imon.uz
4.82K subscribers
9.73K photos
1.64K videos
22 files
20K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Савол_жавоблар

1⃣ савол. Кофир ва фосиқнинг бир биридан фарқи нима?

2⃣ савол. Биз жин ва шайтонларни кўра олмаймиз. Уларчи. Бизни кўра олишадими?

3⃣ савол. Аҳолисининг 90% мусулмонларни ташкил этувчи, ҳудуди Ўзбекистон ҳудудидан уч маротаба кичик, аҳолиси эса беш баравар кўпроқ мусулмон мамлакатини топинг.

4⃣ савол. Сув янглиғ жило этувчи биллур сарой ҳақида нималарни биласиз?

5⃣ савол. Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ўзига хос сифатларини ёзинг.

👇👇👇
1⃣ жавоб. Куфрнинг луғавий маъноси “ўраш” ва “яшириш”дир, шаръий истилоҳда эса иймоннинг зиддини англатади.
“Куфр – шубҳа, жаҳолат ва инкор каби сабаблар билан иймон келтирмоғи шарт бўлган нарсаларга иймон келтирмасликдир”.  
Айрим ақийда китобларида айтилишича куфр уч хил бўлади:
1. Жаҳлий куфр:кофирларнинг ва жоҳил(илмсиз)ларнинг куфри каби.
2. Инкорий куфр: Фиръавн ва шунга ўхшаганларнинг куфри.
3. Ҳукмий куфр: шаръан иймон келтириши лозим бўлган нарсаларни камситиш, писанд қилмаслик натижасида юзага чиқадиган куфр.
ФОСИҚЛИК - ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши керак бўлган қалб хасталикларидан яна биридир.«Фисқ» сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай, уялмасдан очиқ-ойдин қиладиган одамга фосиқ дейилади. Одатда, фосиқ деб, гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. Фисқ сўзи, уламолар истилоҳида, гуноҳи кабира қилиб ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлиб, Аллоҳнинг наҳий қилган нарсаларидан чиқишдир. Қуръони каримда эса, мавзуга қараб, кофир ва мунофиқлар ҳам баъзан фосиқ дейилади.

2⃣ жавоб. Жинлар ҳақиқатда бор мавжудотлар бўлиб, асли ўтдан яратилган. Жин сўзининг луғавий маъноси эса «тўсилган» дегани, яъни, одамлар кўзидан тўсилган нарса. Шу сабабли ҳам у инсонларга кўринмайди. Улар ўзлари кўринмай туриб, бизларни ва бошқа нарсаларни кўришлари мумкин. Шу билан бирга турли шаклларга киришлари ҳам мумкин. Уларнинг ичида ҳам худди одамларга ўхшаб иймонсиз-иймонли, яхши-ёмон, адашган ва ҳидоятда юрганлари, фирибгар ва соддалари бор. Жинлардан ҳам Қуръонга, Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтириб яхши йўлда юрганлари жаннатга, иймонсиз бўлиб ёмон йўлда юрганлари дўзахга тушадилар. Улар одамларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар ва ғойиб сирларини билмайдилар, чунки Қуръони Карим нозил бўлгандан сўнг улар бу хислатлардан маҳрум бўлганлар.
Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида қуйидагиларни айтади: «Эй, Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир» (27 - оят).
Демак, жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки, очиқ-ойдин душман бўлган шайтон шарридан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва эътиқод зарур.

3⃣ жавоб. Бангладеш давлати.

4⃣ жавоб. [ Намл - 44 ]
У(малика)га: «Саройга кир», дейилди. Қачонки уни кўрганида, сув деб ўйлаб, пойчаларини очди. У(Сулаймон): «Албатта, бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройдир», деди. У (малика): «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби– Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деди. (Сарой олдидаги майдон ҳам биллурдан ясалган, жуда силлиқ, уни сув деб ўйлаб, кийимингни кўтарма. Ана шунда малика рўй бераётган ҳодисалар оддий эмаслигига, балки Аллоҳ юборган Пайғамбарнинг мўъжизалари эканига ишонч ҳосил қилди. Аллоҳ таолонинг қудратига тан берди.)
5⃣ жавоб. Илк мусулмонлардан бўлган Абу Зарр Бани Ғифор қабиласидан бўлиб, туғилган санаси маълум эмас. Асл исми Жундуб ибн Жанода ибн Қайс. Ислом тарихида исмидан кўра куняси анча машҳур. Абу Зарр табиатан фақир, зоҳид киши эди. Бойликка умуман қизиқмасди. Шу туфайли Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Масиҳул Ислом дея лақаб бергандилар. Пайғамбар (а.с.) вафотларидан кейин бутунлай зуҳд ва тақвога берилди. Абу Бакр (р.а.) вафот этгач, Мадинада туролмай Шомга кўчиб кетди. Ҳазрат Усмон даврларида хасталаниб, ётиб қолди. Ҳижрий 31–милодий 651-652 йилда вафот этди. Ансордан бир йигит келиб, уни кафанлади ва Рабазага дафн қилинди. Баланд бўйли, кенг елкали, сочларига оқ тушган ҳолида вафот этган Абу Зарр ўзидан хароба уй, уч қўй ва бир неча эчкидан бошқа нарса қолдирмади. Абу Зарр саҳобалар томонидан “илм денгизи” дея аталарди. Чунки у Расулуллоҳ (с.а.в.)дан кўп савол сўрар, имон, эҳсон, яхшилик ва ёмонлик ҳақида анча нарса биларди. У жуда қаноатли бўлиб, оддий яшарди. Бир ўғли бўлиб Абу Зарр ҳаётлик чоғидаёқ вафот этганди. Унинг оиласидан фақат хотини ва қизи қолди.
Табук Ғазоти. Абу Зарр розияллоҳу анҳу ҳам ортда қолди. Унинг туяси юрмай қолган эди. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Зарр ортда қолди», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тек қўйинглар, унда бирор яхшилик бўлса, Аллоҳ уни сизларга етиштиради. Агар ундай бўлмаса, Аллоҳ сизни ундан қутқарган бўлади», дедилар. Абу Зарр туясини юришини кутиб турди. Юравермагач, туянинг устидаги нарсаларни олдида елкасига кўтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изларидан юриб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойда дам олгани тўхтадилар. Мусулмонлардан бирлари узоқдан келаётган одам қорасини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам ёлғиз пиёда келмоқда», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Зарр бўлсайди», дедилар. Одамлар синчиклаб қараб, унинг Абу Зарр эканини танидилар ва: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, ўша одам − Абу Зарр», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Абу Заррга раҳмат қилсин, ёлғиз юради, ёлғиз ўлади, ёлғиз тирилади», дедилар».
#Савол_жавоблар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Саволларнинг барчасига тўғри жавоб берган 4 та профил эгаси

1⃣ Shavkat qori aka
2⃣ Ўринов Улуғбек
3⃣ Farrux Usmon
4⃣ Sanjar Turdiyev

Саволларнинг тўрттасига тўғри жавоб берган 2 та профил эгаси

1⃣ Sherzod Rustamovich
2⃣ Komila Muhammadaliyevna

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.


Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун сешанба,
ҳафтанинг иккинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
апрель ойининг 17-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Шаъбон ойининг
1-куни

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг!👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН_ОЯТИ

اِنَّ الَّذِیۡنَ یَشۡتَرُوۡنَ بِعَہۡدِ اللّٰہِ وَ اَیۡمَانِہِمۡ ثَمَنًا قَلِیۡلًا اُولٰٓئِکَ لَا خَلَاقَ لَہُمۡ فِی الۡاٰخِرَۃِ وَ لَا یُکَلِّمُہُمُ اللّٰہُ وَ لَا یَنۡظُرُ اِلَیۡہِمۡ یَوۡمَ الۡقِیٰمَۃِ وَ لَا یُزَکِّیۡہِمۡ ۪ وَ لَہُمۡ عَذَابٌ اَلِیۡمٌ ﴿۷۷﴾

(Оли Имрон сураси, 77-оят.)
Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини арзон баҳога сотадиганлар, албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмас, назар солмас ва покламас. Уларга аламли азоблар бор.
Бу ҳам умумий қоида бўлиб, мазкур сифатдаги кишиларга, улар ким бўлишидан қатьи назар, жорий этилади.
Аллоҳга берган аҳдларини ва садоқат учун ичган қасамларини бу дунёнинг матоҳини деб бузганлар, пасткаш одамлар ҳисобланадилар. Бу дунёни деб охиратни сотганлари учун уларга охиратда ҳеч қандай насиба қолмайди. Аллоҳнинг раҳматидан заррача ҳам баҳраманд бўла олмайдилар. Қиёмат кунида хору зор бўлиб турганида, Аллоҳдан унга кўнгил кўтарувчи гап ҳам бўлмайди; раҳмат назарини солмайди. Гуноҳлардан ҳам покламайди. Балки, аламли азоблар билан азоблайди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Оли Имрон сураси, 77-оят
@imonuz
#КУН_ОЯТИ

Оли Имрон сураси, 77 оят.


imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака»,
яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.

"Дуо ва зикрлар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол-жавоблар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳурматли иштирокчилар навбатдаги саволларимиз билан танишинг, билимингизни синаб кўринг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1⃣ савол. Қайси суранинг аввалида фаришталар хилқати тасвирланган?

2⃣ савол. Мадина шаҳрида Шаъбон ойида содир бўлган энг буюк ҳодиса. Оят билан жавоб берамиз.

3⃣ савол. Шайх Табризий ва Али қори. Бу икки исм ва жумлани тўлдиринг.

4⃣ савол. Олов-ўт ҳақида айтилган оятни топинг.

5⃣ савол. Оёқ кийимда намоз ўқиш мумкинми? Масалан, кроссовкада?

-Илмга муҳаббатли каналимизнинг барча аъзоларидан миннатдормиз. Илм-дунё ва охират саодатидир.

Жавобларингизни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин.
@imon_uz_savol_javoblar

Жавобларни кечки дастурларимизда эълон қиламиз, бизни кузатиб боринг
.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Гўзал тиловат - Шарҳ сураси

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#Қуръон_мусобақаси

Қуръон мусобақасини онлайн кўриш имконияти яратилади

Аввал хабар берганимиздек, мусобақанинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да 21-24 апрель кунлари (йигитлар) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар) ўтказилади.

Мусобақа жараёнини онлайн намойиш этиш учун қуйидаги манзилларда катта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилади:

1. Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжиди
2. Андижон шаҳридаги “Девонабой” 
3. Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси
4. Зомин туманидаги “Маърифатли” 
5. Навоий шаҳридаги
Алишер Навоий”
6. Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси
7. Самарқанд туманидаги “Имом Аъзам”
8. Гулистон шаҳридаги “Гулистон” 
9. Термиз шаҳридаги
Мурч бобо
10. Қарши шаҳридаги “Кўкгумбаз
11. Зангиота туманидаги “Зангиота
12. Фарғона шаҳридаги “Уммул қуро
13. Урганч шаҳридаги
Охунд бобо
14. Тошкент шаҳрида тўрт жойда ташкил этилади.
14.1. Шайхонтоҳур туманидаги
Шайх Зайниддин
14.2. Юнусобод туманидаги “Минор
14.3. Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом
14.4. Чилонзор туманидаги “Наврўз” давлат қабуллар уйи

Онлайн узатиш 9:00 дан 18:00 га қадар давом этиши белгиланган.

Бундан ташқари, мусобақани Muslim.uz портали ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида онлайн кузатиш имконияти яратилади.

Аллоҳ амалга оширадиган ишларимизни хайрли қилсин! Юртимизга Қуръон байрами муборак бўлсин!

ЎМИ Матбуот хизмати
ЎТГАН ИШ ЎТДИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, уни хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш аҳмоқлик ва телбаликдур. Шунингдек, иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ақлли кишилар наздида ўтган ишлар яширин тутилади, оғиздан-оғизга кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан чандиб ташланади. У ҳеч қачон чиқариб юборилмайди. Зиндон ёруғлик кўринмайдиган даражада ёпилади.
Бу ишлар энди ўтиб кетди ва тугади. Ўкиниш уни қайтармайди, ғам ўнгламайди, қийинчилик тирилтирмайди. Чунки улар йўқ бўлиб кетди. Сиз ўтган замон босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетган сояси остида яшаманг. Руҳиятингизни ўтмиш хаёлотидан сақланг. Нима, сизнингча, сув анҳор бошланган жойига қайтиб кетадими, қуёш чиққан жойига ботадими, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтадими? Қайтмайди! Демак, ўтган замонга қайғуришингиз, ундан безовта бўлиб, ёндириб қул қилувчи оловида куйишингиз, остонасига қулашингиз қўрқинчли ва даҳшатли ишдир.
Ўтган замон дафтарини ўқишингиз бугунги кунингизнинг йўқ бўлиши, хатти-ҳаракатларингиз парчаланиб, ҳозирги воқелигингизни барбод қилишдир. Аллоҳ таоло ўтган уммат ва уларнинг қилган ишларини эслатганидан кейин кетидан бундай деган: "Улар ўтиб кетган уммат(лар)дир...". Иш тугаб, ўтиб бўлган, замон жасадини ёриб кўриш ва тарих ғилдирагини орқага қайтаришдан фойда йўқ.
Ўтиб кетган ишга қайтмоқчи бўлган одам худди унни яна тегирмонда чиқараман ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман деган одамга ўҳшайди. Қадимда ўтганларга йиғловчи кишига "Йиғлаганинг билан ўликлар гўридан чиқиб келмайди", дейишган.
Эшакка: "Нима учун сени етаклашганида тисарилмайсан?" дейишса, у: "Ёлғонни ёмон кўраман", деган экан. Ҳа, у ҳақиқатни тан олиб, май ўтмиш билан машғул бўламиз ва тузатишимиз керак бўлган камчиликларимизга парво қилмаймиз. Агар инсон ва жинлар тўпланишиб, ўтмишни қайтаришга уринсалар ҳам, асло уни қайтара олишмайди. Зеро, бу бўлиши мумкин бўлмаган ишдир.
Орқага қаралмайди. Шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сиз ҳаёт қонунига тескари иш қилманг.

"Ўкинма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КУЁВГА МАКТУБ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Уйдан чиқаётганингизда хотинингиз билан хайрлашинг. Унинг кўнглини хушланг.

Хотинингизни кўзларини тўрт қилмай, ўз вақтида ишдан вақтлироқ қайтинг.

Ташқарида еб-ичганингиздан уйингизга ҳам олиб келинг.

Хотинингизнинг камчиликларини бошқаларга айтманг, уни яхши томонларини эсланг.

Оилангизни пулсиз қолдирманг, уларни бошқаларга муҳтож қилманг.

Ишдаги муаммоларни уйга кўтариб келманг.

Тўй ёки саёҳатга борганда, иложи бўлса, хотинингизни ҳам олиб боринг.

Уйга салом бериб, табассум билан келинг. Уйдагилар сизнинг келишингиздан севинсин.

Уйингизни Қуръонсиз, китоб ва намозсиз қолдирманг. Бомдод намозига турганингизда оила аъзоларингизни ҳам турғазинг, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти кун бўйи сиз билан бирга бўлади.
Ғайратли бўлинг. Рашқчи бўлинг. Аммо ёмон шубҳада бўлманг. Айб ва камчилик қидириш билан машғул бўлманг.

Инсофли бўлинг. Кучи етмайдиган ишларни хотинингиздан кутманг. Зарур бўлса, унга кўмаклашинг.

Бирор нарсага қарор қилишда хотинингиз билан ҳам маслаҳатлашинг.

Кутилмаган совғалар бериб, унинг кўнглини олинг.

Уйланиш дунёга муккасидан кетиш дегани эмас, охиратингизни унутманг. Дин, ватан ва инсонийлик йўлида меҳнат қилишни тарк этманг.

Яхши билингки, ҳалол меҳнат билан топилган пул оз бўлса ҳам, ҳаромдан топилган кўп пулдан баракали бўлади. Ҳаром еманг, хотинингиз ва фарзандларингизга ҳам едирманг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ФАТВО

Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
157-ФАТВО

Таровеҳ намозига имомлик қилиш икки кишига тўғри келиб қолса, икки ракат саломидан ке­йин эмас, балки 4 ракат саломидан кейин ўрин алмашиш мустаҳабдир.

«Оламгирия».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

158-ФАТВО

Таровеҳга кеч келган киши қолган таровеҳи­нинг қазосини ўқиб олай деса, витрга иқтидо қи­лиш­дан ҳам қолади. Бундай ҳолатда олдин витр­­ни, сўнгра улгурмаган таровеҳ ракатларини ўқийди.

«Оламгирия», «Қозихон».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

159-ФАТВО

Хуфтондан кейинги 2 ракат суннатни ўқимай келиб, таровеҳ имомига ўша суннат нияти билан иқтидо қилса жоиз, лекин таровеҳ намозидан ҳи­собланади.

 «Оламгирия», «Қозихон».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

160-ФАТВО

Таровеҳнинг биринчи ракати олдидан қилган нияти 20 ракатнинг охиригача кифоядир; ҳар 2 ракат учун ниятни янгилаш шарт эмас.

