imon.uz
4.42K subscribers
9.21K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Қурбон_ҳайит
📌 Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал

🌘 1.
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
🚿 2. Ғусл қилиш.
👔 3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
🌹 4. Хушбўйланиш.
🍲 5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
🚶‍♂️ 6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
📿 7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".
🕌 8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
🛣 9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
🎉 10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
👨‍👩‍👧‍👦 11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.
🌷 12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
🌼 13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

😊 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
TАКБИР

Икки ҳайит кунлари такбир айтиш мустаҳабдир. Фитр (Рамазон) ҳайити куни уйдан чиққандан бошлаб то намозгоҳга келгунча такбир айтилади. Қурбон ҳайитида эса арафа кунининг бомдодидан бошлаб ташриқ кунининг охиригача
(асрдан кейингача) айтилади.

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

(Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳга ҳамд бўлсин!)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими?
2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

1.“Қиблага юзланган ҳолимда, икки ракат ийдул фитр намозини ушбу имомга иқтдо қилиб холис Аллоҳ учун, ўқишни ният қилдим”,

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга
турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ТАБРИК

Барча мўмин-муслимларни “Ийд ал - адҳа” - Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этамиз. Аллоҳ қилаётган солиҳ амалларимизда собитқадам, имонимизни мустаҳкам, ибодатларимизни бардавом қилсин! Яратган жаннатмакон юртимизга доимий тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, дастурхонларимизга тўкинлик берсин!

ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги
imon.uz Матбуот хизмати

https://t.iss.one/imonuz
Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
Қурбон Ҳайит бўлсин муборак!


https://t.iss.one/imonuz
TAKBIR - Orif Abduvahobov(1)
<unknown>
#қурбонлик

ИЙД ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАКБИРИ

Абдувахобов Ориф Қори


ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🕌
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

https://t.iss.one/imonuz
imon.uz pinned an audio file
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

#эслатма

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#ДУО

Қурбонлик қилинаётганда айтиладиган дуо

Қурбонлик қилинаётганда жониворнинг юзи қиблага қаратилиб, ушбу дуо ўқилади:

بِسْمِ الله ، والله أَكْبَرُ ، اللهم هذا مِنْكَ ولَكَ، هَذا عَنِّي...
Бисмиллаҳ, валлоҳу акбар. Аллоҳумма ҳааза минка валака, ҳааза ъанний,

Маъноси: "... Аллоҳ номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, (бу қурбонлик) Сенинг тарафингдан (менга бир ризқдир) ва (холис) ўзинг учундир. Аллоҳим буни мендан қабул айлагин"...
Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
"Қўшчинор" жомеъ масжиди
Фотолавҳа

Қурбон ҳайити байрами муборак бўлсин!
•┈•┈❁imonuz❁┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz