Овсинларнинг энг катта хатоси ва гуноҳи...
Овсинларнинг бегоналиги ва ғўрлигидан фойдаланиб, шайтон уларни осонгина йўлдан уради. Шундай вазиятда овсинлар ўзлари билмаган ҳолда тушган хонадонларини пароканда қилиб юборишлари мумкин.
Овсинларнинг энг катта хатоси ва гуноҳи ака-укаларнинг орасига совуқчилик солишидир. Ундан ҳам оғирроқ гуноҳ фарзандларни амакивачча, аммаваччаларига қарши қайрашидир!
Бу бутун бошли сулоланинг тарқаб кетишига сабаб бўлади.
Шундай вазиятларда оила аъзолари мулоҳаза билан тадбир кўришлари лозим.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

👍19
Қуръон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар
1. Холис ният;2. Дуо;
3. Истиғфор айтиш ва маъсиятларни тарк қилиш;
4. Сабр ва улкан қатъият;
5. Ёдлаш учун муайян бир вақт ажратиш;
6. Дунё билан камроқ машғул бўлиш;
7. Ёдлаш учун кунлик тартиб;
8. Қироатни бардавом қилиш, узиб қўймаслик;
9. Ёдлашда эрталабни танлаш ва тиловатни мудом қилиш;
10. Қуръон аҳлини дўст тутиш ва қориларга ўқиб бермоқ;
11. Ортиқча вақтларда қироатни кўпайтириш;
12. Ёдланган қироатни намозда қўшиш;
13. Ёдланган сураларни фарз ёки нафлга зам қилиш;
14. Доимий равишда ёд олинган оятларни қайтариб, такрорлаб туриш;
15. Масжид ва илм мажлисларига бориш.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
👍21
Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (оилалари) ҳақида нималар биласиз?!
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига Аёллари, фарзандлари ва Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос авлодлари хам аҳли байт ҳисобланади.
АЁЛЛАРИ:
Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг олтмиш уч йиллик ҳаётлари давомида никоҳларига олган завжалари ўн иккита эди:
1) Хадича;
2) Савда;
3) Оиша;
4) Ҳафса ;
5) Ҳузайма қизи Зайнаб;
6) Умму Салама;
7) Жаҳш қизи Зайнаб;
8) Умму Ҳабиба;
9) Жувайрия;
10) София;
11) Мория;
12) Маймуна разиаллоҳу анҳумлардир.
ФАРЗАНДЛАРИ:
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари еттита эди.

1) Қосим;
2) Зайнаб розияллоҳу анҳо;
3) Руқайя розияллоҳу анҳо;
4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо;
5) Фотима розияллоҳу анҳо;
6) Абдуллоҳ;
7) Иброҳийм.
Фарзандларидан барчаси Пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида вафот этди. Фақат Фотима розиаллоҳу анҳа Пайғамбаримиздан кейин олти ойдан кейин вафот этдилар•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
👍14😢7
АЁЛ ЭРИНИ НОРОЗИ ҚИЛСА
#Савол
Ассалому алейкум. Аёл Эрини норози килиб ташлаб онасини уйига кетиб колсаю лекин номозини ўқиб ибодат қилиб юрса намози қабул бўладими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Аёл киши эрига итоат қилиши зарур. Зеро бу унинг дунё ва охирати учун фойдалидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар “Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, фаржини, иффатини сақласа ва эрига итоат қилса, жаннатнинг истаган эшигидан киради". Эрга итоатсиз бўлган аёл бу дунёда қийин ҳаёт кечириши билан бир қаторда қаттиқ гуноҳкор бўлади. Қайси бир аёл эрининг юзига хўмрайиб қараса, то эрига табассум қилиб, кўнглини олмагунича, Аллоҳ ундан норози бўлади. Қайси бир аёл уйидан эрининг рухсатисиз чиқса, то қайтгунича, унга фаришталар лаънат айтишади.
ЎМИ фатво ҳайъати.

