imon.uz
4.58K subscribers
9.15K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоролик

🎞 Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
imon.uz     👉 | @imonuz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менинг сиз учун энг хавф қилган нарсам кичик ширкдир”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг расули, кичик ширк нима?” дейишди.
“У риёдир”, дедилар у зот”.
Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга “Аллоҳ хоҳласа ва сиз хоҳласангиз”, деганида, у зот алайҳиссалом: “Нима, мени Аллоҳга тенг қилдингми?! “Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи хоҳласа”, дегин”, деганлар”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ОТАШИ ЁХУД СОЯЛАНГАНЛАР

Сулайм ибн Омирдан ривоят қилинади: Менга Миқдод ибн Асвад гапириб берди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: “Қиёмат кунида қуёш халойиққа яқинлаштирилади, ҳатто уларга бир мил миқдорида бўлиб қолади”. Сулайм ибн Омир айтади: “Аллоҳга қасамки, милдан ернинг масофасиними ё у билан кўзга сурма қўйиладиган қаламними, нимани тайин қилаётганларини билмайман. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар амаллари миқдорида терга ботиб кетадилар, улардан баъзилари тўпиқларигача тер ичида бўлади, баъзилари тиззаларигача, баъзилари белларигача, баъзиларини эса тер мутлақо жиловлаб қўяди”, – дедиларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан оғизларига ишора қилдилар”. Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Қиёмат кунида ҳисоб-китоб бошланиши кутиб турилган пайтда қуёш уларга яқинлаштирилганидан ҳамма қилган ёмон амаллари миқдорида терга ботиб турар экан. Кимдир тўпиғигача, кимдир тиззасигача, кимдир белигача, яна кимдир эса оғзига қадар терга ғарқ бўлар экан. Ҳамма одамлар бир жойда турган бўлсалар-да, тер денгизи бирининг тўпиғидан ошса, иккинчисининг оғзи баробаридан бўлар экан. Бунинг қандай бўлиши ҳақида қуйидаги сўзлар айтилган:
1. Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг қадами остидаги ерни унинг яхши ё ёмон амалига яраша баланд-паст қилиб қўяди. Шунга кўра ҳар кимнинг баландлиги ҳар хил бўлади.
2. Аллоҳ таоло инсонларни амалларига мос ҳолатда гуруҳ-гуруҳ қилиб тўплайди, баъзи гуруҳдагилар тўпиқларигача терга ботиб турадиган жойда, баъзилари белларигача терга ботиб турадиган даражадаги чуқурроқ жойда турадилар.
Ана шундай қуёш яқинлаштирилиб, ҳамма иссиқда қийналиб турган пайтда баъзи инсонлар сояланиб турадилар. Улар дунёда қилган ишлари эвазига Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматига сазовор бўлган ва шундай даҳшатли кунда У зот тарафидан соялантириб турилган бахтли инсонлардир. Қуйидаги ҳадисда бундай бахтли инсонларнинг кимлар эканлиги баён қилинган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Етти нафарни Аллоҳ таоло Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда соялантиради:
1. Адолатли бошлиқ;
2. Аллоҳнинг ибодатида вояга етган йигит;
3. Қалби масжидларга боғланган киши;
4. Аллоҳ йўлида бир-бирларини яхши кўрган, шу муҳаббатга кўра жамланиб, шу муҳаббатга кўра ажрашадиган икки киши;
5. Мансабдор ва чиройли аёл (гуноҳ ишга) чақирганда, Аллоҳдан қўрқаман деган киши;
6. Ўнг қўли берган садақани ҳатто чап қўли ҳам билмай қоладиган даражада махфий қилган киши;
7. Аллоҳ таолони ёлғиз ҳолатда зикр қилган ва кўзлари ёш тўкан киши”
, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЗАМЗАМ СУВИНИ НИЯТ ҚИЛИБ ИЧИНГ!

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: مَاءُ زَمْسَمْ لِمَا شُرِبَ لَه – “Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир”, деганларини кўпчилик эшитган ва унга амал қилиб келади. Яъни, замзам сувини ният қилиб ичишнинг хосияти, шарофати ва баракоти бор экани, шак-шубҳасиздир. Дунѐ таниган олимлар ҳам уни ният қилиб ичган эканлар:1) Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос (ваф. 68 ҳ./687 м.) разийаллоҳу анҳудан бир киши: “Замзам сувини қандай ичаман?”, деб сўрабди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 РАМАЗОНДА ҲАЖНИНГ САВОБИГА ТЕНГ УМРА ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

🌙🌙 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
فإنَّ عُمْرَةً في رَمَضَانَ تَقْضِي حَجَّةً مَعِي
"Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажга тенгдир". Ушбу ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган умранинг савоби Расули Акрам билан қилинган ҳажга тенг экани баён қилинмоқда.

😄 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматларидан фойдаланинг!

🌙 Рамазон ойининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўн кунликлари учун ўзига хос ва мос арзонлаштирилган нархлар белгиланган.

📍 Умра сафарига боришни хоҳловчи азизларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва умра марказига мурожаат қилишлари мумкин.
📞+998998821858
📞+998770851858

🗂Вилоятлардаги вакилларимиз 👈🏻

🗺МАНЗИЛ

🤲 Аллоҳ таоло умрангизни мабрур, саъйингизни машкур ва дуоларингизни мақбул қилсин.

🌐 Ҳаж ва умра марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
🌐Instagram 🌐Telegram 🌐Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУСУЛМОН АЛДАМАЙДИ ХИЁНАТ ҚИЛМАЙДИ

Менга бир киши:
— Алҳамдулиллаҳ, моторида нуқсони (дефекти) бор, ўта хатарли машинами бир кимсага сотиб юбордим, у айбини билмай сотиб олди, қутулдим, — деди.
Кейин янги машина олиб бир ҳафта маза қилиб минди. Сўнг, машинаси бузилиб қолиб, катта харажат қилди. У келиб, менга шикоят килишни бошлади.
Мен:
— Бир ҳафта олдин машинанг айбини яшириб сотиб юборганини айтган сен эдинг-ку, бу ўша хиёнату алдовинг жазоси бўлади, — дедим.
Инсон савдо қилаётганида, айбини яшириб сотиши катта гуноҳдир. Чунки шариат ҳукмига кўра ўзингга раво кўрмаган нарсангни биродарингга ҳам раво кўрмаслик шарт.
Ўзинг учун ёмон кўрилган нарса биродарларинг учун ҳам ёмон кўрилиши лозим.
Мўмин кимса учун гарчи манфаатли моддият ҳосил бўладиган иш бўлсада, у сабабли Аллоҳга гуноҳкор бўлинса, бундай ишни қилмаслиги лозим.
Аллоҳ ғазабига дучор қиладиган ишни қила кўрма!
Инсон бирон нарсани айбини айтиб, айбига яраша арзонроққа сотишининг эса зарари йўқ.

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ УЧУН УМРА НАРХЛАРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматлари нархлари эълон қилинди.

🌙 Рамазон ойидаги:
🗣Биринчи ўн кунлик - 17 510 000 сўм (1390$)
🗣Иккинчи ўн кунлик - 18 770 000 сўм(1490$)
🗣Учинчи ўн кунлик - 19 967 000 сўм (1590$)

🕌Мадина шаҳрида [3 кун] Saraya Harmony (100 m) меҳмонхонаси
🕋Макка шаҳрида [7 кун] Olayan Almasi (1,5 km) меҳмонхонаси
🛫Авиачипта,
🚌транспорт хизматлари
🏨Мадина ва Макка шаҳарларида шинам меҳмонхоналар
🍱Саҳарлик ва ифторликда мазали таомлар
🪪Расмий умра визаси
👳‍♂Элликбоши ва тажрибали ишчи гуруҳлар
🦺Нимча, сумка ва умра қўлланмаси
👨‍⚕️7/24 шифокорлар хизмати
💧5 литр зам-зам суви туҳфаси

✈️Эслатиб ўтамиз, парвозлар бевосита “Ўзбекистон ҳаво йўллари” (Uzbekistan Airways) орқали амалга оширилади.

🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази

📍Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Новза” масжиди

📨Батафсил маълумот учун:
📞 +998 99 882-18-58 
📞 +998 77 085-18-58

✔️Обуна бўлинг ва улашинг!
📷Instagram 💬Telegram 💬Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КИБР

Кибр ўзини устун тутиш, нафс қутқуларига эргашишдир. Бошқа бировга нисабатан ўзини тақвода, илмда ва бошқа ишларда ортиқ қилиб кўрсатишдир. Бу ҳаром амалдир. Чунончи, ҳадиси шарифда:

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимнинг қалбида заррача кибр бўлса, у жаннатга кирмайди” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳга осийлик қилиб содир этилган биринчи гуноҳ – кибрдир. Аллоҳ таоло айтганди:
«Эсланг, (эй Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!» – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди”» (Бақара сураси, 34-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳмат қилдилар:
“Ким Аллоҳ ризолигидан бошқа нарса учун илм ўрганса ёки у билан Аллоҳдан бошқани ирода қилса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин” (Имом Термизий ривояти).

Кибрнинг турлари кўп, кимдир мол-дунёси билан, кимдир илми билан, амали билан, гўзаллиги билан кибрланади. Буларнинг барчаси ҳаромдир. Илм кибрга сабаб бўладиган асосий омиллардан биридир. Илмнинг инсонлар наздида, Аллоҳ таоло ҳузурида қадри улуғ. Шундай экан, илмнинг кибри бўлиши мумкинми?
Аллоҳ розилигидан бошқа нарса учун илм ўрганиш шайтоннинг ишидир.

Билгинки, гуноҳларни унутиш кибрга сабаб бўлади. Кибрнинг зидди тавозе бўлиб, самимиятли, камтарин бўлиш мақталган амал. Бу Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам наздиларида ҳам, инсонлар олдида ҳам олқишланади. Камтарлик туфайли инсон кимлигини ангаб етади. Чунки тавозели бўлиш, риёдан йироқ туриш анбиёлар, авлиёлар ва солиҳ кишиларнинг ахлоқидир.

«Мусулмон учун 30 ваъз» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz