imon.uz
4.4K subscribers
9.26K photos
1.55K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#Раййон_эшиги
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаннат ҳар йили Рамазон ойи киришида безак берилиб, зийнатлантирилади. Қачон Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда, Аршнинг тагидан шамол эсади. Ўша (шамол) “Мусийро” (ҳаяжонга солувчи) деб номланади. У жаннатлардаги дарахтларининг баргларини ва эшик табақаларининг ҳалқаларини тебратиб ўтади. Ундан бир оҳанг эшитиладики, эшитувчилар ундан гўзалроғини эшитмаган бўладилар. Бундан оҳу кўз ҳурлар ўринларидан туриб кетадилар ва жаннатнинг энг юқорисига кўтарилиб: “Аллоҳ таолодан унаштиришни сўровчи борми, уни жуфтлаб қўяди”, – дея нидо қиладилар. Сўнгра оҳу кўз ҳурлар: “ Эй жаннат Ризвони, бу қандай кеча?”, – дейдилар. У талбия айтиб уларга жавоб беради. Сўнгра: “Бу Рамазон ойининг аввалги кечасидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган рўзадорларга жаннат эшиклари очилди”, – дейди. Яна у зот дедилар: Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Ризвон, жаннат эшикларини очгин, эй Молик, дўзах эшикларини бекитгин, эй Жаброил, ерга тушиб исёнкор шайтонларни боғла ва уларни темир бўйинбоғлар билан занжирлаб ташла, сўнгра уларни денгизларга улоқтирки, дўстим Муҳаммад умматининг рўзаларини бузмасинлар”, – дейди”, – деётганларини эшитган”.

Байҳақий “Шуъабул иймон”да келтирган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ИККИНГИЗНИНГ ИШИНГИЗДАН АЛЛОҲ АЖАБЛАНДИ!

Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Мен қийналган кишиман", деди. Яъни, оч эканлигини билдирмоқчи бўлди.Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинларининг бирига овқат сўраб одам жўнатдилар. Хотинлари: "У зотни ҳақ ила жўнатган зотга қасам ичиб айтаманки, уйимда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ!", деди.Худди шундай қилиб барча хотинларига овқат сўраб одам жўнатдилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШЕРИКЛАР БИР БИРЛАРИГА ЗУЛМ ҚИЛМАСИНЛАР!

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
#Раййон_эшиги #Рамазон
1️⃣ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ- ЖАВОБЛАР (Биринчи қисм)

Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?
💬 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то қуёш ботгунча хеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

Савол:
Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
💬 Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

Савол:
Саҳарликнинг охирги вақти қачон?
💬 Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.

Савол:
Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарликқ қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
💬 Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек хакикий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва кора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруг ёки қоронғилигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.

Савол:
Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
💬 Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас самийъул алийм»
(Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқок кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар»
Байҳақий ривоят қилган.

Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
💬 Жавоб: Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган.

Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:
а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
б) Масжидни покиза сақлаш.
Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Миркотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Forwarded from Muslim.uz
Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.
Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?
Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz