imon.uz
4.55K subscribers
10K photos
1.68K videos
22 files
20.1K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
☝️ Эй Одам фарзанди! Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида: «Эй Бани Одам, устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан, қўйнимда қуртларга ем бўласан», демаса. (Бирор кун йўқки, Ер сенга ўз тилида:) «Эй Бани Одам! Мен қўрқинч уйиман, сен сўроқ қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман, илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб қилавермасдан обод этмайсанми?» демаса».

Имом ҒАЗЗОЛИЙ
"Қирқ ҳадиси қудсий" китобидан.

@mehrob_uz
« ҒАФЛАТДА ЎТГАН УМР »

* * *
«Умрини ғафлатда ўтказган киши пушаймон бўлиб қолган умрини хайрли ишлар билан ўтказса, ўтмишдаги барча гуноҳлари кечилади.
Ким тавба қилмай қолган умрини ҳам ёмон ишлари билан ўтказса, аввал қилган ва келгусида қилишни ният қилган барча ёмон ишлари хусусида сўроққа тортилади».

(Табароний ривояти.)
* * *

Роббимиз беҳад меҳрибон зот бўлгани боис бандасининг ёмонликлари кўплигига эмас, ўша ёмонликлари тавба қилиши-қилмаслигига қарайди. Гуноҳининг кўплиги банданинг тавба қилиши учун тўсиқ эмас. Муҳими - бу қайтиш (тавба, пушаймонлик) сидқидилдан, самимий бўлсин.

«Ўксинма» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Мен шундай инсонларни кўрдимки, улар учун дунё ҳаёти сизлар босиб юрган тупроқдан ҳам хор. Дунё ортдими ё йўқ бўлдими, унга кулиб боқдими-йўқми, ҳеч аҳамият беришмайди», – деди.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: «Агар дунё ҳалол бўлса ҳам ва охиратда ҳисоб сўралмаса ҳам, борди-ю, менга берилсайди, сиз нажосатдан қандай жиркансангиз, мен ҳам дунёдан
шундай жирканардим», деди.

Бизнинг аҳволимиз қандай?..

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ШУНДАЙ ЗАМОН КEЛАДИКИ...

Пайғамбаримиз дедилар: "Умматимга шундай бир замон келадики, беш нарсани севиб, беш нарсани унутадилар: дунёни севадилар, охиратни унутадилар. Мол-мулкни севадилар, охиратда ҳисоб беражакларини унутадилар. Халқни севадилар, Ҳақ (Аллоҳ)ни унутадилар. Гуноҳ ишга бериладилар, ёмон амалларни яхши амалга айлантиришни ва тавба қилишни унутадилар. Саройларда, қўшкларда яшашни севадилар, қабрни унутадилар".

Мансур ибн Аммор бир ёшга ўгит бера туриб, бундай дейди: «Эй азамат, ёшлигинг сени алдаб қўймасин! Қанчадан-қанча ёшлар борки, тавбани орқага сурадилар, ёмон феълларини яхши феълларга айлантирмайдилар. Ҳою ҳавасга бериладилар, ўлимни унутадилар. «Эрта-индин тавба қиларман, ёмон амалларимдан воз кечарман», - дейдилар. Лекин шу тариқа ғафлат ичида ўралашиб юраркан, кутилмаганда ўлим фариштаси келади ва у ўзини лаҳадда кўради. Энди у ерда унга на мол, на бола-чақа, на хизматчи ва на ота-она фойда беради. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди:

«У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуаро, 88–89).

Ё Аллох, бизга ўлмасдан олдин тавба қилиш ва ёмон феълларимизни тарк этишни насиб айла! Бизни ғафлатдан
уйғот!

«Мукошафатул қулуб» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

🌸 Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

🌸 Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

🌸 Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

🌸 Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

🌸 Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

🌸 Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

🌸 Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

🌸 Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

🌸 Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

🌸 Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ

Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мато савдоси билан шуғулланар, матоларни 400 дирҳамлик, 200 дирҳамлик қилиб ажратиб қўйган эди. Жиянини дўконга қўйиб намозга чиқиб кетган вақтда бир харидор келиб қолди. Жияни 200 дирҳамлик матони 400 дирҳамга сотиб юборди. Харидорга у маъқул келди ва рози бўлиб сотиб олди. Йўлда олим харидорнинг қўлидаги матони кўриб таниб қолди ва қанчага олганини сўради. У 400 дирҳамга сотиб олганини айтди.
– Бу 200 дирҳамлик мато эди, пулингни қайтариб берайлик, юр, – деди олим.
– Биз томонларда бу 500 дирҳамдан ҳам қиммат, мен розиман, – деди харидор.
Олим харидорни қўймай дўконга олиб борди ва жиянига танбеҳ берди.

Ибрат: нафсини ўйлайдиганлар 1 сўмлик нарсани 10 сўмга сотганига хурсанд бўлади. Ҳақиқий жўмард инсонлар эса бировларга маҳсулотни ўз нархида сотмасликни ҳам айб ҳисоблайдилар. Юнус ибн Убайддан ибрат олинг ва ҳалоллик билан яшанг.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Рисолатдан_лавҳалар
ОНАЖОН, ҚЎЙ СОҒУВЧИ КИШИ КЕЛДИ!
Саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифаликларидан аввал мусулмонларга имомлик қилар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга халифа эдилар. Хизматларини аъло даражада адо қилар эди. Қўшниларини ҳурматлар, ожизу нотавон, етим ва бечоралардан хабар олар, оила аъзолари вафот этган ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганларнинг хонадонларига бориб ҳамдардлик билдирар эди. Уларга ҳурмат ва меҳрибонлик кўрсатиб қўйларини соғиб, хамирларини қориб берар эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рафиқул Аълога риҳлат қилиб, халифа бўлганларидан сўнг бу инсонлар энди бу зот хабар олишлари ва аввалгидек ёрдам беришларидан маҳрум бўлиб қолишларидан қўрқдилар.
Ёлғиз қолган беванинг: “Бугун қўйларимиз соғилмай қоладиган бўлди”, деган гаплари саййидимизга етиб борди. “Аллоҳга қасамки, яна ўзим бориб соғиб бераман!” деб, Сиддиқ розияллоҳу анҳу кампирнинг уйига бориб эшик қоқди. Эшикни кичкина бола очди. Халифани кўриб ҳайқириб юборди:
– Онажон! Қўйимизни соғадиган киши келди!
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ул зотни юқори баҳолаб: “Умматимнинг ичидан умматимга энг меҳрибони – Абу Бакр”, дея илтифот айлаган эдилар.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
АЛЛОҲДАН ҲАЁ ҚИЛИШ

Аввало зеҳнда шу нарса бўлиши лозимки, одам инсонлардан ҳаё қилгани каби, Аллоҳ таолодан ҳам ҳаё қилиши лозим. Одам отаси ёки онаси ёки устози ёки дўстлари олдида гуноҳ қила оладими? Йўқ. Чунки, ҳаё бундан тўсади. Агар инсон Аллоҳдан ҳаё қилса, албатта, гуноҳлардан сақланади.

ҲАЁНИНГ ФАЗИЛАТИ

Шунинг учун ҳадисда: "Ҳаё иймоннинг бир бўлагидир", дейилади.

Бошқа бир ҳадисда: "Ҳаё нимада бўлса, уни фақат зийнатлаб қўяди", дейилади (Сунани Термизий, 1974, Ал-адаб ал-муфрад, 210).

ҲАЁНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Бир бошқа ҳадисда Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан хақиқий ҳаё қилинг", дедилар. Биз: "Эй, Аллоҳнинг Расули! "Алҳамдулиллаҳ, биз Аллоҳдан ҳаё қиламиз", дедик. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ундоқ эмас. Балки, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш – бош ва у ўз ичига олган нарсалар (кўз, қулоқ, бурун, тил)ни, қорин ва унинг атрофидаги нарсалар (фарж, оёқ, қўл)ни (гуноҳдан) муҳофаза қилишинг. Ўлим ва (қабрда жисм ва аъзоларнинг) чиришини эслашингдир. Ким охиратни истаса, дунё зийнатини тарк қилади. Ким шундай қилса, у Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади", дедилар (Сунани Термизий, 2458, Муснади Аҳмад, 3671, Муснади Баззор, 5/39, Мустадраки Ҳоким, 4/395).

БЕҲАЁЛИКНИНГ ЗАРАРИ

Ҳазрати Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен шундай одамларни биламанки, қиёмат куни Тиҳома тоғи каби ялтироқ амалларни олиб келадилар. Аллоҳ таоло уларнинг амалларини тўзиган чанг каби қилиб қўяди", дедилар. Ҳазрати Савбон: "Эй, Аллоҳнинг Расули! У одамларнинг баъзи ҳолатини айтиб беринг, токи биз ҳам улардан бўлиб қолмайлик. Ҳолбуки, биз уларни билмаймиз", дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Улар сизнинг биродарларингиздир. Сизнинг жинсингиздандирлар. Тунги ибодатдан сиз каби ҳисса оладилар. Лекин Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар ила ёлғиз қолганларида уларни тап-тортмай қиладилар", дедилар (Сунани Ибн Можа, 4245, Ал-мўъжам ал-авсам, 4632).
Ҳаким Термизий ривоят қиладилар:
Ҳазрати Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қиладилар:
"Эй, Аллоҳнинг Расули! Биз фаржимиз ила нималарни қилишимиз мумкин ва нималарни тарк қилишимиз керак?" деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёлинг ва чўрингдан бошқа барчадан фаржингни сақла", дедилар. У киши айтадилар: Мен: "Агар биз ёлғиз бўлсак-чи?" дедим. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ундоқ бўлса, Аллоҳ ҳаё қилинишга кўпроқ ҳақли Зотдир", дедилар (Ал-Манҳийëтлил-Ҳаким ат-Термизий, 38).

Хуллас, бу ҳадисдан мақсад шуки, Аллоҳдан ҳаё қилиш инсоннинг гуноҳ ва беҳаё нарсаларни тарк қилиши, барча аъзоларини гуноҳлардан ва беҳаё ишлардан сақлашидир.

ҲАЁНИНГ ИККИ ҚИСМИ

Имом Муҳаммад ибн Наср Ал-Марвазий ўзларининг "Таъзиму қодрис солаҳ" китобларида шундай дейдилар: "Ҳаё икки қисмдир: бири – Аллоҳдан ҳаё, иккинчиси – бандалардан ҳаёдир. Банда кўпроқ Аллоҳдан ҳаë қилишга эътибор қилиши лозимдир. Агар Аллоҳ таоло бандалардан ҳаё қилишни яхши хулқ деб айтмаганида, ҳаёга Аллоҳдан бошқа бирор ҳақдор бўлмас эди. Чунки, фойда ва зарарнинг молики ундан бошқа ҳеч кимдир. Лекин, Аллоҳ таоло бандалар ҳам бир-биридан ҳаё қилишини ва бир-бирининг айбларини беркитишини яхши кўрди" (Таъзиму қодрис солаҳ, 2/825).

"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" китоби асосида тайёрланди.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:

- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Дуо
ЗИКРГА ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ ОЯТ ВА ҲАДИСЛАР

Ўз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва кўп зикр қилувчи аёллар учун Аллоҳ мағфират ва буюк ажр (жаннат)ни ҳозирлаб қўйгандур». (Аҳзоб, 35)
Эртаю кеч, туну кун - ҳамма вақт Аллоҳни ёд этишда бардавом бўлган ва бунинг учун “вақт пойлаган” кимсалар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидир.
Ер юзида фаришталар сенинг зикр мажлисингда ҳамроҳ бўлишни, Арши аълода улуғ халқ - фаришталар орасида обрўйинг овоза бўлишни истамайсанми? Шундай, экан сен Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўл!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ шундай дейди: Мен борамда бандам қандай гумонда булса, Мен ўшандайман. Мени ёдида тутса, Мен у билан биргаман. Агар бандам Мени ёлғиз ҳолида эсласа, Мен ҳам уни ёлғиз ҳолида эслайман. Агар Мени кўпчилик орасида эсласа, Мен ҳам уларни яхшилар орасида эслайман. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар бандам Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар бандам Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб келаман», дедилар».
(Бухорий Муслим, Термизий).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар тунда уни охирги учдан бир қисми қолганда Роббимиз Аллоҳу таоло ер осмонига тушиб шундай дейди: «Ким дуо қилаётган бўлса, унн ижобат қиламан. Ким Мендан сўраётган бўлса, унга сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан гуноҳларини мағфират қилишимни сўраётган бўлса, унинг гуноҳларини мағфират қиламан дейди, дедилар». (Бухорий, Муслим, Ибн Можа)

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», дедилар». (Термизий).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
• қарилик келмай туриб ёшликни;
• камбағаллик келмай туриб бойликни;
• касаллик келмай туриб соғликии;
• вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
• ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».
Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир.
Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир.
Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Имом-домлалар билими баҳоланиб, малака тоифалари тақдим этилмоқда

📃 Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланмоқда.

🔹Таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда имом-хатиб ва имом ноибларининг профессионал малакаси, ишчанлик фазилати, касбий тайёргарлик даражаси, вазифага муносибликлари ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиш хислатларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🔸Шунинг билан бирга имомларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларини билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.

👇👇👇
📊Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб диний-маърифий, меҳнати самарадорлиги ва касбий билимларини оширган имом-хатиб ва имом ноибларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилади. Бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятида янада юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Андижон, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларида фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида мазкур жараёнга бошқа вилоятларда ҳам қизғин тайёргарлик ишлари кўриляпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz