imon.uz
4.52K subscribers
9.16K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен шундай бир кишиларга ҳамроҳ бўлдимки, улар тун зулматини Роббиларига сажда ва қиёмда ўтказардилар. Бир бор рукуъда, бир бор саждада ёшлари ёноқларини юварди. Дўзахдан озод бўлишларини сўраб Роббиларига муножот қилишарди. Тонг чарчоғи ҳам уларга малол келмасди.

Уларнинг бу амалларида эргашган ва нафси учун нафсидан рози бўлмаган* кишига Аллоҳ раҳмат назари ила боқсин! Ҳали унинг амали қусурли ва иши тарозига енгилдир. Чунки бир кун дунё ўз аҳлидан кетади ва амаллар эгаларига қайтарилади**".

Шуларни дедиларда, Ҳасан йиғлаб юбордилар. Кўз ёши соқолларини ҳўл қилиб ташлади, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!
----

Изоҳ:
*Амали камлиги учун ўзидан рози бўлмаган.
**Дунё ҳаёти тугайди ва Қиёматда ҳисоб қилинган амаллар риё, ужб, сумъа, зулм каби разолатлари туфайли эгаларига қайтариб берилади. Яъни, у амаллар бекор бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уламоларни камситишнинг оқибати – аянчлидир!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»
, дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман
! 🤲

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! САЛАВОТ АЙТИНГ

«Биз Сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик ...» деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.

“Аввалги Пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар Пайғамбар қилиб юборилганман” деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин.

САЛАВОТ АЙТИНГ! АЛЛОҲ ТАОЛО ВА ФАРИШТАЛАР ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТАДИЛАР.

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!», (Аҳзоб сураси, 56-оят).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ! БАХИЛ БЎЛМАЙСИЗ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг олдида зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаса, бурни ерга ишқалансин”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ! ДУОИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛАДИ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАФОАТЛАРИГА ЭРИШАСИЗ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ЯҚИН БЎЛАСИЗ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ! АЛЛОҲ ТАОЛО ГУНОҲИНГИЗНИ МАҒФИРАТ ЭТАДИ, ДАРАЖАНГИЗНИ КЎТАРАДИ.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СИЗНИ ЭШИТАДИЛАР.

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

САЛАВОТ АЙТИНГ! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.

САЛАВОТ АЙТИНГ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.

САЛАВОТ АЙТИНГ! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.

САЛАВОТ АЙТИНГ! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.

САЛАВОТ АЙТИНГ! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда

САЛАВОТ АЙТИНГ! Уйқуга ётишдан олдин.

САЛАВОТ АЙТИНГ! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Масжидларни обод этувчиларга Аллоҳнинг азоби етмагай

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилади: "Ер аҳлига азоб беришга чоғланаман. Агар Менинг уйларим (мас­жидлар)ни обод қилувчиларни, Менинг йўлимда яхши кўрувчиларни ва саҳар чоғида истиғфор айтувчиларни кўрсам, азобимни улардан даф этаман".

(Имом Байҳақий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҒИЙБАТЧИГА ЖАВОБ!

Бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг олдиларига келиб: "Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Ҳасан Басрий ҳазратлари:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию, бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.

“Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Зикрнинг 33 фойдаси (1-қисм)

1. Аллоҳ таолога яқинлаштиради;
2. шайтонни қувади;
3. қалбдан ғам-қайғуни кетказади,
4. қувонч, хотиржамлик, кенглик бахш этади;
5. вужудга ва юракка қувват беради;
6. юзни, қалбни нурлантиради;
7. ризқни кенгайтиради;
8. инсон сиймосини ҳайбатли, ёқимли қилади;
9. илоҳий муҳаббатга сазовор этади;
10. Аллоҳ таолодан қўрқувни орттиради;
11. Аллоҳ таолонинг ҳам зокир бандасини эслашига васила бўлади;
12. қалбни ғафлатдан уйғотади, гуноҳнинг кирларидан тозалайди, жилолантиради;
13. сакинат ва раҳмат ёғилишига, зокирни фаришталар қуршашига сабаб бўлади;
14. тилни ғийбат, чақимчилик, ёлғон, фаҳш ва бекорчи сўзлардан сақлайди;
15. қиёмат кунида бандани пушаймонликдан қутқаради;
16. зикр ибодатларнинг энг устуни, афзали бўлиш билан бирга, энг осони ҳамдир;
17. Аллоҳ таолони зикр этишда давомлилик билан банда дунё ва охиратда Аллоҳни унутиш сабабли келадиган бадбахтликдан омон бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Мўъминнинг зиндони ва кофирнинг жаннати!

Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий қозилар қозиси мансабига ўтирди. Бир куни у қозиликка ҳашаматли жамоа билан, гўзал кўринишда йўлга тушди. Ўшандаги унинг мавқесини бугунги кундаги адлия вазири ва олий судга тенглаштирса бўлади. Шу пайт йўлда унинг жамоаси олдини мой сотадиган бир фақир яҳудий тўсди. Унинг кийимлари мойга беланган, жулдур кийим эди. Яҳудий ибн Ҳажарнинг отини жиловидан тутиб деди:- Эй шайхул ислом! Сен Набиййимиз: «Дунё мўъминнинг зиндони, кофирнинг эса жаннатидир!», деганлар дейсан.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Қийинчилик етган инсоннинг мол-мулкини ҳаддан зиёд паст нархда олманг!

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

“(Эй, инсон!) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)”

(Исро сураси 36-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ота — ҳаёт мадрасаси ва ибрат мактаби

Бир мамлакат подшоҳи аскарларига юртдаги кексаларни ўлдиришга амр қилди. Бир йигит отасини жуда яхши кўрар эди. Подшоҳнинг буйруғини эшитгач отасини уйнинг остидаги ҳеч ким билмайдиган хонага яшириб қўйди. Аскарлар келиб уйни тин-тув қилиб, ҳеч кимни топа олмадилар. Орадан бир неча кун ўтиб, подшоҳ жосус ва хоинлар ёрдамида ўша уйда отахоннинг яшириб қўйилганини билиб қолди. Подшоҳ отасини яширган ўғилни қамоққа қамаш, отахонни қатл қилишдан олдин ўғилни синаб кўришга қарор қилди ва аскар юборди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Агар сен вақтинг ва ишингда барака бўлишини хоҳласанг тиқилинч фурсатларинг орасида Қуръон ўқишга ҳам фурсатни белгилаб қўй!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бекор кетган вақт

Кичкина ўғлимнинг кеча кечқурундан бери мазаси йўқ. Ишдан келсам, ҳамон аҳволи ўзгармаган, бирор натижа сезилмайди. Уни шифохонага олиб боришга қарор қилдим. У ерда навбат кутаётганлар кўп, бир соатдан мўлроқ вақт қолиб кетишим аниқ эди. Ҳамма қатори навбат олдим.Ҳар хил қиёфалар... Уларнинг ичида ёшлар ҳам, қарилар ҳам бор. Ўтирганларга кўз югуртира бошладим. Баъзилар аллақандай китобларни қизиқиш билан ўқир, яна баъзилари кўзини юмганча нималарнидир ўйлар, яна бировлари атрофдагиларнинг ҳаракатини бирма-бир кўздан кечириб, ўзларича баҳо бериб ўтирар эди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Зикрнинг 33 фойдаси (2-қисм)

18. Зикрдан бошқа ҳар вақт ва ҳар жойда қилинадиган бошқа ибодат йўқ;
19. зикр шукрнинг бошидир;
20. қалб қаттиқлигини кетказади;
21. Аллоҳнинг изни ила неъматларни чақиради, азобларни даф этади;
22. Аллоҳ таоло фаришталарга зокир бандалари билан мақтанади;
23. давомли зикр қайтариш нафл ибодат ўрнига ўтади;
24. бошқа ибодатларга катта ёрдамчи бўлади;
25. қалбдан барча дунёвий қўрқувларни кетказади;
26. олдинроқ қилишга тоқати етмаган ишларни бажариши учун бандага куч беради;
27. зокирнинг содиқлар билан бирга тирилишига умид қилинади;
28. банда билан жаҳаннам ўртасида девор бўлади;
29. қийинни осонлаштиради, фақирни бой қилади;
30. фаришталар зокир учун истиғфор айтишади;
31. Аллоҳни кўп зикр қилиш мунофиқликдан муҳофазаланишдир;
32. ҳеч бир солиҳ амалда бўлмаган лаззати ва тоти бор;
33. уй, кўча-кўйда зикрни кўп қилиш банданинг қиёматда гувоҳларини кўпайтиради. Чунки ер юзи у кунда зокирга шоҳидлик беради.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Қалб қотишининг сабабларидан...

Ибн Уқайл роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Эй қалбида қаттиқликни ҳис қиладиган кимса, аҳдга вафо қилмасликдан огоҳ бўл! Чунки Аллоҳ таоло:
"Аҳд-паймонларини бузганлари сабабли Биз уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилиб қўйдик" деб айтган.
(Моида сураси, 13-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Барака недир?!

У Аллоҳ таолонинг яширин қўшинларидан биридир. Уни бандаларидан хоҳлаганига юборади. Агар у мол-мулкка тушса, уни кўпайтиради. Фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Жисмга тушса қувватга киради. Вақтга тушса узаяди. Ва қалбга тушса фараҳ-севинчга тўлади.

Шайх Али Тантовий

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҒИЙБАТНИ ҲАРОМ ҚИЛГАН ОЯТ

Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан баъзингиз баъзингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўлик ҳолдаги биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Бас, ундан нафратланасизлар-ку!» Ҳужурот сураси, 12-оят.

Ҳикоя. «Маъолимут-танзил» тафсирида бу оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида шундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай одатлари бор эди: ғазот ёки сафарга чиқсалар, икки бой билан бирга уларга хизмат қилиши учун бир
муҳтожни ҳам қўшиб жўнатар эдилар. Бу муҳтож киши улардан олдинроқ юриб, бир жойга тушиб, уларнинг еб-ичадиган нарсаларини тайёрлаб турар эди. Чунончи,
Салмон Форсий розияллоҳу анҳуни (муҳтож бўлгани боис) бир сафарда икки бойга қўшиб жўнатдилар. У киши бир манзилга олдинроқ бориб тушдилар, лекин кўзлари кетиб, бояги икковига ейиш учун ҳеч нарса тайёрламай ухлаб қолдилар. Улар келиб:
«Ҳеч нарса тайёрламадингми?» дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу: «Йўқ. Кўзим илинибди, яъни ухлаб қолибман», дедилар. Иккови: «Бор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга бирор таом сўраб кел», дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу бориб, бўлган воқеани айтсалар,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Усоманинг олдига бор, агар ортиқча таоми бўлса, сенга берсин», дедилар. Салмон розияллоҳу анҳу Усома розияллоҳу анҳунинг ёнига бориб, у кишидан нарса сўраса, у киши: «Менда ҳам ҳеч нарса йўқ», деб қуруқ қайтардилар. Салмон розияллоҳу анҳу бу гапни икки шеригига етказган эди, улар: «Усомада таом бор, лекин у бахиллик қилибди», дейишди. Улар Салмон розияллоҳу анҳуни Яна бошқа саҳобийларнинг ёнига жўнатишди. Салмон розияллоҳу анҳу улардан ҳам бирор егулик топа олмай қайтган эди, иккови: «Сени тошиб турган қудуққа жўнатсак, ўшанинг суви ҳам қуриб қолади», деб масхара қилишди. Шундан сўнг икки бой Усома розияллоҳу анҳуни текширгани чиқишган эди, йўлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Нима бўлди Оғизларингда гўштнинг қизиллигини кўряпман», дедилар. Улар: «Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, бугун биз умуман гўшт емадик», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар ҳозир Усома билан Салмоннинг гўштини едиларингиз», деб танбеҳ қилдилар. Икковининг ана шу ғийбати сабаб бўлиб, Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом орқали юқоридаги оятни нозил қилди.

Эслатма. Оят ва ҳадисларда ғийбат қилишнинг гўшт ейишга ўхшатилишига икки сабаб бор. Биринчидан, бировнинг гўштини ейиш билан у ниҳоятда хорланган бўлади. Худди шунингдек, ғийбат қилишда ҳам одамнинг обрўсини тўкиб, уни хорлаш бор. Демак, ғийбат қилинган киши гўёки гўшти еб хорланган киши каби бўлар экан. Шунинг учун ғийбат қилиш гўшт ейишга ўхшатилган. Бу ташбеҳни (ўхшатишни) Аллоҳ таолонинг Ўзи зикр қилган. Иккинчидан, одам ёки ўлимтикнинг гўштини ейишдан ҳар қандай кишининг табиати жирканади. Ғийбат қилиш ҳам худди шундай жирканч нарсадир. Шунинг учун ҳар бир одам тилини ҳам, нафсини ҳам ғийбатдан тиймоғи лозим.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИБОДАТДА РИЁГА БЕРИЛГАНЛАРГА МУНОСАБАТЛАРИ

⚡️Умра зиёратидан қайтган айримлар хайрли ишларда ибрат бўлиш ўрнига кутиб олишдаги исрофлар: энг қимматбаҳо автоуловларда юриш, от ё туяга миниш, кўча бошидан поёндозлар солиш, маросимни тўйга, баъзан эса Худо кечирсин, шоуга айлантириш кабиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Муносабат билдирдилар.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳ дедилар

“Олти ўринда беписандлик кўриб, таҳқирланадиган бўлсангиз, фақат ўзларингизни маломат қилаверинглар:
1. Чақирилмаган зиёфатга борган киши. (Яъни, у ерда беписандлик кўрса ўзидан кўрсин, чунки чақирилмаган меҳмон).
2. Бахил, хасисдан фазлу марҳамат кутувчи киши.
3. Икки кишининг суҳбатига уларнинг рухсатисиз кирувчи, аралашувчи киши.
4. Қадрланмаган, ҳурматланмаган раҳбар киши.
5. Унинг аҳли бўлмаган, ўзининг ўрни бўлмаган мажлисда ўтирган киши.
6. Унга қулоқ осмайдиган, унга рағбат қилмайдиган кишига сўзловчи киши.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ХУШБЎЙЛИК

Ҳиди билиниб турадиган, аммо ранги кўринмайдиган хушбўй нарса эркакларникидир
(эркакларнинг упа-элик кабиларни суриши жоиз эмас).

Ранги кўриниб турадиган, ҳиди билинмайдиган хушбўйлик (хино) аёлларникидир.

(Аёлларнинг ҳар томонга анқиб турадиган ўткир ҳидли атир ва шунга ўхшаш нарсалардан фойдаланиши яхши эмас. Чунки хушбўй ҳид бегона эркаклар эътиборини жалб қилади ва уларда шаҳвоний ҳис-туйғу уйғотади.)

"Жавомиъул калим" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz