imon.uz
4.03K subscribers
10.6K photos
1.82K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
МЎМИН КИШИНИНГ АМАЛИ ҲАБАТА БЎЛИШИДАН ҚЎРҚИШИ ҲАҚИДА

Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй мўминлар, овозларингизни Набий овозларидан баландлатманглар” ояти охиригача нозил бўлганида Собит ибн Қайс уйларида ўтириб: “Мен дўзах аҳлидан эканман”, дедилар ва кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзларини панада олиб юрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муоздан: “Эй Aбу Aмр (яъни, Саъд), Собитга нима бўлди, у касалми?” деб сўрасалар, Саъд: “У юрибди, ҳеч қанақа касали йўқ”, дедилар. Саъд Собитнинг олдиларига бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини айтганларида, Собит розияллоҳу анҳу: “Мана бу оят нозил бўлибди. Биласизларки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан овози энг баландингизман. Шунинг учун мен дўзах аҳлиданман”, дедилар. Саъд бу нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Балки у жаннат аҳлидир”, дедилар.

“Саҳиҳи Муслим” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Хаворижлар даъвоси

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @jizzaxhanafiy
👍5
Аллоҳ таолони зикр қилиш

📿🌱📿🌱📿🌱📿🌱📿🌱📿
Муслим ва Термизийнинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилиш фазл эканлиги.
2. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни фаришталар қуршаб олиши.
3. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни раҳмат ўраб олиши.
4. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларнинг устиларидан сакийна нозил бўлиши.
5. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилиши.
Демак, Аллоҳ таолонинг зикрини жамоат бўлиб ҳам қилиб туриш керак.

“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍7
АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...

Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:


1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.

2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.

3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.

4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.

5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍6😢3
ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍11
Соҳта салафийлар ҳақиқатан ҳам бирми.

Ҳозирги замонамизда соҳта салафийлар томонидан қуйидаги: “Эй биродар нега биз фақатгина Қуръон ва суннатга ва уларда келган саҳиҳ хабарларга эргашмаслигимиз керак”, деяётган даъво гапларини эшитиб қоламиз. Албатта бу гап оддий мусулмонга жудаям ишончли кўриниши мумкин ва умматни бирлашишига олиб борадиган нарсадек туюлиши мумкин. Гўёинки улар айтганлари амалга ошса умуман ихтилоф ва фитна бўлмайдигандек ҳамда уламолар ўртасида ихтилофлар барҳам топадигандек.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
👍7
Ҳаж 2022: Жиззах вилояти биринчи гуруҳ зиёратчилар Мадинага жўнаб кетишди

Айни пайтларда «Ҳаж – 2022» мавсумининг илк зиёратчилари Жиззах вилоятидан Саудия Арабистонига жўнаб кетиш арафасида турибдилар.Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. Барча муборак сафар тараддусида, муқаддас заминга ошиқмоқда. Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишни Аллоҳдан сўраб, хайрли дуолар қилаётган бўлса, уларни кузатишга чиққан яқинлари эса Каъбатуллоҳга бориш уларга ҳам насиб этишини ният қилмоқдалар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
👍10
«БИСМИЛЛАҲ»НИНГ ШАРОФАТИ
Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:

«Аллоҳ Расули дедилар:
- Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деса), шайтон (шерикларига): «Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ» дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда «Бисмиллаҳ...»ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: «Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ».
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам «Бисмиллаҳ...» демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: «Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)».
Муслим ва Абу Довуд ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍11
Аллоҳнинг раҳмати

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

- Ким бир мўминнинг (бошидан) дунёвий ғам-ташвишини аритса, Aллоҳ таъоло унинг (бошидан) Қиёмат кунининг ғамини аритади. Ким қийналган кишига ёрдам берса, Aллоҳ таъоло унга дунё-ю Охиратда енгиллик-ёрдам беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Aллоҳ таъоло унинг ёрдамида бўлади. (Фойдали) илм талабида йўл босган инсонга Aллоҳ таъоло жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Aллоҳ уйлари (масжидлар)дан бирига йиғилиб, Aллоҳ китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига сакинат-ором туширилади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Aллоҳ таъоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Aмали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди. (Яъни, солиҳ амали камлиги боис камолат рутбасида қосир бўлган кимса сабабли насл-насаб олийликка эришмайди. Оталари кўрсатган хизматлар уни кўтариб қўймайди).
Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍9👎1
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҲАЖ ҚИЛИШ САОДАТИ ҲАҚИДА СУҲБАТ ҚИЛДИЛАР

Бугун, 23 июнь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган зиёратчилар билан суҳбат ўтказиб, ҳаж қилиш неъмати ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

🤲 Мулоқот аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, ҳаж сафари муваффақиятли ўтишини тилаб, дуолар қилинди.

🕋 Муфтий ҳазратлари сўзларида Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиш улкан саодат экани, бу улуғ шаҳарларда Расул алайҳиссалом юрганлари, Ислом тарихидаги муҳим воқеалар содир бўлгани, ҳаж улуғ ибодатлиги, бундай шарафга етказаётгани учун Аллоҳ таолога шукрона келтириш, ҳар бир зиёратчи ҳожилик мақомига етишиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

🔸Йиғилиш якунида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов зиёратчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👍4
БОШҚА ДИНДАГИЛАР БИЛАН МУОМАЛА ОДОБИ

Мусулмон шахснинг бошқа дин вакиллари билан алоқаси ҳам ўз динининг таълимотлари асосида бўлади. Бу алоқалар Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларида ўз аксини топган. Ислом самовий динларнинг барчаси асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилади.
Аллоҳ таоло Шууро сурасида марҳамат қилади:

شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحٗا وَٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَمَا وَصَّيۡنَا بِهِۦٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓ أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ

«У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!»
(13-оят).

Ҳа, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга дин юборган Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам Ислом динини юборган. Уларни набий сифатида танлаб олган. Шу билан бирга, Аллоҳ томонидан юборилган мазкур набийларга бир хил фармон ҳам бўлган. Бу фармон «Динни барпо қилинглар, унда тафриқага тушманглар», деган илоҳий амрдир.

— Мусулмон инсон Аллоҳ таоло томонидан юборилган набийларнинг барчасига, уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтириши, улардан бирортасини фарқлаб, четга чиқариб қўймаслиги лозим.

— Мусулмон киши бошқа динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслиги керак, улар билан яхши муомалада бўлиши, муносиб алоқалар ўрнатиши мумкин.

— Мусулмон киши бошқа дин вакилларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақидавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди.

— Мусулмон одам бошқа дин вакиллари билан яхши алоқада бўлади, уларга ҳадялар бериб, улардан ҳадялар олиши мумкин.

— Мусулмон киши бошқа дин вакилларини меҳмон қилиши ва уларга меҳмон бўлиши ҳам жоиз.

— Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бўлган қўшнисига гўзал муомалада бўлади.

— Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бемор бўлганларини кўргани бориши жоиз.

— Мусулмон одам бошқа диндаги танишининг яқин кишиси вафот этганда, таъзияга бориши жоиз.

— Мусулмон инсон мусулмон бўлмаганларнинг ишида ишласа ёки уларни ўз ишида ишлатса бўлади.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан савдо-сотиқ, ижара ва бошқа молиявий муомалаларни олиб бориши жоиз.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан шариат ҳалол қилган доирада ширкатлар тузиши мумкин.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан қарз олди-берди қилиши жоиз.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамларни молиявий ишларда вакил қилиши ёки ўзи уларга вакил бўлиши жоиз.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан омонат олиш ва омонат қўйиш муомаласини қилиши жоиз.

— Мусулмон киши ҳарбий ҳолатда бўлмаган ғайримуслим одамларнинг шариат мухтарам санаган молларига талофат етказиши мумкин эмас.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамларнинг топиб олинган молларига ҳам худди мусулмонларнинг топиб олинган молларига бўлгани каби масъулиятда бўлиши зарур.

“Ижтимоий одоблар” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍5
МЎЪМИН МЎЪМИННИНГ КЎЗГУСИ

“Мўъмин мўъминнинг кўзгусидир”.

Инсон ўз айбини, ноқислигини ойнада қандай кўрса, мўъмин мўъмин биродари учун ҳам шундай. Ойнага қарамасдан киши юзидаги айбини кўролмаганидек, мўъминлар ҳам ўзаро муносабатлар қурмасалар, бир-бирларидан хабардор бўлолмайдилар. Исломият жамият ҳаёти билан барҳаёт, шунинг учун “дин насиҳатдир” ҳукми барқарордир.
Мўъмин иши ғоят соф ва жозибали бир кўзгу каби бўлиши керакки, шояд унга қараган бошқа мўъминлар ўз айбу қусурларини кўриб, ўзларини тузатсинлар. Бу ҳам мўъмин кишининг камолотига боғлиқдир. Маънан баркамол бўлмаган жоҳил, хулқи бузуқ кимсалар бундай соф кўзгу бўлолмайдилар. Мўъминар улардан ҳам сабоқ олиб, камолот касб этишлари лозим.

Луқмони Ҳакимдан: “Адабни қаердан ўргандинг?” деб сўраганларида: “Адабсиздан” деб жавоб берган экан.

Байт:
Бу олам бир кўзгудир, ҳар нарса Ҳақ-ла қоим,
Муҳаммад кўзгусидин Аллоҳ кўринур доим.
Миръоти Муҳаммад - нури Муҳаммад алайҳиссалом демакдир. Демак, ул зотнинг издошлари Пайғамбаримизнинг хулқлари билан ахлоқланиши керак. Ахлоқи Муҳаммадийга эришмаган қабиҳ табиатли, ҳирсга берилган, ҳасадгўй, жаҳлдор, мутакаббир, худбин, дунёпараст кимсаларнинг Расулуллоҳнинг ноиблари бўлишга ҳеч қандай ҳақлари йўқ. Бу муборак мақомни ноҳақ суистеъмол қилганлар ўзларини унинг халифаси деб эълон қилиб, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам алдайдилар. Мавло таоло жумламизнинг муъинимиз – неъмат ато этувчи мададкоримиз бўлсин ва бундай сохта ҳоллардан ўз паноҳида асрасин.
“Мўъмин мўъминнинг кўзгусидир. Ва мўъмин мўъминни орқасидан ҳам ҳимоя қиладиган ва уни қўллаб қувватлайдиган биродаридир”.
“Рамуз ал-аҳодис” 230\8, ровий ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.

“Мўминниннг сифатлари” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍4