Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
☝️ “Бахил етти нарсанинг биридан холи эмас:
▪️1. Вафотидан сўнг Аллоҳ буюрмаган нарсаларга сарф этувчи киши молу дунёсига меросхўр бўлади.
▪️2. Ёки Аллоҳ таолонинг амри билан унинг ўзини хўрлаб, моли тортиб олинади ë мусодара қилинади.
▪️3. Ёки шаҳвати сабабли зое кетадиган жойларга молини сарф қилади.
▪️4. Ёки хароб ерга иморат солиш фикри туғилиб, шу орқали молини совуради.
▪️5. Ёки молининг чўкиб кетиши, ёниши, ўғирланиши каби кулфатлардан бири етади.
▪️6. Ёки сурункали касалликка чалиниб, уни даволашга молларини сарф қилади.
▪️7. Ёки мол-дунёсини бирор жойга ўзи яшириб, сўнг уни топа олмайди”.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ
– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.
– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.
– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.
– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».
Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб оёқ кийимини ечиб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.
– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.
– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.
– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».
Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».
Бу дуонинг ўқигандан сўнг ўзи хуш ва дўст тутган маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».

БАХИЛНИНГ ЗИЁФАТИ
Бир бахил Басра шаҳрида ўзидан ҳам ғоят ўткир бошқа бир бахил борлигини эшитиб, у ерга йўл олди. Мақсади бахиллик бобидаги маҳоратини синаб кўриш эди. Ўша бахилни суриштириб топди. Басралик уни шоду хуррамлик билан кутиб олди.
– Эй биродар, мени излаб кўфадан шунча йўл юриб келибсан, раҳмат. Мен ҳам сени чеккан заҳматингга яраша меҳмон қилай. Энди айтгин-чи, биродар, сенга қандай таом хуш ёқади?
– Ўзингни кўп қийнама, – деди кўфалик, – анчадан бери кўнглим янги сабзи тиларди, шуни топиб келсанг етади.
Басралик бозорга кетди. Сабзифуруш дўконига бориб, уйимда азиз меҳмоним бор, янги сабзи топиб берсанг, деб илтимос қилди.
– Бош устига, – деди сабзифуруш, – Сенга шундай тоза сабзи берайинки, таъми қаймоқдан ҳам лаззатли бўлсин.
Басралик қаймоқ сабзидан лаззатли экан-да, деб ўйланиб қолдида, кейин меҳмон кўнглини айтганидан ҳам зиёдроқ кўтариш ниятида қаймоқ олишга қарор қилди.
– Уйимда азиз меҳмоним бор, – деди у қаймоқфуруш дўконига бориб, – қаймоғингизнинг энг яхшисидан берсангиз.
– Яхшиси ҳам гапми, деди қаймоқфуруш, мен сизга зайтун ёғидан ҳам яхшироғини бераман.
"Тўхта, – деб ўйлади басралик ўз-ўзича, – демак, зайтун ёғи қаймоқдан тотли бўлар экан-да. Шу ёғдан олганим бўлсин!”
У ёғфуруш дўконига борди.
– Жон биродар, - деди у дўкондорга, – уйимга кўфа шаҳридан бир азиз меҳмон келиб қолди, зайтун ёғининг яхшисидан берсанг.
– Яхшиси ҳам гапми, – деди ёғфуруш, – Сенга зайтун ёғининг энг сараси бўлган, зилол сувдай жойидан бераман.
"Демак, зилол сув зайтун ёғидан ҳам афзал экан-да", деб ўйлади басралик ва ҳовлиқиб уйига қайтди. Ичкаридан катта шокосани олиб чиқиб, ариқдан зилол сувга тўлдирди ва виқор билан меҳмоннинг олдига олиб кирди.
– Мана, биродар, – деди у меҳмонга, – Басранинг бозорини ахтариб-ахтариб, бундан яхшироқ нарса топа олмадим.
Кўфалик косадаги сувга қаради. Басралик эса бу орада бозорда бошидан кечирганларини бирма бир айтиб берди. Кўфалик бахил унинг қўлини ўпиб, мендан ўткирроқ экансан, деб унга тан берди.

ЭСЛАТМА ВА ПАНДУ НАСИҲАТ ҲАҚИДА
▪️ Аллоҳ таоло айтди:
(Эй Муҳаммад!) (Бу оятлардан) албатта, ақл эгаларигина эслатма олурлар (Раъд сураси, 19-оят).
▪️ Аллоҳ таоло айтди:
Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар (Зумар сураси, 9-оят).
(Аллоҳдан) қўрқадиган киши эслатма олар (Аъло сураси, 10-оят).
▪️ Аллоҳ таоло айтди:
Уларга (Қуръон билан) насиҳат қилинса, насиҳатни олмаслар (Соффoт сураси, 13-оят).
▪️Панду насиҳат ва эслатма гуноҳлардан қайтишликни ҳосил қилади.
"Шажаратул маориф" китобидан.

#нодир_асллар
МЎМИННИНГ МЎМИНДАГИ ҲАҚИ ОЛТИ ХИСЛАТДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким жаноза намоз ўқиса, унга бир қийрот. Ким унинг ишидан фориғ бўлгунча эргашиб борса, унга икки қийрот. Иккисидан бири ёки иккисидан кичиги Уҳуд кабидир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Муслим, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Байҳақий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.
Абу Абдуллоҳ айтади: Бизнинг билишимизча, қийрот мисқолнинг олтидан биридир. Ўша вақтдаги қавмларда шундай бўлган. Биз тарафларда, асримизда ўзгариб кетди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган (хабар)да у зот айтадилар: «Мусулмон учун мусулмоннинг зиммасида олти хислат бор: чақирса, ижобат қилади. Йўлиқса, салом беради. Бемор бўлса, қўргани боради. Вафот этса, жанозасини ўқийди. Насиҳат сўраса, насиҳат қилади. Акса урса, ташмит айтади».
Қийротни зикр қилиниши, унга жаноза намозини ўқилгани олтидан бир ҳақини адо этилганини сенга билдиради. Аммо иккинчи қийрот эса дафнни ёки дафн этилгунча кутиб тургани учундир. Бу унинг фойдасига бўладиган насиҳатдандир. У эса олти хислатдан биридир. Яна насиҳатга оид нарсалардан бири у ҳозирда ҳам, ғойибда ҳам бир хил ҳолатда бўлиши лозим.
Ҳаким ТЕРМИЗИЙ

Устоз жабри...
Мағриб томонда бир муаллимни кўрдим: юзи буришган, сўзи аччиқ, дилозор, гадойтабиат. Бир синф бола унга ишониб топширилган. Гоҳ уларнинг оппоқ юзига шапалоқ урар, гоҳ нозик оёқларига кишан соларди. Муаллимнинг ишидан воқиф бўлган ота-оналар уни мактабдан ҳайдашди. Ўрнига содда, солиҳ кишини қўйишди. Янги устоз заруратсиз сўз очмас, мулойим эди. Беозор ва ювошлиги туфайли ўқувчилар ундан қўрқмай қўйишди. Шўхликлари тутиб, безорилик қила бошлашди.
Икки ҳафтадан сўнг мактаб ёнидан ўтдим. Аввалги ўқитувчи ўз ўрнига қайтарилибди, эшитиб хафа бўлдим. Жаҳон кўрган бир киши кулиб деди:
📝Подшоҳ ўғлини берди мактабга,
Кумушдан тахтасин солиб қўйнига.
Тахта бошига ёзилган олтиндан:
“Устоз жабри яхши ота меҳридан”.

Саъдий Шерозий, “Гулистон”.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Ўтганлар ҳақига Қуръон оятларини ёддан ўқиганда таҳоратли бўлиш керакми?
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Ўтганлар ҳақига Қуръон оятларини ёддан ўқиганда таҳоратли бўлиш керакми?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларни камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади ”, дедилар ”. Абу Довуд ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
••┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини турғизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир”, дедилар.
Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини турғизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир”, дедилар.
Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ФАРЗАНДЛАРНИНГ ГУНОҲЛАРИГА ОТА-ОНАЛАР ШЕРИКМИЛАР?
Номаи аъмол ёзишда ёш белги эмас, балки балоғатга етганлик белгидур. Ўғил болаларни балоғатга етиши эҳтилом бўлиш билан яъни тушда булғаниш билан бўлади. Қиз болаларнинг балоғатга етганликлари ҳайз кўриш билан бўлади. Ана шу муддатдан бошлаб номаи аъмолга уларнинг ҳам қилган савобу гуноҳлари ёзилишни бошлайди. Шариат буюрган амалларни қилишга мажбуриятлари ишга тушади. Намоз ўқиб рўза тутишлари ва бошқа ибодатларни адо этишлари фарзи-фарз, вожиби-вожиб, суннати-суннат бўлади ва ҳоказо. Демак бу ерда ёш асосий омил эмас, асосий омил балоғатга етганликдур. Кўпинча юртларда ёш билан чегаралаб қўйиш ўзларини ўша вақтдаги одамларига қараб бўлган, мисол учун қизларга 9 ёшдан, ўғил болаларга 12 ёшдан деган нарса тарқалган кўпчиликни ичида, лекин бу бир тахминий ҳолат бўлади. Аслида балоғатга етиш билан инсон мукаллаф бўлади ва балоғатга етиш аввалги айтиб ўтганимиздек ўғил болаларда эҳтилом бўлиши билан, қизларда ҳайз кўриш билан бўлади. Энди фарзандлар тарафидан гуноҳ содир этилган бўлса, ота-оналар уларга тарбия бермасдан ўз масъулиятларини адо этмасдан гуноҳларига рози бўлиб қараб турганликлари маъносида албатта масъул бўладилар. Лекин фарзанд бир ишни қилсаю, ота-она тарбияни қилиб ўзини масъулиятидаги ҳамма нарсани адо этиб қўйган бўлса, фарзанди отасига билдирмай, онасига билдирмай қилган гуноҳ бўлса, албатта фарзанд ўзи демак гуноҳини жавобини беради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!

#Ҳикмат
АЛЛОҲИМ! МEН БИЛАН ГАПЛАШ
Кунларнинг бирида, бир одам қўлларини осмонга чўзиб ёлворди:
— Аллоҳим! Мен билан гаплаш!
🕊Айнан ўша пайтда ўша одамнинг боғида бир булбул ўзининг энг сўнгги ашуласини айтаётган эди. Одам булбулга қулоқ солмади, ва ялинишда давом этти:
— Аллоҳим! Мен билан гаплаш!
⛈️Бироздан кейин ҳаво беркиди, момақалдироқ ва чақмоқлар билан бирга шиддатли ёмғир ёға бошлади. Фақат одам тингламади, ва яна ёлворишда давом этди:
— Аллоҳим! Сени кўришимга изн бер!
🌤У бундай ёлвораркан, ёмғир тугади ва қуёш бутун эҳтишоми билан нурларини одамнинг уйигача олиб киришни бошлаган эди. Фақат одам бу манзарага эътибор ҳам бермади. Ҳар куни кўрадиган нарсаси эмасми? Ёлворишда давом этти:
— Менга бир мўъжиза кўрсат Аллоҳим!
👼У бундай ёлвораркан, яқиндаги уйларнинг бирида янги туғилган чақалоқнинг йиғиси қулоғига эшитиларди. Аммо одам буни ҳам фарқлолмади. Қайғудан йиғларди одам:
— Аллоҳим! Жавоб бер менга! Шу ерда эканлигингни менга билдир!
🦋Ўша пайт бир капалак одамнинг қўлига қўнди, лекин у бошқа қўли билан капалакни ҳайдаб юборди. Ва йиглашда давом этди:
— Аллоҳим! Нега менга жавоб бермаяпсан?
- - - - - - -
«Ибратли ҳикоялар китобидан»

Ушбу воқеани ўқиб йиғладим 😢 ва сизларга ҳам илиндим.
Бутун танаси шолга чалинган даъватчилардан бири айтади:
«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.
-Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди!
Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлипти;
Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! -
Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!
-Сенчи?!!
-Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
-Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
-Сен гапира оласан!!
-Сен эшита оласан!!
-Барча неъмат бор сенда!!"
Лаа илааҳа иллаллоҳ
Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!
Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
Туя йиғлаб, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шикоят қилди
Абдуллоҳ ибн Жаъфар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ортларида бир уловга мингашиб кетдик. Шунда менга бир ҳадисни айтдилар, ҳануз уни ҳеч кимга айтганим йўқ.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар, хурмо дарахти панасига ёки бирор мўлжалга етиб боришни яхши кўрардилар.
Бир куни ансорлардан бирининг боғига кирдилар. Олдиларига шовқин солиб, кўзлари ёшланган туя келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни кўриб ачиндилар, кўзлари ёшланди ва елкасини силаб-сийпадилар. Туя тинчланди.
– Бу туянинг эгаси ким? – дедилар.
Ансорлардан бир йигит келиб: “Менинг туям, эй Аллоҳнинг расули!” деди.
– Аллоҳ сени уларнинг хўжайини қилиб яратгани бу ҳайвонлар хусусида Аллоҳдан қўрқмайсанми?! Туя менга шикоят қилди, сен унга дам бермабсан ва уни қийнабсан, – дедилар».
Саҳиҳ ҳадис. Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривояти.

#Сўраган_эдингиз
БАЛИҚҚА ТИЛ БЕРИЛМАГАНИНИНГ ҲИКМАТИ
❓Савол: Аллоҳ таоло ҳар бир ҳайвонга тил ато этган, лекин балиққа тил бермаган, бунинг ҳикмати нима?
❗️Жавоб: Чунки Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, фаришталарни унга сажда қилишга буюрганида, барча фаришталар сажда қилганлар, фақат Иблис сажда қилмаган. Шунда Аллоҳ таоло уни жаннатдан чиқариб ерга туширган. У денгизларга келган ва биринчи бўлиб балиққа дуч келган. Иблис балиққа Одам яратилганини хабар бериб: «У қуруқликдаги ва сувдаги жонзотларни овлайди», деган. Бу хабарни эшитган балиқ атрофдагиларга Одам яратилганини айтиб: «Энди бизга омонлик йўқ экан», дея бошлаган. Шунда Аллоҳ таоло унинг тилини йўқ қилган. «Ҳаммодия»нинг «Ов» бобида «Зоҳирия»дан шундай нақл қилинган.
"Нодир фатволар"дан.

✅ Жиззах вилоятидан Ҳаж сафарига кетган зиёратчиларни кутиб олувчилар диққатига!
✈️ 27 июль куни соат 12:40 да Жидда-Тошкент йўналишида Жиззах вилояти зиёратчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади.
🔵 Унда Жиззах вилоятининг 1,2,3,4,5-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.
❗️ Кутиб олувчилар диққатига!
Ҳожиларни уйларига кузатиш Шароф Рашидов тумани "Қўшчинор" жоме масжиди орқали амалга оширилади.
🚌 Махсус автобуслар зиёратчиларни Жиззах вилоятидаги 🏫 кузатиш марказига етказади.

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.

Абу Зарр розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир гуруҳ асҳоблари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
“Эй Аллоҳнинг Расули, бойлар ажру савобни олиб қўйдилар, чунки бизга ўхшаб намоз ўқишади, рўза тутишади ва яна устига молу дунёларидан садақа қиладилар”, дейишди. Ул зот:
“Аллоҳ сизларга ҳам садақа қиладиган нарсаларни бериб қўймаганми? Ҳар бир тасбеҳ садақа, ҳар бир такбир ҳам садақа, ҳар бир таҳлил ҳам садақа, амри маъруф ҳам садақа, наҳйи мункар ҳам садақа ва ҳар бирингизнинг шаҳватингизда ҳам садақа бор”,дедилар. Шунда одамлар:
“Биронтамиз шаҳватимизни қондирсак ҳам ажр оладими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
“Айтинглар-чи, шу ишни ҳаромдан бажарса, унга гуноҳ бўлармиди? Худди шунингдек, ҳалолдан бажарса, унга ажр бўлади”, дедилар”.
Мусим ривоят қилган.

Қорилик мақоми.
👉 Уни ҳурмат қилиниши Аллоҳни хурмат қилишлик билан баробар.
👉 Ёд олган ояти миқдорича жаннатда мартабаси кўтарилади.
👉 Ота-онасига жаннатда тож кийдирилади.
👉 Қуръон қиёмат куни соҳибини шафоат қилади.
👉 Қуръонни ёдлаб, халолни халол, ҳаромни ҳаром- деб, билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва оиласидан дўзаҳга ҳукм қилинган ўн нафар кишини шафоат қилади.
👉 Қуръонга моҳир киши улуғ, итоаткор малоиклар билан бирга бўлади.
👉 Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бор.
👉 Пайғамбармиз с.а.в. тенгдошларидан унда кўра кўпроқ қуръон ёдлаган саҳобани имомликка тавсия қилганлар.
👉 Пайғамбармиз с.а.в. қабрга қўйишда ҳам қуръондан кўпроқ ёдлаганларини олдинга қўяганлар ва кўмишда қатнашганлар.
👉 Пайғамбармиз с.а.в. қориларни”Умматимнинг энг шарафлиси”- деганлар.
👉 Қорилар Аллоҳнинг хос бандаси.
👉 Умматнинг энг яхшиси деган номга мушарраф бўлиши.

Ҳотамул Асом раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Шошқалоқлик шайтондандир, фақат бешта иш бундан мустасно:
- Меҳмон келганда таом беришга шошилиш
- Вафот этганни кўмишга шошилиш
- Қиз бола вояга етганда турмушга узатишга шошилиш
- Қарзни тўлашга қодир бўлганда эгасига қайтаришга шошилиш
- Гуноҳ қилганда тавбага шошилиш лозим.

Жиззахлик Ҳожилар дастлабки гуруҳи юртимизга қайтиб келди
Жиззахлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Саудия Арабистонидан юртимизга қайтиб келишди. Муқаддас Макка ва Мадина заминидан қайтаётган қутлуғ инсонлар, ҳаж амалларини мукаммал бажариб, дастлабки гуруҳини. Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

БИДЪАТНИНГ ҲУКМИ
1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқ-ойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради.
Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган нарсадан паст ҳамда яҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабига хилоф бўлса, фисқ бўлади.
2. Ибодатдаги бидъат гоҳида ҳаром, гоҳида макруҳ бўлиши мумкин.
Ҳаромига таркидунёчилик, офтобда туриб рўза тутиш ва аёлларга яқинлашмаслик учун ўзини бичиш каби бидъатлар мисол бўлади.
Ибодатдаги макруҳ бидъатга жума хутбасида султонларни зикр қилиш ва масжидларни ортиқча безаш мисол бўлади.
3. Одатлардаги бидъат макруҳ ёки мубоҳ бўлиши мумкин: еб-ичишда исроф қилиш-макруҳ, ейиш ва ичишда лаззатни исташ - мубоҳ.
Бидъатнинг келиб чиқиш сабаблари:
1. Қуръон ва Суннат таълимотларини билмаслик.
2. Шариатнинг нуқсонсиз ва мукаммал эканини тушуниб етмаслик.
3. Куръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларда бир-бирига зидлик йўқлигини тушуниб етмаслик.
4. Суннатнинг аслини ва унинг саҳиҳини билмаслик.
5. Ақлга ҳаддан ташқари ишониб кетиш.
6. Муташобиҳ - бир-бирига ўхшаш ва оддий одам тушуниши қийин бўлган матнларга эргашиб кетиш.
7. Ҳавоий нафсга эргашиш.
8. Урф-одатларни маҳкам ушлаб олиш.
9. Ота-боболарининг қилган ишини диндан деб билиш.
10. Баъзи тақлидчилар мазҳабига маҳкам ёпишиб олиш.
11. Бузуқ тасаввуфга эргашиш.
12. Тушга амал қилиш.
"Руҳий тарбия"китобидан.