imon.uz
4.39K subscribers
10.2K photos
1.71K videos
22 files
20.2K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Ғанимат ой

Бу – Қуръон ойидир, амал ойидир, ғаниматлар жамлаш ойидир!Охирзамон аломатларидан бири илмнинг кенг тарқалиши, аммо амалларнинг камайишидир.Ахборот тарқатиш ва алмашиш воситалари ниҳоятда ривожланган замонда яшаяпмиз. Аслида инсон Роббига ибодат қилиш, бандалик қилиш учун яратилган эди. Бироқ, асосий бурчимизни, бандалик вазифамизни унутиб, ҳаққимиз бўлмаса ҳам, интернетда қозилик ёки муаллимлик қиляпмиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
🌱 МУҲТАРАМА МУСЛИМА ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗГА ХУШХАБАР! 🌱

Кўпчилик муслима опа-сингилларимизни Рамазонда бир ўй ташвишга солади. Турмуш ўртоғи, қайнона-қайнотаси, умуман, яқинларининг хизматини қилиб, одатий уй юмушлари билан овора бўлиб, Қуръон тиловатига кам вақт ажратаётганларидан ёки нафл ибодатларни ўзлари хоҳлаганчалик адо эта олмаётганларидан сиқилишади.
Сўзсиз, эрнинг, ота-онанинг кўнглини олиш, уларга хизмат қилиш, чиройли муомалада бўлиш, фарзандларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ҳам савоб жиҳатдан кам бўлмаган ибодат саналади. Фақатки, бунда Аллоҳ таолонинг розилиги мақсад қилинган, шу ниятда ҳаракат қилинган бўлса...
Зеро, Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», деганлар», дейилади (Ибн Можа, Термизий ривояти).
Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг истаган эшигидан кир!» дейилади» (Имом Табароний ривояти).
Эътибор беринг-а, ҳурматли муслима опа-сингиллар! Сизларга хушхабар берилмоқда! Модомики холис ният-ла, Аллоҳнинг розилигини истаб, яқинларингизнинг хизматида шай турар экансиз, сизларга мужда бўлсин!
Яратганнинг ризолиги йўлидаги ушбу ибодатларингизни хурсандчилик билан адо этинг, асло ташвишланманг!
Ҳурматли мўмин биродарлар, оила посбонлари бўлмиш беклар, шу ўринда, сизларга ҳам яна бир масъулият тушади. Аёлларимиз ҳар икки ибодатларини (Қуръон тиловати, нафл намозлар ва оила хизмати) баробар амалга ошира олишлари кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Уларга Рамазонни кўнгилдагидай ўтказишлари учун ёрдам берайлик, шарт-шароитларини яхшилайлик, қулайликлар, енгилликлар қилиб берайлик! Шу тарзда, иншааллоҳ, биз ҳам ибодатнинг савобига эришамиз!
Аллоҳ таоло оилаларимизга саодат, тотувлик, меҳр-шафқат берсин, Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб айласин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

РЎЗА ТАҚВОНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Рўзадорнинг_фазилати
Аллоҳ таоло рўзадорнинг оғзидаги ҳидни мушк-анбарнинг ҳидидан ҳам ёқимлироқ, хушбўйроқ деб шарафлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйдир», дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раййон_эшиги #Рамазон
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА

Таровеҳ намозини Рамазон ойида хуфтан намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган бўлса-да, аслида, суннати муаккададир. Уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўқишларига бутун аҳли суннат вал-жамоатнинг уламолари иттифоқдирлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари таровеҳни ўқиганлар. Бу умрларининг охирги йилидаги Рамазон эди. Кейин ўқимай қўйганликларига узр ҳам айтганлар:

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Оиша онамиз розияллоуҳ анҳодан ривоят қиладилар: Пайғамбар алайҳиссалом масжидда одамлар билан қўшилиб, намоз (таровеҳ) ўқидилар. Сўнг эртаси куни яна ўқидилар. Одамлар кўпайиб кетди. Кейин учинчи кеча одамлар жамъ бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқмадилар. Эрталаб бўлганда, ул зот: “Мени сиз билан чиқиб намоз ўқишдан фақат сизларга бу фарз бўлиб қолишдан қўрқув манъ қилди”, дедилар.

Асҳоби сунан (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа) Абу Зар ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларига қараганда, ўша вақтда таровеҳ намози қироат чўзилганлиги ҳисобига одамлар саҳарлик қилолмай қолишдан қўрқиб ҳам қолишган эканлар.

Ана шундай сабабларга кўра Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровеҳ намозини ўқимай қўйдилар.

Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим уни ўқишга одамларни тарғиб қилар эдилар. Ул зоти шариф бундай деганлар: “Кимки Рамазон кечаларида иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”. (Асҳоби сунан Абу Ҳурайра р.а.дан қилган ривояти).

Имом Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар:

“Ўзингизга кечалари қойим бўлишни лозим тутинг. Зеро, у сиздан олдинги солиҳ зотларнинг одатидир. У Парвардигорингизга сизни яқинлаштирадиган, ёмонликлар учун каффорат бўладиган, гуноҳлардан қайтарадиган амалдир”

Имом Нававий: "Рамазон тунларининг қиёми бу – Таровеҳ намозидир", деб айтган.

«Рўзаи Рамазон (савол-жавоблар)» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#taroveh #namozi 2-kun

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги "Яккақайрағоч" жоме масжидида Рамазон шукуҳи (фотолавҳа)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ДУР КАБИ СЎЗЛАР!

— Рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди.
— Ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди.
— Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.
— Қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди.
— Эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди.
Бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Расулуллоҳ ﷺ нинг Рамазонда хайр-саховат ва эҳсон қилишлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта саховатли, инфоқ қилувчи, олийжаноб, очиққўл ҳамда кўп садақа берувчи, хушфеъл, ёрдам сўраб келганларга ёрдамлари-ю кўмакларини аямайдиган киши эдилар.У зот бирор муҳтож ё тиланчи ёки бечора инсонларнинг эҳтиёжларини раво қилмай қўймас эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларидаги бирор таом ёки ичимлик ё матонинг тугаб қолишидан ҳам қўрқмас эдилар. Шубҳасиз, барча нарсаларни ҳадя ва ёрдам тариқасида бериб юборардилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
● Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
● Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
● Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
● Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
● Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
● Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
● Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
● Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
● Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
● Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
● Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
НАФСНИ РАМАЗОН РЎЗАСИГА ТАЙЁРЛАШ

Нафсни Рамазон рўзасига тайёрлаш усулларидан бири қуйидаги ҳадисда ўз аксини топган:
“Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар. Ҳатто биз, ифтор қилмасалар керак, дер эдик. У зот ифтор қилар эдилар, ҳатто биз, рўза тутмасалар керак, дер эдик. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондан бошқа ҳеч бир ойда тўлиқ рўза тутганларини кўрмаганман. У зотнинг шаъбондан бошқа ҳеч қайси ойда кўп рўза тутганларини кўрмаганман”.
Бошқа ривоятда бундай дейилган:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳеч бир ойда шаъбондагидек кўп рўза тутганларини кўрмадим. У зот шаъбон ойининг ҳаммасида рўза тутар эдилар. У зот шаъбон ойида фақат саноқли кунлардагина рўза тутмас эдилар".
Бу ҳадисларга мувофиқ, шаъбон ойида рўза тутиш суннат бўлади. Аҳли илм бу ҳақда бундай деган:
"Шаъон ойида рўза тутиш фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намозларига ўхшайди. Гўёки, у Рамазон ойи рўзаси учун муқаддима вазифасини бажаради. Яъни, шаъбон ойи рўзаси Рамазон ойидаги фарз рўзанинг суннати саналади. Шунинг учун ҳам шаъбон ойида рўза тутиш жорий қилинган. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш эса, фарз намозларидан сўнг ўқиладиган суннат намозлари кабидир”.
Ҳозирги ҳолатимиз ва турмуш тарзимизга назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу таълимоти жуда кам ҳолларда амалга татбиқ этилаётганига гувоҳ бўламиз.
Олийлик йўлларини забт этиш учун енг шимарган ва бу улуғ мавсумда улкан фойдалар билан чиқишни ният қилган ҳимматлилар қаерда қолди?!

"Расулуллоҳ Рамазонда" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚУРЪОН ШАФОАТИ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#taroveh #namozi 3-kun

Жиззах вилояти ЗОМИН туманидаги «МАЪРИФАТЛИ» жоме  масжидида Рамазон шукуҳи (фотолавҳа)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy