imon.uz
4.07K subscribers
10.5K photos
1.8K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Ҳадиси шарифларни инкор қилувчилар

Бутун ислом умматининг ижмоъси, иттифоқи шуки, Қуръони каримдан кейинги диннинг энг катта манбаси ҳадиси шарифлардир. Бунга ислом уламоларининг барчаси, барча мазҳаб олимлари, ҳақ мазҳаблар ҳам, ботил мазҳаблар ҳам ижмоъ қилганлар. Бироқ, замонлар ўтиши билан, ХХ асрнинг бошларига келиб, ғарбнинг таъсири кенгайиб кетганидан сўнг, мусулмонлар давлатларидаги айрим имони заиф мусулмонларга ҳам уларнинг таъсири сезила бошлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
👍8
Бир вақтнинг ўзида айтилган «уч талоқ»нинг ШАРЪИЙ ҲУКМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимЎзбек халқи орасида никоҳ риштасининг уч талоқ билан бузилиши оила аъзолари учун уятли айб ва ор саналиши ҳеч кимга сир эмас. Халқимизнинг диний илмлардан хабари йўқ, фиқҳий тушунчалари мукаммал шаклланмаган қуйи қатлами орасида ҳам мабодо “фалончи аёлини уч талоқ қилибди”, деган гап бўлиб қолса, бу катта бир оилавий мусибат сифатида қабул қилиниб келган. Чунки, уч талоқ билан мусулмон оиласининг дарз кетиши турган гап, қайта тикланмас бўлиши турган гап.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
👍8
ЎЗИНИ БИЛМАСЛИККА ОЛИШ

Ғазаби келган пайтда ўзини билмасликка олиш – зийракликдир.

Қийинчилик вақтида ўзини билмасликка олиш – қатъиятлиликдир.

Ёмонлик қилинган вақтда ўзини билмасликка олиш – оқилликдир.

Тўғри насиҳат қилинган вақтда ўзини билмасликка олиш – кибрдир.

* Эътибор беринг, сиз қачон ўзингизни билмасликка оласиз?

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍11
Фотиҳа сурасини кўп ўқишга одатланинг

Аҳмад Ийса Маъсаровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фотиҳа сураси турли касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Хонадонларингизни Фотиҳа сурасини ўқиш билан муаттар ҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг! Муҳими – такрор, такрор ва бардавом ўқинг!".

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍16
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Тўрт нарса саодатдандир:

1. Солиҳа аёл.
2. Кенг уй.
3. Солиҳ қўшни.
4. Қулай маркаб.

Имом Байҳақий ривояти.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍13
#Биласизми?

Мадинаи Мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларида 4 та эшик бўлиб, уларнинг ўз номлари бор.

1. Жанубий эшик - Товба эшиги

2. Шимолий эшик - Таҳажжуд эшиги

3. Шарқий эшик - Фотима эшиги

4. Ғарбий эшик - Набий эшиги ёки элчилар эшиги деб номланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍13😢3👎1
Албатта шайтон душмандир

Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳ-келишувсиз, шафқатсиз урушдан огоҳ этади.Абу Ҳурайра (р.а.) ривоятларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: «Бани Одамнинг ҳаммаси туғилган пайтда икки ёнига шайтон икки бармоғини ниқтайди. Магар Исо ибн Марямга ниқтамоқчи бўлганда, бармоғи йўргакка тегади».
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
👍6
Аллоҳ сизлар учун ризқни тақсимлагани каби хулқларингизни ҳам ўзаро тақсим этди. Аллоҳ мол-дунёни Ўзи суйган ва суймаган бандаларига ҳам беради. Лекин иймонни фақат суйган бандасигагина ато этади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍10😢5
Мусибат

Шуройҳ роҳимаҳуллоҳ айтар эдиларки: - “Агар мен мусибатга чалинсам тўрт марта Аллоҳга ҳамд айтаман:
1. Бундан катта мусибат бўлмагани учун
2. Унга сабр қилиш билан ризқлантиргани учун
3. Бу балодан савоб тилаб истиржо айтганим учун
4. Уни динимдаги фитна қилмагани учун”.

"Сияр аъламун нубала"

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍6
Нишонга урилган гаплар: “Иши юришмаган одамгина ҳасад қилади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

Эй Роббим! Бизни ҳисоб қилинмасдан ва азобга йўлиқмасдан Жаннатингга кирувчи бандаларингдан қилгин, омин!

*
Момақалдироқ гумбурлаганда, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Раҳматининг овози шунчалик бўлса, азобининг овози қандай экан?!» дедилар.

*

Учта нарса сиздан пул талаб қилмайди:

Инсонларнинг юзига табассум билан боқиш.
Инсонларнинг орасида саломни кенг ёйиш.
Ёқимли сўз.
“Ховатир роқия журнали”

*
Ноқис одамгина ичиқоралик қилади.
Иши юришмаган одамгина ҳасад қилади.
Мунофиқ одам ғийбат қилади.
Заиф одамгина фитна чиқаради.
Бекорчи, ичи бўш одамгина сафсата сотиб, маҳмадоналик қилади.
*
Муваффақиятсизликка учраганлар икки қисмга бўлинади:

Бирор иш қилмай, фақат ўйлайдиганлар.
Ҳеч ўйламасдан иш қиладиганлар.

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍8
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 19 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари мазкур вазирлик қароргоҳига ташриф буюрдилар.

🕋 Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа жаноблари ҳамда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан ўзаро мулоқот бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
👍7
Нафс офати

"Худбинлик кўзга тақилган ойнага ўхшайди. Бу кўзлар қаерга қарамасин ўзидан бошқа ҳеч кимни кўрмайди."

Мавлоно Румий (қуддиса сирруҳу)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍10😢2
Инсоннинг саодатга сабаб бўлувчи омиллар:

1 Солиҳ амал: “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.” Наҳл cураcи, 97-оят.

2.Яхши аёл: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» Фурқон cураcи, 74-оят.

3.Кенг уй: Ҳадис: “Эй Аллоҳ, мен учун ховлимни кенг қилгин”.

4. Ҳалол, покиза қалб: Ҳадис: “Аллоҳ покдир, покликни севар”.

5. Чиройли хулқ ва инсонларнинг меҳрини қозониш: “ Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди”. Марям cураcи, 31-оят.

6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш: “Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар.”» Фурқон cураcи, 67-оят.

7. “Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. ” Исро cураcи, 29-оят.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍10
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Диққат! Қалб ҳаловатини излаганларга.

Шаҳватлардан бир шаҳватни тарк этиш, қалбга бир йиллик сиёму қиёмдан кўра фойдалидир.

Абу Сулаймон Дороний
-----

Шаҳватлар кўп. Мол-дунёга, мансабга, обрўга, шуҳратга, аёлларга..

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍12
Таҳоратнинг инсон саломатлигига фойдаси - бошга масҳ тортиш

Бошга масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан бири қилиб белгиланишида кўп ҳикматлар бор. Қўл бармоқларини ҳўллаб масҳ тортганда бошдаги томирлар кенгайиб, оғриқлар йўқолади. Киши ўзида хотиржамлик ва роҳатни ҳис қилади.

Бош оғриғининг 95 фоизида айнан бошдаги томирларнинг сиқилиши туфайли оғриқ пайдо бўлади. Бошга ва гарданга масҳ тортиш билан қон айланиши, асаб тизими фаолияти яхшиланади. Бош оғриғи йўқолади. Ғазабланиб турган ҳар қандай киши таҳорат олгач, ҳовуридан тушади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ғазаб шайтондандир. Шайтон оловдан яралган. Олов сув билан ўчади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат олсин”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍10
#ТАЪЗИЯ
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакили ўринбосари Ботирхон домла Рўзиевнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин! Охиратлари обод бўлсин! Фарзандлари ва барча яқинларига чиройли сабр берсин!

🟢Жаноза бугун соат 16:00га Фориш тумани Юқори Ухум қишлоғида ўқилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
imon.uz     👉 | @imonuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢7👍4
Бир киши қўй боқувчи чўпоннинг олдидан ўтаётиб:

"Эй чўпон! Сенинг илминг борми?" деган эди, чўпон: "Менда беш сўз бор, агар сен ҳам бешта қўшсанг илмимни мукаммал қилиб оламан", деб жавоб берди. Ҳалиги киши: "Ўзи қандай илминг борки, мен унга қўшсам!" деса, чўпон:
"Эй ҳожам!
Биринчиси: рост сўз турганда ёлғон гапирмайман.
Иккинчиси: ҳалол нарса турганда ҳаром ишлатмайман.
Учинчиси: Ўзимда айб бўла туриб, одамлар айбини зикр қилмайман.
Тўртинчиси: Аллоҳ мени кўриб турганига қаноат ҳосил қилгач, У Зотга осийлик қилмайман.
Бешинчиси: Менга етарли неъмат бўла туриб, нонкўрлик қилмайман", деб жавоб берди.

Шунда ҳалиги киши: "Сен ўзингда аввалгилар ва кейингиларнинг илмини мужассам қилибсан! Сен ўзингдаги ана шу сўзларга амал қилишда бардавом бўл, унга қўшимча қилишнинг ҳожати йўқ экан", деди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍14
imon.uz pinned a photo
ШИРКНИНГ ТАНИЛГАН ТУРЛАРИ

1. Ибодатда ширк келтириш.

«Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, сoлиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига ҳеч кимн шерик қилмасин», дейилган (Каҳф сураси, 110-оят).

2. Дуода ширк келтириш.

«Сен: «Албатта, мен фақат ўз Роббимга илтижо қилурман ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман деб айт» (Жин сураси, 20-оят).

3. Роббликда ширк келтириш.

«...ва ўз Роббимизга ҳеч кимни ширк келтирмасмиз», дейилган (Жин сураси, 2-оят).

4. Ҳукмда ширк келтириш.

«Уларга Ундан ўзга валий йўкдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дейилган (Каҳф сураси, 26-оят).

5. Мулк ва султондаги ширк келтириш.

«Сен: «Фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва хорликдан қутқарувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дегин», дейилган (Исро сураси, 111-оят).

6. Халқ(яратиш)даги ширк келтириш.

«Сен: «Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи, улар ерда нимани яратдилар?! Ёки уларнинг осмонларда иштироклари борми?!» деб айт» (Фотир сураси, 40-оят).

7. Итоатда ширк келтириш.

«Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар», дейилган (Анъом сураси, 121-оят).

8. Ташриъдаги ширк келтириш.

«Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми»?! дейилган (Шуро сураси, 21-oят).

«Руҳий тарбия» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍7