатга такбир (иқомат) айтилган пайтда пешиннинг фарзини энди бошлаган одам дарров намозини кесмаслиги лозим. Балки, имом келиб «Таҳрима такбири»ни айтгунга қадар икки ракатни тугатиб қўйиши лозим.
«Оламгирия», «Ҳидоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
166-ФАТВО
Пешин фарзидан уч ракатни якка ҳолда ўқиганидан кейин жамоат барпо бўлиб қолса, албатта, тўртинчи ракатни ҳам ўқиб, сўнгра имомга нафл нияти билан иқтидо қилади. Фақат аср намозидан кейин бундай қилинмайди.
Аммо учинчи ракат саждасини қилмаган бўлса, ё дарҳол ўтириб салом бериб тугатади, ёки тик турган жойида «Таҳрима такбири»ни айтиб, имомга иқтидо қилади. Тик турган ҳолда салом бермайди. Лекин баъзи фуқаҳолар бир томонига салом беради, деб таъкидлаганлари нақл қилинган.
«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
167-ФАТВО
Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқигач, фарздан бир ракатга улгурадиган бўлса, сафдан узоқроқ жойда суннатни ўқиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Чамасида бир ракатга ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни тарк этиб, фарзни ўқиш билан кифояланади. Суннатининг қазоси ўқилмайди. Унинг қазоси фақат фарзи билан бирга тарк этилган тақдирдагина ўқилади. Бошқа суннатлар қазоси асло ўқилмайди.
«Мухтасар», «Оламгирия», «Ҳидоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
168-ФАТВО
Уламолар кеч келиб имомга иқтидо қилган киши «Таҳрима такбири»ни айтиб бўлгунича имом рукуга кетса, у имомдан кейинроқ руку қилса ҳам, шу ракатни топган бўлади, деб ижмо қилишган. Аммо имом рукудан бошини кўтарган пайтда («қавма»да) иқтидо қилган бўлса, шу ракатни топмаган саналади.
«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».

23. MASKAN ODOBLARI
@imonuz
#Ислом_одоблари
📖 "Ижтимоий одоблар"
«МАСКАН ОДОБЛАРИ»
📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
☪ imon.uz @imonuz
📖 "Ижтимоий одоблар"
«МАСКАН ОДОБЛАРИ»
📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
☪ imon.uz @imonuz