imon.uz
4.46K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Агар Аллоҳ сенга мол-мулк ато қилиб, бадавлат кишилардан қилган бўлса, зеб-зийнатларингни кўз-кўз қилиб юрмагин. Агар шундай бўлса, фақир-камбағаллар қалбини синдириб қўясан, ҳасадгўй ва ёмон шубҳа ва гумонда юрувчилар кўзини очиб қўясан.
Демак, манманлик жиловини тийгинда, маблағларингни охират сафари учун озуқа сифатида тайёрлагин. (Яъни, охиратда наф берадиган садақот ва эҳсонларга ҳам ишлатгин).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Камбағал ва қашшоқликка тушиб қолишнинг энг қисқа йўли – гуноҳ ва фаҳш ишларга берилишдир.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: “Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларга буюради” (Бақара сураси, 268-оят), деб айтган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Сиз яшаётган жамиятда ҳасад ва бир-бирига нафрат кенг қулоч очганми?

Қуйидаги ояти карима инсонлар орасида тарқалган ана шундай бир-бирини кўра олмаслик ва нафрат сабабларини бизга баён қилиб беради:

“Сўнг ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан (кўп) ҳиссасини унутдилар. Бас, уларнинг ўрталарида то қиёмат кунигача буғзу-адоватни авж олдирдик” (Моида сураси, 14-оят).

Одамлар агар динларида эътиборсизлик қилсалар, Роббиларинг амр-буйруқларига риоя этишда камчиликка йўл қўйсалар, Аллоҳ уларнинг қалбларига ўзаро ҳасад ва нафратни ташлаб қўяр экан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Баъзи инсонлар ҳикмат - сўзлашда, деб ўйлашади. Бошқалар эса, ҳикмат - сукут қилиб жим туришда, деб ўйлашади. Ҳақиқий ҳаким (донишманд) эса, қачон ва қандай гапириш керак, қайси пайтда эса жим туриш лозимлигини биладиган кишидир.

“У ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. Ваъз-эслатмаларни фақат аҳли донишларгина оладилар” (Бақара сураси, 269-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🌙 МУСУЛМОН УЛАМОЛАРИ ХАЛҚАРО УЮШМАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

Шу йил 9-11 май кунлари Қатар давлати сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси Бош котиби Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий билан учрашди.

🔸 Доҳа шаҳрида жойлашган бош қароргоҳдаги мулоқотда Шайх Қорадоғий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмон уммати учун аҳамиятли экани, бу юрт Ислом равнақига беқиёс ҳисса қўшгани, айниқса, Имом Бухорий хизматларини барча мусулмон халқлари юксак эътироф этишини билдирди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Очиқ_мулоқот #Қуръони_карим_ва_тажвид

▪️ Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиали тингловчилари билан очиқ мулоқот

▫️ Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор М.М.Муҳаммадсиддиқов Жиззах вилоятига хизмат сафари давомида Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиалига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Тошкент ислом институти ректори филиал тингловчилари билан суҳбатда бўлди…-ТИИ матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/39195

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Янгиликлар #Фотолавҳа

ИСЛОҲОТЛАР – ЭЪТИРОФГА МОЛИК

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах вилоятида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида маърифий суҳбат ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбарияти, масъул ходимлари, имомлар ва уларнинг ноиблари иштирокида ўтказилган тадбирда Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов мамлакатимизда қисқа давр ичида жамиятимизнинг бош мезони бўлган маънавият соҳасида, динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этишда “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлади. Юртимизда диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлам ва аҳамиятига кўра Ўзбекистоннинг мусулмон дунёсида ислом цивилизацияси маркази сифатида эътироф этилиши учун замин ҳозирлашини таъкидлади.

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=28146

📝 Lotin alifbosida o‘qing

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Бухорога_ташриф

Жиззах вилояти бош имом- хатиби ўринбосари Ботирхон  домла Рўзиев, Жиззах вилояти матбуот котиби Усмонали домла Оралов, Жиззах шаҳар бош имом - хатиби Фахриддин домла Шайзақов,  "Қассоблик" жоме масжиди имом - хатиби Абдулазиз домла Хасанов,  Зафаробод тумани "Сирож" масжиди имом - хатиби Дилшод домла Муҳаммедов домлалар Бухоро шаҳрида 2023 йил 11-12 май куни бўлиб ўтган 196 та давлатга аъзо бўлган Юнисеф ташкилотининг Халқаро сертификатга эга бўлдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Қуръон тиловатида қандай қилиб хузуъ ва хушуъни топаман, дегувчиларга тавсия

Қуръон тиловат қилинаётгандаги хушуъ учун энг ажиб очқич шулки, – Қуръонни муайян бир жузни тугатиш мақсадида ўқимаслик керак. Балки уни худди Подшоҳдан хоссатан ўзингизга юборилган мактуб каби билиб, ўқимоқлигингиздир.
Ҳар-бир оят қуйидагилардан иборат;
– Бажарилиши сиздан талаб қилинган амрлар.
–Ёки қайтарилган ишлар бўлиб, улардан эҳтиёт бўлишингиз талаб қилинган.
– Ёки ҳаётингизда ундан ибрат оладиган ҳодиса ва ҳолатлар экани.
Мана шунда ҳақиқатан, хузуъ ва хушуъда бўласиз!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир ғуломимни қамчи билан ураётган эдим, ортимдан: «Билиб қўй, эй Абу Масъуд! Аллоҳ сенинг устингдан бунга бўлган қудратингдан кўра қудратлироқдир», деган овозни эшитиб қолдим. Ўгирилиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳнинг важҳи учун у озоддир», дедим. Шунда у зот: «Ҳа, агар шундай қилмаганингда, дўзах сени қовжиратар эди (ёки «сени дўзах тутар эди»), дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Насиҳат
Агар тонгдан аввалги қароринг бомдодга уйғониш бўлмас экан, кунингни қолган қисмини режалашингдан қиймат йўқдир. Чунки, сен муваффақиятни бошдаёқ қўлдан чиқарибсан!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz