imon.uz
4.43K subscribers
9.36K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ВАСИЯТ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан олдинги охирги маъвизаларида дедилар:
“Эй одамлар, менинг аҳлимни яхши кўринглар, Қуръон кўтарганларни яхши кўринглар, олимларни ҳам яхши кўринглар.
Уларга ҳасад қилманг, ғазаб қилманг, таъна тошлари отманг.
Огоҳ бўлинг. Ким уларни яхши кўрса, мени яхши кўрибди, ким мени яхши кўрса, Аллоҳ таолони яхши кўрибди. Ким уларга ғазаб қилса, менга ғазаб қилибди, ким менга ғазаб қилса, Аллоҳ таолога ғазаб қилибди.
Эй одамлар беш вақт намозни чиройли таҳорат билан адо қилинглар, рукуъ ва саждаларни ўз ўрнига қўйинглар.
Закотларни адо қилинглар. Ким закотни адо қилмаса, у учун намоз йўқдир. Огоҳ бўлинг, кимда намоз йўқ бўлса, унда дин йўқдир, кимда дин йўқ бўлса, демак, унда рўза, ҳаж, жиҳод йўқдир”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
«Мен яқиндирман»

Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар.Ибн Аби Ҳотим ривоят қилишларича, бир аъробий (саҳролик араб) келиб:«Эй Аллоҳнинг Расули, Роббимиз яқинми, муножот қилсак ёки узоқми, нидо қилсак?!» деганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сукут сақлаб туриб қолганлар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
КИМ УНГА АМАЛ ҚИЛСА АЖР ОЛАДИ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унда сиздан олдинги ва кейингиларнинг хабари бор, ораларингиздаги ҳукмлар бор, у чиндир, ҳазил эмас. Ким уни тарк этса, Аллоҳдан қисматини олади, ундан бошқасидан ҳидоят истаганни Аллоҳ залолат қилади, у Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир. У ҳикматли зикрдир, у тўғри йўл бўлиб, фикрларни оғдирмайди, тиллар у билан мавҳумликка учрамайди, уламолар ундан тўймайди, раддияларнинг кўплиги туфайли хулқлар бузилмайди, унинг ажойиблари туганмас, уни ҳатто жинлар ҳам эшитади. Ким у билан гапирса, тўғри сўзлабди, ким унга амал қилса ажр олади, ким у билан ҳукм қилса адолат қилади ва ким унга чақирса, тўғри йўлга ҳидоят қилинади”
(Имом Термизий ривояти).


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АЪРОБИЙГА БЕРГАН ЖАВОБЛАРИ

📿 Ушбу 3 зикр сабабли Аллоҳ таоло сизни кечиради, сизга раҳм қилади ва ризқингизни кенг қилади.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи зокир бандаларидан қилсин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
#Қизларимиз_бизга_омонат
ЭНГ АВВАЛ КИМНИ СЕВИШ КЕРАК?

Фарзандимизга энг биринчи бўлиб Аллоҳ таолони яхши кўриши кераклигини таълим беришимиз олдимиздаги вазифалардан биридир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг бирингизга токи Аллоҳ ва Унинг расули бошқалардан кўра севимлироқ бўлмагунларича (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Ота-она зиммасидаги энг катта масъулият фарзанди қалбида Аллоҳга бўлган имон ва муҳаббат ҳиссини ўстириш. Бунинг учун эса унга, аввало, У Зотни яхшилаб таништиради. Чунки танимай туриб муҳаббат қилиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга ваҳий қилиб: “Эй Довуд, бандаларимга мен берган неъматларимни эслат! Чунки нафслар унга яхшилик қилганни яхши кўрадиган ва унга ёмонлик қилганни ёмон кўрадиган қилиб яратилган”, деди.
Ҳақиқатан ҳам қуруқ сўз билан: “Аллоҳни яхши кўр”, ёки “Аллоҳни яхши кўришимиз керак” деган гаплар билан иш битмайди. Теварак оламга қараб, уларга Аллоҳ таоло яратган ҳар бир нарсани, унинг ҳикмати ва фойдаларини уқтириб, бу ишларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қила олмаслигини тушунтириб бериш керак. Масалан, ташқарида қор ёки ёмғир ёғмоқда, осмонда камалак бўй тортган – шу фурсатдан фойдаланиб, улар билан қизиқишлари доирасида савол-жавоб ўтказишимиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман
! 🤲

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Зафар топган мўминлар

Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқ-ойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Суранинг аввалида «Батаҳқиқ» – «ҳақиқатан» сўзи билан бошланган жумла шунга далолат қилади. Қолаверса, жумланинг охирида «зафар топдилар» дейилиши нажот бўлиши аниқлигини билдириб, ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайди. Аслида, «зафар топадилар» дейилиши керак эди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Ғафлатда қолманг! Жума куни бу вақтда нима дуо қилсангиз барчаси қабул бўлади.

🤲 Жума кунида шундай бир вақт борки, Аллоҳдан нимани сўрасангиз албатта ижобат қилади. Бу вақтни ўтказиб юборманг!

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
ЖАННАТГА МУШТОҚ - ЯХШИЛИКЛАРГА ШОШАДИ

«Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр қилишингдан енгилроқдир. "Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу(азоб)дир" (Фурқон, 65). Тоатта озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни олиб келади.

Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий".
Каналга аъзо бўлинг:👇

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#ТАШРИФ
Бугун 17 ноябрь куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Жиззах шаҳридаги "Желли-ғулли" жоме масжидига ташриф буюрадилар.

Ин шаа Аллоҳ Жума намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.
Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.
Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.
Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.
Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
Каналга обуна бўлинг
:

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🌱Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир

🔹 Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакили Меҳмонхон домла Жабборов ҳазратлари Жиззах шаҳрида жойлашган "Желли-ғулли" жоме масжидига ташриф буюрдилар

Ташриф давомида "Желли-ғулли" жоме масжидининг қурилиш ишларини кўздан кечириб ўзларининг керакли маслаҳатларини бериб ўтдилар ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
ЕТТИ НАСИҲАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни васият қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим. Улар: “Сенга етти нарсари насиҳат қиламиз:
● кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;
● кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;
● инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;
● дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;
● жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;
● золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;
● ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ўттиз ҳалол минг ҳаромдан яхшидир

Бир одам Ҳарами шариф эшигида туриб «эй, тўғриларни қўлловчи, ҳаромдан сақланувчиларни асровчи Парвардигорим...» дея тинмай бир-хил дуо ўқирди. Унга «сен бошқа дуо билмайсанми?», дедилар. У эса мазкур дуони яхши кўриш сабабини қуйидагича баён қилди:«Бундан бир неча йил олдин Байтуллоҳни тавоф қиларканман оёғимга бир нарса қадалди. Эгилиб олдим. Қарасам ичига минг динор тилло солинган бир ҳамён эди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Агар 100 та қора чумоли ва 100 та қизил чумолини бир шиша идишга солиб қўйсангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Лекин ўша идишни олиб, қаттиқ силкитсангиз, чумолилар бир-бирини ўлдира бошлайди. Қизил чумолилар қора чумолиларни душман деб ўйласа, қора чумолилар қизилларни душман деб ўйлайди. Ваҳоланки, ҳақиқий душман идишни силкитган кимсадир.

Ихтилоф қилиш ва хусуматлашишдан олдин ўзимизга савол берайлик: “Идишни ким силкитяпти?”

Жамиятдаги одамларнинг ўзаро душман бўлиши, улфатларнинг бир-биридан узоқлашиши ва ҳоказо оғриқли ишлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон каби жиноятларни қўллаган ҳолда айримларнинг идишни силкитаётгани туфайли бўлмаяптими?!

Яқинларимизни асрайлик, уларга бўлган муҳаббат, улфат ришталаримизни мустаҳкамлайлик.

Яратган Эгам барчамизни кечирсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ
У зотга саловот айтиш фазилати

Ташқи кўринишлари:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан эса ғоят гўзал ва ёқимли, ҳайбатли, виқорли ва салобатли.

Ҳуснлари: хушрўй, кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.

Бўйлари: узун-новча ҳам, паст-пакана ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бир оз баландроқ.

Қадди-қоматлари, гавдалари: келишган, ўртача, хушбичим, мўътадил ва чиройли.

Елкалари: кенг.

Ранглари: тиниқ рангли, ўта оппоқ ҳам, ўта буғдойранг ҳам эмас, балки оқ-қизилга мойил буғдойранг.

Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.

Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.

Кўзлари: катта, сурма тортилгандек чиройли, кўз қорачиқлари тим қора, оқи тиниқ оқ, баъзан оқида бироз қизиллик пайдо бўлар эди.

Қошлари: ингичка ва ёйсимон, бир-бирига туташмаган.

Киприклари: узун.

Пешоналари: кенг ва очиқ.

Ёноқлари: текис, на озғин ва на сергўшт.

Бурунлари: нозик ва ўртачадан сал узунроқ, бироз баланд ва қирралик.

Қовоқлари: четлари эгикроқ.

Бошлари: ўртачадан каттароқ.

Оғизлари: Мўътадил, ўртачадан кенг (араблар бундай сифатни мақташади, буни фасоҳату балоғатга йўйишади).

Тишлари: Маржондек ялтироқ ва чиройли, гапирган пайтларида тишлари орасидан нур таралаётгандек бўларди.

Бўйинлари: ўртачадан салгина узун.

Баданлари: кўкраклари ўртасидан киндикларига қадар нозик мўйдан бир чизиқ тортилган эди. Кўкрак ва қоринларида бошқа жунлари бўлмаган, аммо елка ва билакларида бир оз бўлган.

Кўкраклари: кенг.

Қоринлари: кўкраклари билан бир текис.

Ҳидлари: мушку анбардан ҳам хушбўйроқ, ҳатто бир йўлдан юриб ўтган бўлсалар, кейин шу йўлдан юрган одам хушбўй ҳидларидан у зотнинг бу ердан ўтганларини билиб олган.

Сочлари: қалин, тўлқинсимон, яъни жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас, балки жингалаклик ва силлиқлик ўртасида бўлиб, қулоғлари ўртасига, баъзан юмшоғига ва баъзан пастига тушиб турган. Сочларининг ранги қоп-қора бўлиб, ўзларига ярашган, бошларининг ўртасидан фарқ очиб, тараб юрганлар. Умрларининг охирида икки чаккаларидаги сочларига бироз оқ тушган.

Соқоллари: бир кафт, яъни бир сиқимдан узунроқ, қалин ва қора. Умрларининг охирида пастки лаблари остидаги соқолларида озгина оқ толалар пайдо бўлган, аммо соч-соқолларидаги оқ туклар сони йигирматага ҳам бормаган.

Қўллари: юмшоқ-мулойим, кафтлари тўла, гўштдор, у зот билан қўл бериб кўришган одамнинг кафти тўлар эди. Бармоқлари мўътадил ҳолда узун.

Билаклари: узун ва залворли.

Оёқлари: оёқ кафтлари ўртача, болдирлари залворли.

Юришлари: залворли, саловатли, худди қияликдан тушиб кетаётгандек тикка зарб билан, шаҳдам, кенг қадам ташлаб, енгил, илдам ва бемалол, хотиржам юрардилар.

Бўйин суяклари: йўғон, бақувват.

Терлари: маржондек.

Уйқулари: кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламасди.

Хуллас, у зотдек инсонни ҳеч ким аввал ҳам, кейин ҳам кўрмаган!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّ يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб, 56).
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор.
Давоми:👇👇👇
https://mehrob.uz/article/1640
КАТТАЮ КИЧИК АМАЛЛАРИМИЗДАН СЎРАЛАМИЗ

«Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) йўлидан чалғиса, у ҳам ўз зиёнига чалғир. Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас. То пайғамбар юбормагунимизча (бирор кимсани) азобловчи бўлмадик»
(Исро, 15).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади. Валид ибн Муғийра Макка аҳлига: «Менга эргашинглар, Муҳаммаддан юз ўгиринглар. Сизларни оғирликларингиз (юкингиз) менинг бўйнимга, мен сизларнинг қилган ишингиз учун жавоб бераман», деди. Аллоҳ таоло Валид ибн Муғийранинг сўзлари ботил, беҳуда; Аллоҳ ва Унинг расулига итоатсизлик гуноҳ эканидан огоҳ этиб, шу ояти каримани нозил қилди.

Ким ҳидоятда бўлса, ҳақ йўлдан юрса, пайғамбарга эргашса, энг аввало, ўзига фойда. Шунда унинг оқибати ҳам гўзал бўлади. Залолатга кетса, тўғри йўлдан бўйин товласа, гуноҳ ишларни қилса, бу фақат ўзи учун зарардир.

Бандалар солиҳ амаллари, ибодатлари ила Аллоҳ таолонинг розилигига эришади. Исро сурасининг 7-оятида: «Агар эзгу иш қилсангиз ўзларингизга эзгулик қилган бўлурсиз. Агар ёвузлик қилсангиз ҳам ўзингиз учундир...» дея ҳар бир инсон савобли иш қилиши ва гуноҳ ишлардан қайтиши буюрилган.

«Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас». Бирор инсон бошқа бир кишининг гуноҳини кўтармайди. Ҳар бир жон қилмишининг жазосини олади. (Фотир сурасининг 18-оятига қаранг)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz