imon.uz
4.59K subscribers
9.15K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ташриф

Бугун Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов пешин намозини адо этишлик учун Шароф Рашидов тумани "Мулла Олим" жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида масжид қурилиши ва Муборак Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик жараёнини кўздан кечириб, ўзларининг керакли тавсияларини бериб ўтдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Биз фақатгина «Ўқи!» дея ўқишга, илмга буюрилган уммат эмасмиз. Балки биз «Роббинг номи билан ўқи!» деб буюрилган умматмиз. Зеро, ўқийдиган нарсанг Аллоҳ томон йўналган бўлиши лозим. Арзимас ва аҳамиятсиз нарсаларни ўқиш билан вақтингни беҳудага сарф этма!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Аслида одамлар кўпчилиги сенга кўмак беришни исташади. Лекин бузуқ табиатинг ва ёмон юриш-туришинг ва хулқинг сабаб сенга ёрдам қилишмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Сен ўзингни солиҳман деб ўйлама. Сен фақат (айблари) беркитилгансан холос.
Изоҳ: Яъни, ўзимизни амалларимда тўғриман, солиҳман деб ўйлашимиз мумкин. Асли барчамиз камчилик, қусур ва хатолар ичрадирмиз. Ҳаммамиз Аллоҳнинг пардаси билан яшириб қўйилганмиз. Агар Аллоҳ бизнинг ўз фазли ва раҳмати билан айбларимизни беркитиб, инсонлар кўз ўнгидан гуноҳларимизни яшириб турмаса, қиёмат куни ҳузурига борганимизда эса Бизга раҳм қилмаса, ҳолларимиз ўта қийин ва шармандалидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг одамлар кўзидан йироқда ўқиган татоввуъ- нафл намози одамлар кўз олдида адо этган йигирма беш ракат намозига тенг келади.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй инсонлар, уйларингизда ҳам намоз ўқинглар. Чунки кишининг фарз намозларидан ташқари энг афзал намози уйда ўқиган намозидир. Лекин фарз намозларини масжидда ўқиш афзалдир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Нафл намозларини уйда ўқиган афзал. Чунки, бунда риёдан узоқ бўлинади, қабул аниқ бўлади, баракоти уйга уради, шайтон уйдан қочади. Масжидда ва намозгоҳда ўқилиши зарур бўлган намозлар ҳам маълум ва машҳур фарз намозлари, ийд, жума, кусуф, истисқо, таровеҳ намозлари масжидда ва намозгоҳда ўқиладиган намозлардир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🔸СОҲА РАҲБАРЛАРИ ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШИБ, ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ

Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлган Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Макка шаҳридаги “Рошидия”, “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналаридаги юртимиз зиёратчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

🔹 Шунингдек, соҳа раҳбарлари ибодат билан машғул бўлиб турган ҳамюртларимиз билан учрашиб, уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳамда яратиб берилган шароитлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Юртдошларимиз ўзаро мулоқотларда мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини якдил эътироф этдилар. Қолаверса, улар ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда давлатимизнинг меҳр ва эътиборини, кўмагини дилдан ҳис этаётганликларини изҳор этишди...
➡️БАТАФСИЛ

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Хушхабар
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН УЛАМОЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

2023 йил 22 июнь юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳаётида қувончли ва тарихий кун бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси сифатида қабул қилинганлари эълон қилинди.

🔸Бу фарахбахш воқеа диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро эътирофи бўлиб, юртимиз уламоларининг динимиз ривожига қўшаётган ҳиссаларига берилган юксак баҳодир.

🔹Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси, профессор доктор Алий Муҳйиддин Қорадоғий томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига йўлланган хатда, жумладан, шундай дейилади:

📝 Халқаро мусулмон уламолар кенгаши Сизга ўзининг юксак эҳтиромини ифода этиб, доимий соғлик-саломатлик ва муваффақият тилайди. Сизга ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига самимий саломларим ва юксак эҳтиромимни йўллайман...

🟢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо этиб қабул қилинганини мамнуният билан маълум қиламан.

