#Савол_жавоблар
1⃣ савол. Қайси суранинг аввалида фаришталар хилқати тасвирланган?
2⃣ савол. Мадина шаҳрида Шаъбон ойида содир бўлган энг буюк ҳодиса. Оят билан жавоб берамиз.
3⃣ савол. Шайх Табризий ва Али қори. Бу икки исм ва жумлани тўлдиринг.
4⃣ савол. Олов-ўт ҳақида айтилган оятни топинг.
5⃣ савол. Оёқ кийимда намоз ўқиш мумкинми? Масалан красовкада?
👇👇👇

1⃣ жавоб.
[ Фотир - 1 ]
Ҳамду сано осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (Фаришталар Аллоҳ яратган ўзига хос зотлардир. Бу оятда улар икки, уч, тўрт қанотли бўлишлари ҳақида гап кетмоқда.)
2⃣ жавоб. Ойлар ичида шундайлари борки, унда қилинган илтижо, тоат-ибодат ва яхши амалларнинг даражаси бошқа пайтдагига қараганда юқорироқ бўлади. Шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон ойи, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири қибланинг ўзгартирилиши воқеасидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Маккада турганларида қибла Байтул Мақдис томонда эди. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин қибла яна боболари Иброҳим (а.с.)нинг қибласи – Каъба томонга ўзгаришини иштиёқ ила кутган эдилар. Ҳижратнинг биринчи йили, Шаъбон ойининг 15-кунида қибла Қуддуси шарифдан Каъбага ўзгартирилган. Бу тўғрида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб ўгириб туришингизни кўраяпмиз. (Хотиржам бўлинг) Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юзингизни ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга буринг!..” (Бақара, 144).
3⃣ жавоб. Мулла Али Қори. Бу зотнинг исми шарифи Али ибн Султонмуҳаммад бўлиб, Ҳирот шаҳрида туғилган. Туғилган йили аниқ маълум эмас. Макка шаҳрига сафар қилиб бориб умрларининг охиригача ўша ерда яшаб қолган. Шунинг учун туғилган жойи эътиборидан Ҳиравий ва асосий яшаган жойи эътиборидан Маккий нисбалари берилган. Энг машҳур қорилардан бўлгани учун Мулла Али Қори номи билан машҳур бўлган. Мулла Али Қори тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ ва сийрат каби турли илм соҳаларига оид юз элликдан ортиқ асарлар таълиф этган бўлиб, уларнинг энг машҳурлари қуйидагилардир:
- “Мирқотул мафотиҳ шарҳу мишкатил масобиҳ” (“Мишкатул масобиҳ” шарҳи калитларига олиб борувчи зиналар). Бу асар Хатиб Табризийнинг “Мишкатул масобиҳ” (Чироқлар токчаси[1]) номли машҳур ҳадис китобига ёзилган шарҳ бўлиб, ҳадислар ҳанафия мазҳабига кўра шарҳланган;
الَّذِي جَعَلَ لَكُم مِّنَ الشَّجَرِ الْأَخْضَرِ نَارًا فَإِذَا أَنتُم مِّنْهُ تُوقِدُونَ
4⃣ жавоб.
[ Ёсин - 80 ]
У зот сизларга яшил дарахтдан олов қилиб бергандир. Энди эса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз. (У зот шундай қудратли зотки, баъзи нарсаларни ўзига қарама-қарши томондан ҳам чиқараверади. Мисол учун, ям-яшил дарахтни олайлик. У ҳўл бўлади. Таркибида сув бор. Сув эса, оловни ўчиради. Аммо Аллоҳ таоло оловга терс бўлмиш ҳўл дарахтни бир-бирига ишқаса, ўт чиқарадиган ҳолга келтириб қўйгандир. Оловга ёқилғини ҳам ўша дарахтнинг ўзидан қилиб қўйгандир. Бу улкан бир мўъжизага одамлар эътибор бермайдилар.)
5⃣ жавоб. Агар оёқ кийимга нажосат теккан бўлмаса, нопок бўлмаса, тоза бўлса, ўша оёқ кийимда намоз ўқиса бўлади. Красофка бўлса ҳам.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Саволларнинг барчасига тўғри жавоб берган 4 та профил эгаси
1⃣ Shavkat qori aka
2⃣ Ўринов Улуғбек
3⃣ Farrux Usmon
4⃣ Sanjar Turdiyev
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.
Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун чоршанба,
ҳафтанинг учинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
апрель ойининг 18-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Шаъбон ойининг
2-куни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг!👇

#КУН_ОЯТИ
وَ اِنَّ مِنۡہُمۡ لَفَرِیۡقًا یَّلۡوٗنَ اَلۡسِنَتَہُمۡ بِالۡکِتٰبِ لِتَحۡسَبُوۡہُ مِنَ الۡکِتٰبِ وَ مَا ہُوَ مِنَ الۡکِتٰبِ ۚ وَ یَقُوۡلُوۡنَ ہُوَ مِنۡ عِنۡدِ اللّٰہِ وَ مَا ہُوَ مِنۡ عِنۡدِ اللّٰہِ ۚ وَ یَقُوۡلُوۡنَ عَلَی اللّٰہِ الۡکَذِبَ وَ ہُمۡ یَعۡلَمُوۡنَ ﴿۷۸﴾
(Оли Имрон сураси, 78-оят.)
Улардан бир гуруҳлари борки, китобидан бўлмаган нарсани китобдан деб ўйлашингиз учун китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: "У Аллоҳнинг ҳузуридандир", дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Билиб туриб, Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар.
Одатда булар динни ўзига касб қилиб олган одамлар бўлади. Улар илоҳий китоб ва таълимотни дунёвий мақсадларига хизмат қилдиришга уринадилар. Ўзларига фойдаси бўлса, Аллоҳнинг китобини буриб юборишади. Манфаат нуқтаи назаридан тўқиб чиқарган гапларини Аллоҳнинг китобини ўқиётганда қўшиб, тилларини буриб ўқишадики, бошқалар: бу ҳам Аллоҳнинг китобидан экан, деб ўйлашади. Аллоҳнинг китобидан бўлмаган нарсани Аллоҳнинг китобидан, деб айтишади. Билиб туриб ёлғон гапиришади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

#Савол-жавоблар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳурматли иштирокчилар навбатдаги саволларимиз билан танишинг, билимингизни синаб кўринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1️⃣ савол. Витрнинг маъноси нима?
2️⃣ савол. Қуддус шаҳри ҳақида Қурьони каримда маълумот борми?
3️⃣ савол. Нуруддин Занкий ким бўлган?
4️⃣ савол. Дажжолга ишора бўлиб келган оятни топинг.
5️⃣ савол. Подшоҳлик қилган пайғамбарларни айтинг.
-Илмга муҳаббатли каналимизнинг барча аъзоларидан миннатдормиз. Илм-дунё ва охират саодатидир.
Жавобларингизни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин.
@imon_uz_savol_javoblar
Жавобларни кечки дастурларимизда эълон қиламиз, бизни кузатиб боринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг:

Хатларда ёзилган саломларга ҳам жавоб қайтариш вожиб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Хатларда бирор киши томонидан салом ёзилиб келса, унга жавоб бериш ҳам вожиб бўлади. Хоҳ тил билан, хоҳ қалам билан, хоҳ иккаласи – тил ва қалам билан бўлсин, жавоб қайтариш вожиб. Сизга эшиттириб, тили билан салом берган кишига жавоб қайтаришнинг ҳукми ҳам шундай. Саломига алик олиб қўйишнинг ўзи вожиб. Эшиттириб айтиш эса мустаҳабдир.
Мен (Шафеъ Усмоний) айтаманки, бу охирги гап узоқдан туриб ёки биров орқали оғзаки салом берган кишига тегишли. Аммо ёнингизда туриб салом берган кишига эшиттирмай жавоб берсангиз, бу жавоб ҳисобланмайди.Унга эшиттириш зарурийдир. Бир киши сизга узоқдан туриб эшиттириб салом берса, лекин унга эшиттириб жавоб қайтариш сиз учун машаққатли бўлса, тилингиз билан унга жавоб қайтариб, бош ёки қўл билан ишора қилиш лозим. Шунда у сизнинг жавоб қайтарганингизни билади. Демак, юқорида айтилган «Саломга алик олиб қўйишнинг ўзи вожиб. Эшиттириб айтиш эса мустаҳаб» деган гап узоқда турган ҳолда эшиттириб салом берган кишига тегишли экан. Эшиттириш имкони бўлса, машаққат бўлмаса, унга ҳам эшиттириш керак.
(“Мажолиси Ҳакиймул умма”).
Ёрқинжон қори
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Каналга уланиш:
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

#Хабар
Ўзбекистонда «Вақф» хайрия жамоат фондига асос солинди
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармон билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Вақф» хайрия жамоат фонди асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш;
масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш;
диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш;
юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш;
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.
Вазирлар Маҳкамасига 2018 йил 1 июлга қадар ўрганиш натижалари асосида муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни «Вақф» хайрия жамоат фондига фойдаланиш учун ижарага бериш ҳуқуқи билан бириктириб беришни назарда тутувчи қарорни қабул қилиш топширилди.
Azon.uz саҳифасидан

#БИЛАСИЗМИ?
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Мия - инсоннинг энг мураккаб ва энг кам ўрганилган тана аъзоси. Биз у ҳақида кўп тасаввурга эга эмасмиз, аммо мия ҳақида ажойиб факторлар етарлича.
✅ Нерв импулси 270 км/с тезликка эга.
✅ Мия иш фаолияти учун шундай энергия керакки, ҳатто унинг қувватидан 10 ваттли лампочка ёқиш мумкин.
✅ Инсон миясидаги бир ҳужайра исталган энсклопедиядан 5 марта кўп маълумот сақлаш кучига эга.
✅ Қон айланиш системасига кирадиган Кислороднинг 20%и мия учун сарфланар экан.
✅ Кунга нисбатан тунда инсон мияси фаолроқ бўлади.
✅ Нейронлар(мия ҳужайралари) инсонни бутун умри давомида ўсиб ривожланиб боради.
✅ Ахборотлар турли нейронлардан турлича тезликда тарқалади.
✅ Мияни ўзи оғриқни ҳис қилмас экан.
✅ Миянинг 80%и сувдан иборат.

РЎЗА
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Шайтон – душман: - ишва фитналари кўп,
Нафс мудом талабда: - ғавғолари кўп,
Руҳ ором истайди: туғёнларим кўп,
Меҳрибон Аллоҳим нажот истайман,
Рамазон рўзасин тутмоқ истайман.
Шайтонни кишанбанд, нафсни оромда,
Кўрмоқлик руҳни пок, ҳам соғлик танда,
Яхшилик таратиб ҳар бир қадамда,
Рамазон рўзасин тутмоқ истайман.
Бу кунга етказган Сен Ўзинг, Раббим.
Шукрин адо этмоқ инсоний қарзим,
Тоатда бўлмоқлик бандалик фарзим,
Аллоҳим нафсимни тиймоқ истайман,
Гуноҳларим ювсин тутажак рўзам,
Тилимдан йўқолсин ёлғон, иғво ҳам.
Сен томон юзланиб, тавбам мустаҳкам,
Аллоҳим ризонгни топмоқ истайман,
Рамазон рўзасин тутмоқ истайман.
Жиззах вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Атабаев Абдумутал

#ДУО
ҒАМ ЁКИ ТАШВИШ ЕТГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин", деганларида, бир киши: "Ё Расулуллоҳ, мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами?" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа", деб жавоб бердилар. Сўнгра: "Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади", деб ўша калималарни айтдилар:
"Ана ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика фи қобзотик, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий".
Яъни: ("Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Кокилим Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки Китобингда нозил қилган, ёки халқингдан бирор кишига ўргатган, ёхуд ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайман, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кетказувчи қил".)
Имом Ибн Сунний ривояти.

Намозда ўқиладиган сура ва дуолар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
3265-савол
Ассалому алайкум! Ман Қуръондаги сураларни ёддан ўқилганига ҳар бир харфи учун алоҳида савоб ёзилиши ҳақидаги ҳадисни эшитгандим. Намознинг ичида ўқиладиган зам суралардаги ҳар бир харфи учун ҳам алоҳида савоб ёзиладими? Агар шунақа булса, зам сурада қанчалик узун сура ўқилса шунча кўп савобга эга бўладими? Ундан ташқари намозда ўқиладиган сано, аттаҳияту, саловат, роббана атина дуоси учун ҳам ҳар бир харфларига савоб ёзиладими?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Намозда ўқилганининг савоби янада кўпроқ бўлади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنهُ قالَ: قالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «أيُحِبُّ أحَدُكُمْ إِذَا رَجَعَ إِلَى أهْلِهِ أنْ يَجِدَ فِيهِ ثَلاثَ خَلِفَاتٍ عِظَامٍ سِمَانٍ؟». قُلْنَا: نَعَمْ. قال: «فَثَلاثُ آيَاتٍ يَقْرَأُ بِهِنَّ أحَدُكُمْ فِي صَلاتِهِ، خَيْرٌ لَهُ مِنْ ثَلاثِ خَلِفَاتٍ عِظَامٍ سِمَانٍ». أخرجه مسلم
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирингиз ўз аҳлига қайтганида учта катта, семиз ҳомиладор туяни топиши хурсанд қиладими?” дедилар. Биз “Ҳа” деган эдик, “Бирингиз намозида уч оятни тиловат қилиши у учун учта катта, семиз ҳомиладор туядан яхшироқдир” дедилар.
Муслим ривояти.
Уни яхши эканлигини инсон охиратга бориб Роббисининг ҳузурида ўқиганининг эвазини олаётганида билади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди
✅ Фармонга мувофиқ Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси:
👉 Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга, диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
👉 республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширади.
✅ Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилди.
Манба:@huquqiyaxborot

#ФАТВО
Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
161-ФАТВО
Таровеҳда «Аттаҳийёт»дан кейинги салавотлар ҳам ўқилади. Мабодо имом салавотдан кейинги дуони ўқиши қавмга малол келаётганини сезса, уни тарк этиши мумкин.
«Оламгирия», «Ниҳоя».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
162-ФАТВО
Таровеҳ ва бошқа намозларда имомнинг тез қироат қилиши, арконларни шошилинч бажариши макруҳдир. Қироатни «тартил» билан, яъни дона-дона қилиб ўқиш тавсия этилади. Лекин қироатни узундан-узоқ қилиб, қавмни масжиддан бездириб қўймаслик керак. Зеро, узун қироатдан кўра, жамоатнинг кўп бўлгани афзалдир.
«Оламгирия», «Сирожия», «Муҳит».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
163-ФАТВО
Қуръони карим хатми Лайлатул-қадр кечасида ёки ундан олдин тугатилган бўлса ҳам, қолган кечаларда таровеҳ ўқиш тўхтатилмаслиги лозим. Акс ҳолда, макруҳ бўлади.
«Оламгирия», «ас-Сирожул-ваҳҳож».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
164-ФАТВО
Бомдод ёки шом намозининг фарзини якка ҳолда ўқиётганида жамоат намози барпо бўлиб қолса, қаралади: агар энди бир ракат ўқиган бўлса, дарҳол намоздан чиқиб, имомга иқтидо қилади. Борди-ю, иккинчи ракатда бўлса, қаралади: агар сажда қилмаган бўлса, намозини кесиб, жамоатга қўшилади. Борди-ю, сажда қилган бўлса, намозини охирига етказаверади. Лекин имомга нафл нияти билан иқтидо қилмайди. Зеро, бомдоддан кейин нафл ўқиш макруҳ бўлганидек, шомдан кейин ҳам уч ракатли нафл ўқиш бидъат ҳисобланади. Мабодо иқтидо қилса, бир ракат қўшиб тўрт ракат қилиб қўяди. Зеро, имомга мувофиқ бўлишдан кўра, суннатга мувофиқ иш тутиш яхшироқдир.
«Оламгирия», «Табйин», «Муҳит».

22. SALOMLASHISH ODOBLARI
@imonuz
#Ислом_одоблари
📖 "Ижтимоий одоблар"
«САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ»
📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
☪ imon.uz @imonuz
📖 "Ижтимоий одоблар"
«САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ»
📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
☪ imon.uz @imonuz
Энг яхши нарса
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Шайх Аҳмад Дийдот айтадилар:
«Сизларга «Хайрли тонг» ёки «Хайрли кеч» десам, яхшиликни фақат тонг ва оқшом билан чегаралаб қўйган бўламан. Аммо «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ» (Сизларга тинчлик ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин) десам, тонгда ҳам, оқшомда ҳам, тунда ҳам, яъни ҳамма вақт тинчлик ва хотиржамлик бўлишини тилаган бўламан»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
«Сизларга «Хайрли тонг» ёки «Хайрли кеч» десам, яхшиликни фақат тонг ва оқшом билан чегаралаб қўйган бўламан. Аммо «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ» (Сизларга тинчлик ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин) десам, тонгда ҳам, оқшомда ҳам, тунда ҳам, яъни ҳамма вақт тинчлик ва хотиржамлик бўлишини тилаган бўламан»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ҳар куни тонг отганда ва кеч кирганда: «Ҳасбийаллоҳу, лаа илааҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм»
(Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади».
Ибн Сунний ривояти.

Бугун пайшанба,
ҳафтанинг тўртинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
апрель ойининг 19-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Шаъбон ойининг
3-куни