imon.uz
4.7K subscribers
9.95K photos
1.67K videos
22 files
20.1K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсоннинг ҳамма жойи чириб йўқ бўлади, фақат ажбуз занаб чиримайди. Инсон ундан яратилган эди, қиёмат куни яна ундан яратилади».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

Изоҳ: «Ажбуз занаб» – думғазанинг учидаги жуда кичик суяк. Яъни, умуртқа поғонасининг охирида жойлашган ўта кичик ҳажмдаги суяк бўлиб ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзгармай тураверишини ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлади. Одам ўлиб ерга кўмилгандан кейин унинг вужуди чириб тупроққа қўшилиб кетади, куйиб кулга айланиши ёки бирор ҳайвонга ем бўлиши мумкин. Аммо мазкур ажбуз занаб қолади. Қиёмат қоим бўлиб ёмғир ёққанда унга худди ўсимликнинг уруғига ёмғир таъсир қилиб униб чиққандек одамнинг жасади ҳам униб чиқади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ БИЛАН САВОЛ-ЖАВОБ ҚИЛИШ УЧУН "ТЕЛЕГРАМ"ДА БОТ ОЧИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий – Фатво маркази директори Нуриддин домла ҳазратларига тўғридан-тўғри савол йўллаш орқали жавоб олишни ташкил этиш мақсадида,
@Muftiy_Nuriddin_domla номли телеграм каналларида савол-жавоб боти фаолияти йўлга қўйилди.

📃 Эндиликда, мухлисларимиз ўзларини қизиқтирган диний масалаларни телеграмдаги @muftiy_savol_javob_Bot ботга юбориш билан қулай ва ишончли жавобларни олишлари мумкин.

➡️ Жавоблар @Muftiy_Nuriddin_domla Телеграм каналида эълон қилинади ва айрим хос масалалар эса мурожаатчининг ўзига тақдим этилади.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу лойиҳани мўмин-мусулмонларга фойдали қилсин.

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
#Фотолавҳа #Рамазон

Бугун 10-апрель куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ботирхон Рўзиев домла Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Қўшбармоқ" жоме масжидига ташриф буюриб, йиғилган намозхонларга "Тинчлик олий неъмат" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Фитна замонида яшамоқдамиз. Ким ушбу фитналардан омон қолишни истаса, қуйидаги икки нарсани ўзида мужассам қилсин.

1. Шубҳани бартараф қиладиган даражасидаги илм.
2. Шаҳват устидан ғолиб бўлиш даражасидаги кучли ҳолат.
Бу иккиси бошқасидан беҳожат бўла олмайди. Яъни, иккиси мужассам бўлгандагина нажот топилади.
Бир киши саҳиҳ илмга эга бўлсаю, лекин шаҳват қаршисида заифҳол бўлса, ҳақни танийди, аммо нафсига қарши кураша олмайди. Бир киши шаҳватига қарши туришда кучли бўлсаю, лекин саҳиҳ илмни қўлга киритмаган бўлса, унинг наздида ҳақ ва ботил чалкашиб кетади.

Шайх Исом Сабуъий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Қалб ороми

Ашраф Али Таҳонавийнинг охирги халифалари Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳимнинг муриди ҳикоя қилади:«Мен, бир биродаримиз ва устозимиз Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ билан бир устознинг зиёратига бормоқчи бўлиб, уйдан чиқдик. Борадиган жойимиз унчалик узоқ эмасди, лекин Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ кексайиб қолганлари учун таксига минсакмикин деб, уй олдида бир оз тўхтаб қолдик. Ўн-ўн беш қадам нарида бир такси турар, ҳайдовчиси эса бизни кузатиб турарди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Мендан доим истиқомат (тўғри йўл)да бўлишимни кутманг, ахир мен ҳам инсонман. Хато ва тўғрилик орасида яшайман. Баъзида мени ҳам шаҳват чулғаб олади ва қизиқишлар ҳалокатга чорлайди.
Мен ҳам ҳаёт сўқмоқларида кураш олиб бораман. Гоҳида ёки кўпинча ғолиб бўламан. Лекин барибир мен узоқлашадиган, ортга сурадиган ва синиб қоладиган инсонман. Сен меҳр кўрсатишнинг ўзи билан мени ҳалок қилма. Лекин менга ёрдам бер, ёнимда тур. Инсон заифдир, деган маънони тушуниб етадиган кишига ўта эҳтиёжим бор.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸ЖАННАТ ЙЎЛИ (7-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
“Бас, макр-ҳийлангизни йиғинг, сўнг бир саф бўлиб келинг. Бугун устун бўлган кишилар нажот топурлар”. (Тоҳа сураси, 64-оят).

Ҳатто сеҳргарлар ҳам бир саф ва бир тан бўлиб, жамланишнинг аҳамиятини билишади. Солиҳларга эса бир жамоа, бир саф бўлиш улардан кўра муҳимроқдир.

Аллоҳим, бутунлигимизни сақла, сўзларимизни бир жойдан чиқадиган қил, сафимизни бирлаштир, ораларимизни ислоҳ қил!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuzk
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг ҳудудларда таровеҳ намозларида иштироклари
#10apr #uzbekiston24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Қиёмат куни ўғлингиз Аллоҳ ҳузурида туриб:
– Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.

Лекин Қиёмат куни:
– Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! деб даъво қилиши аниқдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бугун 11 апрель куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов "Абу Али бин Сино номли Жиззах жамоат саломатлиги техникуми" даги "Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ" номли тадбирда ўз маърузаси билан қатнашди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz