imon.uz
4.83K subscribers
9.86K photos
1.65K videos
22 files
20K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
БИРОДАРИНГА ВАЪДА БЕРИБ, СЎНГ УНГА ХИЛОФ ҚИЛМА

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма", дедилар".

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишилар орасининг бузилиши ва ўртада турли келишмовчиликлар чиқиб, жамиятда нохуш ҳолатлар пайдо бўлишига кўпроқ омил бўладиган салбий нарсалар рўйхатининг бошида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч нарса туради.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қилинадиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
@imonuz
Ассалому алайкум ҳурматли иштирокчилар навбатдаги саволларимиз билан танишинг, билимингизни синаб кўринг
👇👇👇
1-савол. Қуръони каримда нечта сура бор?
2-савол. Қуръони каримда нечта сажда ояти бор?
3-савол. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи аёллари ким?
4-савол. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирга аёллари ким?
5-савол. “Олам аёллари саййидаси” лақабини олган муслима аёл ким?


Жавобларингизни қўйидаги манзилга юборишингиз мумкин.
👇👇👇

@imon_uz_savol_javoblar


Жавобларни кечки дастурларимизда ЭЪЛОН қиламиз бизни кузатиб боринг.


imon.uz @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
#Савол
Ассалому алекум. мани саволим куйдагича. 1Ман шу йил ИншоОЛЛОХ коллежни битириб Гозалик салони очмохчиман.ман узимам Ушата ишлаб пул топмохчиман. яна 5тача Айолни ишга омохчидим. уладан мани Салонимдан фойдаланлиги ун малум Микдорда даромад омохчиман. ва Саолонимдан кеган даромади Яхшиликка сарифламохчиман Йордамга мухтожлага йордам бериб Додам ва бувими хаж сафарига Йубормохчиман. салондан курадган Даромадимга шарияти хукми канака? 2исмим Мафтуна бу ештишим буйича Исломда мумкунамас дийишти бу Канчали тугри? жавоб учуниолдиндан Рахмат

Жавоб
Ва алайкум ассалом! У ерда ношаръий ҳолат ва ношаръий ишлар бўлмаса, жоиздир. Агар аксинча бўлса, ножоиздир. Чунки Аллоҳ таоло Моида сурасининг 4-оятида шундай деган: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир”.

ЎМИ фатво ҳайъати.
#Савол
Assalomu alaykum! Savollarim bor edi. Ayol kishi umrida bir marta, ya'ni nikoh to'yida qosh terishi gunohmi qanday jazosi bor buning? Yuz terishchi? Soch kesishchi? Shim kiyishchi? Kalta kiyim kiyishchi? O'ziga qarab chiroyli bo'lib yurishchi? Agar bularning bariga ymr yo'ldoshi ruxsat bergan bo'lsachi bu ham gunohmi? Javob uchun oldindan rahmat!

Жавоб
Ва алайкум ассалом! 1. Қош териш жоиз эмас. 2. Юзидаги туклар агар одатдагидан ортиқ даражада ўсиб кетган бўлса, уларни олиб ташлашга рухсат берилган. 3. Соч кесишга рухсат берилган. Лекин елкадан пастга ўтиб туриши лозим. Ундан калта бўлмаслиги керак. Шуни ҳам таъдилаб ўтишимиз лозимки, аёллар бундай ҳолатда номаҳрам эркаклар кўз олдида намоён бўлмасликлари лозим. 4. Эркаклар каби шим кийиб юриши жоиз эмас. 5. Калта-култа кийиши ҳам жоиз эмас. 6. Ўзига қараб чиройли бўлиб юриши жоиз, эри учун чиройли бўлиб юриши лозим. 7. Умр йўлдошининг рухсат фақат шариат рухсат берган нарсаларга қайдланади. Шариат ман қилган нарсаларда унинг нафақат рухсати, ҳатто буйруғи ҳам ўтмайди.

ЎМИ фатво ҳайъати.
#Савол
Ассалому алайкум домлажон. Узр агар саволни каналдан тополмасдан ёки курмасдан кайта ёзаётган бусам. Бериб борилаётган жавоблани кузатиб бораман, лекин орасидан йуллаган хамма саволларимга жавоб чикмаяпти. Йуздаги хуснбузарни сик,иб ташаса тахорат бузиладими? Пайгамбаримиз (с.а.в.) жанобларинигина хакларига дуо килиш кифоями ёки у кишидан аввал утган пайгамбарлар хакларигаямми? Агар факат Мухаммад (с.а.в.) дисам коган пайгамбарларимиз хам куз олдимга килиб уланиям дуода зикр килиб утаман, буни зиён томони юкми? Куп жойда эшитиб коламан факат Мухаммад алайхиссалом жаноблари билан кифояланилади. Севара ва Санжар исмлари хакида бир танишим кизикиб сураганди, шунга исмла маноси хакида савол охирги вактла куп берилаётганига хижолат булиб барибир яна бир сураб курай дигандим, агар малол кемаса шу исмла хакидаям озрок тухталиб утсайла, илтимос.

Жавоб
Ва алайкум ассалом! 1. Ҳуснбузар сиқилганда суюқ бўлиб чиқиб тарқалса, таҳорат синади. 2. Дуода ихтиёрлисиз. Лекин барча ўтган пайғамбарларни умуман айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хусусан айтсангиз ҳам яна ҳам яхши бўлади. Шунингдек, имйонда ўтган мўмин-мусулмонларни ҳам эслаб ўтиш тавсия қилинади. Чунки аллоҳ таоло Қуръони каримда мўмин бандаларини васф қилиб шундай деган: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин”. (Ҳашр сураси, 10-оят) 3. Севара ва Санжар исмларининг маъносини билмаймиз.

ЎМИ фатво ҳайъати.
#ФАТВО

Таҳоратга оид фатволар

11-ФАТВО

Масжидда муайян бир жойни ўзи учун хослаб олиш макруҳ бўлганидек, таҳорат қилиш учун ўзига хос идиш тутиш ҳам макруҳдир.

«Оламгирия», «ал-Важиз».

 

 12-ФАТВО

Қулоғидан йиринг оқса, қаралади: агар оғриқ билан оқса, таҳорат синади. Акс ҳолда, синмайди. Зеро, оғриқ қулоқ ичидаги жароҳатдан далолатдир.

«Оламгирия», «Муҳит», «Захира», «Сирожия».

imon.uz @imonuz
ҲАЗРАТ УСМОННИНГ ҚУРЪОНГА МУҲАББАТИ

Амирул мўминин Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу:
"Агар қалбимиз тоза бўлганида, Парвардигоримиз Каломини ўқишга тўймасдик. Мен бирон кунни Мусҳафга қарамай ўтказишни хушламайман", деган.
Усмон Мусҳафга кўп қарайверганидан унинг варақлари титилиб кетганди.
Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳунинг айтишича, кишининг қалби тоза бўлса, қанча Қуръон ўқисаям тўймайди. Чунки Қуръон покиза қалб соҳиби онгига яхшироқ сингади. Покиза қалб Қуръонни тадаббур қилади, Каломуллоҳга ташна бўлади. Қуръон маъноларини тушунган инсон чексиз роҳатланади. Шунинг учун кўнгли пок одам Қуръонга шайдо бўлади, уни ўқиган сари Аллоҳнинг Каломига муҳаббати, иштиёқи ортиб боради.
Баъзи уламолар Қуръон тиловатидан олдин истиғфор айтишни тавсия этишган. Чунки истиғфор айтган одамнинг қалби қордек оппоқ, зилол сувдек тиниқ бўлади. Истиғфор ҳамда зикр билан гуноҳлар қурумидан покланган қалб Қуръон ўқишга шай бўлади. Энди банда қанча тиловат қилса ҳам тўймайди.
Ҳазрат Усмоннинг Қуръонга муҳаббати нақадар кучли бўлганини мана бу жумладан билиб олиш мумкин:
"Мен бирон кунни Мусҳафга қарамай ўтказишни хушламайман".
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Каломуллоҳга қаттиқ боғланган эди. У зот Қуръонни очиб ўқийверганидан Мусҳафининг варақлари йиртилиш даражасига келиб қолган экан! Ҳатто фитначилар у зотнинг жонига қасд қилиш ниятида қўққисдан бостириб кирганида ҳам парво қилмай тиловатда давом этган... Ҳа, Ҳазрат Усмон бир умр Аллоҳнинг Каломига ошно бўлган.
Энди ўзимизнинг ҳолимизга назар ташлайлик! Китоб жавонимиздаги Мусҳафи шариф доим ўқиб туриладими ёки йиллаб чанг босиб ётадими? Биз Қуръондан кўра телефон, компьютер ёки зангори экранга ошуфта бўлиб қолмаяпмизми, олтиндан қиммат умримизни кераксиз нарсаларга совурмаяпмизми?..
Аслида Аллоҳ таоло Қуръонни токчаларга чиройли қилиб териб қўйиш ёки ҳеч кимнинг қўли етмайдиган жойга табаррукан илиб қўйиш учун эмас, ўқиб-ўрганиш, риоя этишга туширган.
Усмон розияллоҳу анҳудан ўрнак олайлик, азизлар! Ҳар куни бўлмаса ҳам, лоақал икки-уч кунда бир Қуръони каримни қўлга олиб, хулуси ният ила тиловат қилайлик.
Аллоҳ таоло ихлосимизга яраша савоб беради. Аллоҳнинг карами кенг. Фақат биз сидқидилдан амал қила олсак бўлгани.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@imonuz
ИФФАТ

Иффат” сўзи луғатда “қабиҳ нарсадан тийилиш” маъносини англатади.

Ибн Манзур: “Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. Иффат (истилоҳда) ҳалол ва гўзал бўлмаган нарсадан ўзини тийишдир. Иффат ўта покликдир”, деган.
Уламолар иффат ҳақида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар:

РОҒИБ: “Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг ғалабасидан четланилади.
Иффат нафсни ҳайвоний лаззатлардан тийиб туришдир. У ҳаддан ошган нафсни бузуқлик билан нуқсон ҳисобланган шаҳватсизлик орасидаги ўртача ҳолатдир”
, деган.

ЖОҲИЗ: “Иффат нафсни шаҳватлардан жиловлаш, уни жасадини тик туришга ва соғлиғини муҳофаза қилишга етадигани билан кифояланишдир. Барча лаззатли нарсаларда исрофдан четда бўлиб, мўътадиллик йўлини тутишдир. Мустаҳаб равишда қондиришга иттифоқ қилинган маълум шаҳватлар ҳам ҳожат тушган вақтдагина бўлиши керак. Шунда ҳам ундан кўпга ҳожат тушмайдиган миқдорда бўлиши лозим”, деган.

ЖУРЖОНИЙ: “Иффат шаҳвоний қувватга оид ҳайъат бўлиб, у мазкур қувватнинг ҳаддан ошган ҳолатидаги фужур ва нуқсонга учраган ҳолатидаги турғунлик орасидаги ўртача ҳолатдир. Иффатли киши ишларни шариат ва мурувват асосида олиб борадиган одамдир”, деган.

Иффат ҳақида келган оятлардан намуна:

Аллоҳ таоло шундай
марҳамат қилади:

“(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта, уни ўта билувчидир”
(Бақара сираси, 273- оят).

"Руҳий тарбия" китобидан
imon.uz @imonuz
#Тафаккур_вақти

Уч тоифа...

Пайғамбар алайҳиссалом савдолашаётган икки кишининг ёнидан ўтиб қолдилар. Улар қўйнинг нархида келиша олмаётган, ҳатто қасам ичаётган эдилар. Бири: «Оллоҳга қасамки, фалон-фалон нархдан камайтирмайман» - деса, бошқаси: «Оллоҳга касамки, фалон-фалон нархдан оширмайман» - дерди. Кейин харидор сотувчидан қўйни сотиб олди. Шунда Расули акрам: «Булардан бири гуноҳкор бўлди, унга каффорат вожиб!» - дедилар» (Абу Фатҳ ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Ёлғон ризқни қирқади» (Абу Ҳурайра ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тожирлар фожирлардир» - дедилар. Шунда:
-Эй Оллоҳнинг расули, байъ ҳалол қилинган эмасми? - сўрашди.
-Ҳа, лекин улар қасам ичадилар ва гуноҳга ботадилар, гапирадилар ва алдайдилар, - дедилар Расули акрам» (Муснади Аҳмад).
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Уч тоифа кишилар бор, Қиёмат кунида Оллоҳ уларга сўз қотмайди ва раҳмат назари билан боқмайди: берганига миннат қилади; молини бузуқ қасам билан инфоқ этади; шимининг почасини ерга судраладиган даражада узун қилиб кияди» (Саҳиҳи Муслим).

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан

Minbar.uz саҳиқасидан
imon.uz @imonuz
217. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», дедилар».

Бухорий, Шофеъий ва Насаий ривоят қилишган.

Шарҳ: Мисвок ҳадисда айтилганидек, оғизни покловчидир. Оғизни пок тутиш инсон соғлиги учун қанчалик зарур эканини ғайримусулмонлар эндигина тушунишди. Таом еган, турли ичимликлар ичган одамнинг оғзида, тишларида қолган чиқиндилар ўз вақтида тозалаб турилмаса, беморлик ва зарарга сабаб бўлиши энди ҳаммага маълум.
Шу билан бирга мисвок:
«Роббни рози қилувчидир».
Яъни, ким мисвок қилса, тозаликка риоя қилгани, дин-шариатнинг амрини амалга оширгани, мисвок қилиш ибодатини адо этгани учун Аллоҳ таоло ундан рози бўлар экан.
Ислом дини афзаллигини қаранг, инсоннинг ўзи учун ўта фойдали ишни, соғлиги учун керакли ва ҳусни-жамоли учун зарур нарсани бир йўла Аллоҳ таолони рози қиладиган иш қилиб қўйибди. Шариатнинг амрини бажарадиган мусулмонни ҳам соғлик-саломатлигини яхшилаб, ҳам ажру савоб оладиган қилиб қўйибди. Бу ҳолат дунёдаги ҳеч бир тузумда ёки динда йўқ.
Энди бу нарсага ҳаётимизда қандай муносабатда эканимизга бир назар солайлик.
Ҳамма мусулмон ҳам ўз вақтида таҳорат қиладими?
Ҳамма таҳорат қилганлар ҳам мисвок қиладиларми?
Қилишса, мисвок оғизни покловчи, Роббни рози қилувчи эканини англаб етадиларми?
Афсуски, йўқ.
Мисвокнинг ҳақиқатини, ҳадиси шарифдаги руҳини тўла ва тўғри тушуниб, унга амал қилаётганларимиз жуда оздир.
Баъзиларимиз арокдан ёки бошқа дарахтдан мисвок қилиб, уни ёнимиздан қўймай олиб ҳам юрамиз. Ҳар таҳоратда мисвок ҳам қиламиз. Лекин мисвок, деганда ўша чўпни тишга тегизиб қўйиш, деб тушунамиз. Шунинг учун ҳам ҳар таҳоратда мисвок қилсак ҳам тишларимиз сар¬ғайиб юради. Мисвокимиздан ҳадисда кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди.
Баъзи бирларимиз мисвок қиламиз, қилганда ҳам яхшилаб, замонавий воситаларни ишга солиб қиламиз. Тишларимизни иложи борича ялтиратишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу ишни фақат урфни деб, чиройли бўлишни кўзлабгина қиламиз. Мисвокни ибодат учун қилмаймиз, Роббни рози қилиш учун қилмаймиз.
Ушбу ҳадиси шарифга тўлиқ амал қиладиган бўлсак, биз мусулмонлар дунёда энг оғзи пок, тиши энг тоза ва чиройли, ўзи энг соғ ва бу ишлари учун Аллоҳ таолонинг розилигини олган кишилар бўламиз. Шунинг учун ҳаракат қилайлик.

Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
imon.uz @imonuz
Расуллулоҳ айтиб берган навбатдаги қиссани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
👇👇👇
2-қисса
Одам ва Мусо алайҳимас саломларнинг ҳужжатлашишлари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни асҳоблари билан бирга ўтирдилар ва уларга ажойиб бир қиссани ҳикоя қилиб бердилар. Бу ажойиб қисса нималигини билишни хоҳлайсанми?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шундай ҳикоя қилдилар: “Мусо алайҳис салом Аллоҳдан отамиз Одам алайҳис салом билан учраштиришини сўради. Чунки Мусо алайҳис салом бу учрашув орқали Одам алайҳис салом Аллоҳ ейишликни ман қилган дарахтни мевасини еганидан ўзи ва зурриётлари жаннатдан чиқарилганлиги учун таъна қилмоқчи ва баҳислашмоқчи эди”.
Мусо алайҳис саломни Одам алайҳис салом билан учрашишга мажбур қилган бош сабаб нима эди?
Биз дунё ҳаётини қийинчилик ва машаққатдан иборатлигини биламиз. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик.” Бу машаққатлар ҳар бир ишда намоён бўлади. Инсон ейдига таомига, ичадиган сувига, киядиган либосларига ва турар жойларига ҳам ўзига яраша бир-қанча машаққатлардан кейин эга бўлади. Яна буларга қўшимча инсонга турли хил касалликлар етади, душманлари, дўстлари унга ҳийла қиладилар. Гоҳида эса унга фарзандлари ва яқинларидан ҳам озор етади.
Мусо алайҳис салом Фиръавн ва унинг жамоасидан озор чеккан эди. Бир қибтийни ўлдириб қўйганидан сўнг Мисрдан Мадянга қочиб бориб у ерда ўн йил ёки саккиз йил қўй боқди. Унга Аллоҳнинг рисолати келгандан кейин яна Фиръавндан ва Бани Исроилнинг қайсарликларидан, исёнларидан ва озорларидан азият чекди. Мусо алайҳис салом ўзига озорлар етган вақтида бу қийинчиликларни ҳаммасининг сабаби Одам алайҳис салом ўзини ва зурриётларини жаннатдан чиқарганлигида деб ўйларди. Аллоҳ Одам алайҳис саломни яратгандан кейин жаннатни унга маскан қилган эди. У учун биргина дарахтнинг мевасидан бошқа жаннатнинг барча мевалари ва анҳорларидан истеъмол қилишга рухсат бериб, Аллоҳ унга “Шубҳасиз, сен у жойда (жаннатда) оч ва яланғоч ҳам қолмайсан. Шунингдек, сен у жойда ташна ҳам бўлмайсан ва иссиқда ҳам қолмайсан”, деганди.
Одам алайҳис салом ейиш ман қилинган дарахтдан еб Роббисига осий бўлгач, Аллоҳ уни абадийлик диёридан, қаттиқ қийинчиликлар билан яшашлик мумкин бўлган машаққат диёрига тушурди. Шунинг учун Мусо алайҳис салом отаси Одам алайҳис салом билан учрашган вақтида унга юзланиб, ўзини ва зурриётларини неъмат диёридан чиқаргани учун уни маломат қилди. Мусо алайҳис салом Одам алайҳис саломга одоб, виқор ва муҳаббат билан:
“Аллоҳ сени Ўз қўли билан яратган, ичингга Ўз руҳидан пуфлаган, фаришталарни сенга сажда қилдирган, сени жаннатига жойлаган сўнг ўз хатойинг ила одамларни ерга туширган Одамсан”-деди.
Гўёки Мусо алайҳис салом Одам алайҳис саломга бу нарсаларнинг барчасини Аллоҳ сенга неъмат қилиб берган эди. Сен бу неъматларнинг эвазига Аллоҳга маъсият қилмаслигинг, Аллоҳ тақиқлаган дарахтдан емаслигинг лозим эди демоқчи. Одам алайҳис салом Мусо алайҳис саломни таъналарига таъна билан жавоб қайтариб, унга меҳрибонлик, одоб ва муҳаббат билан:
“Эй Мусо Аллоҳ Ўз рисолати ва каломи билан сени танлаб олган, ичида ҳар бир нарсанинг баёни бор лавҳларни берган ва муножот учун Ўзига яқинлаштирган кишисан. Хўш Аллоҳ Тавротни мен яралишимдан қанча олдин ёзганлигини билдинг!”-деди.
Мусо алайҳис салом; “қирқ йил олдин”, деди. Одам алайҳис салом унда (тавротда) “Одам Роббисига исён қилди ва адашди” дейилганини кўрдингми?,-деди.
Мусо алайҳис салом “Ҳа”, деди.
Одам алайҳис салом Сен менга Аллоҳ таоло мени яратишдан қирқ йил олдин ёзиб қуйган амални қилганимни маломат қиласанми?”-деди
Шу ерда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта Одам алайҳис салом Мусо алайҳис саломга ҳужжат келтирди ва иккалаларининг ўртасидаги баҳсда Одам ғолиб бўлди”? дедилар.
Одам алайҳис салом Мусо алайҳис саломга шуни равшан қилдики; Аллоҳ, ейишни ман қилган дарахтдан еса жаннатдан чиқарилишини хабарини бермаганди. Аллоҳ унинг бу гуноҳини кечириши ёки жаннатдан чиқаришдан бошқа жазо бериши ҳам мумкин эди. Лекин, Аллоҳ ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган улуғ ҳикмати ила унга жаннатдан чиқишликни тақдир қилди.
Давоми бор...
Бизни кузатиб боринг!

@imonuz
Бугунги саволларимизнинг жавоблари қуйидагилар
👇👇👇
#Савол_жавоблар

1⃣ жавоб. Қуръони каримда 114 та сура бор.

2⃣ жавоб. Қуръони каримда 14 та сажда ояти бор.

3⃣ жавоб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи аёллари Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.
4⃣ жавоб. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги аёллари Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.

5⃣ жавоб. Фотима розияллоҳу анҳо Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг кизлари

Тўғри-мукаммал жавоб берган иштирокчилар:
1⃣ Komil 1717 номли профил эгаси
2⃣ Shavkat Qori aka профил эгаси
3⃣ Siddiqa профил эгаси
4⃣ Jizzaxiy профил эгаси
5⃣ Farruh Aydarov профил эгаси

Саволларни тўртасига тўғри жавоб берган иштрокчилар:
1⃣ Asqar Ibrohimov номли профил эгаси
2⃣ Азимжон профил эгаси
3⃣ B.R.R профил эгаси


Ҳар ойнинг охирида энг кўп тўғри жавобларни йўллаган иштирокчилар мукофотланадилар.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
ҲАҚИҚИЙ МАҲРУМ КИМ?

Кўпчилик мол-дунёси кам, машинаси йўқ, ҳашаматли уйлари йўқларни маҳрумлар деб ўйлайди. Лекин аслида ундай эмас.

Робби азза ва жаллага муножот қилишдан маҳрум бўлганлар ҳақиқий маҳрумлардир.

– Намозини ўз вақтида, жамоат билан ўқимаганлар ҳақиқий маҳрумлардир.

– Қаттиқ совуқда бомдодни ўқиш учун уйғона олмаганлар ҳақиқий маҳрумлардир.

– Ота-онага яхшилик қилишдан, уларга итоат қилишдан, уларга дуо йўллашдан маҳрум бўлганлар ҳақиқий маҳрумлардир.

– Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиб кўз ёш тўкишдан маҳрум бўлганлар ҳақиқий маҳрумлардир.

– Қуръонни ўқиб, уни тадаббур қилишдан маҳрум бўлганлар ҳақиқий маҳрумлардир.

– Тунги намозга туриб, Роббининг ҳузурида йиғлашдан маҳрум бўлганлар ҳақиқий маҳрумлардир.

– Жаннатдан узоқлаштирилиб, дўзахга улоқтирилганлар ҳақиқий маҳрумлардир.

imon.uz @imonuz
Талқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:

«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдига келиб, «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо:
«Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча калима эшитганман. У зот «Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди».
«Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди», деганлар.

У дуо қуйидагича:

«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа илла анта, ъалайка таваккалту ва анта Роббул ъаршил ъазийм. Маа шаааллоҳу каана ва маа лам йаша – лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳил ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шайин қодийр ва анналлоҳа қод аҳаато бикулли шайин ъилман. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли дааббатин анта aахизун бинaсийатиҳа, инна Роббий ъалаа сиротим мустақийм»

(Аллоҳим, Ўзинг Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Ўзингга таваккул қилдим. Сен улуғ аршнинг Роббисан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Куч ва қувват фақат улуғ ва олий Аллоҳ биландир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир. Аллоҳим, нафсимнинг ёмонлигидан ва Сен пешонасидан тутадиган ҳар бир жониворнинг ёмонлигидан Ўзингнинг паноҳингни тилайман. Албатта, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир, Роббим).

Ибн Сунний ривояти.

imon.uz @imonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун ҳафтанинг биринчи
Душанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Февраль ойининг 5-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
20-куни

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН_ОЯТИ

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

Оли Имрон сураси, 8-оят.

Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганиндан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.
Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу - у ҳидоят нима эканини, қандай улуғ неъмат эканини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди.
Роббимиз, бизни ҳидоят қилганиндан сўнг, қалбларимизни оғдирмагин ва бизга ҳузуриндан раҳмат ато қилгин”.
Улар Аллоҳ таолонинг “Ваҳҳоб” - кўплаб ато қилувчи Зот эканлигини ҳам яхши биладилар ва Унинг Ўзидан раҳмат ато қилишини сўрайдилар:
Албатта Сен кўплаб ато қилувчисан”.
Улар ўз Роббиларининг барча халойиқни бир жамлаб, ҳисоб-китоб қилишини ҳам яхши биладилар ва шунинг учун у зотга бу ҳақда қуйидагича ёлворадилар.
@imonuz