👍20😢1
ҲУСНИ ХУЛҚЛИ БЎЛИНГ!
Ҳамма билан доим яхши муомалада бўлинг! Чунки қачонлиги сизга маълум бўлмаган видолашув лаҳзаси бор. Сизда эса узр-маъзурга имкон бўлмай қолиши мумкин.
* Эй Аллоҳ, бизга ҳусни хулқ ато қил!
"Ҳикматлар чашмаси"дан

👍14
ҚИЙИН САВОЛЛАР
Бир киши Абул Қосим ал-Ҳакимдан сўради:
- Oлдинги замондаги олимларнинг панд-насиҳатлари одамларга таъсир қиларди-ю, нега ҳозирги олимларники таъсир этмайди?
Ҳакимнинг жавоби жуда маънодор бўлди:
- Илгари замонда олимлар уйғоқ, одамлар уйқуда эдилар. Уйғоқ киши уйқудагини уйғота олганидек, уларнинг панд-насиҳатлари ҳам одамларга таъсирини ўтказар эди. Бугунги кунда эса олимлар уйқуда, одамлар эса ўлик. Ўзинг айт-чи, уйқудаги кимса ўликни тирилтира оладими?
Яна бир солиҳ зотдан:
-Нима сабабдан гапларимиз олдингиларникидек таъсирчан ва фойдали эмас, - деб сўрашибди.
У бундай жавоб қилган экан:
- Чунки улар Ислом азизлиги, нафслар нажоти, Раҳмон розилиги учун гапиришган. Бизлар эса, нафслар азизлиги, бойлик талаби ва халойиққа ёқиш учун гапирамиз. Аввалгилар ҳол тили (яъни юриш-туришлари) билан ваъз-насиҳат қилишган, бизлар эса қуруқ гапни сўзлаймиз.
"Ривоятлар китоби"
Аҳмад Муҳаммад ТУРСУН

👍15⚡1
ҒИЙБАТЧИГА ЖАВОБ!
Бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг олдиларига келиб: "Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Ҳасан Басрий ҳазратлари:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию, бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
“Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.

👍17
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган

👍14😢2
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
- Намоз вақти келмасидан ибодат қилиш мумкинми?
- Йўқ, чунки у фарз намозга ўтмайди.
- Тонгги намоз вақти қачон?
- Уфқ ёришгандан то қуёш чиққунча бўлган вақт.
- Пешин намози вақти қачон?
- Қуёш заволга кетгандан то аср вақтигача.
- Аср вақти қачон?
- Одам сояси икки баробар узайгандан то қуёш ботгунчадир.
- Шом вақти қачон?
- Қуёш ботгандан то уфқ йўқолгунча.
- Хуфтон вақти қачон?
- Уфқ кўздан йўқолгандан то тонг оқаргунча.
- Витр ва таровиҳ вақтлари қачон?
- Хуфтон намозининг сўнггидан то тонггача.
- Жума намози қай пайтда келади?
- Жума куни пешинда.
- Ҳайит намозларининг пайти-чи?
- Қуёш кўтарилгандан то ботгунгача.
- Нафл ва жаноза қачон ўқилади?
- Нафл намози кишининг эҳтиёжига қараб исталган пайтда ўқилиши мумкин. Жаноза эса шароитга қараб, иложи бўлса, кундузи ўқилади.
«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

👍18🔥1
ЧИНАКАМ ЭР
Агар бирор аёлни никоҳингизга олсангиз, унга суюкли ёр бўлишингиз билан бирга сиз унинг ота-онаси ҳамда ака-укаси ҳам бўлишингиз лозим!
Чунки у сиз билан бирга оила қуришга рози бўлиб, ота-онаси ва ака-укаларини қолдириб келган.
Шунинг учун у аёл сизда отасининг раҳм-шафқати, онасининг меҳрибонлиги ҳамда ака-укасининг юмшоқ муомаласини кўришга ҳақлидир.
Унинг ҳаққини зое қилманг!

👍13
Хайр-эҳсон ва тортиқ
Жиззах давлат педагогика институти сиртқи бўлими деканати ташаббуси билан Бўстон шахарчасид "Кўк жоме масжиди худудида яшовчи моддий этиёжманд оилаларга ва бошқаларга жами икки юз автрофидаги одамларга ҳамда Шодлик, Наврўз, Дўстлик Махалла фиқоролар йиғини ахолисига Ош дамлаб тарқатилди. Тадбирда масжид имом хатиби А. Атақулов бош бўлди.«Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

👍9
"Диндорини танлагин!"
Бир мусулмон йигитнинг ҳикояси:
“Асримиз телефонлар ва телевизорлар - мониторлар ва экранлар асри бўлганидан ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳолатдек бўлиб қолди. Одатда кинофильм ва рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли “гўзаллик индустрияси“ ишлаб тургани сабаб эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчовлари ва талаблари жуда юқори бўлиб кетди.
Мен ҳам уйланиш масаласи қаршимдан чиққанида кўзларим ўрганган чиройлилик талабларига жавоб берадиган қизни топиб, унга рози бўлиб олишим жуда қийин бўлди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранларда кўрадиганим гўзалликнинг ярми ҳам топилмасди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб юрардим, бироқ шу билан бирга кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак-да, дердим. Катталар, жуда гўзал бўлиши шартмас, кўрганингизда қалбинг “жиз“ этса бўлди, дердилар. Лекин дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтиладиган қизларнинг бирортасини кўриб қалбим “жиз“ этавермасди.
Узоқ танловлардан кейин ва ниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим.
Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, аёлим ёнимда йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим, ундаги соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?
Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, у бир четда таҳажжуд намози ўқиётганди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда пичирлаб Қуръон оятларини ўқиганча қоим тураркан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Диндорини танлагин“ деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди.
Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсанггина унинг остидаги ҳикматларни англай оласан".
Мусулмон йигитнинг ҳикояси шу ерда тамом бўлди. Хулоса ўзингиздан.
Аллоҳ барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин!

👍29
ҚАЛБ АЛЛОҲНИНГ НАЗАРГОҲИДИР
«Эй Одам фарзанди!
•Ўлим сирларингни очади. •Қиёмат хабарларингни синайди. •Азоб ёпганларингни фош қилади. •Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингга қара! •Озгина ризқланар экансан, ризқингнинг озлигига эмас, ким бераётганига назар сол! •Гуноҳи сағирани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик қилаётганингни билмайсан. •Менинг макримдан омон қололмайсан. •Чунки макрим қоронғу кечада Сафо тоғидаги чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.

👍16😢2
РОББИМИЗ БИЛУВЧИРОҚ!
Устозимизнинг сўзларидан: "Автомобилни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши лозим. Ҳайдовчилик гувоҳномаси эса маълум муддат ўқиган ва имтиҳон топшириб, ундан муваффақиятли ўтган кишиларга берилади. Бунинг натижасида имкон қадар йўл транспорт ҳодисалари олди олинади. Худди шунингдек, оила масаласида ҳам уни тўғри бошқариш учун йигит ва қиз маълум муддат ўқиши, оилага тегишли бўлган шаръий қонун-қоидаларни ўрганиши ҳамда уни ҳаётига татбиқ қилиши лозим бўлади. Акс ҳолда, автомобилни бошқаришни ўрганмаган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир қилиб, автоҳлокатга учрагани каби, оилага доир шаръий қонун-қоидаларни билмаган шахс ҳам оилани ҳалокатга учратиши муқаррардир. (Афсус, бугунги кунда бундай ҳолатларга кўп дуч келяпмиз)
Чунки бирор бир жиҳоз ҳақида энг кўп маълумотга эга инсон уни ишлаб чиқарган инсондир. Шунингдек, жиҳоз бузилмай ишлаши учун ундан қандай фойдаланиш лозимлигини ҳам ишлаб чиқарган инсон ҳаммадан кўра яхшироқ билади. Инсонларнинг яратувчиси эса Аллоҳ таолодир. Шундай экан, нима учун инсониятга саодатли ҳаётни излашда унинг Роббиси бўлган Аллоҳ таолонинг кўрсатмасини қўйиб, бошқа жойдан излашимиз керак?!
Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Ахир,) яратган зот (Ўзи яратган нарсаларини) билмайдими?! У Латиф (яъни, ҳар бир нарсани дақиқларигача билувчи) ва Хабир (яъни, ботиний хабарларнинг ҳам бирортаси Ундан махфий бўлмайдиган, (хабардор зот)дир”. (Мулк сураси, 14-оят)
“Ҳикматлар чашмаси”дан

👍15
БУНДАН КЎРА КИЙИМСИЗ ЮРГАНИНГ ЯХШИ
Бир воқеани сўзлаб бераман: Бир аёлнинг ўғли хотини (аёлнинг келини)га кир ювадиган машина олиб берди. Аёлга ўғлининг бу иши ёқмай, ўғлига норози эканини билдириб:
– Бу нима исроф? Аёлинг бу кир ювувчи машинага ҳақли эмас-ку, – дея уришди.
Ўша куннинг ўзида шу аёлнинг куëви унинг қизига кир ювувчи машина олиб берди. Бу хабарни эшитган аёл:
– Аллоҳ куëвимдан рози бўлсин. Қизимнинг меҳнатини анча енгиллатибди-да, – деди.
Ушбу қарама-қаршиликни кўринг!
Аллоҳга қасамки, бир кимсанинг кўчага яланғоч чиқиши, гарчи бу ўта хунук ва шармандали бўлса-да, сўзи ва амали қарама-қарши бўлишдан яхшироқдир!
Шайх Нобулсий,
"Қиссалар ва ҳиссалар"

👍20