imon.uz
4.38K subscribers
9.3K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
🔸CУРХОНДАРЁДА 100 НАФАР ОИЛАГА ҲАДЯЛАР УЛАШИЛДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан улуғ айём кунларида эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

🔸 Куни кеча, 4 апрель куни “Вақф” хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти филиали томонидан айни рўзаи рамазон кунларида 100 нафар кам таъминланган оилаларга 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🌙 Зеро, динимиз кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда имконияти чекланган шахсларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда мурувват ва саховат кўрсатиб, хурсандчилик улашишга чақиради.

🔸Мана шундай хайрия ишлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бир киши имом Шофеъийга: "Эртага ўзаро ҳисоблашамиз", деган эди, имом у кишини қўлини ушладилар ва: "Йўқ, балки эртага бир‑биримизни кечирамиз. Агар сенинг ҳаққингда хатоликка йўл қўйган бўлсам мени кечиргин. Агар менинг ҳаққимда хатога йўл қўйган бўлсанг, сени кечирай, дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Кимларга закот бериш фарз бўлади?

Фуқаҳоларимиз, «Закот мусулмон, балоғатга етган, оқил, ҳур, махсус нисобга ва шартларга эга мол соҳибига фарз бўлади», деганлар. Мусулмон, балоғатга етган, оқил бўлиш бошқа барча Исломий ибодатларнинг ҳам шартидир. Закот молявий ибодат бўлгани туфайли унинг фарз бўлиши учун молга хос шарт қўшилиши табиий.Мусулмон эмас одамдан Закот олинмаслиги Закот Исломий ибодат бўлганидандир. Худди намоз ўқиш ва рўза тутишни мусулмонмас одамдан талаб қилиб бўлмаганидек, ундан Закот беришни ҳам талаб қилиб бўлмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло Қиёмат кунида қўшниларим қани? Қўшниларим қани? дейди. Фаришталар: "Эй Роббимиз, Сен билан қўшни бўлишга ким ҳақли?", деб сўрашади. Шунда Аллоҳ: "Масжидларни обод қилувчи, бунёд қилувчилар қани?" дейди”.

Ҳорис ибн Абу Усома ўз муснадида ривоят қилган. Ибн Ҳиббон уни қўллаган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Закот бермайдиганларнинг гуноҳи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, унинг закотини адо этмаса, у қиёмат куни унга яйдоқбош илон бўлиб гавдалантирилади. Унинг икки қора нуқтаси бор. У қиёмат куни (эгасининг) бўйнига ўралиб олади. Кейин икки жағ суягидан – яъни оғзининг икки четидан – тишлаб туриб: «Мен сенинг мол-дунёингман! Мен сенинг хазинангман!» дейди», дедилар. Сўнгра: «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар» оятини тиловат қилдилар». (Оли Имрон сураси, 180‑оят).
Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: «Икки қора нуқта»дан нима назарда тутилгани ҳақида асосан икки хил фикр бор:
1. Илоннинг икки кўзи тепасида бўладиган майиздек қора доғ. Илонларнинг бу тури ғоятда хунук ва қўрқинчли бўлади.
2. Илоннинг заҳри тўлиб-тошганда оғзининг икки четидан қора майиздек бўлиб чиқиб туради.
Ҳар икки маъно ҳам вазиятнинг қанчалар даҳшатли эканини тасвирлайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🕌 УЛАМОЛАРНИНГ ВОҲАГА ТАШРИФИДАН АҲОЛИ МАМНУН

🔶 Айни кунларда Сурхон воҳасида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг чекка ҳудудлардаги масжидларда қилаётган маърифий суҳбатларидан минглаб мўмин-мусулмонлар баҳраманд бўлишмоқда.

🔷 Ана шундай илмий-маърифий суҳбатлар Тошкент шаҳар “Абдулҳамид ҳожи” масжиди имом-хатиби Жамолиддин домла Азимов иштирокида Сариосиё туманидаги “Хўжа Муҳаммад Порсо” масжидида, Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов томонидан Шўрчи туманидаги “Абу Бакр Сиддиқ” жомесида, Тошкент шаҳар “Қўшқўрғон” масжиди имом-хатиби Ўктам домла Маҳкамов иштирокида Денов туманидаги “Чамбил” масжидида ва Тошкент шаҳар “Гўзал” масжиди имом-хатиби Равшанбой домла Раимқулов иштирокида Сариосиё тумани “Хожа Муҳаммад Порсо” масжидида бўлиб ўтди.

➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Кўриш ва эшитишда имконияти чекланган бир гуруҳ юртдошларимиз Умра ибодатини адо этдилар

Ушбу муборак сафарга бағишланган фильмнинг тўлиқ видеосини қуйидаги каналларда кўришингиз мумкин:

🌐 Youtube
🌐 Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz

#umra2023 #safar #ibodat
#Фотолавҳа #Рамазон

Бугун 6 апрель куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жиззах шаҳар "Набижон" жоме масжидига ташриф буюрдилар.
таровеҳ намозидан фотолавҳалар

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸НАЖОТНИНГ УЧ ЙЎЛИ (6-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Зироатлар закоти ҳақида

Аллоҳ таоло: «Ва унинг ҳақини ҳосилини йиққан куни беринг. Исроф қилманг. Чунки У Зот исрофчиларни яхши кўрмас», деган (Анъом: 141).Шарҳ: Ушбу оятда Аллоҳ зироат экинлари ҳосилини йиққан кунда ҳақини - Закотини беришга амр қилмоқда. Бу зироат бойликларидан Закот бериш фарз эканини билдиради.Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Беш васақдан камда садақа йўқ.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Тижорат моллари закоти

Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар, садақаларингизни миннат ва озор билан ботил қилманг», деган (Бақара, 264).Шарҳ: Бундан садақа қилган киши берган садақаси орқасидан миннат қилса, садақа олувчига озор берса, қилган садақаси ботил бўлиб, худди садақа қилмагандек бўлиб қолиши маълум бўлади.Шунинг учун мўмин-мусулмон одам қилган садақасини ҳеч қачон миннат қилмаслиги ҳамда ўзидан садақа олган одамга озор бермаслиги керак.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Бахт‑саодат, ризқ ва муваффақият сабаблари

1. Аллоҳга тақво қилиш.
2. Гуноҳлардан четлашиш.
3. Намозни ўз вақтида жамоат билан ўқиш.
4. Зикр ва истиғфорни кўпайтириш.
5. Тунги намоз ва силаи раҳм.
6. Пайғамбар алайҳиссаломга кўп салавот айтиш.