imon.uz
4.46K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Агар 100 та қора чумоли ва 100 та қизил чумолини бир шиша идишга солиб қўйсангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Лекин ўша идишни олиб, қаттиқ силкитсангиз, чумолилар бир-бирини ўлдира бошлайди. Қизил чумолилар қора чумолиларни душман деб ўйласа, қора чумолилар қизилларни душман деб ўйлайди. Ваҳоланки, ҳақиқий душман идишни силкитган кимсадир.

Ихтилоф қилиш ва хусуматлашишдан олдин ўзимизга савол берайлик: “Идишни ким силкитяпти?”

Жамиятдаги одамларнинг ўзаро душман бўлиши, улфатларнинг бир-биридан узоқлашиши ва ҳоказо оғриқли ишлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон каби жиноятларни қўллаган ҳолда айримларнинг идишни силкитаётгани туфайли бўлмаяптими?!

Яқинларимизни асрайлик, уларга бўлган муҳаббат, улфат ришталаримизни мустаҳкамлайлик.

Яратган Эгам барчамизни кечирсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ
У зотга саловот айтиш фазилати

Ташқи кўринишлари:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан эса ғоят гўзал ва ёқимли, ҳайбатли, виқорли ва салобатли.

Ҳуснлари: хушрўй, кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.

Бўйлари: узун-новча ҳам, паст-пакана ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бир оз баландроқ.

Қадди-қоматлари, гавдалари: келишган, ўртача, хушбичим, мўътадил ва чиройли.

Елкалари: кенг.

Ранглари: тиниқ рангли, ўта оппоқ ҳам, ўта буғдойранг ҳам эмас, балки оқ-қизилга мойил буғдойранг.

Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.

Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.

Кўзлари: катта, сурма тортилгандек чиройли, кўз қорачиқлари тим қора, оқи тиниқ оқ, баъзан оқида бироз қизиллик пайдо бўлар эди.

Қошлари: ингичка ва ёйсимон, бир-бирига туташмаган.

Киприклари: узун.

Пешоналари: кенг ва очиқ.

Ёноқлари: текис, на озғин ва на сергўшт.

Бурунлари: нозик ва ўртачадан сал узунроқ, бироз баланд ва қирралик.

Қовоқлари: четлари эгикроқ.

Бошлари: ўртачадан каттароқ.

Оғизлари: Мўътадил, ўртачадан кенг (араблар бундай сифатни мақташади, буни фасоҳату балоғатга йўйишади).

Тишлари: Маржондек ялтироқ ва чиройли, гапирган пайтларида тишлари орасидан нур таралаётгандек бўларди.

Бўйинлари: ўртачадан салгина узун.

Баданлари: кўкраклари ўртасидан киндикларига қадар нозик мўйдан бир чизиқ тортилган эди. Кўкрак ва қоринларида бошқа жунлари бўлмаган, аммо елка ва билакларида бир оз бўлган.

Кўкраклари: кенг.

Қоринлари: кўкраклари билан бир текис.

Ҳидлари: мушку анбардан ҳам хушбўйроқ, ҳатто бир йўлдан юриб ўтган бўлсалар, кейин шу йўлдан юрган одам хушбўй ҳидларидан у зотнинг бу ердан ўтганларини билиб олган.

Сочлари: қалин, тўлқинсимон, яъни жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас, балки жингалаклик ва силлиқлик ўртасида бўлиб, қулоғлари ўртасига, баъзан юмшоғига ва баъзан пастига тушиб турган. Сочларининг ранги қоп-қора бўлиб, ўзларига ярашган, бошларининг ўртасидан фарқ очиб, тараб юрганлар. Умрларининг охирида икки чаккаларидаги сочларига бироз оқ тушган.

Соқоллари: бир кафт, яъни бир сиқимдан узунроқ, қалин ва қора. Умрларининг охирида пастки лаблари остидаги соқолларида озгина оқ толалар пайдо бўлган, аммо соч-соқолларидаги оқ туклар сони йигирматага ҳам бормаган.

Қўллари: юмшоқ-мулойим, кафтлари тўла, гўштдор, у зот билан қўл бериб кўришган одамнинг кафти тўлар эди. Бармоқлари мўътадил ҳолда узун.

Билаклари: узун ва залворли.

Оёқлари: оёқ кафтлари ўртача, болдирлари залворли.

Юришлари: залворли, саловатли, худди қияликдан тушиб кетаётгандек тикка зарб билан, шаҳдам, кенг қадам ташлаб, енгил, илдам ва бемалол, хотиржам юрардилар.

Бўйин суяклари: йўғон, бақувват.

Терлари: маржондек.

Уйқулари: кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламасди.

Хуллас, у зотдек инсонни ҳеч ким аввал ҳам, кейин ҳам кўрмаган!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّ يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб, 56).
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор.
Давоми:👇👇👇
https://mehrob.uz/article/1640
КАТТАЮ КИЧИК АМАЛЛАРИМИЗДАН СЎРАЛАМИЗ

«Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) йўлидан чалғиса, у ҳам ўз зиёнига чалғир. Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас. То пайғамбар юбормагунимизча (бирор кимсани) азобловчи бўлмадик»
(Исро, 15).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади. Валид ибн Муғийра Макка аҳлига: «Менга эргашинглар, Муҳаммаддан юз ўгиринглар. Сизларни оғирликларингиз (юкингиз) менинг бўйнимга, мен сизларнинг қилган ишингиз учун жавоб бераман», деди. Аллоҳ таоло Валид ибн Муғийранинг сўзлари ботил, беҳуда; Аллоҳ ва Унинг расулига итоатсизлик гуноҳ эканидан огоҳ этиб, шу ояти каримани нозил қилди.

Ким ҳидоятда бўлса, ҳақ йўлдан юрса, пайғамбарга эргашса, энг аввало, ўзига фойда. Шунда унинг оқибати ҳам гўзал бўлади. Залолатга кетса, тўғри йўлдан бўйин товласа, гуноҳ ишларни қилса, бу фақат ўзи учун зарардир.

Бандалар солиҳ амаллари, ибодатлари ила Аллоҳ таолонинг розилигига эришади. Исро сурасининг 7-оятида: «Агар эзгу иш қилсангиз ўзларингизга эзгулик қилган бўлурсиз. Агар ёвузлик қилсангиз ҳам ўзингиз учундир...» дея ҳар бир инсон савобли иш қилиши ва гуноҳ ишлардан қайтиши буюрилган.

«Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас». Бирор инсон бошқа бир кишининг гуноҳини кўтармайди. Ҳар бир жон қилмишининг жазосини олади. (Фотир сурасининг 18-оятига қаранг)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Илмли aёл фазли

Aллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, бизни Ислом неъмати билан ризқлантирди, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кўтариб, жаннатни унинг оёқлари остида қилиб қўйди.Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар бўлсинки, аёлларни эъзозлашда бизларга гўзал ўрнак бўлдилар.Aллоҳ инсонни, шу жумладан, аёлни мукаррам қилиб яратди. Ислом дини келиши билан жоҳилиятда бир матоҳ сифатида қаралган аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари эркакники билан тенглаштирилди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16-ноябрь куни навбатдаги зиёратчиларимиз, Умра ибодатини адо қилиш учун, Тошкентдан Жидда шаҳрига соат 11:15 да парвоз қилишди.

📊Маълумот учун ушбу гуруҳимизда:
👥 241 нафар зиёратчи
🧔🏻 5 нафар элликбоши
🗓️
11 кун давомида Макка ва Мадина шаҳарларида умра амалларини бажариб қайтишади.

Сиз ҳам ўз яқинларингизни ҳурсанд қилиш истагида бўлсангиз, энг ишончли ва сифатли умра хизматини танланг!
Бундай имконият фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра марказида бўлади!

Эслатиб ўтамиз! Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ҳеч қандай навбатларсиз, ҳар 2-3 кунда Тошкент-Жидда йўналиши бўйича авиақатновни йўлга қўйган.

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
📞 +998998821858 
📞 +998770851858
☎️ Вилоятлардаги вакилларимиз

🌐Обуна бўлинг ва улашинг!
Instagram | Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИ - УМРА ДАСТУРИ

🕌 Мадинада - “Saraya Harmony Madinah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 100 метр;

🕋 Маккада - “Olayan Almasi Makkah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 1,7 км.

🚌24 соат Ҳарамга қатновчи бепул Замонавий автобуслар;

🛏 Жойлаштириш бир хонада 3-4 киши;

🍲 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;

🛫 Дастур 10 кун;

👨‍🏫 Доимий ишчи гуруҳи +Фатво маркази мутахассиси;

💊Тиббиёт маркази (Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган ходимлар)

Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат;

🎁 Ҳадялар;

✈️ Тошкент-Жидда-Тошкент авиачипта (Uzbekistan Airways);

☎️ Мурожаат учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858  +998770851858

#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra

➡️ https://taplink.cc/hajumrauz

Обуна бўлинг ва улашинг!
Instagram:
hajumrauz
➡️
@hajumrauz | @muslimuzportal
КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР

Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).

Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.

Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.

Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.

Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.

Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.

Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.

Оқ рангли кийим мустаҳабдир.

Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.

Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).

Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.

Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.

Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.

Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.

Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас.

Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.

Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимла шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.

Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.

Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.

“Жаннат василаси” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Айтиладики:
"Бу умматда ўн тоифа киши борки, улар улуғ Аллоҳга куфр келтиргандирлар. Аммo ўзларини мўминман, деб гумон қиладилар:

1. Ноҳак қотиллик қилган;
2. Сеҳр билан шуғулланувчи;
3. Аҳлини қизғанмайдиган даюс;
4. Закотни манъ этувчи;
5. Ароқ ичувчи;
6. Ҳаж вожиб бўлса-ю, уни адо этмайдиган;
7. Фитна қўзғовчи;
8. Куфр аҳлига аслаҳаларни сотувчи;
9. Хотинининг орқа томонига жинсий алоқа қилувчи;
10. Маҳрам қариндошларига никоҳ қилишни ҳалол, деган кишилар”.

«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Аллоҳ таоло нега барча бандаларини бой қилмайди

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:«Банда бой бўлиши учун бир тижорат ёки амирликни қасд қилади. Аллоҳ таоло фаришталарига айтади:- У бандамни ундан буриб юборинглар. Агар у бандам бой бўлиб кетса дўзахга тушади!Шундай қилиб Аллоҳ у бандани ўша ишдан буриб юборади. Банда эса шумланиб юраверади. «Фалончи мендан ўзиб кетди», «пистончи мендан ақлли бўлиб кетди», дейди.Бу Аллоҳ азза ва жалланинг фазлидир!».
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ЛАЪНАТ УЧУН ЮБОРИЛМАГАНМАН!

Уҳуд жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак юзлари жароҳат олгани саҳобаларга оғир келди.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Уларни дуо қилиб юборсангиз бўлмайдими? – дедилар.
– Мен лаънатловчи бўлиб юборилмаганман.
Мен фақат чорловчи ва раҳмат бўлиб юборилганман! – дедилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Сўнг дуо қилдилар:
– Эй Аллоҳ! Қавмимни ҳидоят қил! Чунки улар билишмайди...
Макка фатҳ қилиниб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қурайшдаги душманлари устидан зафар берганида душманлар Жанобнинг интиқом олишига асло гумон қилишмаган эди. Бироқ олижаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни афв қилиб кечириб юбордиларки, ҳатто уларга қараб:
– Нима деб ўйлайсиз, мен сизларга нима қилишим ҳақида? – деб сўраганларида улар:
– Яхшилик! Марҳаматли биродарлик! Марҳаматли қариндошлик! – дея жавоб беришди улар. Шунда бизларнинг олижаноб Пайғамбаримиз башарият тарихида кўрилмаган лутфни намоён қилдилар:
– Бораверинглар! Озодсизлар!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси "Вақф" хайрия жамоат фондининг “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхоннинг оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин,
имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло Сардор Раҳимхон ва марҳуманинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумани ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги
imon.uz
ГУНОҲИМДАН ҚЎРҚЯПМАН

Сарвари коинот жон таслим қилаётган кишининг олдига кириб сўрадилар:
– Ўзингни қандай ҳис этаяпсан?
– Гуноҳларимдан қўрқяпман, лекин Аллоҳнинг раҳматидан умидворман, – жавоб берди у.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бердилар:
– Қайси банданинг қалбида бу иккиси жам бўлар экан, Алллоҳ унинг умид қилганини бериб, қўрққанидан омонлик бермай қўймас.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Уяли телефон ё ҳалокат, ё саодат

Илмнинг ривожланиши натижасида овоз узатиш асбоблари ихтиро қилинди ва улардан бошқалар қатори мусулмонлар ҳам фойдалана бошладилар. Телефон алоқаси ва техникаси ривожлана бориб, бу соҳада мисли кўрилмаган тараққиётга эришилди. Охири келиб бизда «уяли телефон» деб номланаётган, бошқа халқларда «чўнтак телефони», «қўл телефони», «ҳаракатланувчи телефон» каби турли номлар билан аталаётган телефон тури кенг тарқалди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ВАЪДА БЕРГАН ЭДИНГИЗ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан у келадиган соатни ваъдалашишган эди. Ўша пайт келди ҳамки, у (Жаброил алайҳиссалом) келмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги асони отиб юбориб, «Аллоҳ ҳам, У Зотнинг элчилари ҳам ваъдага хилоф қилмайди», дедилар. Кейин айланиб қарасалар, ўринлари остида бир кучукча бор экан. У зот: «Бу ит қачон кирди?» дедилар. «Билмайман», дедим. Уни чиқариб ташлашни буюрдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ваъда берган эдингиз. Кутиб ўтирдим, келмадингиз?» дедилар. Шунда у: «Уйингиздаги итни деб кира олмадим. Биз ит ва сурат бор уйга кирмаймиз», деди. (Имом Муслим ривоят қилган).

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ХОДИМЛАРИ "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ

Шу кунларда республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси изчил давом этмоқда. Хусусан, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги ходимлари иштирокида Шароф Рашидов туманидаги "Қўшчинор" жоме масжиди ҳудудида умуммилий лойиҳа доирасида кўчатлар экилди.

Жиззах вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
МАСРУР ҲОЛДА ОРОМ ОЛИНГ, АЛЛОҲДАН ЎЗГА БИРОРТАСИ БОРАСИДА ЎЙЛАМАНГ

Анча йиллар илгари одамларнинг гап-сўзлари билан хаёлимни банд қилар эдим. Гоҳида кимнингдир менга айтган гапи қалбимда қолар, яна бошқа сафар аламли бир вазият дилимни оғритарди. Натижада ғамга ботар, алам ва оғриқни ҳис қилардим. Турли мамлакатларга сафар қилиб, одамларнинг ҳолидан воқиф бўлиб, тажрибам ошгач, уйқудан олдин ҳеч нарсани эсламайдиган, ўйламайдиган бўлдим. Фақатгина истиғфор айтаман, уйқудан олдинги дуоларни ўқийман. Хаёлимни кишилар ва уларнинг гап-сўзлари, тутган позицияларидан фориғ қиламан. Шунга одатлангандан сўнг сакинат, нафсий ва руҳий хотиржамликни ҳис қилдим ҳамда хотиржамликнинг йўли мана шу эканини англадим. Сиз ҳам хотиржам бўлинг ва тиниқиб ухланг. Зеро, қалбингизда одамлар ва уларнинг деди-дедисини чиқариб ташлаб, уларнинг Роббини зикр қилиб, Унинг сўзини тиловат қилсангиз, омонлик ва сакинатни топасиз. Аммо ҳар бир ноўрин сўз, ёмон муносабат ва кабих нарсаларга эътибор бераверсангиз, хотиржам ухлай олмайсиз. Охир-оқибат бу ҳолат сизни ҳиқду адоват, душманчилик ва ҳасадгa олиб боради.

Ухлашдан олдин қалбингизни покланг, хотирангиздан кераксиз нарсаларни ўчириб юборинг. Шунда хотиржамлик, омонликка етасиз, иймонингиз ҳаловатини тотасиз, Роббингизнинг зикри ила роҳатланасиз. Савобларингиз амал дафтарингизда қолиб, соғлигингизни ҳам асрайсиз. Аллоҳ, Унинг зикри ва Китобидан бошқа ҳар нарсадан қалбингизни фориғ қилмагунча ухламанг!

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🔸Кимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мени унутса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мендан бошқага сажда қилса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тили билан Мендан бошқани зикр қилса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, таом ва ичимликларнинг лаззатини топса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, хотирида Мендан бошқани ўйласа, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тун бўйи ухлайверса, у ёлғончидир!.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, «Баҳрул-маҳабба»

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz