imon.uz
4.73K subscribers
9.71K photos
1.63K videos
22 files
20K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун ҳафтанинг биринчи Душанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Январъ ойининг 29-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
13-куни

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН_ОЯТИ

Бақара сураси, 286 оят.
imon.uz @imonuz
#КУН_ОЯТИ
Бақара сураси, 286-оят.
Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
Ҳамма нарсани дақиқ-дақиқларигача билувчи Аллоҳ ҳар бир жон ҳам нимага ярайдию нимага ярамайди яхши билади. Бандаларига меҳрибонлигидан, имкони ва ҳаққи бўлса ҳам, ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди:
“Аллоҳ ҳеч 6ир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас”.
Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариклари банданинг имкони даражаси доирасида бўлади. Ана ўша таклифга амал қилишига қараб, бошқа ҳеч бир нарсага қарамасдан, банданинг жазоси ёки мукофоти белгиланади. Ҳар бир банданинг:
“Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан”.
Охиратда ошна-оғайничилик, воситачилик, насли-насабига қараш ёки бошқа имтиёзлар ўтмайди. Ҳар бир шаҳс ўзи учун ўзи жавоб беради. Шундай экан, ҳар бир банда иймон-ихлос билан Аллоҳнинг амрини бажариши ва доимо унинг ўзига ёлвориб дуо қилиши зарур:
“Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин”.
Мўмин банда бор имконини ишга солиб Аллоҳнинг фармонига мувофиқ иш юритишга ҳаракат қилади. Бу борада кўпгина тўсиқларни енгиб, қийинчиликларга бардош беради. Лекин у фаришта ҳам эмас, баъзи вақтларда билмасдан хато қилиб қўяди ёки баъзи нарсаларни унутиб, эсдан чиқаради. Шунинг учун ҳам дуонинг аввал-бошида мазкур нарсалар учун азобга тутмасликни Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўрамоқда. Аллоҳ таоло мўмин бандаларининг ушбу дуосини қабул этган.
Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:
“Умматимдан уч нарса-хато, эсдан чиққан ишлар ва мажбур қилинганлик кўтарилди”, деганлар.
“Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин”.
Маълумки, Аллоҳ таоло аввал ўтган умматларга улар қилган осийликлари учун қийин-қийин таклифлар юборган.
Баъзиларига тавба қилиш учун ўзини ўлдиришни амр қилган бўлса, бошқаларга нажосатни кетказиш учун кийимини кесишни буюрган. Шунга ўхшаш оғир ишлар Ислом умматига ҳам бўлмаслиги сўралмоқда:
“Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин”.
Мўминлар Аллоҳнинг амри қанчалик бўлса ҳам бажаришга доим тайёрлар. Лекин Аллоҳнинг раҳмати кенглигидан умидвор бўлиб, ўзларини кичик фаҳмлаб, бу дуони қилишмоқда.
“Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт”.
Мўмин банда ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, бандалик бурчини тўлиқ адо эта олмаслигини яхши билади. Шунинг учун доимо ўзига Аллоҳнинг афви, мағфирати ва раҳматини сўраб туради.
“Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб эт”.
Ҳақиқатан, мўмин бандага Аллоҳнинг Ўзидан бошқа хожа йўқ. Ёрдамчи йўқ. Шунинг учун ҳам мўминларнинг ҳаётларидаги энг муҳим нарсалардан бири-кофир қавмлар билан бўладиган курашда Унинг Ўзидан ғолибликка ёрдам сўралмоқда.
“Бақара” сурасининг охиридаги икки оят ҳақида бир қанча ривоятлар келган. Жумладан:
Имом Насоий ибн Аббосдан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
“Расулуллоҳ алайҳиссолату вассалом Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да:
“Бу осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очилди”, деди. Ундан 6ир фаришта тушди ва Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг ҳузурларига келиб:
“Суюнчи, сендан аввалги Пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, сураи “Фотиҳа” ва “Бақара” сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан”, деди”.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар Алайхиссалом:
“Сураи “Бақара” нинг охирги икки оятини ўқи, улар менга аршнинг остидаги хазинадан берилган”, деганлар.
Бошқа бир ҳадисда: “Ким “Бақара” сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади”, деганлар...
@imonuz
«Биз қалбини Ўз зикримиздан ғофил
қилиб қўйганларга итоат қилма»
(Каҳф сураси, 28-оят).

Оятда «тилини» эмас, «қалбини» дейиляпти, чунки
ғафлатнинг ўрни қалбдир. Қанчадан қанча тилида зикр, аммо қалби беэътибор кимсалар бор! Аллоҳдан хушуъли қалб ва зикрли тил сўраймиз!
@imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

211. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Олов теккан нарсадан таҳорат», дедилар
».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Аввало, ҳадиснинг ровийи Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:
Зайд ибн Собит ибн Заҳҳок Ансорий ал-Хазражий, куниялари Абу Саиддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар қилиб юборилганларида бу киши 6 ёшда эдилар. Ана ўша йили оталари вафот этади. Бадр ғазотида қатнашмоқчи бўлганларида ёшлари кичкина бўлгани сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтариб юборадилар. Уҳуд ғазотида қатнашганлари тўғрисида ихтилофлар бор. Хандақ ғазотида қатнашиб, хандақ қазиш, тупроқ ташиш ишлари билан машғул бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, «бу бола мунча ҳам яхши», деб марҳамат қиладилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котибларидан эдилар. Ваҳийларни ёзиб олиш билан бирга ёдлаб ҳам борардилар. Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўтказиб чиққан уч нафар ансорларнинг бири эдилар.
Абу Бакр ва Усмон розияллоҳу анҳумларга Қуръони каримни мусҳаф ҳолатига келтириб, ёзиб берган киши ҳам шу зот эдилар.
Бу киши фиқҳ, мерос, қироат илмларида етук олимлардан эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зайд бу умматнинг илм денгизидир», деб марҳамат қилганлар.
Шунингдек, яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ичларингизда фароиз илмларини Зайд ибн Собит яхши билади», деб айтганлар.
Халифа Умар розияллоҳу анҳу агар Мадинадан ҳаж қилишга ёки бирор сафарга отлансалар, Зайдни ўз ўринларига халифа қилиб кетардилар. Усмон розияллоҳу анҳу ҳам шундай қилганлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу у кишидан дарс олар эдилар. Бир куни Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу чиқиб, отларига минмоқчи бўл¬ган¬ларида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турардилар. Зайд бундан қайтардилар. Шунда Ибн Аббос: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз», дейдилар. Зайд эса Ибн Аббоснинг кафтларидан ушлаб ўпиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига шундай муомалада бўлишга буюрилганмиз», дейдилар.
Зайд вафот этганларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Бугун умматнинг олими вафот этди, шоядки, Аллоҳ таоло унинг ўрнига Ибн Аббосни ўринбосар қилса эди», деб дуо қилганлар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ҳаммаси бўлиб 92та ҳадис ривоят қилдилар. Бу зотдан Ибн Умар, Ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Анас ибн Молик, Саҳл ибн Ҳунайф, Абу Саид ал-Худрий ва бош¬қа улуғ саҳоба розияллоҳу анҳумлар ривоят қи¬лишди.
Бу зот ҳижратнинг 45 йили вафот этдилар. Вафотлари муносабати билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари Ҳассон ибн Собит бу кишига марсия ўқидилар.
У киши ривоят қилган олов теккан нарсадан мурод оловда пишган гўштдир. Бу ҳам аввалги ҳадисга ўхшаб насх бўлиб, амалдан қолган ҳадислардан ҳисобланади. Бу маънони қуйида келадиган ҳадис амалга оширган ва тасдиқлаган.

Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
imon.uz @imonuz
#Савол
Assalomu alekum aziz ustozlar mening savolim shundan iboratki bizlar Far'onadan Toshkentga kelish uchun uzoq yo'l yuramiz shu vaqt ichida namoz vaqti bulganda namozni qanday tarzda o'qish kerakligi haqda keyin bazibir haydovchilar mashinada o'qishni maslahat berishadi mashinada namoz O'qishlik joizmi javobingiz uchun oldindan raxmat olloh szlardan rozi bulsin....

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Сизлар йўлда намозларни қаср қилиб ўқийсизлар. Намознинг суннатларини машинада ўтириб ўқишингиз жоиздир. Аммо фарзларини машинадан тушиб, барча амалларини мукаммал адо қилиш лозимдир.

ЎМИ
фатво ҳайъати.
@imonuz
#Савол
Assolomelekum ilm ahli. Bir savolim bor edi. Internetda bir sayt bor ekan bunga pul kiritib valyuta sotib olar ekansiz va u valyuya ko'tarilgan paytda sotib foyda olar ekansiz. Bu halolmi ? Raxmat

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Агар биткоинни назарда тутган бўлсангиз, буни уламолар жоиз эмас деб фатво беришди.

ЎМИ
фатво ҳайъати.
@imonuz
#ФАТВО

ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР

 1-ФАТВО

Таҳорат қилаётганда кўзлар қаттиқ юмилмайди. Акс ҳолда, кўз атрофларига сув етмаслиги натижасида таҳорат чала бўлиб қолиши мумкин. Кўзлар эркин юмиб турилади. Очиб, ичига сув етказиш шарт эмас.

«Оламгирия», «Сирожия», «Қозихон», «Муҳит».

imon.uz @imonuz
#Биласизми?

ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@imonuz
ЙУЛДАГИ ОЗОР БЕРАДИГАН НАРСАЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг"
, дедим.
"Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла" дедилар".

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги буюк маънони қаранг. Бир саҳобий Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ўзини жаннатга киритадиган амални ихлос билан сўраяпти.
"Менга жаннат йўлини кўрсатинг, шуни қилсам, жаннатга кирадиган бўлай", деяпти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: "Одамларнинг йўлидаги оўор берувчи нарсаларни олиб ташла", деяптилар.
Демак, шу ишни қилсанг, жаннатга кирасан, деяптилар.
Одатда одамлар эринчоқлик қилиб, йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлашни унчалик хуш кўришмайди ёки "уни олсам, уст-бошим, қўлим кир бўлади, кўрганлар нима дейди" каби ҳар хил андишаларга боришади.
Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашни "жаннатга сабаб бўладиган амал", деб айтганлар. Бу каби ишларни "Мен ҳам шу ишни қилиб, жаннатга кирай", деган эътиқодда қилиш нақадар буюк, улуғ иш эканини бир ўйлаб кўринг.
Агар ҳамма мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифдан бохабар бўлсалар ва ҳаммалари шу ҳадисга ихлос қилсалар, ҳаммалари жаннатга кириш пайидан бўлсалар, нима бўлишини тасаввур қилиб кўраверинг.
Агар шундай бўлса, кўча-кўйларимизда, майдонларимизда, юрадиган йўлларимизда ахлат, хас-чўп, тош ёки бошқа шу каби озор берувчи нарсалар ётармиди?
Бу ҳадисни мўмин-мусулмонларнинг ҳар бири билса, унга ихлос билан амал қилса, мусулмонлар яшайдиган ерлар, кўчалар дунёдаги энг покиза, энг шинам, энг гўзал, ҳеч қандай озорсиз, кўнгилни хира қиладиган нарсаларсиз бўлар эди.
Бироқ минг, миллион афсуслар бўлсинки, аслида бунинг тескарисини кўриб турибмиз. Мусулмон бўлмаган ўлкаларнинг кўчалари, майдонлари, хоналари, одамларининг кийим-боши, маркабларини кўринг-улар худди ушбу ҳадиси шарифни билиб, тушуниб, унга амал қилаётганмикан, деган фикрга бориб қоласиз.
Аксинча, бизнинг кўчаларимиз, ҳовли-жойларимизга қарасак, бу ҳадисни ҳеч ким эшитмаган бўлса керак, эшитса ҳам, ихлос қилмаса керак, ёки амал қилмаса керак, деган гумонга бориш мумкин.
Аксинча, одамлар юрадиган йўлларга озор берадиган нарсаларни ўрнатадиган, қўйиб қўядиган ҳолатлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Аллоҳ таоло Ўзи асрасин!
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир одам йўлда ётган тиканнинг олдидан ўтиб қолди. "Албатта, мана шу тиканни олиб ташлайман, бирорта мусулмон одамга зарар етказмасин", деди. Шу боис унинг гуноҳлари мағфират қилинади", дедилар".

Шарҳ: Битта тиканни одамларга зарар етказмасин, деган ният билан йўлдан олиб ташлаган кишининг гуноҳлари мағфират қилинибди. Энди кўпроқ тиканни ёки ундан каттароқ тўсиқларни, зарарли ва озор берувчи нарсаларни олиб ташлашнинг ҳукми қандай бўлишини ҳар бир одам ўзи ўйлаб, тушуниб етаверсин.
Абу Заррдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Менга умматимнинг амаллари намойиш қилинди-яхшиси ҳам, ёмони ҳам.
Умматимнинг энг яхши ишларидан бири йўлда ётган озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш эканини кўрдим.
Уларнинг энг ёмон ишларидан бири масжидда кўмилмай қолган балғам эканини ҳам кўрдим'.


Шарҳ: Мана шу ерда шариатимизда жамоат жойларида озодаликка, тозаликка, озор берадиган нарсаларни йўқотишга қанчалик кучли тарғиб борлигини кўриб турибмиз.
Ислом умматининг энг яхши амалларидан бири йўлдаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш экан.
Энг ёмон амал эса юқорида айтилган озор берувчи нарсанинг одамларнинг кўз ўнгида туриши экан.
Бу ҳақиқатларни яхши тушуниб етишимиз, йўлдаги озор берувчи нарсаларни олиб ташлашга, озор берувчи нарсаларга сабабчи бўлиб қолмасликка ҳаракат қилишимиз керак бўлади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
@imonuz
#Ибратли_хикоя

ҚИЗГИНАМ (давоми)

Аллоҳга қасамки бу гап ёлғондир. Агар йигитларни алоҳида ўзлари гаплашаётган гапларини эшитиб қолсанг, даҳшатли, қўрқинчли суҳбатнинг гувоҳи бўласан ва юқоридаги гапнинг ёлғонлигига яна бир карра амин бўласан. Бирор бир йигит сенга табассум қилмайди, мулойим, ёқимли гапларни айтмайди, хизмат қилишга шойланмайди, агар шундай қилса ҳам, бу унинг ўз истагига етиши ёки ҳеч бўлмаганда мақсадига ёрдам беришини ўйлагани боисидан қилган бўлади.
Кейин нима бўлади? Кейин нима бўлади эй қизгинам? Яхшилаб ўйлаб кўргин!
Бир лаҳза лаззатда шерик бўласизлар. Сўнгра у сени унитиб, бошқа соддадил, саводсиз, ахмоқ қизни топиб, уни обрўйини ўғирлайди, сен эса ғам-ғуссаларингни ичингга ютиб абадий хор бўлиб қоласан.Ўзингни ғам босгани, юзингга шармандалик доғи муҳирлангани етмаганидек, қорнингдаги ҳомилани ҳам кўтариб юришга мажбур бўласан. Йигитни одамлар бир адашиптида, тавба қилдику деб кечириб юборишади. Сен эса бутун ҳаётингни хафалик ва номус балчиғида ўтказасан. Одамлар ҳам ҳеч қачон сени кечиришмайдилар.
Агар унга йўлиқсанг юрагинг сиқилади, ундан кўзингни олиб қочасан ва уни эҳтиёткорона сендан узоқлашаётганини кўрасан. Бу каби охири вой бўлган ишлардан узоқ бўлмасанг, фосиқ, беҳаё йигитлардан нафратланмасанг бошингга шундай кунлар тушади.
Бу шарманда ҳолатга йўлиққан чоғингда оёғингдаги туфлингни ечиб ўша йигитни бошига тушириб, бақирсанг албатта йўлдан ўтаётганлар сенга ёрдам қўлларини чўзганларини кўрасан. Бу ишингдан кейин ўша фосиқ йигит ҳеч қачон узук таққан аёлга шилқимлик қилишга журат қила олмайди, солиҳ инсон бўлса тавба қилиб, ҳалол йўлни қидиради ва албатта сенга уйланиш талабида келади.
Қизлар қанчалик мартаба, бойлик ва шон-шуҳратга эга бўлса ҳам ҳақиқий бахт-саодатини топган ҳисобланмайди. Чунки қизларнинг ҳақиқий бахти ўзига мувофиқ йигитга турмушга чиқиб, солиҳа турмуш ўртоқ, эҳтиромга сазавор она, уй бекаси бўлишдадир. Бундай бахтга маликалар, машҳур актрисалар, бебаҳо бойлик эгалари бўлган бекалар ҳам муҳтождирлар.
Мен Мисрда ҳам Шомда ҳам машҳур, ҳақиқий кучли ёзувчи иккита аёлни биламан. Улар кўп мол-давлат тўплашлари билан бирга ёзувчиликда ҳам донг таратганлар. Лекин улар турмуш қурмадилар. Шу сабабли ақлларини йўқотиб мажнун бўлиб қолдилар. Уларни кимлигини сўраб мени танг аҳволга солмагин. Чунки улар ҳаммага машҳурдирлар!.
Ҳар бир аёлнинг омонлиги никоҳланиб ҳаёт кечиришдадир, агарчи у аёл парламент аъзоси ёки салтанат соҳибаси бўлса ҳам. Безори фосиқа аёлга ҳеч ким уйланмайди. Чунки ҳеч бир йигит уйининг бекаси, қизининг онаси бузуқи аёл бўлишини хоҳламайди. Бу бузуқи аёлдан юз ўгиради ва бошқа қизни ихтиёр қилади.
Йигит лаззатлар базорида оёқлари тагида ўзини қадр-қиммати, шон-шарафини тўкиб, олдида ўйинчоққа айланиб уни рози қиладиган қиз топилмайдиган яъни иблиснинг динидаги никоҳига шерик бўладиган бефаҳм, гўл, надон, фосиқ қиз топилмайдиган даражада фосиқ, ахлоқсиз бўлса ҳам жуфти-ҳалоли ислом одатига мувофиқ аёл бўлишини талаб қилади.
Никоҳ базорининг касодга учрашига сизлар сабабчисизлар эй қизлар. Агар сизларнинг ичларингда фосиқалар бўлмаганида эр-хотинлик базори касодга дучор бўлмас, фосиқлар базори ривож топмас эди. Нима учун буни олдини олишга ҳаракт қилмайсизлар? Нима учун ҳалол, виждонли, насл-насабли аёллар бу бало билан курашмайдилар? Бу офатлар билан курашишга биз эркакларга нисбатан сизлар авлороқ ва қодирроқсизлар! Чунки аёллар тилини, уларга тушунтириш йўлларини биздан яхшироқ биласизлар! Бу каби фасод, маъсият ишларни сизлардан бошқа ҳеч ким йўқ қила олмайди, эй покиза, афифа, қадр-қимматли, насл-насабли, диёнатли аёл-қизлар!
Шом диёридаги ҳар бир уйда никоҳ ёшига етганлигига қарамасдан, ҳали турмуш қурмаган қизлар бор. Чунки йигитлар ўз маҳбуба, жуфти-ҳалолларини топиб олганлар. Балки бу ҳолат Шомдан бошқа ўлкаларда ҳам шундайдир.... Давоми бор

Шайх Али Тантовийнинг
“Я бинтий”
асаридан

Усмонали ОРАЛОВ таржимаси
imon.uz @imonuz
Мансур ибн Аммор айтади:
- Харобалардан бирига кирдим. У ерда бир йигит хоифлар намозини ўқиётган экан.
Унда улуғворлик белгиларини кўриб, шояд шу йигит Аллоҳ валийларидан бўлса дедим ва намозини тугаллашини кутиб турдим. Тугаллагач салом бергандим, алик олди.
Унга сўзладим:
- Билмайсанми, жаҳаннамда бир водий бор, у шундай аталади:

كَلَّا ۖ إِنَّهَا لَظَىٰ

    Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир.

نَزَّاعَةً لِلشَّوَىٰ

   Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади).

تَدْعُو مَنْ أَدْبَرَ وَتَوَلَّىٰ

   У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни.

(Маориж. 15-15-17).

Йигит буни эшитгач қалтирай бошлади ва хушидан кетди.
Ўзига келгач, "Яна сўзланг", деди.

Мен:
أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ

    кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар.

(Бақара. 24) оятини ўқидим.

Оятни эшитган йигит йиқилиб, жон берди.

Уни кўйлагининг кўкрак қисмини очиб, кўкрагида

فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَاضِيَةٍ

    Бас, у розилик ҳаётидадир.

فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ

    Олий жаннатдадир.

قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ

   Унинг мевалари яқиндир.

(Маориж. 21-22-23).

оятларини ёзилганини кўрдим.

Тунда ухлаган чоғим тушимда у йигитни бошига тож кийдирилган ва гўзал жойда ўтирганини кўрдим.

Ундан:
- Роббинг сенга не муомала қилди?, деб сўрадим.
У:
- Роббим менга Бадр аҳлидек, балки ундан-да зиёдароқ савоб берди, деди.
Мен:
- Сабаби не?, дедим.
У:
- Зотан, улар иймонсизлар қиличларидан қатл қилинишган, мен эса Маликул Ғаффорнинг қиличидан қатл бўлдим, деди.


Абу Исҳоқ Саълабий раҳимаҳуллоҳнинг
"Қотлал Қуръан" китобидан.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ
imon.uz @imonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун ҳафтанинг иккинчи Сешанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Январъ ойининг 30-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
14-куни


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Audio
mehrob.uz
#КУН_ОЯТИ
Оли Имрон сураси,1-2 оятлар
imon.uz @imonuz
#КУН_ОЯТИ
الم
Оли Имрон сураси, 1-оят.
Алиф. Лаам. Мийм.
Ҳижо ҳарфлари ҳақида “Бақара” сурасида батафсил тўхтаб ўтилгани учун диққатларингизни ўша саҳифаларга ҳавола киламиз.

اللَّهُ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ
Оли Имрон сураси, 2-оят.
Аллоҳ-Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййум зотдир.
Оятул Курсийда келганидек, ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини ҳолис баён қилади. Аллоҳ таолодан ўзга бандаларнинг ибодатига сазовор ҳеч бир илоҳу маъбуд йўқдир. Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди. У қаййум бандалари ишларининг тадбирида доимо қоим турувчидир. Бошқаларнинг туриши ҳам у 3от биландир.
@imonuz
👆👆👆
ЎМИ тизимидаги Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Хоразм вилояти имомларидан бир гуруҳи 27-28 январь кунлари Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида бўлиб, Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлган оила аъзоларига ҳамдардлик билдирдилар. Сўнгра, уларнинг ҳақига хатми Қуръон ўқиб, барча яқинларига ўз таъзияларини изҳор этдилар.

☪️ imon.uz @imonuz