imon.uz
4.55K subscribers
9.16K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Жиззахлик Ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи юртимизга қайтиб келди
 
  Муқаддас Макка ва Мадина заминидан қайтиб келган Жиззахлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳини  Жиззах  вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят вакиллиги ходимлари ва ҳожиларнинг яқинлари ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олдилар

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
МEНГА ДУО ҚИЛИНГЛАР!

Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).

Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан, ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан, ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан, саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан.

Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман, сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан!

Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман; қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан; таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан; сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан.

Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан; сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан.

Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан; узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан.

Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир.

Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан.

Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан.

Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан; Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман.

“Баҳрул-маҳабба” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Долзарб

Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#зикрлар

📿 ИСТИҒФОР!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)
Имом Ҳоким ривоятлари.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».
Имом Ҳоким ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЖИЗЗАХЛИК ҲОЖИЛАРИМИЗНИНГ ИЛК ГУРУҲИ ЮРТИМИЗГА ҚАЙТИБ КЕЛИШДИ (Видоелвҳа)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ЖАННАТДА УЧРАШАДИГАН ДЎСТЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга киргач, бир-бирига муштоқ бўлиб, соғинган дўстларнинг ўриндиғи бошқасининг ўриндиғи томон юриб келиб, бирлашади. Сўнг иккиси уларга суяниб олиб, бир-бирига: «Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни қачон кечирганини биласанми?» деб сўрайди. Дўсти: «Ҳа. Фалон жойда турганимизда Аллоҳга дуо қилган эдик, Аллоҳ гуноҳларимизни кечирди», дейди»

(Ибн Абу Дунё ва Имом Баззор ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҲОРУН АР-РАШИДНИНГ ҚАСАМИ

Қози Абу Юсуфнинг олдига бир насроний киши халифа Ҳорун ар-Рашиднинг зулмидан шикоят қилиб келди. Айтишига қараганда халифа унинг ерини ўзлаштириб олган экан. Абу Юсуф сўради:
– Сен айтаётган ер кимнинг қўлида?
– Мўминлар амирининг қўлида, – жавоб берди насроний.
– Унинг меваларини ким сотади? – масалага ойдинлик киритиш учун сўради яна.
– Мўминлар амири.
– Ҳосилни ким йиғиб олади?
– Мўминлар амири.
Абу Юсуф айтади: “Шунда бир қанча савол лар бериб, мўминлар амиридан бошқа бирор хусуматчи номини айтиши учун ҳар қанча ҳаракат қилсам ҳам, у гапни мўминлар амирига олиб келиб тақайверди.
Ҳукм мажлисига қадар одамлардан сўраб насронийнинг ишини ўргандим. Кейин уни ҳукм мажлисига чақирдим. У киргач, бўлган ишлар баёнини мўминлар амирига ўқиб берсам:
– У жой ўзи бизга тегишли. Биз уни Мансурдан мерос қилиб олганмиз, – деди.
Насронийга юзландим:
– Эшитдингми?
– Сенинг даъвойингга далилинг борми? – сўради насроний Ҳорун ар-Рашиддан.
– Йўқ. Лекин хоҳласанг, қасам ичаман,– жавоб берди халифа.
– Эй мўминлар амири, нима, қасам ичасизми?
Халифа:
– Ҳа, – деб қасам ичди.
Шундан сўнггина насроний қайтиб кетди”.
– Мен ўз нафсимга шунда анча қўрқдим.
– Нимадан қўрқдинг, вазифангни бажарибсанку? – сўради Ҳасан.
– Мен халифани мажлисга келтира олармикинман, деб қўрқдим, –жавоб берди Абу Юсуф.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ким берган ҳадясини қайтариб олса, ўта паст кетган бўлади.

Изоҳ.
Биз «ҳадя» деб таржима қилган сўз матнда «ҳиба» деб келган. Фиқҳ китобларида ҳиба муомаласига махсус боб ажратилган бўлиб, унинг ҳукм ва шартлари батафсил баён қилинган. Ҳиба бировга эваз талаб қилмасдан беғараз берилган нарса. Ҳиба «ҳадя», «садақа», «атийя» маъноларини ҳам ўз ичига олади. Агар бир нарсани муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Оллоҳ таолога яқинлик кўзланса – садақа, кимнидир улуғлаб, меҳрини қозониш учун берилса – ҳадя, ўлими олдидан мол улашиш учун берилса – атийя бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзаро ҳадя улашинглар, ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлади», – деганлар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти.

Яна бир ҳадисда айтилган: «Ҳадяни қайтариб олувчи қусган қусиғини қайта оғзига олувчи итга ўхшайди» Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.
Гарчи арзимас бўлсада ҳадяни қайтариш дуруст эмас.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳадя олардилар ва ҳадя берардилар».

"Унвонул баён" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
СЕН УНИ УНУТМАГАНСАН

Кунларнинг бирида Умар (розияллоҳу анҳу) Мадина бозоридан ўтиб борар эди. Қараса, Аёс ибн Суламий тор йўлакни тўсиб ўтирган экан. Уни қўлидаги қамчи билан туртиб:
– Йўлни бўшат, ҳой Суламий! – деди.
Орадан бир йил ўтди. Умар (розияллоҳу анҳу) Аёс ибн Суламийни яна ўша бозорда учратиб қолди.
– Бу йил ҳаж қилмоқчимисан? – сўради Суламийдан.
– Ҳа, эй мўминлар амири, – жавоб берди.
Халифа унинг қўлидан тутиб уйига етаклаб олиб борди. Уйидан олти юз дирҳам олиб чиқиб унга берди.
– Буни ол, эй Суламий. Ҳожатларингга ишлатарсан. Билиб қўй, бу ўтган йили сени қамчим билан туртганим учун.
– Эй мўминлар амири, агар ўзингиз эслатмасангиз, хаёлимдан кўтарилган экан, – деди Суламий.
– Аллоҳга қасамки, сен уни унутмагансан! – деб қўйди Умар (розияллоҳу анҳу).

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Болангиз дарс қилмаяптими.?

Бола тарбияси билан боғлиқ муаммога дуч келмаган одам йўқ. Бундай муаммоларни ечишда ҳар кимнинг ўз йўли, услуби бор. Бироқ оддий вазиятларда ҳам тўғри қарор қилолмай фарзанди ва ўзи орасидаги муносабатга шикаст етказиб қўядиган кишилар бор. Ёки бирданига сўнгги чорага – болани жазолаш, ҳатто калтаклашга ўтиб кетадиганлар ҳам учраб туради. Бу эса боланинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, унинг ақлий ривожланишига, дунёқараши тўғри шаклланишига зарар етказади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ДУНЁ ЗИЙНАТИ

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy