imon.uz
4.7K subscribers
9.95K photos
1.67K videos
22 files
20.1K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Болаларни масжиддан бездирмайлик...
https://azon.uz/content/views/7787
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Cирдарёлик отахонга: "Сизни ўз ҳисобимдан муқаддас ҳаж зиёратига юбораман!"
Кўнгиллар зиёси туташган даргоҳ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Олим, алломаларнинг тафаккур оламига сайр этиши киши қалбида эртанги кунга бўлган ишончни мустаҳкамлайди, бунёдкорлик йўлида ботинга мислсиз қудрат бағишлайди. Чунки бу диёр, донишмандлик ва вазминлик сиймосига ўранган, одамийлик фазилатининг нодир фикратлар пардасига чулғанган, ҳикматнинг сара дурдонаси йиғилган моҳият маконидир. Бу ерда ҳар бир хатти-ҳаракат ўзида маънолар юксаклигини касб этган, ўзаро муносабатлар сирли ва жозибали ҳикматлар шодаси билан фазилатланган. Унда сўз қадр топган, жавонмардлик ибратга айланган, ҳар бир ишора, нигоҳ чуқур мазмунга эга.
Ушбу олам манзилгоҳида умид ва ўйчанлик дунёсига ғарқ, гўзал фазилату хислатларни ўзида тасарруф этган теран тафаккур эгалари умргузаронлик қиладилар. Бу олам соҳиблари учун шуҳрату мартаба, ғарибу фақирлик бирдек мақомга эга.
Ушбу тафаккур осмонининг латиф ва ҳарир оламига илк қадам ҳечликдан бошланади. Сўнг у илм олишдаги қатъиятлилик иродаси билан тобланади, босиқлик ва тавозе орқали меъёрига етади. Якуни эса, яна ҳечликка бориб тақалади. Бироқ бу ҳечлик янги сифат кўринишидаги улуғворлик тимсоли бўлиб англашилади...

Мушоҳада сабоғи:
Маънолар хазинаси изқувари, ''қотиб қолган'' қалбларнинг дақиқ тадқиқотчиси, залолат осмонининг зиё юлдузи, зимистон кўнгилларини мунаввар фикратлар билан зийнатловчи, гумроҳ дилларни ҳақиқат гўзаллигию меҳр офтоби билан тўлдирувчи мўъжизакор зот, бу - устоз-мураббийдир.

''Фарзанднома'' китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Энг яхши дўст шуки, сенда бирор яхшилик кўрса ҳаммага айтади, бирор айб кўрса яширади, дунё сенга кулиб боқса ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса ташлаб кетмайди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈


imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Баъзан ҳамма нарса сенга тескари бўлиб қолиб, ёлғиз
Аллоҳгина сен билан бирга қолади. Шундай экан, доим Аллоҳ билан бирга бўлгин, шунда ҳамма нарса сен билан бирга бўлади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈


imon.uz 👉 | @imonuz
#ФАТВО
Намозга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
153-ФАТВО

«Татаввуъ» намозини ўтирган ҳолда бошлагач, қироатдан сўнг туриб қиёмдан руку қилмоқчи бўл­са, қиёмда ўқиш учун қироатдан озгина қол­ди­ради. Лекин бундай қилиши шарт эмас. Ўтириб ўқувчи одам қиём савобига қисман бўлса-да эга бўлиши учун турганда қоматини рост тутиши шарт.

«Оламгирия», «Хулоса».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

154-ФАТВО

Бир масжидда икки марта таровеҳ намози ўқи­лиши макруҳ ҳисобланади. Агар иккинчи марта ўқишни хоҳласалар, жамоат ҳолатида эмас, балки якка-якка ўқилади.

«Оламгирия», «Қозихон»,

«Татархония».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

155-ФАТВО

Бир кишининг икки масжидда таровеҳ намозига тўлиқ ҳолда имомлик қилиши жоиз эмас. Ам­мо оддий намозхон икки масжидга қатнаб, таровеҳ­ни икки жойдаги имомларга иқтидо қи­либ ўқиши мумкин. Бунда витр намозини бирида ўқиган бўлса, иккинчисида ўқимайди.

«Оламгирия», «Муҳит», «Музмарот».

 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

156-ФАТВО

Агар уйида хуфтон, таровеҳ ва витр намозларини ўқиб олиб, бошқа жойдаги жамоатга имомлик нияти билан таровеҳ ўқиб берса, бу имом учун макруҳ, қавм учун макруҳ эмас.

«Оламгирия».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈
•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
20. BEHUDA SO'Z
@imonuz
#Ислом_одоблари

📖 "Ижтимоий одоблар"

«БЕҲУДА СЎЗ
»

📝 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф

imon.uz @imonuz
#Долзарб

ЙЎҚОЛГАН ШАХС ҲАҚИДА
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
У изсиз ғойиб бўлган одам бўлиб, ўзи ҳақида тирик ҳисобланади.
Яқинлари иложи борича излаб, қаердалигини, ўлик-тиригини билиб бўлмаган шахс йўқолган ҳисобланади. Бу шахс ўзига оид ҳукмларда тирик саналади. Шунга биноан,
Унинг хотини никоҳланмайди, моли тақсимланмайди ва ижараси бузилмайди.
Қози унинг ҳақини олиб, молини сақлайдиган одам тайин қилади. Бузилиб қолиши хавфи бор нарсасини сотади ва боласига, ота-онасига ва аҳли аёлига нафақа беради.
Йўқолган шахс ўзидан бошқанинг ҳақида ўликдир. У ўзидан бошқадан мерос олмайди. Яъни унинг ўз мерос қоддирувчисининг молидан бўлган ҳақи тўқсон йилга музлатиб қўйилади. Агар у тирик бўлса, ўша нарсани олади.
Тўқсон йилдан кейин унинг ўлгани ҳақида ҳукм қилинади. Муддат тўлган куни аёли вафот иддасини бошлайди ва моли ўша пайтда унинг меросига ҳақдорлар орасида тақсимланади.
Бунда йўқолган кишининг туғилганига тўқсон йил тўлиши кўзда тутилган.
Ундан бошқанинг моли ҳақида йўқолган кунидан бошлаб ўлган ҳисобланади. Бас, унинг учун музлатилган мол ўша кундан бошқа киши ўлганда меросини оладиганларга қайтарилади.

''Кифоя'' китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
"Ислом тарихи" китоби энди Жиззахда. Китобни сотиб олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг.
👇👇👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳеч бир инсоннинг ички ҳолатини қўйиб, шаклу
шамоилига қараб ҳукм чиқарма! Зеро, қаҳва аччиқ бўлса ҳам, баъзилар унинг таъмини татиб кўриб, мажнун даражасида ошиқ бўлиб қолишади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Элатма
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Насиҳат:
Тамаки чекиш нима? Бу:
20 ёшда кўнгилхушлик;
30 ёшда одат;
40 ёшда атеросклероз;
50 ёшда жисмнинг емирилиши;
60 ёшда аниқ ўлим;
Қиёмат кунида оғир ҳисоб-китобдир.
Никотин – ўлим сабабчиси. Аллоҳ Билгувчидир.
Илтимос, чекманг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈
•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (Abu Yahyo)
Бугунги савол-жавобларнинг натижаси қуйидагича 👇👇👇
#Савол_жавоблар

1⃣ савол. Кофир ва фосиқнинг бир биридан фарқи нима?

2⃣ савол. Биз жин ва шайтонларни кўра олмаймиз. Уларчи. Бизни кўра олишадими?

3⃣ савол. Аҳолисининг 90% мусулмонларни ташкил этувчи, ҳудуди Ўзбекистон ҳудудидан уч маротаба кичик, аҳолиси эса беш баравар кўпроқ мусулмон мамлакатини топинг.

4⃣ савол. Сув янглиғ жило этувчи биллур сарой ҳақида нималарни биласиз?

5⃣ савол. Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ўзига хос сифатларини ёзинг.

👇👇👇
1⃣ жавоб. Куфрнинг луғавий маъноси “ўраш” ва “яшириш”дир, шаръий истилоҳда эса иймоннинг зиддини англатади.
“Куфр – шубҳа, жаҳолат ва инкор каби сабаблар билан иймон келтирмоғи шарт бўлган нарсаларга иймон келтирмасликдир”.  
Айрим ақийда китобларида айтилишича куфр уч хил бўлади:
1. Жаҳлий куфр:кофирларнинг ва жоҳил(илмсиз)ларнинг куфри каби.
2. Инкорий куфр: Фиръавн ва шунга ўхшаганларнинг куфри.
3. Ҳукмий куфр: шаръан иймон келтириши лозим бўлган нарсаларни камситиш, писанд қилмаслик натижасида юзага чиқадиган куфр.
ФОСИҚЛИК - ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши керак бўлган қалб хасталикларидан яна биридир.«Фисқ» сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай, уялмасдан очиқ-ойдин қиладиган одамга фосиқ дейилади. Одатда, фосиқ деб, гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. Фисқ сўзи, уламолар истилоҳида, гуноҳи кабира қилиб ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлиб, Аллоҳнинг наҳий қилган нарсаларидан чиқишдир. Қуръони каримда эса, мавзуга қараб, кофир ва мунофиқлар ҳам баъзан фосиқ дейилади.

2⃣ жавоб. Жинлар ҳақиқатда бор мавжудотлар бўлиб, асли ўтдан яратилган. Жин сўзининг луғавий маъноси эса «тўсилган» дегани, яъни, одамлар кўзидан тўсилган нарса. Шу сабабли ҳам у инсонларга кўринмайди. Улар ўзлари кўринмай туриб, бизларни ва бошқа нарсаларни кўришлари мумкин. Шу билан бирга турли шаклларга киришлари ҳам мумкин. Уларнинг ичида ҳам худди одамларга ўхшаб иймонсиз-иймонли, яхши-ёмон, адашган ва ҳидоятда юрганлари, фирибгар ва соддалари бор. Жинлардан ҳам Қуръонга, Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтириб яхши йўлда юрганлари жаннатга, иймонсиз бўлиб ёмон йўлда юрганлари дўзахга тушадилар. Улар одамларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар ва ғойиб сирларини билмайдилар, чунки Қуръони Карим нозил бўлгандан сўнг улар бу хислатлардан маҳрум бўлганлар.
Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида қуйидагиларни айтади: «Эй, Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир» (27 - оят).
Демак, жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки, очиқ-ойдин душман бўлган шайтон шарридан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва эътиқод зарур.

3⃣ жавоб. Бангладеш давлати.

4⃣ жавоб. [ Намл - 44 ]
У(малика)га: «Саройга кир», дейилди. Қачонки уни кўрганида, сув деб ўйлаб, пойчаларини очди. У(Сулаймон): «Албатта, бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройдир», деди. У (малика): «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби– Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деди. (Сарой олдидаги майдон ҳам биллурдан ясалган, жуда силлиқ, уни сув деб ўйлаб, кийимингни кўтарма. Ана шунда малика рўй бераётган ҳодисалар оддий эмаслигига, балки Аллоҳ юборган Пайғамбарнинг мўъжизалари эканига ишонч ҳосил қилди. Аллоҳ таолонинг қудратига тан берди.)
5⃣ жавоб. Илк мусулмонлардан бўлган Абу Зарр Бани Ғифор қабиласидан бўлиб, туғилган санаси маълум эмас. Асл исми Жундуб ибн Жанода ибн Қайс. Ислом тарихида исмидан кўра куняси анча машҳур. Абу Зарр табиатан фақир, зоҳид киши эди. Бойликка умуман қизиқмасди. Шу туфайли Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Масиҳул Ислом дея лақаб бергандилар. Пайғамбар (а.с.) вафотларидан кейин бутунлай зуҳд ва тақвога берилди. Абу Бакр (р.а.) вафот этгач, Мадинада туролмай Шомга кўчиб кетди. Ҳазрат Усмон даврларида хасталаниб, ётиб қолди. Ҳижрий 31–милодий 651-652 йилда вафот этди. Ансордан бир йигит келиб, уни кафанлади ва Рабазага дафн қилинди. Баланд бўйли, кенг елкали, сочларига оқ тушган ҳолида вафот этган Абу Зарр ўзидан хароба уй, уч қўй ва бир неча эчкидан бошқа нарса қолдирмади. Абу Зарр саҳобалар томонидан “илм денгизи” дея аталарди. Чунки у Расулуллоҳ (с.а.в.)дан кўп савол сўрар, имон, эҳсон, яхшилик ва ёмонлик ҳақида анча нарса биларди. У жуда қаноатли бўлиб, оддий яшарди. Бир ўғли бўлиб Абу Зарр ҳаётлик чоғидаёқ вафот этганди. Унинг оиласидан фақат хотини ва қизи қолди.
Табук Ғазоти. Абу Зарр розияллоҳу анҳу ҳам ортда қолди. Унинг туяси юрмай қолган эди. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Зарр ортда қолди», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тек қўйинглар, унда бирор яхшилик бўлса, Аллоҳ уни сизларга етиштиради. Агар ундай бўлмаса, Аллоҳ сизни ундан қутқарган бўлади», дедилар. Абу Зарр туясини юришини кутиб турди. Юравермагач, туянинг устидаги нарсаларни олдида елкасига кўтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изларидан юриб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойда дам олгани тўхтадилар. Мусулмонлардан бирлари узоқдан келаётган одам қорасини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам ёлғиз пиёда келмоқда», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Зарр бўлсайди», дедилар. Одамлар синчиклаб қараб, унинг Абу Зарр эканини танидилар ва: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, ўша одам − Абу Зарр», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Абу Заррга раҳмат қилсин, ёлғиз юради, ёлғиз ўлади, ёлғиз тирилади», дедилар».
#Савол_жавоблар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Саволларнинг барчасига тўғри жавоб берган 4 та профил эгаси

1⃣ Shavkat qori aka
2⃣ Ўринов Улуғбек
3⃣ Farrux Usmon
4⃣ Sanjar Turdiyev

Саволларнинг тўрттасига тўғри жавоб берган 2 та профил эгаси

1⃣ Sherzod Rustamovich
2⃣ Komila Muhammadaliyevna

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.


Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун сешанба,
ҳафтанинг иккинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
апрель ойининг 17-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Шаъбон ойининг
1-куни

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

☪️ imon.uz каналига уланиш учун қуйидаги линкка босинг!👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН_ОЯТИ

اِنَّ الَّذِیۡنَ یَشۡتَرُوۡنَ بِعَہۡدِ اللّٰہِ وَ اَیۡمَانِہِمۡ ثَمَنًا قَلِیۡلًا اُولٰٓئِکَ لَا خَلَاقَ لَہُمۡ فِی الۡاٰخِرَۃِ وَ لَا یُکَلِّمُہُمُ اللّٰہُ وَ لَا یَنۡظُرُ اِلَیۡہِمۡ یَوۡمَ الۡقِیٰمَۃِ وَ لَا یُزَکِّیۡہِمۡ ۪ وَ لَہُمۡ عَذَابٌ اَلِیۡمٌ ﴿۷۷﴾

(Оли Имрон сураси, 77-оят.)
Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини арзон баҳога сотадиганлар, албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмас, назар солмас ва покламас. Уларга аламли азоблар бор.
Бу ҳам умумий қоида бўлиб, мазкур сифатдаги кишиларга, улар ким бўлишидан қатьи назар, жорий этилади.
Аллоҳга берган аҳдларини ва садоқат учун ичган қасамларини бу дунёнинг матоҳини деб бузганлар, пасткаш одамлар ҳисобланадилар. Бу дунёни деб охиратни сотганлари учун уларга охиратда ҳеч қандай насиба қолмайди. Аллоҳнинг раҳматидан заррача ҳам баҳраманд бўла олмайдилар. Қиёмат кунида хору зор бўлиб турганида, Аллоҳдан унга кўнгил кўтарувчи гап ҳам бўлмайди; раҳмат назарини солмайди. Гуноҳлардан ҳам покламайди. Балки, аламли азоблар билан азоблайди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Оли Имрон сураси, 77-оят
@imonuz
#КУН_ОЯТИ

Оли Имрон сураси, 77 оят.


imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака»,
яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.

"Дуо ва зикрлар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz