Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келгач, Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
—
По прибытии в Самаркандскую область Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухарий в Пайарыкском районе.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ziyorat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

👍5
Нуқта...
Ва бирингизга ўлим келиб: "Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатда орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам" , демасдан аввал, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг. (“Мунофиқун” сураси, 10-оят).
Бу оятда бир нуқта бор. Ўлган инсон: "Эй Роббим! Мени қайта тирилтирсанг садақалар қилиб яхши инсонлардан бўлар эдим", демоқда.
"Ҳаж қилар эдим", "Умра қилар эдим", "намозлар ўқир эдим", "рўзалар тутар эдим", демаяпти. Биласизми нега?
Уламолар айтадики, у вафот этиб садақанинг таъсирини кўргани учун шундай дейди.
Муҳаммад Ротиб Набулсий
Абдулқодир ПОЛВОНОВ таржимаси
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

👍7
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги жамоаси кўп йиллар Самарқанд вилоят вакиллигида хизмат қилган Саидусмонхон Зикиряевнинг қиблагоҳлари Саитмонихон ҳожи бобонинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳум ҳожи отни Ўз мағфиратига олсин, Иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Жаноза намози бугун (25.08.2023 й.) соат 11:00 да Жиззах вилояти Бахмал тумани А.Темур маҳалласидаги марҳумнинг ўз уйида ўқилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

👍2😢2
ТАРАФКАШЛИК ЖОҲИЛИЯТ СИФАТИДИР
Бу маънодаги тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир. Восила ибн ал-Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг расули, тарафкашлик нима?» дедим.«Қавмингга зулмда ёрдам бермоғлигинг», дедилар».Шарҳ: Бу ҳадиси шариф биз «тарафкашлик жоҳилият сифатидир» сарлавҳаси остида ўрганаётган ҳадиси шарифлар мажмуасида келган тарафкашлик маъносини ўзига хос шарҳ қилиб бермоқда.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

👍3
#ҲАДИС
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кечаларни кетма-кет оч ўтказардилар. Оилаларининг бирор егулиги бўлмас эди. Кўпинча ейдиган нонлари арпа унидан тайёрланган бўлар эди», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кечаларни кетма-кет оч ўтказардилар. Оилаларининг бирор егулиги бўлмас эди. Кўпинча ейдиган нонлари арпа унидан тайёрланган бўлар эди», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
😢13👍2
АНИҚЛАШТИРИНГ
Турли хабарлар устма-уст ҳужум қилса ҳам, ишлар машаққат туғдирса ҳам ақлли киши собитқадам ва тиниқ фикрли бўлади.
Ҳаяжонланиб бирданига ловуллаб кетмайди, ҳукм чиқаришга шошилмайди.
Ақлли киши эшитганини текшириб олади, яхшилаб фикр юритади, музокара қилади ва ақлли кишилар билан маслаҳатлашади.
Зеро, ачиган фикр ҳомидан яхшироқдир. «Жазолаб хато қилгандан кўра, кечириб хато қилган яхшироқдир!» , деган гап бежиз эмас.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
«Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолларингда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмасликларинг учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўринглар!»
(Ҳужурот сураси, 6-оят.)
«Ўкинма» китобидан.

👍11
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳар кечаси туннинг аввалги учдан бири ўтганда нозил бўлур ва: «Мен подшоҳман! Мен подшоҳман! Менга дуо қиладиган борми, уни қабул қилайин! Мендан сўрайдиган борми, унга берайин! Менга истиғфор айтадиган борми, уни мағфират қилайин!» дейди. Токи фажр ёришгунча шундоқ давом этади», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
👍8😢2
Аллоҳ таоло покизадир, покизаликни севади
Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни иймонга тегишли даражага кўтармаган. Исломда эса бу иймон иши бўлиши билан бирга, поклик бўлмаса, банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун аввало, банданинг қалби, нияти пок бўлиши керак.Қолаверса, ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, кийим-боши ва ҳатто ибодат жойи ҳам пок бўлиши шарт.

ШИКОЯТИНГНИ ҲОЖАТИНГНИ ЧИҚАРИШГА МОЛИК БЎЛГАН ЗОТГАГИНА АЙТГИН!
Аҳнаф ибн Қайснинг жияни келиб, бошига етган кулфатдан шикоят қила бошлади. Аҳнаф юз ўгириб олди. У яна бир неча бор шикоятини бошлади, ҳар сафар юз ўгириб олаверди. Ниҳоят жиянига қараб:
— Эй жияним, қачон сенга бир мусибат етса, шикоятингни ҳожатингни чиқаришга молик бўлган Зотгагина айтгин. Бандасига шикоят қилма! Чунки инсонлар сен учун икки тоифа бўлади: ё дўстинг бўлади дардинг билан унинг дилини оғритасан. Ёхуд душманинг бўлса, димоғини чоғ қиласан, — деди.
Сўнг одамларга юзланиб: — Аллоҳга қасамки, қирқ йилдан буён шу икки кўзимнинг биттаси умуман кўрмайди, аммо шунча йилдан бери буни хотиним ҳам, оила аъзоларим ҳам билишмайди, — деди.
“Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан

👍13
Қучоқлаб кўришиш
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирида ўзлари эшитмаган бир ҳадис борлиги ҳақида хабар етди.Бас, туя сотиб олдим. Юкимни унга юклаб бир ой йўл юрдим. Шомга етиб борсам, ҳалиги одам Абдуллоҳ ибн Унайс экан. Унга Жобир эшик олдида дея одам юбордим.«Жобир ибн Абдуллоҳми?» деди.«Ҳа», дедим.Бас, у чиқиб мени қучоқлади.«Менга ўзим эшитмаган ҳадис ҳақида хабар етди.

👍4
#Ҳадис
«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

👍14
🌙 ХУШХАБАР:
ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ “БИРДАМЛИК” (ЫНТЫМАК) МЕДАЛИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
✅ Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ынтымак” (Бирдамлик) медали билан тақдирландилар.
🔸Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш, минтақада тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.
🔹Ўз навбатида, Ўзбекистон томони ҳам Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир қори Ракиев ҳазратларига муносиб ҳадяларни туҳфа этди.
🤲 Аллоҳ таоло Шайх ҳазратларига ушбу медални муборак айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar