imon.uz
4.62K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
БИЛАСИЗМИ?

Тавбахатолар чўлғаб олган пайтдаги нажот кемасидир.
Тавба – ёмонликлар босим қилган пайтдаги омонлик ускунасидир.
Тавба – ҳавои нафс адаштира бошлаган пайтдаги йўналишни тўғрилайдиган нарсадир.
Тавба – тойилишлар чарчатган пайтда Аллоҳнинг мустаҳкам арқонидир.
Тавба – шаҳватлар йўлдан тойдирганда тўғри йўлга солувчидир.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
МУҲАББАТ

Бир жангда буюк қўмондон Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳунинг бошидан дубулға тушиб кетди. Жанг асносида бўлсада Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу отдан тушиб ўзини душманлар орасига отди ва эмаклаб дубулғани қидиришга тушди. Уни топиб бошига қўйиб хотиржам бўлиб сўнг жангни давом эттирди.

Бунинг сабаби сўралганда Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу:
"У дубулғада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бир нечта сочлари бор эди. Уни кофирлар топтамасин деб хавотир олдим", деган эди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлинглар! Ўша нарса қалбдир" дедилар.

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#ТАФАККУР

Ижтимоий тармоқлардан бироз узоқлашишни тажриба қилиб кўринглар. Уни ичидаги нарсаларни ўтказиб юбормаганингиз аниқ, лекин ундан ташқаридаги ҳаётда кўп нарсаларни ўтказиб юборгансиз.
– Ўзингиз сезмаган ҳолда ота онангиз кексайиб қолишган.
– Ўғилларингиз ва қизларингиз тарбиясида камчиликка йўл қўйгансиз.
– Эътиборсиз бўлганингиз учун атрофингиздан дўстларингиз сизни тарк қилишган.
– Кўп фурсатлар зое бўлган, билмаган ҳолингизда қимматбаҳо вақтни қўлдан бой бергансиз.
– Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон тиловати, ота оналар билан бирга ўтириш, фарзандларга эътибор ва кузатиш, азонни эшитгач уни такрорлаб туриш, саҳар пайтидаги истиғфор, ҳар намоз сўнгидан кейин ўтириб дуо қилиш, пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш ва шу каби хайрли ишлардан бебаҳра қолгансиз.

Нима учун ижтимоий тармоққа кириш текин ёки жуда арзонлиги (бепул вай- фай, бонус мегабайтлар) ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?! Содда қилиб айтадиган бўлсак, товарга пул тўламаяпсизми, демак сиз ўзингиз товарсиз!

(Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
​“Кимки Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди. Ким Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилса, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас”

Умар розияллоҳу анҳу

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ҳадиси шарифларни инкор қилувчилар

Бутун ислом умматининг ижмоъси, иттифоқи шуки, Қуръони каримдан кейинги диннинг энг катта манбаси ҳадиси шарифлардир. Бунга ислом уламоларининг барчаси, барча мазҳаб олимлари, ҳақ мазҳаблар ҳам, ботил мазҳаблар ҳам ижмоъ қилганлар. Бироқ, замонлар ўтиши билан, ХХ асрнинг бошларига келиб, ғарбнинг таъсири кенгайиб кетганидан сўнг, мусулмонлар давлатларидаги айрим имони заиф мусулмонларга ҳам уларнинг таъсири сезила бошлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Бир вақтнинг ўзида айтилган «уч талоқ»нинг ШАРЪИЙ ҲУКМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимЎзбек халқи орасида никоҳ риштасининг уч талоқ билан бузилиши оила аъзолари учун уятли айб ва ор саналиши ҳеч кимга сир эмас. Халқимизнинг диний илмлардан хабари йўқ, фиқҳий тушунчалари мукаммал шаклланмаган қуйи қатлами орасида ҳам мабодо “фалончи аёлини уч талоқ қилибди”, деган гап бўлиб қолса, бу катта бир оилавий мусибат сифатида қабул қилиниб келган. Чунки, уч талоқ билан мусулмон оиласининг дарз кетиши турган гап, қайта тикланмас бўлиши турган гап.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ЎЗИНИ БИЛМАСЛИККА ОЛИШ

Ғазаби келган пайтда ўзини билмасликка олиш – зийракликдир.

Қийинчилик вақтида ўзини билмасликка олиш – қатъиятлиликдир.

Ёмонлик қилинган вақтда ўзини билмасликка олиш – оқилликдир.

Тўғри насиҳат қилинган вақтда ўзини билмасликка олиш – кибрдир.

* Эътибор беринг, сиз қачон ўзингизни билмасликка оласиз?

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Фотиҳа сурасини кўп ўқишга одатланинг

Аҳмад Ийса Маъсаровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фотиҳа сураси турли касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Хонадонларингизни Фотиҳа сурасини ўқиш билан муаттар ҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг! Муҳими – такрор, такрор ва бардавом ўқинг!".

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Тўрт нарса саодатдандир:

1. Солиҳа аёл.
2. Кенг уй.
3. Солиҳ қўшни.
4. Қулай маркаб.

Имом Байҳақий ривояти.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Биласизми?

Мадинаи Мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларида 4 та эшик бўлиб, уларнинг ўз номлари бор.

1. Жанубий эшик - Товба эшиги

2. Шимолий эшик - Таҳажжуд эшиги

3. Шарқий эшик - Фотима эшиги

4. Ғарбий эшик - Набий эшиги ёки элчилар эшиги деб номланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Албатта шайтон душмандир

Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳ-келишувсиз, шафқатсиз урушдан огоҳ этади.Абу Ҳурайра (р.а.) ривоятларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: «Бани Одамнинг ҳаммаси туғилган пайтда икки ёнига шайтон икки бармоғини ниқтайди. Магар Исо ибн Марямга ниқтамоқчи бўлганда, бармоғи йўргакка тегади».
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Аллоҳ сизлар учун ризқни тақсимлагани каби хулқларингизни ҳам ўзаро тақсим этди. Аллоҳ мол-дунёни Ўзи суйган ва суймаган бандаларига ҳам беради. Лекин иймонни фақат суйган бандасигагина ато этади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Мусибат

Шуройҳ роҳимаҳуллоҳ айтар эдиларки: - “Агар мен мусибатга чалинсам тўрт марта Аллоҳга ҳамд айтаман:
1. Бундан катта мусибат бўлмагани учун
2. Унга сабр қилиш билан ризқлантиргани учун
3. Бу балодан савоб тилаб истиржо айтганим учун
4. Уни динимдаги фитна қилмагани учун”.

"Сияр аъламун нубала"

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Нишонга урилган гаплар: “Иши юришмаган одамгина ҳасад қилади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

Эй Роббим! Бизни ҳисоб қилинмасдан ва азобга йўлиқмасдан Жаннатингга кирувчи бандаларингдан қилгин, омин!

*
Момақалдироқ гумбурлаганда, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Раҳматининг овози шунчалик бўлса, азобининг овози қандай экан?!» дедилар.

*

Учта нарса сиздан пул талаб қилмайди:

Инсонларнинг юзига табассум билан боқиш.
Инсонларнинг орасида саломни кенг ёйиш.
Ёқимли сўз.
“Ховатир роқия журнали”

*
Ноқис одамгина ичиқоралик қилади.
Иши юришмаган одамгина ҳасад қилади.
Мунофиқ одам ғийбат қилади.
Заиф одамгина фитна чиқаради.
Бекорчи, ичи бўш одамгина сафсата сотиб, маҳмадоналик қилади.
*
Муваффақиятсизликка учраганлар икки қисмга бўлинади:

Бирор иш қилмай, фақат ўйлайдиганлар.
Ҳеч ўйламасдан иш қиладиганлар.

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 19 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари мазкур вазирлик қароргоҳига ташриф буюрдилар.

🕋 Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа жаноблари ҳамда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан ўзаро мулоқот бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Нафс офати

"Худбинлик кўзга тақилган ойнага ўхшайди. Бу кўзлар қаерга қарамасин ўзидан бошқа ҳеч кимни кўрмайди."

Мавлоно Румий (қуддиса сирруҳу)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Инсоннинг саодатга сабаб бўлувчи омиллар:

1 Солиҳ амал: “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.” Наҳл cураcи, 97-оят.

2.Яхши аёл: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» Фурқон cураcи, 74-оят.

3.Кенг уй: Ҳадис: “Эй Аллоҳ, мен учун ховлимни кенг қилгин”.

4. Ҳалол, покиза қалб: Ҳадис: “Аллоҳ покдир, покликни севар”.

5. Чиройли хулқ ва инсонларнинг меҳрини қозониш: “ Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди”. Марям cураcи, 31-оят.

6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш: “Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар.”» Фурқон cураcи, 67-оят.

7. “Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. ” Исро cураcи, 29-оят.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Диққат! Қалб ҳаловатини излаганларга.

Шаҳватлардан бир шаҳватни тарк этиш, қалбга бир йиллик сиёму қиёмдан кўра фойдалидир.

Абу Сулаймон Дороний
-----

Шаҳватлар кўп. Мол-дунёга, мансабга, обрўга, шуҳратга, аёлларга..

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz