Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким фарзандига Қуръонга қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида тирилтиради ва фарзандига:
“Ўқи”, дейди. Ҳар бир оятни ўқигани сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича, Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади”, дедилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Иффат ва Ҳаё
Иффат.«Иффат» сўзи луғатда «қабиҳ нарсадан тийилиш» деган маънони англатади.Уламолардан Роғиб «Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг ғалабасидан четланилади. Иффат нафсни ҳайвоний лаззатлардан тийиб туришдир. У ҳаддан ошган нафси бузуқлик билан нуқсон ҳисобланган шаҳватсизлик орасидаги ўртача ҳолатдир», – деганлар.– Иффатнинг турлари.Иффат икки турли бўлади:Биринчиси – ўзини ҳаром нарсалардан иффатда тутиш.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

ОИЛАНГ БИЛАН Е!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳалок бўлдим ва ҳалок қилдим, – деди.
– Сени нима ҳалок қилди? – сўрадилар Жаноб соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Рамазонда, рўза ҳолимда аёлим билан “суҳбат қилдим”.
– Қул озод қил, – дедилар.
– Имконим йўқ. – Икки ой пайдар-пай рўза тут.
– У нарсага тоқатим етмайди.
– Олтмиш мискинга таом бер.
– Таом бериш учун молим йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир замбарда ўттиз соъ хурмони бериб:
– Мана буни садақа қил, – дедилар.
– Аллоҳга қасамки, Эй Аллоҳнинг Расули! Бу нарсага икки Лоба (Мадинаи мунаввара атрофидаги тошлоқ жой) орасида мендан кўра муҳтожроқ киши топилмайди, – деди аъробий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар, ҳатто озиқ тишларигача кўринди. Сўнг унга айтди:
– Сен ўзинг оиланг билан е!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

УНУТМАЙДИ
Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди.
Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди.
Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшларини унутмайди.
Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни билади.
Умр эса жуда тез ўтмоқда. Ҳою ҳаваслардан, тилнинг тойилишидан эҳтиёт бўлайлик. Ҳамма туғилиб, тезда боқий ҳаётга риҳлат қилади. Аллоҳ эса тирикдир, ўлмайди.
Ипак кийган ҳар кас ҳам амир бўлавермайди. Пар тўшак эмас, оддий ерда ётган ҳар киши ҳам камбағал бўларвермайди.

ҚИШ – МЎМИННИНГ БАҲОРИ
Ҳар бир фаслнинг ўзига хос жиҳатлари бўлгани каби қишнинг ҳам инсон ҳаётида ўз ўрни бор. Қишда ақл эгалари учун ибратлар кўп. Бу фасл хайр-барака ва яхшиликлар мавсумидир. Ҳар бир мўмин-мусулмон ундан унумли ва оқилона фойдаланиши керак.
Қуръони каримда “қиш” сўзи бир марта келган: «Яъни уларга қишда (Яманга) ва ёзда (Шомга) сафар қилишни қулай қилиб қўйгани учун мана шу Уй (Каъба)нинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!» (Қурайш сураси, 2–3-оятлар).
Ўтган улуғлар йилни иккига бўлиб, ярмини ёз, ярмини қиш билан ўлчашарди. Қиш фаслида осмондан қору ёмғирлар ёғиб, одамларнинг ризқи кенг бўлишига сабаб бўлади. Мусулмоннинг ҳаётида қиш ҳам баҳорга айланади. Деҳқон баҳорда ерга уруғ қадагани сингари, мўминлар ҳам қишда охирати учун захира жамғаради.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир”, дедилар». Имом Байҳақий эса: “Кечаси узоқ, унда қоим бўлади. Кундузи қисқа, унда рўза тутади”, дедилар» лафзини зиёда қилган (Имом Аҳмад ривояти).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қиш – обидларнинг ўлжасидир» (Абу Нуайм ривояти). Демак, бу мавсум бошқа фаслларга нисбатан савобли амалларни кўп қилиб олишга имкон яратиши билан бирга, синов ичра синов фасли ҳамдир. Ундан унумли фойдаланиб, имтиҳондан ўтиш учун кўпроқ захира тўплайлик.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

УСТОЗГА БЎЛГАН ЭҲТИРОМ
Саҳл Тустарий бир куни Тустар шаҳрида ўтирган экан, оёқларини узатди ва орқасини деворга қўйди.
Айтдилар:
- Эй Саҳл, сен ҳаргиз мундоқ қилмас эрдинг?
Айтди:
- Менинг устозим шу вақтгача тирик эди. Энди дунёдин ўтди, шогирдга устози тирик вақтида оёқ узатиш раво эмасди. Оёқ узатиш устозга нисбатан густоҳлик бўлар эди.
Бу гапни эшитгач, ҳамма таажжуб қилдилар. У куннинг тарихини ёздилар, сўнг таҳқиқ эттилар, дарвоқе устози ўша куни вафот этган экан.
«Тазкиратул авлиё» китобидан.

Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
✅ Ўзбекистонда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар
🖥 БАТАФСИЛ
😄 "Vaqf" xayriya karvoni Xorazmdagi 300 oilaga quvonch ulashdi
🖥 БАТАФСИЛ
📍 Талаба-қизларнинг яшаш шароити ўрганилди
🖥 БАТАФСИЛ
✍️ Сайёр учрашувларда аҳолига кўмаклар кўрсатилди (Фотолавҳа)
🖥 БАТАФСИЛ
⏺ БААда "Бинт Мактум" Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда
🖥 БАТАФСИЛ
💬 Ўзбекистон делегациясининг Жиддага ташрифи Саудия Арабистони ОАВ диққат марказида
🖥 БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ТАЛОҚ СЎЗИ БИЛАН АРШ ЛАРЗАГА КЕЛАДИМИ?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
#Видео #талоқ #Арш
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
#Видео #талоқ #Арш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife🔗 Улашинг: @diniysavollar
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ТЎҒРИСЎЗ СОВЧИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззини Билол ҳабаший розияллоҳу анҳу) укасига Қурайш аёлларидан бирининг қўлини сўраб борди. Уларга бундай деди:
– Бизларни яхши танийсизлар. Қул эдик, Аллоҳ таоло озод қилди. Залолатда эдик, Аллоҳ таоло ҳидоят қилди. Камбағал эдик, Аллоҳ таоло бой қилди. Мен сизлардан қизларингизни укам-га сўраб келдим. Берсаларингиз Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Бермасаларингиз – Аллоҳу акбар!
Улар ўзаро маслаҳатлашишди. Билолнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларидаги ҳамроҳи ва мақоми борлигини яхши биласизлар, деб қизларини беришга рози бўлдилар.
Улар қайтар экан, укаси сўради:
– Аллоҳ Сизни мағфират қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларидаги ҳурмат-эътиборимиз ва доимий у зотга ҳамроҳлигимизни айтиб, бошқасини айтмай қўяверсангиз бўлмасмиди?
– Мен ҳақ сўзни айтдим ва сенга ҳақ никоҳни раво кўрдим! – жавоб берди Билол розияллоҳу анҳу.