imon.uz
4.08K subscribers
10.5K photos
1.8K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ?

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом).

Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍81
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.

📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
👍8
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Сизларга қиёмат кунида умматимнинг энг афзали кимлигини билдирайми?”. «Ҳа, ё Расулуллоҳ!” дейишди саҳобалар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар Қуръон ўқувчилардир. Қиёмат кунида Аллоҳ: “Эй Жаброил! Ким Қуръон ўқиган бўлса, турсин, деб нидо қил”, дейди. Жаброил алайҳиссалом уч марта нидо қилади. Шунда улар саф­-саф бўлиб, Аллоҳ ҳузурида турадилар. Аллоҳ уларга: “Ўқинглар ва овозларингни кўтаринглар”, дейди. Улардан ҳар бири Аллоҳ Қуръонидан илҳомлантирганича ўқийди. Ким ўқиса, овози, оҳанги, хушуъси, тадаббурига кўра даражаси кўтарилади. Сўнгра Аллоҳ: “Эй аҳлим! Дунёда ким сизларга яхшилик қилганини биласизларми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. Шунда Аллоҳ айтади: “Маҳшарга боринглар! Ким уларни таниса, ўзи билан бирга жаннатга олиб кирсин!”» дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
😢12👍6
#Савол_жавоб
БОМДОДНИ ҚАЗО ҚИЛГАН КИШИ

Савол: Бомдодни қазо қилганга қандай ваъидлар келган?
Жавоб:
Бомдод намози энг фазилатли, кишининг мўминлигига далолат қилувчи муҳим намозлардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод билан хуфтон намозини мунофиқларга оғир бўлган намоз деб атаганлар. Кимда-ким ўзидан мунофиқликни узоқ қилмоқчи бўлса, мунофиқликнинг бошқа белгиларидан узоқлашиши билан бир қаторда бомдод ва хуфтон намози учун жамоатга чиқишга дангасаликни ташласин, биринчилар қатори, биринчи сафга келиб ўтирсин.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир куни бомдод намозини ўқиб, баъзи кишиларни сўрадилар: фалончи келдими? Йўқ, дейишди. Фалончи-чи? дедилар. Йўқ, дейишди. Шунда: "Бу икки намоз (хуфтон ва бомдод) мунофиқларга энг оғир бўлган намоз. Агар бундаги савобни билганларида эди, эмаклаб бўлса ҳам келган бўлардилар" дедилар.

Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: "Агар бировни бомдод ва хуфтон намозида топмай қолсак, унга ёмон гумон қилар эдик (яъни, мунофиқ бўлиб қолдимикан, деб ўйлаб қолардик)".

Хулоса, бу икки намозни, умуман фарз намозларни қазо қилиш, бунга сабаб қилиб ё ухлаб қолишни ёки бошқа бўлмағур важларни кўрсатиш чин мўминнинг, ҳақиқий мусулмоннинг иши эмас, балки бундай қилиш мунофиқлик белгиларидан биридир. Қиёматда бундай қилганларга қаттиқ азоб ваъда қилинган.

Саҳиҳайнда келган узун ҳадислардан бирида (бир неча ҳикоялар билан бирга) пайғамбаримиз бир киши олдидан ўтганини ҳикоя қиладилар. У киши қўлидаги катта тош билан яни бир кишининг бошига урар, боши пачоқ бўлиб эзилиб кетар, тош эса юмалаб кетарди. Тошни олиб келгунча яна унинг боши ўз ҳолига қайтар, тошни олиб келган одам яна уни аввалгидек урар, бош янчилиб, тош яна аввалгидек юмалаб кетар эди. Бу ҳол тинмай такрорланарди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброилдан бунинг кимлигини сўраганларида, Жаброил: "Бу одам Қуръонни олиб, уни ташлайдиган (амал қилмайдиган), фарз намозларидан ухлаб қоладиган кишидир" деди.
🤲 Оллоҳ таоло барчамизнинг гуноҳларимизни кечсин, намозга маҳкам қилсин, бепарволикдан Ўзи асрасин. Омин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍5😢4
ТАВБАГА ШОШИЛ!

«Эй Одам фарзанди!
Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман. Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса (жаннат)га эришолмайсиз. Тоатимга сабр қилишингиз маъсиятимга сабр қилишдан, гуноҳни тарк қилишингиз дўзах оловидан (қўрқиб) Мендан узр сўрашингиздан, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир.

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира шаҳридаги “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжумандаги нутқлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
👍4
Ассалому алайкум!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман
! 🤲

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍2
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍5
Дунё кўзингга тор бўлиб қолганида ушбу қиссани эслагин:

– Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил ва тўрт қиз.
– Биринчи ўғиллари икки ёшдан бироз ўтгач вафот топган.
– Иккинчи ўғиллари бир ярим ёшда вафот қилган.
– Учинчи ўғиллари 17 ойлигида вафот этган.
– Биринчи қизлари турмушга чиқиб, 28 ёшида вафот топган.
– Иккинчи қизлари турмушга чиқиб, 21 ёшида вафот бўлган.
– Учинчи қизлари турмушга чиқиб, 27 ёшида вафот қилган.
Ўғил ва қиз фарзандларининг барчаси у зотнинг тирикликларида вафот топган. Фақат қизлари Фотима у зотдан кейин бироз яшаган.
Сизга ҳам мусибат ва ғам ташвиш тўқнаш келса, ушбу қиссани эслаб қўйишни тавсия этаман.

Бу киши ким эканларини билгандирсиз?

(Жавоб: Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам)


Изоҳ: Баъзи манбаларда саналар қуйидагича келган экан: Тўнғич ўғиллари Қосим 17 ойлигида, иккинчи ўғиллари Абдуллоҳ 1 ёшга тўлмасидан, кенжа ўғиллари Иброҳим 18 ойлигида, катта қизлари Зайнаб 31 ёшида, иккинчи қизлари Руқайя 22 ёшида, учинчи қизлари Умму Кулсум 28 ёшида вафот топганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍5😢4
АЁЛИНГИЗНИ КАМЧИЛИГИ САБАБ ЁМОН КЎРМАНГ!

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«МЎМИН МЎМИНАГА (ЭР-ХОТИНИГА) ҒАЗАБ ҚИЛМАСИН, АГАР УНИНГ БИР ХУЛҚИНИ ЁҚТИРМАСА, БОШҚАСИНИ ЁҚТИРАДИ», дедилар».
Имом Муслим ривояти

Шарҳ: Аёллар ҳар тарафлама мукаммал бўлишлиги маҳол бўлган нарсадир. Бирини ҳусни гўзал бўлса, иккинчисини ахлоқи гўзал, учинчисини ахлоқи ўртача аммо эрини хурсанд қиладиган ширин таом пиширишга уста. Ҳар бир аёлни ўзига хос фазилатлари ва камчиликлари бўлади. Ҳар тарафлама мукаммал бўлишлик аёл кишига маҳолдир. Аммо бази эркаклар борки хотинини бази камчиликлари, майда чуйда хатолари сабабидан зулм қилади.

- Эркаклар огоҳ бўлсинким, қиёматда - бировни ҳаққига кирган, ғийбат қилган, зулм қилган инсонлар ҳаққини сўраб келишлигидан қўрқиб хавотирланиб атрофига қараб турган бир вақтда ёнидан бир киши бу ёққа қаранг дейди. Қараса хотини давогар бўлиб турибди. Хотинжон мен эринг эдим қўй энди кечир... деса Хотини ҳа майли деб кетмайди. Ҳаққини мукаммал қилиб савобларидан қилган зулми миқдорича тўлдириб олади.

- Эркак киши кўчада бир кишига зулм қилса ўзига кўринади, лекин хотинига қилаётган зулмлари ўзига сезилмайди. Хотиним, қандай муомала қилсам чидаши керак деб ўйлайди. Уни рози бўлиш бўлмаслиги билан қизиқиб ҳам ўтирмайди. Аммо охиратда қанча кечиришлигини сўраб ёлвориб йиғласа ҳам, хотини у кунда заррача ҳаққидан воз кечмайди. Эр қийналиб топган савобларни хотини олади.

- Ундан кўра эр дунёда хотинига зулм қилишдан сақланса ёки зулм қилиб қўйганда ҳам икки оғиз ширин гапириб қўйса кечириб юборади хотини. Охиратдаги қийинчиликдан эр қутулади. Насиҳатдан фақат ақл юргизадиганлар ибрат олади.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍8
Баъзилар:"Аллоҳни севаман", дейди да, аммо Аллоҳнинг тақдири, қазойи қадаридан биринчилардан бўлиб нолиётган, ғазаб қилаётганини кўрасан.
– Баъзилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни севаман", дейди да, аммо у зотнинг суннатларини аввалгилардан тарк этаётганини кўрасан.
– Баъзилар: "Исломни яхши кўраман", дейди да, аммо Ислом ҳукмларига биринчилардан бўлиб қарши чиққаётганини кўрасан.
– Баъзилар: "Қуръонни яхши кўраман", дейди, аммо унинг тиловатини аввалгилардан бўлиб узоқлашаётганини кўрасан.
– Баъзилар: "Хайрли ишларни яхши кўраман", дейди да, аммо уни бажаришда биринчилардан бўлиб тарк қилаётганини кўрасан.

Айтаётган даъвоинг, сўзингда содиқ бўлгин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
😢5👍41
Интернет ва уяли телефон узоғингни яқин қилади. Лекин эҳтиёт бўл! Улар жон томирингдан яқин бўлган Зотдан узоқлаштириб қўймасин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍102
ҒУЛУВ – ДИНДА ҲАДДАН ОШИШНИНГ ЗАРАРЛАРИДАН

«Назратун-наъийм фии макорими ахлоқин-набиййил карийм» номли энциклопедияни ёзган уламолар гуруҳи динда ғулувга кетишнинг зарарларидан, жумладан, қуйидагиларни келтирганлар:

1. Ғулув Аллоҳдан узоқлаштирувчи нарсадир.

2. Ғулув дўзахни вожиб қилувчи нарсадир.

3. Ғулув амалдан кесилиш ва унда бардавом бўлмасликка сабабдир.

4. Ғулув ақли заифликнинг далилидир.

5. Ғулув шайтоннинг ҳукмига тобе бўлиш эшигидир.

6. Ғулув жоҳилликнинг далилидир.

7. Ғулув фаҳми озликнинг далилидир.

8. Ғулув васвасани келтириб чиқарувчи омилдир.

9. Ғулув юракни сиқувчи омилдир.

10. Ғулув давомли хафачиликдир.

«Васатия – ҳаёт йўли» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍7
ҚАРЗИМНИ ЭРТАГА УЗАМАН
Ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан қарз олган эдилар. У қарзни қайтариб олмоқчи бўлди. Мадина кўчаларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб қолиб:
– Сиз Абдулмутталиб уруғи қарзни чўзиб юборадиган одамлар экансизлар, – деди.
Бу ҳолатни кўриб Умар розияллоҳу анҳунинг ғазаби келди ва:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам изн берсалар, бу яҳудийнинг калласини узиб ташлар эдим, – деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳалимлик ила:
– Эй Умар, мен билан бу яҳудий бошқа чорага муносибмиз. Сен, яхшиси, унга қарзни мулойимлик билан сўрашни, менга эса вақтида адо қилишни таклиф қилсанг бўларди, – дедилар.
Сўнг яҳудийга илтифот қилиб:
– Худо хоҳласа, эртага қарзимни тўлаб бераман, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍6😢6🔥1
МЕҲРИБОН АЛЛОҲ ОЗОД ҚИЛГАН БАНДАСИ

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
«Мен Ироқнинг Восит деган шаҳрида эдим. У ерда худди қабрдан ковлаб олинганга ўхшаб кетадиган бир кишини кўриб қолиб унга: «Эй, сен! Сени нима бу аҳволга солди?» дедим. У шундай деди: «Менинг бу гапларимни сир сақла. Уч йил олдин Ҳажжож мени зиндонга солди. Жуда ҳам танг аҳволга тушиб қолдим. Яшаш шароитим оғир, турган жойим жуда жирканч эди. Шундай бўлса-да, мен барчасига сабр қилиб, лом-мим демасдим. Кун кеч бўлганида ҳибсда мен билан турган бир гуруҳ одамларни олиб чиқиб бошларини олишди. Зиндон қоровулларидан бири эртага менинг ҳам бошим узилишини айтди. Мен қаттиқ хафа бўлиб, узоқ йиғладим. Аллоҳ таоло тилимга шундай дуони солди:

"Илааҳий! Иштаддаз зурру ва фуқидас собру. Ва антал мустаъаану!"

Мазмуни: Илоҳим! Мусибатим зўрайди, сабр-бардошим тугади. Ёрдам сўраладиган Зот фақат Сенсан!

Сўнгра туннинг кўп қисми ўтгач мен бошим айланиб йиқилдим. Уйқу билан уйғоқлик орасида эканман бир киши олдимга келди ва менга шундай деди: «Ўрнингдан туриб икки ракат намоз ўқи ва ушбу дуони айт:


"Я ман ла яшғолуҳу шайъун ъан шайъин. Я ман аҳаато би ъилмиҳии бимаа зароъа ва бароъа. Анта ъаалимун би хофийяятул умуури ва муҳсии васаависис судуури ва анта
бил манзилил аълаа ва ъилмука муҳийтун бил манзилил аднаа. Таъаалайта ъулувван кабийро. Я Муғийсу, ағиснии ва фукка асрии вакшиф дзуррии. Фақод нафида собрии".

Мазмуни: Эй, барча нарсадан бохабар Зот! Эй, йўқдан бор қилган ва яратган нарсаларини ўз илми билан билиб турадиган Зот! Сен махфий ишларни ҳам билувчи, диллардаги васвасаларнинг ҳисобини билиб турувчи Зотсан. Сен олий мақомдасан. Паст мақомдагиларни ҳам илминг билан билиб турасан. Сен буюклик ва улуғлик юзасидан олий ва юксак зотсан. Эй, Мадад берувчи зот! Менга ёрдам бер. Мени асирликдан қутқар. Мусибатимни кетказ. Зотан, менинг сабр-бардошим тугаб бўлди».

Мен дарҳол ўрнимдан туриб таҳорат олдим ва икки ракат намоз ўқидим. Ундан эшитган дуони ўқидим. Унинг бирор ҳарфини ҳам ўзгартирмадим. Дуони ўқиб бўлмасимдан оёкларимдан кишан ечилиб тушди. Зиндон эшикларига қарасам улар ҳам очиқ экан. Ўрнимдан турдим-да, у ердан
чиқиб кетдим. Ҳеч ким менга қаршилик қилмади. Аллоҳга қасамки, мен Меҳрибон Аллоҳнинг ҳибсдан озод қилган бандасиман. Аллоҳ менинг сабрим эвазига шодлик берди. Танг аҳволимдан менга кушойиш берди».Сўнгра бояги одам Ҳижозга караб равона бўлди».

«Кушойиш калитлари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍12