imon.uz
4.03K subscribers
10.6K photos
1.82K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
🎁 ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ

📚 Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига мамлакатимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда.

🗣 Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилдилар.


Таъкидлаш жоизки, бундай хайрли тадбирлар кўплаб эҳтиёжманд оилалар мушкулини осон қилиб, фарзандларини кўнглини шод этиши баробарида илм олишлари учун жуда катта кўмак бўлди.

🌙 Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга биринчи нозил қилган ваҳийси, Қуръони каримнинг энг аввалги оятларида бутун инсониятни ўқиш, илм олиш ва ёзишга буюриб: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди”, деган (Алақ, 1-5).

🌙 Шунингдек, барчамизга маълум бўлган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

💬 Демак, илм олмоқчи бўлган ўқувчи ёшларнинг таълим олишига китоб ва дафтарлар олиб бериш, зарурий ўқув қуроллари билан таъминлаш ҳам улкан савобли амаллардандир. Айниқса, кимки моддий ёрдамга муҳтож ўқувчига ҳомийлик қилса, унга ҳам талабанинг савобидек, ажр-мукофот берилади, дея умид қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликка далолат қилувчи-ундовчи ўша яхшиликни қилувчи каби ажр олур”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🌙 Азизлар, қўли очиқ кишилар илм олувчи ёшлардан хабар олиб, уларни моддий жиҳатдан таъминлаб турсалар, ажр устига ажр бўлади. Маълумки, илм ривожи учун сарфланган маблағлар куни келиб, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилиши баробарида икки дунё саодатига омил бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍3
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

(Маъноси:
“Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”).

Абу Довуд ривоятлари.

#ДУО

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍8
Илму маърифат мол-дунёдан афзал.

 Инсон илм ўрганиш орқали фаришталардан балан
даражаларга эришиши мумкин. Акси ўлароқ илмсиз, жоҳиллик, надонлик қилиб энг
қуйи табақаларга тушиб кетиши ҳам мумкин. Аллоҳ таоло фаришталарга Одамнинг
фазлини улар билмаган нарсаларни билиши билан намоён қилган.Аллоҳ таоло: «Эй Одам, буларга у нарсаларнинг
исмларини айтиб бер», деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган
чоғида, «Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану
беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим», деди» (Бақара сураси 33-оят).
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Азиз қадрдоним!

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин!

Муҳаммад алайҳиссаломга кўп салавоту саломлар йўллашни, сийратлари ва одобу ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб айласин.

Ҳақ таоло Қиёматда Ул зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимизга қўшни қилсин.

Ҳурмат ила,
Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat
#muftiy_minbari

📹 БАШАРИЯТ САЙЙИДИ ТАВАЛЛУД ТОПДИЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍4
#duo

Аллоҳдан нима сўрай?

Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Офият - тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

РИВОЖЛАНИШ ИЛМ БИЛАНДИР!


Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

🕌imon.uz     👉| @imonuz
👍4🔥1
🗣ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБАСИ "ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ" КУНИ

📊Жиззах вилоятида фаолияти юритаётган имом-хатиблар томонидан қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4