imon.uz
4.81K subscribers
9.76K photos
1.64K videos
22 files
20K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Audio
mehrob.uz
#КУН_ОЯТИ
Оли Имрон сураси,1-2 оятлар
imon.uz @imonuz
#КУН_ОЯТИ
الم
Оли Имрон сураси, 1-оят.
Алиф. Лаам. Мийм.
Ҳижо ҳарфлари ҳақида “Бақара” сурасида батафсил тўхтаб ўтилгани учун диққатларингизни ўша саҳифаларга ҳавола киламиз.

اللَّهُ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ
Оли Имрон сураси, 2-оят.
Аллоҳ-Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййум зотдир.
Оятул Курсийда келганидек, ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини ҳолис баён қилади. Аллоҳ таолодан ўзга бандаларнинг ибодатига сазовор ҳеч бир илоҳу маъбуд йўқдир. Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди. У қаййум бандалари ишларининг тадбирида доимо қоим турувчидир. Бошқаларнинг туриши ҳам у 3от биландир.
@imonuz
👆👆👆
ЎМИ тизимидаги Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Хоразм вилояти имомларидан бир гуруҳи 27-28 январь кунлари Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида бўлиб, Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлган оила аъзоларига ҳамдардлик билдирдилар. Сўнгра, уларнинг ҳақига хатми Қуръон ўқиб, барча яқинларига ўз таъзияларини изҳор этдилар.

☪️ imon.uz @imonuz
#Савол
Assalomu Aleykum Tabiyki Ollohm barcha insonlarni tabiy gozal qilib yaratgan lekin vaqt otgani sari bu gozallik kamayib borar ekan . Mening qoshlarimam vaqt otgani sari tokilib kamayib bormaqda barcha tabiy usulardan foydalanib uni asrab turolmayaman savolim shu edki Ayolarimizga qoshlarga tatuaj chizish xarom qilingan tanaga qon chiqarib chizilgani uchun rastushovka qilsa boladmi bunga ruxsat berilgan mumkun deyishmoqda . Iltmos bu javobga oydinli qilib batafsil chuntrib bersangiz.Alloh Rozi Bolsin

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Растушевка, яъни қошни бўяшни уламолар жоиз дейишган. Лекин бундан мурод аёл киши номаҳрамлар олдида ўзининг зийнатини кўрсатиш бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда гуноҳкор бўлади.

ЎМИ
фатво ҳайъати.
@imonuz
#Савол
Assalomu aleykum ustoz savollarimga javob olyapman sizlarga kattakon raxmat yana savolim bor meni ustozim borla yoshlari katta u kishini xama eshon deydi ibodatga judaxam mustaxkamla u kishini xamma TARIQATdagi odam deyishadi eshitishimcha TARIQAT yonalishi SHARIAT yonalishidan afzalroqmi umuman olganda TARIQAT sozi manosi nima man umuman tushunmadim shu xaqda aniqroq malumot bersangiz javob uchun raxmat

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Тариқат дегани “йўл” деган маънони англатади. Тариқат йўли шариат йўлидан бошқа эмасдир. Тариқат шариатнинг ичида бўлиши, унинг кўрсатмасига мувофиқ бўлиши, унга асло зид келмаслиги лозимдир. Тариқатнинг вазифалари руҳий тарбия йўналишида бўлиб, унда асосан инсоннинг қалби ислоҳ бўлишига урғу берилади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ
фатво ҳайъати.
@imonuz
#ФАТВО

Таҳоратга оид фатволар

2-ФАТВО

Таҳорат ва ғуслда шол одам оёғини, гарчи кесганда ҳам сезмайдиган даражада бўлса-да, ювиши вожибдир.

«Оламгирия», «Татархония», «Ятима».

imon.uz @imonuz
ИНСОНИЙ АЛОҚАЛАР ОДОБИ

Ҳар бир банда учун унинг ҳаётидаги инсоний алоқалар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам Исломда бу алоқаларга алоҳида эътибор берилиб, барча алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилган.
Мусулмон инсон доим камолотга интилувчи шахсдир. Ислом камолотдир. У доимо барча соҳада, жумладан, инсоний алоқалар бобида ҳам камолотга ундайди.
Исломдаги инсоний алоқаларнинг асосини яхшилик ташкил этади. Бу, барча инсоний алоқалар фақат яхшиликдан иборат бўлиши учун ҳаракат қилиш, деганидир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"...одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара сураси, 83-оят).
Албатта, Исломдаги инсоний алоқаларнинг ҳар бирига атаб алоҳида китоблар ёзилган. Сиз азизларга бу борадаги китобларни яхшилаб ўқиб, ўрганиб боришни тавсия қиламиз.

"Руҳий тарбия" китобидан.
imon.uz @imonuz
ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО

Манманлик инсонни яхшиликдан маҳрум этади. Чунки бурни осмонда кимса одамларни назарга илмай кўп яхшиликдан қуруқ қолади. Энг ёмони, мутакаббир шахс Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади. Аллоҳ манман, кимсаларни ёмон кўради: "Тангрингиз Ягона Тангридир. Охиратга имон келтирмайдиган кимсалар кўнгиллари (Аллоҳнинг ягоналигини) инкор этади, (уларнинг) ўзлари мутакаббир кимсалардир. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор этадиган нарсаларини ҳам билади. Албатта У Зот мутакаббир кимсаларни севмайди" (Наҳл сураси, 22-23-оятлар).
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ибодат қилишга энг муносиб Зотдир. Аммо кофирлар Аллоҳнинг ваҳдониятини қабул этмайдилар. Чунки оёқлари ердан узилган. Аллоҳ уларнинг диллари кибрга тўла эканини, неъматларга нонкўрлик қилаётганларини билади. Қиёматда шунга яраша жазо беради. Зеро, Аллоҳ одамларга паст назар билан қарайдиган кимсаларни ёқтирмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Қалбида зарра миқдорича имони бор банда дўзахга кирмайди. Қалбида зарра миқдорича кибр бор банда жаннатга кирмайди".
Бу нима дегани? Имонда собитқадам бўлиш, эътиқодини кўз қорачиғидек асраш, қалбни кибрдан поклаш керак дегани.
Инсон ҳеч қачон "Мен ҳаммадан зўрман", демасин.
Одамлар дилини сиёҳ қилишда зўр бўлмасин, гуноҳ қилишда зўр бўлмасин, одамийликда зўр бўлсин, ибодатда, покликда, ҳалолликда зўр бўлсин! "Зўрман!" деб кўкрак керган, дунёга устун бўлишни истаганларнинг ҳеч бири зўр бўлолмадилар.
Қуръон ўқиган одам кибр нақадар ёмон иллат эканини тушунади, ундан қутулишга ҳаракат қилади. Қуръонда камтар инсонлар мақталган, улар қандай улуғ фазилат соҳиби эканлари айтилган. Шуларни мулоҳаза қилган инсон камтарин зотларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади.
Қуръонда Фиръавн, Ҳомон, Қорун, Намруд каби кимсалар кибр туфайли қай кўйга тушганлари ўта таъсирчан ифодаланган. Бундан воқиф бўлган киши кибр отига минмайди, камтарлик либосини кияди. Зеро, камтарлик инсоннинг асл табиатига хос хислатдир.

Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
imon.uz @imonuz
#Фиқҳ_сабоқлари

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИ?

а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (эркак ва аёлнинг уруғлик суви) отилиб тушса;
б) бир авратнинг боши иккинчи авратга кирса, яъни жинсий алоқа қилинса (бунда ҳар икки томонга уруғ тўкилмаса ҳам ғусл лозим бўлади);
в) уйқудан уйғонган киши булғаниб, ўз кийимида маний ёки мазий (эркак шаҳватини ўйлаганида ёки хотинини қучоқлаганда жинсий аъзосидан чиқадиган оқ суюқлик) кўрганида.
г) аёлларда ҳайз тўхташи билан;
д) нифос (туққандан кейинги қон) тўхташи билан.
Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Раддул муҳтор" китобларида уйқудан уйғонган кишининг баданида намлик кўриши борасида ўн тўртта ҳолатни санаб ўтганлар. Шундан қуйидаги олтита ҳолатда ғусл вожиб бўлади:
1. Кийим ва бадандаги суюқликнинг маний экани аниқ бўлиб, шаҳватли туш кўргани ҳам ёдида бўлса;
2. Намлик маний эканлиги аниқ, лекин туши ёдида эмас;
3. Намликнинг мазий эканлиги аниқ, туш кўрганлиги ҳам ёдида;
4. Намликнинг маний ёки мазий эканлигидан шубҳа қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
5. Намликнинг мазий ёки вадий (пешобдан кейин аҳёнда чиқадиган оқ суюқлик) эканига шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
6. Намликнинг маний ёки киши шамоллаганда келадиган намлик эканлигида шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса.
Қуйидаги тўрт ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди:
1. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлса;
2. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлмаса.
3. Кўрган нарсасининг мазий экани аниқ бўлса, лекин туш кўрганлиги эсида бўлмаса;
4. Кўрган нарсасининг мазий ёки вадий эканига шак қилиб турса ва туши ҳам эсида бўлмаса.
Уч ҳолатда ихтилоф бор. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар қуйидаги ҳолатларда ҳам ғусл вожиб бўлади, деганлар:
1. Маний ёки мазий эканига шак қилса-ю, туш кўргани эсида бўлмаса;
2. Маний ёки вадий кўрганига иккиланиб қолса, кўрган туши ҳам эсида бўлмаса;
3. Маний ёки мазий эканига шак қилиб, туш кўрган-кўрмаганлиги эсида бўлмаса (булғанганини билмаса ҳам).

"Мўминниг меърожи" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#Тафаккур_вақти

Тилнинг ўн учинчи офати: Ёлғон ваъда (давоми)

Иброҳим Нахаъийдан сўрашди: «Икки киши ўзаро ваъдалашиб, бири келишилган пайтга етиб келмаса, униси нима қилади?» «Кейинги намознинг вақти киргунча уни кутади» - деди Иброҳим.
Расули акрам қачон ваъда берар эканлар, «шояд, имкони борича», деб қўярдилар. Ибн Масъуд қатъий ваъда бермас эди, агар ваъда берса ҳам, «иншаоллоҳ», деб қўярди.
Ваъда қатъий берилгач, токи узр йўқ экан, ваъдага вафо қилиш лозим бўлади. Бажармаслигини билиб ваъда бериш, мана шу мунофиқликдир.
Абу Ҳурайра дейдилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Гарчи, рўза тутиб, намоз ўқиса, мусулмон деб танилган бўлса ҳам, кимдаки ушбу учта сифат топилса, у мунофиқдир: сўзласа, гапи ёлғон бўлади; ваъда берса, хилоф қилади; омонат топширилса, хиёнат этади» (муттафақун алайҳ).

Ҳолатларимизни сарҳисоб қилайлик...

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари"
китобидан

Minbar.uz саҳифасидан
imon.uz @imonuz
#Ибратли_хикоя

ҚИЗГИНАМ (давоми)

Ораларингдаги мадраса мударрисалари, университет талабалари, илм-маърифатли аёл-қизларни адашган опа-сингилларингизни тўғри йўлга қайтаришга масъул қилиб қўйинглар. Залолатдаги аёлларни Аллоҳнинг жазоси борлигини айтиб қўрқитинглар. Агар қўрқмасалар, касалликка дучор бўлишларидан огоҳлантиринглар. Унда ҳам қайтмасалар воқеаликдаги ҳодисаларни айтиб беринглар. Уларга: сизлар ёш, чиройли бўлганларингиз учун йигитлар сизларнинг атрофларингизда айланиб юрадилар ва сизларга талпинадилар. Лекин ёшлик, чирой доим бўладими? Дунёда қайси нарса доим бўлибдики, ёшлик ва чирой доим бўлса? Бели букулган, юзи тиришган кампир бўлганларингизда аҳволларингиз қандай бўлади? Ўша вақтда сизларга ким ғамхўрлик қилади? Ким сизлардан хабар олади? Биласиларми, қари кампирларга ким ғамхўрлик қилади ва кимлар уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатади? Болалари, қизлари, набира ва эваралари, албатта.
Бундан бир неча йил олдин Францияда йўлнинг ўртасида, йўл очиқ бўла туриб, бир кампирни ўтишни хоҳласа ҳам, оёқларини кўтара олмаётган, қариликдан бутун аъзолари қолтираётганлигини, атрофиданги машиналар уни босиб кетгудек бўлиб ўтаётганини кўргандим. Бирор киши унинг қўлидан ушлаб ўтишига ёрдам кўрсатмасди. Ёнимдаги йигитлардан бирига, бориб бу кампирга ёрдам бергин, дедим. Биз билан устоз Надим ҳам бирга эди. У киши қирқ йилдан кўпроқ Францияда истиқомат қилганди. Менга: “Бу кампир, ўз даврида шаҳарнинг энг гўзали ва одамларни мафтун қилгувчиси эди. Эркаклар унга ўз эҳтиромларини изҳор қилар, унинг бир назар боқиши ёки қўлидан бир марта ушлаш учун чўнтакларидаги борини оёқлари остига тўкишга рози эдилар. Ёшлиги ўтиб, чиройи кетгач қўлидан ушлаб йўлдан ўтказадиган киши топа олмай қолди”, деди.
Ёшликдаги лаззатлар бу аламларга тўғри келадими? Буни унга алмаштириб бўладими?
Бу каби мисоллар изоҳга муҳтож эмас ва албатта адашган, бечора опа-сингилларингизни тўғри йўлга бурилишига воситачи бўлади. Агар залолатга кетган қизларни қайтаришга қодир бўлмасаларингиз, саломат қизларни уларнинг касаллигига чалинишларидан ҳимоя қилингизлар ва ҳали ғофил энди улғаяётган қизларни уларнинг йўлларига кириб қолишларидан тўсишга ҳаракат қилингизлар.
Мен сизлардан бир сакраб ҳақиқий муслима аёлдек яшашларингни талаб қилмақчи эмасман. Чунки мен яхши биламан одатланган нарсадан бир сакраб ўтиб кетиб бўлмайди. Мени истагим, қадамма-қадам ёмонликка юзланганларингиздек, кийимларни қаришма-қариш қисқартганларингиздек, секин-секинлик билан яхшиликка қайтишларингиздир. Фозил кишилар сезмайдиган даражада узоқ муддатлар ичида бу хулқсизлик томон сайр қилдиларингиз. Ахлоқсиз газеталар бу иллатга қизиқтирди, фосиқлар бундан хурсанд бўлдилар, ҳатто ислом ҳам, насронийлик ҳам рози бўлмайдиган, тарихда мажусийларда ҳам кузатилмаган, ҳайвонлар ҳам хоҳламайдиган ҳолатга келиб қолдиларингиз.
Бир тавуқнинг ёнида иккита хўроз жам бўлиб қолса, уни қизғанганидан бири бошқаси билан жанг қилиб ҳатто ўлдиришга ҳам тайёр бўлади. Искандария ва Байрут соҳилларидаги мусулмон эркаклар муслима аёлларини бегоналар кўришидан қизғанмайдилар. Қўллари, юзларини эмас, балки аёлларининг ҳамма жойларини бошқалар кўришларидан ғурур қилмайдилар. Фақат кўриш ҳунук бўлган авратларини ва тўсиш чиройли кўрсатадиган кўкракларини беркитадилар.
Ўтириш кечалари, йиғинларида мусулмон эркаклар ўз муслима аёлларини бегона эркаклар билан рақс тушишлари учун олиб борадилар. Улар билакларини бегона эркакларнинг елкаларига ташлаб қучоқлашиб рақс тушишадилар, қоринлар қоринларга, оғизлари ёноқларга тегиб турса ҳам, ҳеч ким буни инкор қилмайди. Унверситетларда муслима қизлар йигитлар олдида авратларини бемалол очиб ўтираверадилар, уларнинг оталари ҳам, оналари ҳам бу ишдан қайтармайдилар. Бу каби мисоллар қанча!

Шайх Али Тантовийнинг
“Я бинтий”
асаридан
Усмонали ОРАЛОВ таржимаси
212. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг кифтини едилар ва намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».
Учалалари ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадис олдинги ҳадисни насх қилиб, амалдан қолдирган. Шунинг учун ҳам мусулмон уммати қадимдан ҳозиргача ҳеч шубҳа¬сиз оловда пиширилган нарсаларни тановул қилганлар ва қилмоқдалар.

Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
imon.uz @imonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун ҳафтанинг учинчи чоршанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Январъ ойининг 31-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
15-куни

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Audio
mehrob.uz
#КУН_ОЯТИ

Оли Имрон сураси, 3 оят.
imon.uz @imonuz
#КУН_ОЯТИ

نَزَّلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَأَنزَلَ التَّوْرَاةَ وَالْإِنجِيلَ

Оли Имрон сураси, 3 оят

У сенга китобни ҳақ ила ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи қилиб туширди ҳамда Таврот ва Инжилни туширди.

imon.uz @imonuz
Forwarded from Янгиликлар
@infoislomuz_kanali #Хабарлар
Янги «Ўзбекистон масжидлари» дастури


«Ўзбекистон масжидлари» дастурининг янгиланган версияси эндиликда нафақат Ўзбекистон, балки Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудуди учун ҳам фаолият кўрсатади.
Дастур ёрдамида сиз турган жойга энг яқин жойлашган жомеъ масжидларни топишингиз ва масжиднинг координаталари ёрдамида унинг аниқ манзилини билиб олишингиз мумкин. Дастур электрон харита орқали исталган масжидга олиб борувчи энг яқин йўналишни кўрсатиб беради ва masjid.uz сайтига уланиб, масжиднинг тарихи, жойлашган ўрни, намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлари, масжидларнинг имом-хатиблари ва бошқа ходимлари ҳақида батафсил маълумот беради.
Дастурнинг қидирув хизмати орқали керакли масжидни топиб, унга борадиган йўналишни онлайн электрон харитада кўришингиз мумкин.
Дастурни ўрнатиш
Каналга уланиш