imon.uz
4.66K subscribers
10K photos
1.68K videos
22 files
20.1K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Фотолавҳа #Рамазон

Бугун 10-апрель куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ботирхон Рўзиев домла Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Қўшбармоқ" жоме масжидига ташриф буюриб, йиғилган намозхонларга "Тинчлик олий неъмат" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Фитна замонида яшамоқдамиз. Ким ушбу фитналардан омон қолишни истаса, қуйидаги икки нарсани ўзида мужассам қилсин.

1. Шубҳани бартараф қиладиган даражасидаги илм.
2. Шаҳват устидан ғолиб бўлиш даражасидаги кучли ҳолат.
Бу иккиси бошқасидан беҳожат бўла олмайди. Яъни, иккиси мужассам бўлгандагина нажот топилади.
Бир киши саҳиҳ илмга эга бўлсаю, лекин шаҳват қаршисида заифҳол бўлса, ҳақни танийди, аммо нафсига қарши кураша олмайди. Бир киши шаҳватига қарши туришда кучли бўлсаю, лекин саҳиҳ илмни қўлга киритмаган бўлса, унинг наздида ҳақ ва ботил чалкашиб кетади.

Шайх Исом Сабуъий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Қалб ороми

Ашраф Али Таҳонавийнинг охирги халифалари Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳимнинг муриди ҳикоя қилади:«Мен, бир биродаримиз ва устозимиз Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ билан бир устознинг зиёратига бормоқчи бўлиб, уйдан чиқдик. Борадиган жойимиз унчалик узоқ эмасди, лекин Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ кексайиб қолганлари учун таксига минсакмикин деб, уй олдида бир оз тўхтаб қолдик. Ўн-ўн беш қадам нарида бир такси турар, ҳайдовчиси эса бизни кузатиб турарди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Мендан доим истиқомат (тўғри йўл)да бўлишимни кутманг, ахир мен ҳам инсонман. Хато ва тўғрилик орасида яшайман. Баъзида мени ҳам шаҳват чулғаб олади ва қизиқишлар ҳалокатга чорлайди.
Мен ҳам ҳаёт сўқмоқларида кураш олиб бораман. Гоҳида ёки кўпинча ғолиб бўламан. Лекин барибир мен узоқлашадиган, ортга сурадиган ва синиб қоладиган инсонман. Сен меҳр кўрсатишнинг ўзи билан мени ҳалок қилма. Лекин менга ёрдам бер, ёнимда тур. Инсон заифдир, деган маънони тушуниб етадиган кишига ўта эҳтиёжим бор.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸ЖАННАТ ЙЎЛИ (7-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
“Бас, макр-ҳийлангизни йиғинг, сўнг бир саф бўлиб келинг. Бугун устун бўлган кишилар нажот топурлар”. (Тоҳа сураси, 64-оят).

Ҳатто сеҳргарлар ҳам бир саф ва бир тан бўлиб, жамланишнинг аҳамиятини билишади. Солиҳларга эса бир жамоа, бир саф бўлиш улардан кўра муҳимроқдир.

Аллоҳим, бутунлигимизни сақла, сўзларимизни бир жойдан чиқадиган қил, сафимизни бирлаштир, ораларимизни ислоҳ қил!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuzk
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг ҳудудларда таровеҳ намозларида иштироклари
#10apr #uzbekiston24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Қиёмат куни ўғлингиз Аллоҳ ҳузурида туриб:
– Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.

Лекин Қиёмат куни:
– Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! деб даъво қилиши аниқдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бугун 11 апрель куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов "Абу Али бин Сино номли Жиззах жамоат саломатлиги техникуми" даги "Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ" номли тадбирда ўз маърузаси билан қатнашди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Фотолавҳа #Рамазон

Бугун 11-апрель куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Саид Мухаммад" жоме масжидига ташриф буюриб, йиғилган намозхонларга "Шукроналик" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸ЖАННАТ ЭШИГИ (8-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Буюк онадан воқеликдаги қисса

Ўғлини бомдод намозига уйғотган эди, у уйғонмади... Жамоат намози тугаганидан кейин ҳам уйғотган эди, яна тура қолмади... Шундан сўнг она ўз ишида давом этиб, фарзандини университетга уйғотмади.
Эрталаб тўққиз яримда уни университетда имтиҳони бор эди.
Ўғил соат тўққиз яримда уйғонгач онасига телефон қилиб: “Онажон! Ахир имтиҳоним бор эдику, нима учун уйғотмадингиз? деган эди, онаси:
“Ўғлим! Охиратга тааллуқли имтиҳонда йиқилганингни кўриб, дунё имтиҳонидаги муваффақиятингни менга қизиғи қолмади”, деб жавоб берди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Аёл кишида қуйидаги нарсалар мавжуд бўлиши нақадар гўзал!
– Илм толибаси;
– Яхшилик тарқатувчи ва суннат билимдони;
– Аллоҳ таолога тақвода бўлувчи;
– Роббисидан хавфда бўлувчи;
– Тилини (ғийбат ва чақимчиликдан) тийувчи;
– Аллоҳ кузатиб турганини билиб, тили ҳалокатга тушириб қўйишидан хавфда бўлувчи аёлдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Гоҳида бир инсон мансаб, мол-дунё ёки машҳурликда ўзиб кетса, унга ҳавас қиламиз. Лекин кимдир намоздаги биринчи сафга биздан ўзса ёки Қуръон ёдлашда ўзиб кетса ҳавас қилмаймиз.
Бунинг сабаби аниқ ва равшан – дунёга ошиқлик ва охиратни унутиш.
“Йўқ, сизлар, ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар! Ҳолбуки, Охират яхшироқ ва боқийроқдир” (Аъло сураси, 17-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Тарихдаги энг кучли узр

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳга: “Эй қора хотиннинг ўғли, мени босиб олдинг!” дегандилар, Билол ғазаб қилган ҳолда ўрниларидан туриб: “Аллоҳга қасам, мен бу ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман”, дедилар. Бу хабар етказилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди ва: “Эй Абу Зарр! Онасини айбладингми? Сенда жоҳилият одатлари бор экан”, дедилар. Абу Зарр йиғладилар ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга истиғфор айтинг”, дедиларда масжиддан йиғлаган ҳолда чиқиб кетдилар. Кейин Билолнинг олдига келиб, юзларини тупроққа қўйдиларда: “Аллоҳга қасам, то оёғинг билан юзимни эзғиламагунингча бошимни кўтармайман. Сен олийжаноб кишисан, мен эса пасткашман”, дедилар. Билол ҳам йиғлаб унга яқинлашдиларда, унинг юзидан ўпдилар. Сўнгра: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун бир марта бўлса ҳам сажда қилган юзни оёғим билан босмайман”, дедилар. Кейин икковлари ўринларидан туриб, бир-бирларини қучоқлаб, йиғида давом этишди.
Бизлар бугунги кунда бир-биримизга ёмонлик қилиб қўйсак кечирасиз дейишга ҳам ботина олмаймиз.
Узр сўраш юқори маданият ҳамда олий фазилатли хулқлардандир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz