ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО
Манманлик инсонни яхшиликдан маҳрум этади. Чунки бурни осмонда кимса одамларни назарга илмай кўп яхшиликдан қуруқ қолади. Энг ёмони, мутакаббир шахс Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади. Аллоҳ манман, кимсаларни ёмон кўради: "Тангрингиз Ягона Тангридир. Охиратга имон келтирмайдиган кимсалар кўнгиллари (Аллоҳнинг ягоналигини) инкор этади, (уларнинг) ўзлари мутакаббир кимсалардир. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор этадиган нарсаларини ҳам билади. Албатта У Зот мутакаббир кимсаларни севмайди" (Наҳл сураси, 22-23-оятлар).
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ибодат қилишга энг муносиб Зотдир. Аммо кофирлар Аллоҳнинг ваҳдониятини қабул этмайдилар. Чунки оёқлари ердан узилган. Аллоҳ уларнинг диллари кибрга тўла эканини, неъматларга нонкўрлик қилаётганларини билади. Қиёматда шунга яраша жазо беради. Зеро, Аллоҳ одамларга паст назар билан қарайдиган кимсаларни ёқтирмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Қалбида зарра миқдорича имони бор банда дўзахга кирмайди. Қалбида зарра миқдорича кибр бор банда жаннатга кирмайди".
Бу нима дегани? Имонда собитқадам бўлиш, эътиқодини кўз қорачиғидек асраш, қалбни кибрдан поклаш керак дегани.
Инсон ҳеч қачон "Мен ҳаммадан зўрман", демасин.
Одамлар дилини сиёҳ қилишда зўр бўлмасин, гуноҳ қилишда зўр бўлмасин, одамийликда зўр бўлсин, ибодатда, покликда, ҳалолликда зўр бўлсин! "Зўрман!" деб кўкрак керган, дунёга устун бўлишни истаганларнинг ҳеч бири зўр бўлолмадилар.
Қуръон ўқиган одам кибр нақадар ёмон иллат эканини тушунади, ундан қутулишга ҳаракат қилади. Қуръонда камтар инсонлар мақталган, улар қандай улуғ фазилат соҳиби эканлари айтилган. Шуларни мулоҳаза қилган инсон камтарин зотларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади.
Қуръонда Фиръавн, Ҳомон, Қорун, Намруд каби кимсалар кибр туфайли қай кўйга тушганлари ўта таъсирчан ифодаланган. Бундан воқиф бўлган киши кибр отига минмайди, камтарлик либосини кияди. Зеро, камтарлик инсоннинг асл табиатига хос хислатдир.
“Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
☪ imon.uz @imonuz

#Фиқҳ_сабоқлари
ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИ?
а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (эркак ва аёлнинг уруғлик суви) отилиб тушса;
б) бир авратнинг боши иккинчи авратга кирса, яъни жинсий алоқа қилинса (бунда ҳар икки томонга уруғ тўкилмаса ҳам ғусл лозим бўлади);
в) уйқудан уйғонган киши булғаниб, ўз кийимида маний ёки мазий (эркак шаҳватини ўйлаганида ёки хотинини қучоқлаганда жинсий аъзосидан чиқадиган оқ суюқлик) кўрганида.
г) аёлларда ҳайз тўхташи билан;
д) нифос (туққандан кейинги қон) тўхташи билан.
Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Раддул муҳтор" китобларида уйқудан уйғонган кишининг баданида намлик кўриши борасида ўн тўртта ҳолатни санаб ўтганлар. Шундан қуйидаги олтита ҳолатда ғусл вожиб бўлади:
1. Кийим ва бадандаги суюқликнинг маний экани аниқ бўлиб, шаҳватли туш кўргани ҳам ёдида бўлса;
2. Намлик маний эканлиги аниқ, лекин туши ёдида эмас;
3. Намликнинг мазий эканлиги аниқ, туш кўрганлиги ҳам ёдида;
4. Намликнинг маний ёки мазий эканлигидан шубҳа қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
5. Намликнинг мазий ёки вадий (пешобдан кейин аҳёнда чиқадиган оқ суюқлик) эканига шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
6. Намликнинг маний ёки киши шамоллаганда келадиган намлик эканлигида шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса.
Қуйидаги тўрт ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди:
1. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлса;
2. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлмаса.
3. Кўрган нарсасининг мазий экани аниқ бўлса, лекин туш кўрганлиги эсида бўлмаса;
4. Кўрган нарсасининг мазий ёки вадий эканига шак қилиб турса ва туши ҳам эсида бўлмаса.
Уч ҳолатда ихтилоф бор. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар қуйидаги ҳолатларда ҳам ғусл вожиб бўлади, деганлар:
1. Маний ёки мазий эканига шак қилса-ю, туш кўргани эсида бўлмаса;
2. Маний ёки вадий кўрганига иккиланиб қолса, кўрган туши ҳам эсида бўлмаса;
3. Маний ёки мазий эканига шак қилиб, туш кўрган-кўрмаганлиги эсида бўлмаса (булғанганини билмаса ҳам).
"Мўминниг меърожи" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

#Тафаккур_вақти
Тилнинг ўн учинчи офати: Ёлғон ваъда (давоми)
Иброҳим Нахаъийдан сўрашди: «Икки киши ўзаро ваъдалашиб, бири келишилган пайтга етиб келмаса, униси нима қилади?» «Кейинги намознинг вақти киргунча уни кутади» - деди Иброҳим.
Расули акрам қачон ваъда берар эканлар, «шояд, имкони борича», деб қўярдилар. Ибн Масъуд қатъий ваъда бермас эди, агар ваъда берса ҳам, «иншаоллоҳ», деб қўярди.
Ваъда қатъий берилгач, токи узр йўқ экан, ваъдага вафо қилиш лозим бўлади. Бажармаслигини билиб ваъда бериш, мана шу мунофиқликдир.
Абу Ҳурайра дейдилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Гарчи, рўза тутиб, намоз ўқиса, мусулмон деб танилган бўлса ҳам, кимдаки ушбу учта сифат топилса, у мунофиқдир: сўзласа, гапи ёлғон бўлади; ваъда берса, хилоф қилади; омонат топширилса, хиёнат этади» (муттафақун алайҳ).
Ҳолатларимизни сарҳисоб қилайлик...
Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари" китобидан
Minbar.uz саҳифасидан

#Ибратли_хикоя
ҚИЗГИНАМ (давоми)
Ораларингдаги мадраса мударрисалари, университет талабалари, илм-маърифатли аёл-қизларни адашган опа-сингилларингизни тўғри йўлга қайтаришга масъул қилиб қўйинглар. Залолатдаги аёлларни Аллоҳнинг жазоси борлигини айтиб қўрқитинглар. Агар қўрқмасалар, касалликка дучор бўлишларидан огоҳлантиринглар. Унда ҳам қайтмасалар воқеаликдаги ҳодисаларни айтиб беринглар. Уларга: сизлар ёш, чиройли бўлганларингиз учун йигитлар сизларнинг атрофларингизда айланиб юрадилар ва сизларга талпинадилар. Лекин ёшлик, чирой доим бўладими? Дунёда қайси нарса доим бўлибдики, ёшлик ва чирой доим бўлса? Бели букулган, юзи тиришган кампир бўлганларингизда аҳволларингиз қандай бўлади? Ўша вақтда сизларга ким ғамхўрлик қилади? Ким сизлардан хабар олади? Биласиларми, қари кампирларга ким ғамхўрлик қилади ва кимлар уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатади? Болалари, қизлари, набира ва эваралари, албатта.
Бундан бир неча йил олдин Францияда йўлнинг ўртасида, йўл очиқ бўла туриб, бир кампирни ўтишни хоҳласа ҳам, оёқларини кўтара олмаётган, қариликдан бутун аъзолари қолтираётганлигини, атрофиданги машиналар уни босиб кетгудек бўлиб ўтаётганини кўргандим. Бирор киши унинг қўлидан ушлаб ўтишига ёрдам кўрсатмасди. Ёнимдаги йигитлардан бирига, бориб бу кампирга ёрдам бергин, дедим. Биз билан устоз Надим ҳам бирга эди. У киши қирқ йилдан кўпроқ Францияда истиқомат қилганди. Менга: “Бу кампир, ўз даврида шаҳарнинг энг гўзали ва одамларни мафтун қилгувчиси эди. Эркаклар унга ўз эҳтиромларини изҳор қилар, унинг бир назар боқиши ёки қўлидан бир марта ушлаш учун чўнтакларидаги борини оёқлари остига тўкишга рози эдилар. Ёшлиги ўтиб, чиройи кетгач қўлидан ушлаб йўлдан ўтказадиган киши топа олмай қолди”, деди.
Ёшликдаги лаззатлар бу аламларга тўғри келадими? Буни унга алмаштириб бўладими?
Бу каби мисоллар изоҳга муҳтож эмас ва албатта адашган, бечора опа-сингилларингизни тўғри йўлга бурилишига воситачи бўлади. Агар залолатга кетган қизларни қайтаришга қодир бўлмасаларингиз, саломат қизларни уларнинг касаллигига чалинишларидан ҳимоя қилингизлар ва ҳали ғофил энди улғаяётган қизларни уларнинг йўлларига кириб қолишларидан тўсишга ҳаракат қилингизлар.
Мен сизлардан бир сакраб ҳақиқий муслима аёлдек яшашларингни талаб қилмақчи эмасман. Чунки мен яхши биламан одатланган нарсадан бир сакраб ўтиб кетиб бўлмайди. Мени истагим, қадамма-қадам ёмонликка юзланганларингиздек, кийимларни қаришма-қариш қисқартганларингиздек, секин-секинлик билан яхшиликка қайтишларингиздир. Фозил кишилар сезмайдиган даражада узоқ муддатлар ичида бу хулқсизлик томон сайр қилдиларингиз. Ахлоқсиз газеталар бу иллатга қизиқтирди, фосиқлар бундан хурсанд бўлдилар, ҳатто ислом ҳам, насронийлик ҳам рози бўлмайдиган, тарихда мажусийларда ҳам кузатилмаган, ҳайвонлар ҳам хоҳламайдиган ҳолатга келиб қолдиларингиз.
Бир тавуқнинг ёнида иккита хўроз жам бўлиб қолса, уни қизғанганидан бири бошқаси билан жанг қилиб ҳатто ўлдиришга ҳам тайёр бўлади. Искандария ва Байрут соҳилларидаги мусулмон эркаклар муслима аёлларини бегоналар кўришидан қизғанмайдилар. Қўллари, юзларини эмас, балки аёлларининг ҳамма жойларини бошқалар кўришларидан ғурур қилмайдилар. Фақат кўриш ҳунук бўлган авратларини ва тўсиш чиройли кўрсатадиган кўкракларини беркитадилар.
Ўтириш кечалари, йиғинларида мусулмон эркаклар ўз муслима аёлларини бегона эркаклар билан рақс тушишлари учун олиб борадилар. Улар билакларини бегона эркакларнинг елкаларига ташлаб қучоқлашиб рақс тушишадилар, қоринлар қоринларга, оғизлари ёноқларга тегиб турса ҳам, ҳеч ким буни инкор қилмайди. Унверситетларда муслима қизлар йигитлар олдида авратларини бемалол очиб ўтираверадилар, уларнинг оталари ҳам, оналари ҳам бу ишдан қайтармайдилар. Бу каби мисоллар қанча!
Шайх Али Тантовийнинг
“Я бинтий” асаридан
Усмонали ОРАЛОВ таржимаси

212. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг кифтини едилар ва намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».
Учалалари ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадис олдинги ҳадисни насх қилиб, амалдан қолдирган. Шунинг учун ҳам мусулмон уммати қадимдан ҳозиргача ҳеч шубҳа¬сиз оловда пиширилган нарсаларни тановул қилганлар ва қилмоқдалар.
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун ҳафтанинг учинчи чоршанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Январъ ойининг 31-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
15-куни
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪ imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Бугун ҳафтанинг учинчи чоршанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Январъ ойининг 31-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
15-куни
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪ imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Forwarded from Янгиликлар
@infoislomuz_kanali #Хабарлар
Янги «Ўзбекистон масжидлари» дастури
«Ўзбекистон масжидлари» дастурининг янгиланган версияси эндиликда нафақат Ўзбекистон, балки Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудуди учун ҳам фаолият кўрсатади.
Дастур ёрдамида сиз турган жойга энг яқин жойлашган жомеъ масжидларни топишингиз ва масжиднинг координаталари ёрдамида унинг аниқ манзилини билиб олишингиз мумкин. Дастур электрон харита орқали исталган масжидга олиб борувчи энг яқин йўналишни кўрсатиб беради ва masjid.uz сайтига уланиб, масжиднинг тарихи, жойлашган ўрни, намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлари, масжидларнинг имом-хатиблари ва бошқа ходимлари ҳақида батафсил маълумот беради.
Дастурнинг қидирув хизмати орқали керакли масжидни топиб, унга борадиган йўналишни онлайн электрон харитада кўришингиз мумкин.
Дастурни ўрнатиш
Каналга уланиш

Мавзу: Сафардан кейин никоҳни янгилаш керакми?
Савол:
Ассалому алайкум, ҳурматли домла. Сизга бир саволимиз бор эди: бир дўстим ишлаш мақсадида бошқа юртга кетган эди. Оиласини, яъни икки нафар фарзандини, аёлини ташлаб кетганди. Энди бир йилдан ошиқ вақт ўтиб уйига қайтиб келгач, яна янгидан никоҳ ўқитишим керак экан деб ўйлаб юрибди. Шу жоизми? Илтимос, батафсил жавоб берсангиз!
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Эр-хотин ўртасидаги никоҳ шартномаси жуда мўътабар бўлиб, арзимас сабаблар билан бузилавермайди. Чунончи, эр сафарда 6 ой ёки йиллаб қолиб кетиши орадаги никоҳга зиғирча ҳам таъсир кўрсатмайди. Никоҳ фақат эрнинг талоқ қилиши ёки баъзи ҳолларда қозининг ҳукми билангина бекор қилиниши мумкин.
Аввало, оиласини ташлаб, ўзга юртларда ойлаб, йиллаб қолиб кетиш мўмин киши учун тўғри эмас. Шундай бўлган тақдирда, эр-хотин ўртасидаги никоҳ давом этаверади, уни янгилаш шарт эмас. Валлоҳу аълам!
@imonuz

#Савол
Ассалому алайкум. 1)Номоз орасида таҳорат бузилиб қолди: номоз охиригача адо этилиб (шундайлигича ташлаб кетиш Ҳақ таоло учун беодоблик эмасми?) қайта таҳорат олинадими ёки дарҳол қайтадан таҳорат олиб адо этиш керкми? 2)2 нафар фарзандим ҳам операция билан туғилди, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ яна 3-фарзандни ато этадиган бўлди. Бизнинг яна туғруқ операциясидан юрагимиз жиғилламоқда. Иншолоҳ, 3 фарзанд насиб этгандан кейин, қайта ҳомиладорликдан то умр охиригача сақланиш учун бачадан тиктириш ва шунга ўхшаш ҳолатларга шариат кўрсатмаси қандай?
Жавоб
Ва алайкум ассалом! 1. Намоз ичида таҳорати синган киши, тезда намоздан чиқада. Номозни бузадиган иш қилмасдан қайта таҳорат олиб, яна аввалги намозини давом эттириши мумкин. Таҳоратдан кейин намозни бошидан бошлаш афзал. 2. Ҳомиладан сақланиш учун бачадонни тиктириш мумкин эмас.Бошқа йўллардан фойдаланиш ҳам мумкинку.
ЎМИ фатво ҳайъати.

Assalomu aleykum, Alhamdulillah namozni 24 yoshimdan boshladim, qoldirgan barcha namozlarimni qazolarini ham o'qib bormoqchiman InshaAlloh savolim, 5 vaqt namozning 4 rakatli farzini qazosida to'rtala rakatida ham ( Fotiha surasidan kegin) zam sura o'qiladi deb eshtdim ( oldingi qoldirilgan namozlarning qazolari). Kechagi yoki bugungilari qanday o'qiladi. Umuman qoldirilgan farz namozining qazosi qanday o'qilishi haqida ozgina ma'lumot bersangiz! 2 sav: Qazolarimni hisoblamasdan xar kuni 5 vaqt namozning qazolarini o'qib borursam bo'ladimi! Javob uchun oldindan raxmat, bizning bilmaganlarimizni o'rgatayotganlaringiz kabi Alloh ham sizlarga bilmaganlaringizni bildirib qo'yishini Allohdan so'rab qolaman!!!
Жавоб
Ва алайкум ассалом! Зиммасида қазо борлигини аниқ билиб туриб ўқиганда у намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатига зам сура ўқимайди. Агар қазоларни тугатиб бўлганини гумон қилиб, эҳтимол яна бордир деб ўқиётган бўлса, унда (нафл бўлиш эҳтимоли сабабли) эҳтиётан барча ракатларга зам сура қўшаверади. Қазо намозларни ўқишда уларнинг фақат фарзлари ўқилади. Агар қолдирган намоз қачон ва қайсилиги аниқ экани маълум бўлса, шу намоз ният қилинади. Агар қачонлиги аниқ бўлмаса, ният қилиш осон бўлиши учун аввалги қазо қилган (бомдод, пешин ёки ва ҳ.к.) намозимни ўқишни ният қилдим ёки охирги қазо қилган намозимни ўқишни ният қилдим, дейди. Аввалги деб ният қилганда энг аввалги қазо намози соқит бўлиб, ундан кейинги намоз аввалги қазо бўлиб қолаверади. Охирги деб ният қилганда эса, охирги қазо намоз соқит бўлади ва ундан олдинги намоз охирги қазо бўлиб қолаверади. Аслида ниятнинг ўрни қалбдир. Шунинг учун ниятни тил билан талаффуз қилмасдан қалбдан ўтказишлик кифоя қилади. Ниятни тил билан талаффуз қилиш эса фақатгина қалбни ҳозирлашлик учун хизмат қилади. Кимнинг қалби ҳозир бўлса, унга тил билан ният қилишлик шарт эмасдир. Валлоҳу аълам.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.
Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.
---
Ҳадиси шарифни ўқиб, яхши амал устида ўлишни ич-ичимдан хоҳладим. Чунки энг қўрқадиганим, ҳаёт поёнида ҳидоят йўлидан оғиб кетишдир. Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!
Mubashshir Ahmad саҳифасидан

#Мутафаккирлар
Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу; раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди. Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади.
Бунга биз айбдор эмасмиз. Балки айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради.
Мустафо Маҳмуд, "Қайнаш нуқтаси" китобидан

Балиқчилик
Ҳозирги кунда уй шароитида, бассейнларда балиқ боқиш ҳукми.
Ўн аршинга ўн аршин кенгликдаги ҳовузнинг суви ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган даражада чуқурликда бўлса, бу ҳовузчага тушган нажосат сувни нажосат қилмайди. Агар таъми, ранги ва ҳиди ўзгариб кетадиган даражада кўп нажосат аралашиб кетсагина нажосатга айланади, деб ҳукм қилинади ва бундай сувлардан фойдаланиб бўлмайди. Бу катталикдаги ҳавзанинг сув сиғими тахминан 12 тонна атрофида бўлади. Чуқурроқ бўлса, сиғими ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Ўн аршинга ўн аршин кенгликдаги ховуз метр билан қиёсланса, 6 метрга 6 метрдан сал кўпроқ бўлади. Балиқчилик билан шуғулланаётган тадбиркор саволида бассейннинг ҳажмини 2 метрга 3 метр, чуқурлиги 2 метр деган. Демак, бассейнда 12 тонна сув бор. Бундай миқдордаги сувнинг нажосат тушиши билан нажосатга айланмаслиги эҳтиёткор Ҳанафийлар мазҳабидадир. Фиқҳий китобларда ўша ҳавзанинг кенглигига кўпроқ эътибор қаратилган. Ҳанбалий ва Шофеъий мазҳабида 204 кг сувга нажосат тушса, нажосатга айланмайди, деганлар. Бу ҳам маконга қараб ўзгарадиган фиқҳий масаладир. Хўп. Балиқчилик билан шуғулланадиган соҳа вакилларининг айтишларига қараганда, бассейнлардаги сувлар тез-тез, доимий равишда алмаштирилиб турилар экан. Ўша бассейнлардаги сув нажосатга айланадими, деган саволга жавоб шулки, балиқларга товуқнинг ичак-чавақлари ташланганда балиқлар зудлик билан еб қўяди. Айниқса, Африка мармар лаққа балиқлари жуда ачофат, еб тўймас бўлар экан. Суньий сув ҳавзаларида балиқ боқувчи кишилар ҳавзанинг сувини махсус аппаратларда тозалашнинг замонавий технологияларини ҳам яратишган. Шу жиҳатдан айнан ўша сувлар нажосатли, ифлос сувларга айланиб кетади, деган фикрдан йироқмиз. Ҳавзадаги сувни тозалаш жараёнини видео роликларда кузатганимизда ҳам бунинг гувоҳи бўлдик. Сув бассейнда алмаштириб турилмаса, балиқларга салбий таьсири бор экан.
Ифлосланган сувда яшайдиган балиқни ейиш ҳаромми?
Иордан Ҳошимийлар қироллигининг умумий фатволар идораси жавоб беради.
Жавоб: алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала саййидина расулиллаҳ. Ифлосланган сувда яшайдиган балиқнинг иккита ҳукми бор.
Биринчиси: агар ўша ариқ ёки сайхонликнинг суви нажосатга айланган бўлса ва бу балиққа таьсир қилиб гўштининг таъмини, ҳидини ёки рангини ўзгартириб юборса, тоза сув ҳавзасига ўтказилиб гўштидаги нажосат белгилари кетмагунича бу балиқнинг гўштини ейиш макруҳ бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаллоланинг гўштини ейишдан қайтарганлар. Абу Довуд ривоят қилган. Нажосат ейдиган ва шунинг сабабидан сифати ўзгариб кетган ҳар қандай ҳайвонга жаллола деб аталади. “Муғнил муҳтажи шарҳул минҳажи” китобида бундай дейилган: жаллоланинг гўшти озгина бўлсада ўзгариб кетса, масалан у чорва ҳайвони бўладими, товуқ бўладими, гўштини емоқлик ҳаром бўлади. Бу имом Аҳмаднинг қавлидир. Чунки у хабиса-нопок нарсага айланиб қолди. Абу Довуд ва бошқалар айтганларидек, унинг гўшти, сути ва минилишидан (сассиқ ҳиди минувчига азият бергани учун) қайтариқ келган. Нававий айтади: саҳиҳ қавл шулки, унинг гўшти ва сутидан фойдаланиш макруҳдир. Қайтариқ гўштининг ўзгаргани учун келган эди. Ҳаром эканлигини келтириб чиқармайди. Саҳиҳ қавлга биноан бундай ҳайвонларнинг гўштини ейиш макруҳдир. (Муғнил муҳтаж 6/ 156).
Иккинчиси: агар ифлосланган сувнинг балиққа таьсири бўлмаса, бундай балиқларни ейиш мумкин. Бу масалада асл қоида мубоҳликдир. Бироқ, инсон саломатлигига салбий таьсири йўқлигига ишонч ҳосил қилиш шарти билан истеъмол қилинса жоиз. Илмий изланишлар натижасида зарарли ва ифлос сувлардаги балиқларнинг ҳам ифлосланиб қолиши кузатилган. Бундай балиқларнинг танасида инсон саломатлигига жуда хатарли бўлган турли хил бактерия ва паразитлар бўлар экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Зарар бериш ҳам, зараланиш ҳам йўқ”. Ибн Можа ривоят қилган. Валлоҳу аълам.
Барча фиқҳий китобларимизда жаллола деб ном берилган ҳайвонларнинг кўштини ейишдан қайтарилган. Жаллола доимий равишда фақат нажосат ейишга одатланган бўлади. Бу эса унинг гўштига ва сутига ўз таьсирини кўрсатади. Ўзидан ёқимсиз ҳид чиқаради. Шунинг учун уни

гўштидан, сутидан ва улов сифатидан фойдаланишдан ман этади. Маълум муддат тоза емиш билан боқилиб гўштидаги ёқимсиз ҳид кетгунича қамаб турилади. Чорва ҳайвонларининг гоҳида нажосат еб қўйиши зарар қилмайди. Доимий нажосат ейишга одатланиб қолганлари ҳибс қилиниб баъзи қавлда айтилишича, уч кун ёки ўн кун тоза емиш билан боқилади. Қўзичоқ агар чўчқани эмиб қўйган бўлса ҳам кейинчалик унинг гўштини ейиш мумкинлиги айтилган. (Бадоеъус саноеъ, Туҳфатул фуқаҳо, Уъюнул масоил ва бошқа китоблардан фойдаланилди). Уламолар балиқни ҳам шунга қиёс қилишади. Агар баъзи нажосатларни ейдиган бўлса, тоза сув ҳавзасига ўтказилиб жаллола товуққа қиёсан бир ё икки кун тоза емиш берилиб боқилса, инша Аллоҳ кароҳияти қолмайди. Валлоҳу аълам.
Лутфуллоҳ Убайдуллоҳ таёрлади.
©☪ imon.uz @imonuz
Лутфуллоҳ Убайдуллоҳ таёрлади.
©☪ imon.uz @imonuz
2847-савол
Балиқларга ўлимтик бериш
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда айрим балиқ етиштириб сотувчилар балиқ етиштириш жараёнида балиқларга озуқа сифатида ўлик товуқ хам беришар экан. Яъни ҳаром ўлган товуқ ва жўжалар. Уларни айтишича ўлган товуқ инсонларга ҳаром, балиқларга эса ҳалол дейишмоқда. Шу йўл билан боқилган балиқларни истемол қилиш жоизми?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Истеъмол қилиш жоиз. Қасддан шуларни едириш тўғри эмас. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам товуқ гўштини еганликлари ҳадисларда келади. Ваҳоланки бўш қўйилган товуқлар одатда ҳаром бўлган ҳашорат ва нажосатларни еб қўяди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

#КУН_ҲАДИСИ
213. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу икки ишнинг охиргиси (амал қилингани) олов ўзгартирган нарсадан таҳорат қилмаслик бўлган эди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ҳар хил ривоят келганидан иккиланиб, қайси бирига амал қилиш керак экан, деган хаёлга бормаслик керак. Собит ва аниқ бўлгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан охирги амал қилингани, туянинг гўшти ва оловда пишган гўштни егандан кейин таҳорат қилмасликдир. Бу ҳукмни уламолар жумҳури, жумладан, тўрт мазҳаб бир овоздан жорий қилганлар.
Ҳанафий мазҳаби бўйича инсон баданидан оққан қон ҳам таҳоратни кетказади. Бунга далил қуйидаги ҳадислар:
1. Имом Ибн Можа Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, таҳорат қилсин ва гапирмаган бўлса, намозини келган жойидан ўқиб кетсин», дейилган.
2. Имом Дора Қутний Тамийм ад-Дорий ро¬зиял¬лоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Ҳар бир оққан қондан таҳорат», дейилган.
3. Дора Қутний Абу Ҳурайра розияллоҳу ан¬ҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Бир қатра ёки икки қатра қондан таҳорат йўқ, магар оққан қон бўлса, бор», дейилган.
Булардан бошқа ҳужжатлар ҳам бор. Демак, Ҳанафий уламолари қон чиқса, таҳорат кетади, деган гапни ўз ичларидан чиқариб ёки ҳаводан олган эмаслар. Балки ҳадиси шарифлар билан тасдиқлаганлар.

ҚИЗГИНАМ (Давоми)
Бу каби мисоллар жуда кўп. Буларни бир кунда ёки бир ҳаракат билан тугатиб бўлмайди. Балки бу ҳолатни ислоҳ қилиш учун, ботил йўлга юрганимиз каби ҳаққа қайтишимиз лозим. Агар бу йўлни узун дейдиган бўлсак, сафарга чиқмаган киши борадиган манзилига ҳеч қачон ета олмаганидек биз ҳам бу офатдан қутула олмаймиз. Курашни хозирги вақтдаги эркак аёл бемалол бир-бирлари билан аралашиб кетганлигининг олдини олишдан бошлаш керак. Масалан: хотинлар уйига келган эрининг дўстига очиқ-сочиқ ҳолатда пешвоз чиқиб кутиб олиши ёки кўча куйда кўрганида у билан қуюқ саломлашиб, йўлни бирга давом эттириши. Қизлар йигит ўртоқларини кўриб қолганида бир-бирларини қўлларини қисиб кўришишлари, ёки имтиҳонларга бирга тайёргарлик кўришлари кабилар. Гўёки улар Аллоҳ таоло бирини эркак, бошқасини аёл қилиб яратганлигини, бир-бирига мойллик бериб қўйганлигини унитиб қўйгандек. Йигит ҳам қиз ҳам, ер аҳлининг ҳаммаси ҳам Аллоҳ яратган хилқатга ўзгартириш кирита олмайди. Эркак ва аёл жинсини баробар қила олмайдилар ёки улардан бир-бирига бўлган мойилликни ўчириб ташлай олмайдилар.
Маданият исми билан эркаклар ва аёлларни баробарлигини, уларни бирга аралашиб юришини даъво қилгувчилар икки тарафлама ёлғончидирлар. Чунки улар бу даъволари билан жавориҳ аъзоларини роҳатлантиришни, нафсларига лаззатларни беришни хоҳлаядилар. Сароҳатан айтишга ўзларида журат топа олмаганларидан, орқасида бирор нарса бўлмаган маданият, ривожланиш, ҳуррият, санъат каби дабдабали машҳур сўзларни алжираб, ёлғонларини рост қилиб кўрсатаётибдилар. Бу ҳеч қандай маънога эга бўлмаган гаплари барабаннинг овозига ўхшаш.
Уларнинг кейинги ёлғони, улар европани йўлбошчи, доҳий қилиб олганлар, улар европадан келган нарсаларнигина ҳақ деб биладилар, ботилнинг муқобиладиги ҳақни ҳақ деб билмайдилар. Уларнинг тушунчасидаги ҳақ Париж, Лондон, Берлин ва Ню-Йоркдан келган нарсалардир. Агарчи у нарса рақсга тушиш, ахлоқсизлик, бузуқлик, эркаклар ва аёллар аралашиб кетиши, стадионда, соҳилда яланғоч юриш бўлса ҳам. Азҳардан, уммавийлардан, шарқий мадрасалардан ва исломий масжидлардан келган нарсалар агарчи ҳидоят, иффат, олийжаноблик, қалб, жасад поклиги бўлса ҳам уларнинг наздида ботилдир.
Ўқиган малумотларимизга, у ерларга бориб келганлардан эшитган гапларимизга қараганда Европа ва Америкада ҳам эркак аёллар аралашиб юришига рози бўлмайдиган, бундай ҳолатни ҳазм қила олмайдиган кўп оилалар бор. Вояга етган қизларини йигитлар билан юришга, кино театрларга киришга рухсат бермайдилар. Қўйиладиган кинолар фаҳш-фужурдан холи эканлигини билсаларгина киришга рухсат берадилар.
Улар эркаклар ва аёлларнинг бир-бирларига аралашиши шаҳват ёмонлигини синдиради, хулқни тарбиялайди, нафсдан жинсий жинниликни суғуриб олади, дейдилар. Мен жавобни йигит-қизлар аралашиб таълим оладиган ўқиш даргоҳларидан топишга ҳавола қиламан. Мана Россия динига қайта олмаяпди, бирорта шайхнинг гапига ҳам қулоқ солмайди, гапларнинг сўзларини ҳам тингламайди. Бу фасодликларни кўрганларидан кейин бу каби аралашишдан қайтмайдиларми?
Америкага қарасангиз, улардаги барча муоммолар пайдо бўлиши, талаба қизларнинг орасида ҳомиладорларининг нисбатан кўпайиб кетиши, буларнинг ҳаммаси аралашиш натижаси эмасми? Миср, Шом ва барча ислом диёрларидаги мактаб-унверситетларда бу каби мушкилотлар бўлиши кимни хурсанд қилади?
Мен йигитларга хитоб қилмоқчи эмасман, уларни бу гапларимни эшитишларини ҳам умит қилмаяпман. Мен яхши биламан улар бу фикрларимга қарши бўладилар ва мени жиннига чиқарадилар. Чунки мен уларни лаззатлардан маҳрум қилаяпман. Лекин эй қизларим сизларга хитоб қилаяпман. Эй диёнатли, мўмина қизларим! Эй афифа, олийжаноб қизларим! Қурбонлик бўладиган фақатгина сизлар бўласизлар! Ўзларингни иблиснинг қурбонига айлантирманглар! Уларни сизларга зийнатлаб айтаётган ҳуррият, маданият, ривожланиш, санъат каби гапларига қулоқ османглар! Чунки бу ўйинни ўйнаётганларнинг аксарининг хотини ҳам, боласи ҳам йўқ. Уларнинг мақсади фақатгина бир лаҳзалик лаззат. Мен эса отасиман. Сизларни ҳимоя қилиганимда, ўз қизларимни ҳимоя қилган бўламан ва ўз қизларимга илинаётган яхшиликларимни сизларга ҳам етишин