«Оламгирия», «Қозихон», «Сирожия».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈


imon.uz 👉 | @imonuz
21. KALOMGA OID ODOBLAR
@imonuz
#Ислом_одоблари

📖 "Ижтимоий одоблар"

«КАЛОМГА ОИД ОДОБЛАР
»

📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф

imon.uz @imonuz
МЕҲР-ОҚИБАТ - БИР-БИРИНИ ТЎЛДИРУВЧИ ХИЛҚАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Маъноси: Туғилган билан ўлим, агар бундоқ разм ташланса, ўзаро чамбарчас. Воқеа:
Бир кунда бир қишлоқда учта жаноза бўлди. Учала жанозада ҳам муайян кишилар гуруҳи йиғилишди, азадорларга ўз ҳамдардликларини билдиришди. Ваҳоланки, бугунги марҳумлар туғилган пайтида ҳам айнан шу инсонлар уларнинг ота-она, қон-қариндошларини муборакбод этишганди...
Қиссадан ҳисса: Чақалоқ туғилганида барча унга меҳр кўрсатиб, ота-онасини муборакбод этади. Киши вафот этган тақдирда ҳам марҳумни сўнгги йўлга кузатиб, унинг қон-қариндош, жигарларига эҳтиром ва оқибат кўрсатишади. Демак, меҳр-оқибат тушунчаси бир-бирини тўлдирувчи хилқатлардан саналади...

"Фарзанднома" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ибратли ҳикоя

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Қадим замонда Мўмин деган серфарзанд киши бир бойнинг қўлида ишлаб зўрға рўзғорини тебратар экан. Унинг уйи қишлоқдан четроқда, ўрмонга яқинроқ жойда экан.
Мўмин бир куни қайсидир тоғда олтин кони бор экан, деб эшитиб қолибди. Ўша олтиндан умидвор бўлиб, бойиб кетишни истаб, ўша ноъмалум бўлган тоғдаги олтинни излаб кетибди.
Рўзғор тебратиш аёли ва унинг 13 ёшли катта ўғли Абдулвоҳидга қолибди. Улар уйининг атрофидаги тўқайзордан ўтин йиғиб, аввалига яқинроқ уйларга олиб бориб сота бошлашибди. Абдулвоҳид билан онаси шу тариқа кун кўришиб ортган пулига бир эшак сотиб олишибди. Кейин ўша эшак билан ўтинни шахарга олиб бориб сотадиган бўлишибди. Ўтин сотиш баробарида тўқайнинг бир чеккасидан ерни дарахтнинг кунда ва томирлардан тозалаб бораверишибди. Эрта бахорда уруғлик ва омоч сотиб олиб, ўша очилган ерга буғдой экишибди. Буғдой бехато ўниб чиқиб, яхши хосил берибди. Ҳатто ейишдан ортиб бозорга хам сотишибди.
Ота ўша кетган кўйи 3 йил овора-ю, сарсон бўлиб, хеч қаердан олтин топа-олмабди. Уйига хеч вақосиз кириб боришга уялиб, бир бойдан қарз сўрайман, деб бозордан ўтиб бораётиб ўғлининг буғдой сотиб турганини кўриб қолибди. Ўғли билан кўришиб, хол аҳвол сўраб уч йил овораю-сарсон бўлиб хеч нарса топа олмасдан қайтганини айтибди. Ўғли эса уйининг олдига ишлов бериб дехқончилик қилиб кунлари яхши ўтаётганлигини, ошиқча хосилини бозорга сотиб кунлари яхши ўтаётганини айтибди. Шунда Мўминбой: эҳ, аттааанг! Олтин шундоққина уйимизнинг ёнида экан-ку!- дея афсусланибди. Кейин ота бола биргалашиб уйларига келишибди. Янги ерлар очишибди. Дала майдонларини кенгайтиришиб, мехнатни ўз уйлари олдида қилишиб бахтли яшай бошлабдилар.
Қиссадан хисса шулки: хар ерни қилма орзу, хар ерда бордур тош-у, тарозу. Ёки узоқнинг буғдойидан яқиннинг сомони афзалдир.

Абдумажид МАЛЛАЕВ,
“Амир Хамза” жомеъ масжиди имом-хатиби.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Каналга уланиш:
imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (Abu Yahyo)
Бугунги савол-жавобларнинг натижаси қуйидагича 👇👇👇
#Савол_жавоблар

1⃣ савол. Қайси суранинг аввалида фаришталар хилқати тасвирланган?

2⃣ савол. Мадина шаҳрида Шаъбон ойида содир бўлган энг буюк ҳодиса. Оят билан жавоб берамиз.

3⃣ савол. Шайх Табризий ва Али қори. Бу икки исм ва жумлани тўлдиринг.

4⃣ савол. Олов-ўт ҳақида айтилган оятни топинг.

5⃣ савол. Оёқ кийимда намоз ўқиш мумкинми? Масалан красовкада?

👇👇👇
1⃣ жавоб.
[ Фотир - 1 ]
Ҳамду сано осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (Фаришталар Аллоҳ яратган ўзига хос зотлардир. Бу оятда улар икки, уч, тўрт қанотли бўлишлари ҳақида гап кетмоқда.)

2⃣ жавоб. Ойлар ичида шундайлари борки, унда қилинган илтижо, тоат-ибодат ва яхши амалларнинг даражаси бошқа пайтдагига қараганда юқорироқ бўлади. Шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон ойи, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири қибланинг ўзгартирилиши воқеасидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Маккада турганларида қибла Байтул Мақдис томонда эди. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин қибла яна боболари Иброҳим (а.с.)нинг қибласи – Каъба томонга ўзгаришини иштиёқ ила кутган эдилар. Ҳижратнинг биринчи йили, Шаъбон ойининг 15-кунида қибла Қуддуси шарифдан Каъбага ўзгартирилган. Бу тўғрида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб ўгириб туришингизни кўраяпмиз. (Хотиржам бўлинг) Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юзингизни ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга буринг!..” (Бақара, 144).

3⃣ жавоб. Мулла Али Қори. Бу зотнинг исми шарифи Али ибн Султонмуҳаммад бўлиб, Ҳирот шаҳрида туғилган. Туғилган йили аниқ маълум эмас. Макка шаҳрига сафар қилиб бориб умрларининг охиригача ўша ерда яшаб қолган. Шунинг учун туғилган жойи эътиборидан Ҳиравий ва асосий яшаган жойи эътиборидан Маккий нисбалари берилган. Энг машҳур қорилардан бўлгани учун Мулла Али Қори номи билан машҳур бўлган.  Мулла Али Қори тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ ва сийрат каби турли илм соҳаларига оид юз элликдан ортиқ асарлар таълиф этган бўлиб, уларнинг энг машҳурлари қуйидагилардир:

- “Мирқотул мафотиҳ шарҳу мишкатил масобиҳ” (“Мишкатул масобиҳ” шарҳи калитларига олиб борувчи зиналар). Бу асар Хатиб Табризийнинг “Мишкатул масобиҳ” (Чироқлар токчаси[1]) номли машҳур ҳадис китобига ёзилган шарҳ бўлиб, ҳадислар ҳанафия мазҳабига кўра шарҳланган;

الَّذِي جَعَلَ لَكُم مِّنَ الشَّجَرِ الْأَخْضَرِ نَارًا فَإِذَا أَنتُم مِّنْهُ تُوقِدُونَ

4⃣ жавоб.
[ Ёсин - 80 ]
У зот сизларга яшил дарахтдан олов қилиб бергандир. Энди эса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз. (У зот шундай қудратли зотки, баъзи нарсаларни ўзига қарама-қарши томондан ҳам чиқараверади. Мисол учун, ям-яшил дарахтни олайлик. У ҳўл бўлади. Таркибида сув бор. Сув эса, оловни ўчиради. Аммо Аллоҳ таоло оловга терс бўлмиш ҳўл дарахтни бир-бирига ишқаса, ўт чиқарадиган ҳолга келтириб қўйгандир. Оловга ёқилғини ҳам ўша дарахтнинг ўзидан қилиб қўйгандир. Бу улкан бир мўъжизага одамлар эътибор бермайдилар.)

5⃣ жавоб. Агар оёқ кийимга нажосат теккан бўлмаса, нопок бўлмаса, тоза бўлса, ўша оёқ кийимда намоз ўқиса бўлади. Красофка бўлса ҳам.

👇👇👇
#Савол_жавоблар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Саволларнинг барчасига тўғри жавоб берган 4 та профил эгаси

1⃣ Shavkat qori aka
2⃣ Ўринов Улуғбек
3⃣ Farrux Usmon
4⃣ Sanjar Turdiyev

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.


Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A