🕌 Биз ишонамизки, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Халқаро мусулмон уламолар кенгаши сафига қўшилишлари бутун дунёда Ислом ва мусулмонлар хизматидаги муштарак саъй-ҳаракатларимизни янада ривожлантиради...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
Кўзни қуруқлиги- қалбнинг қаттиқлигидан.
Қалбнинг қаттиқлиги- гуноҳнинг кўплигидан.
Гуноҳнинг кўплиги - ўлимни унутишдан.
Ўлимни унутиш – орзуларнинг узунлигидан.
Орзуларнинг узунлиги – ҳарислик, очкўзликнинг кучлилигидан.
Очкўзликнинг кучлилиги – дунёга қаттиқ муҳаббат қўйишдан.
Дунёга муҳаббат қўйиш эса – барча хатоларнинг бошланишидир.
Аллоҳим, дунёни энг катта ғамимиз, илмда етишган энг катта даражамиз этиб қўймагин, амийн.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Никоҳи вақтинчалик ҳаром қилинган аёллар

Бу ҳолда эр киши учун баъзи бир аёлга уйланиш бирор сабабга кЎра вақтинчалик ҳаром бўлади. Агар ўша сабаб йўқ бўлса, у аёлга уйланиш мумкин. Никоҳи вақтинчалик ҳаром бўлган аёллар қуйидагилар:1. Ўзи уч талоқ қилган аёл.Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
“Бахт” сўзи Қуръонда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.

Биринчиси: “У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир”. (Ҳуд сураси, 105- оят).
Иккинчиси: “Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир”. (Ҳуд сураси, 108-оят).

Биринчисида бахт-саодатнинг вақти баён этилади. У қиёмат кунидир.
Иккинчисида эса бахт-саодатнинг жойи баён этилади. У жаннатдир.
Демак, бирон нарсани унинг ўрнидан бошқа ердан, ўриндан излаш бефойдадир. Шунингдек, бирон нарсани бошқа вақтидан бошқа вақтда кутиш, интизор бўлиш ҳам бефойдадир.
Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз, Ўз фазли ила бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни бахтиёр инсонлардан этсин! Амин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ўйлаб кўриш, тааммулга чорлов

Эйнштейн айтади: “Осмонга кўтарилиш асносида ҳаво етишмаслиги ортиб ва ортиб бораверади. Ҳатто, ҳаво етишмаслик сабаб бўғилиш юзага келади”.

Қуръони карим эса бу ҳақда 1400 йил аввал шундай баён қилган: “ Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир..” Анъом сураси, 125-оят.

2. Эдвард Хаббл айтади: “Коинот мунтазам равишда кенгайишда давом этади ва ҳажми ҳам зиёдалашиб, ортиб боради”.

Қуръони карим баён қилади: “Осмонни Ўз қўлимизда(қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз”. Зориёт сураси, 47-оят.

3. Доктор Каролин Фавлор айтади: “Сокинлик ва ҳаракат нисбийдир. Чунки олам доимий ҳаракатдадир ва тоғлар ҳам ҳаракатланадилар”.

Қуръони карим баён қилади: “Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар.” Намл сураси, 88-оят.

4. Немис геологи доктор Мейнхлер айтади: “Ернинг истиқрорда - мустаҳкам туришининг энг муҳим сабабларидан, ернинг остида мустаҳкам ўрнашган, ер усти, сатҳида эса бизга заиф, кичик кўринишда намоён бўладиган тоғлардир”.

Қуръони карим эса шундай баён қилади: “У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз”. Наҳл сураси, 15-оят.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Кишига вафотидан сўнг ҳам етиб турадиган садақаи жория
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Банда вафот этиб кабрга кирганидан кейин ҳам етти нарсадан унга ажр, савоб етиб туради: Илм ўргатган бўлса, ариқ ўтказган бўлса, қудуқ қазиган бўлса, хурмо эккан бўлса, масжид қурган бўлса, Куръон мерос қолдирган бўлса ёки ўлганидан кейин унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса”.

Имом Баззор ва Байҳақий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz