🕋 ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР МАДИНА ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИ
✅ Бугун эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган ўзбекистонлик зиёратчилар эсон-омон муборак заминга етиб бордилар.
🔸Ҳамюртларимизни саудиялик ташкилотчилар томонидан муносиб кутиб олдилар ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатмоқдалар.
✅ Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмоналарга жойлашиб бўлганларидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришдилар.
🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👍10
Огоҳ бўлинг биродарлар, уч нарсани севамиз, лекин уччаласи ҳам бизники эмас:
1. Жонимизни яхши кўрамиз, жон эса Аллоҳники;
2. Молу давлатни яхши кўрамиз, у эса меросхўрларники;
3. Дунёни севамиз, уни эса барибир тарк этамиз.
Абу Туроб Нахшабий қуддиса сирруҳу
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

👍12😢1
#КУН_ОЯТИ
Агар Аллоҳ сендан рози бўлса, сени ҳаромдан буриб қўяди.
Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, ҳаромни сендан буриб қўяди.
"Ундан ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик)".
(Юсуф сураси, 24 оят).
Агар ҳаром нарса хонадонингга кираётганини кўрсанг ёки ҳаромни қўлинг, кўзинг ва тилинг билан излаётган бўлсанг, демак ҳаётингни бир тафтиш қилишинг лозимдир.
Солиҳ салафлардан бири: "Одамлар Аллоҳнинг азобини енгил санаб гуноҳ қиладилар. Агар уларни Аллоҳ яхши кўрганида эди, албатта гуноҳ қилишдан сақлаб қолган бўлар эди", деб айтган.
Аллоҳим! Бизни ҳаромга йўлиқишдан ва ҳаромни бизга рўпара келишидан сақлагин!

👍11
#ҲАДИС
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин”.
Имом Суютий «Жомеъус соғир»да ривоят қилиб, Дорақутнийга нисбат берганлар.
Шарҳ: Банда ўзини қайси мавқеъга мос кўрса, Аллоҳ таоло ўша мақомга туширади. Банданинг қалбида Аллоҳнинг манзилати, банда қай даража Аллоҳнинг таниши, маърифати, билиши, Уни олий санаши, Уни улуғлаши қадарича бўлади. Шунингдек, банданинг қалбида Аллоҳдан ҳаё қилиши, Ундан қўрқиши, Унинг амрлари ва қайтариқларини қоим қилишдаги ҳурмати, қалбини хотиржам бўлиши, У Зотга жисми билан, руҳи ва қалби билан таслим бўлмоғи, ишларида Унинг муроқабасини ҳис этиши, Унинг зикрини ўзига лозим тутиши, неъматларига эришиш йўлида машаққатларни кўтариши, маишат роҳатини У учун тарк этишида, У ҳақдаги яхши гумони миқдорича бўлади.
Худди шунингдек, одамларнинг бу ўриндаги даража ва насибалари юқоридагилардан олган насибалари миқдорича бўлиб, бас, уларнинг насибалари улканроқ даража бўлади, унинг акси бўлса акси қадар бўлади”.
Имом Муновийнинг “Жомеъус соғийр”га ёзган шарҳи, “Файзул қодир”дан.

👍13
ОТА-ОНАНИНГ ЙИҒИСИ
Тойсаладан ривоят қилинади:
“У киши Ибн умар розияллоҳу анҳунинг “Ота-онани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир”, деганини эшитган экан”.
Шарҳ: Демак, нотўғри муомала, гап-сўз ёки қандайдир хатти-ҳаракат оқибитида фарзанд ота-онанинг йиғлашига сабаб бўлса, оқ бўлган саналади, яъни улкан гуноҳ содир қилган бўлади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд зинҳор ва зинҳор ота-онасини хафа қилмаслиги ва уларнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши, уриниши лозим.
“Одоблар хазинаси” китобидан.

👍5😢2
🔶️ ЭНГ КАТТА ДУШМАН 🔶️
Шайх Саъдий Шерозий шундай ҳикоя қилади: Устозимдан: “Сенинг энг қайсар душманинг икки ёнинг орасида жойлашган нафсингдир” – маъносидаги ҳадисни изоҳлаб беришини сўрадим. У шундай жавоб қилди:
- Маъноси шуки, ҳар қандай душманингни ҳадя, ширин сўз ва илтифот билан дўстга айлантиришинг мумкин. Нафсинг эса шундай душманки, уни сийлаганинг сари ҳаддидан ошади, айтганини қилсанг, сенга кун бермай, разолатга бошлайди.
(Саъдий Шерозий, Гулистонидан).

👍5
ТАҚВОНИНГ УЧ АЛОМАТИ
Бир куни ҳазрат Довуд (алайҳиссалом) ўғли Сулаймон (алайҳиссалом)га шундай насиҳат қилади: “Эй ўғлим! Кишининг тақво соҳиби эканлиги ундаги қуйидаги уч аломат билан маълум бўлади:
• Аллоҳ таоло тақдирига ёзган синовларга чин ихлос билан таваккул қилиши;
• У зотнинг эҳсон қилган нарсаларига чин кўнгилдан рози бўлиши;
• Роббим юборган машаққатларга сидқидилдан сабр қилиб бардош бериши.
(Байҳақий. Аз-зуҳд ул-кабир)дан.

👍6👎1
МЎЪМИН ДОИМ ХАВФУ РАЖОДА БЎЛМОҒИНИНГ БАЁНИ
Кел, эй тан, бўл ҳамиша илтижода,
Давомул-умр бўл хавфу ражода.
Эй банда, ўзингни хослардан билсанг, Аллоҳ таоло ҳазратига сиғингувчи бўл.
Тоату ибодатларингга ишониб, алданиб юрма. Умрингнинг борини қўрқмоқ билан умид орасида ўтказгин.
Кўтарма ҳеч ражову хавфдин рас,
Яқийн билгил куфрудур ҳам амну, ҳам яъс.
Аллоҳнинг ҳос бандасидан бўлсанг, бошингни умид қилиш ва қўрқмоқдан кўтарма.
Аниқ билгилки. Аллоҳнинг азобидан амин бўлмоқ ва раҳматидан умидсиз бўлмоқ куфрдир. Зеро, бу ҳакда “Юсуф” сурасининг 87-оятида аниқ ёзилгандир.
Сани олдингдадур пайдо икки йўл:
Бири ўнг қўл сари борғон, бири сўл.
Олдингда икки йўл бор, бири — ўнг тарафга кетар, жаннат йўлидир. Яна бири сўлга кетар, тамуғдир.
Бечора бандалар бу икки йўлнинг қай бирига чиқарларини билмаслар. Шунинг учун, эй банда, дунёдалик пайтингда ҳамиша хавф билан умид орасида бўлгил.
Сўфи Аллоҳёр
“Рисолаи азиза” китобидан.

#Янгиликлар
🕋 ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАБ КЕТГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ МАМНУН!
🕌 Шу кунларда бир гуруҳ ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетмоқдалар. Ўзбекистондан Ҳаж амалларини адо этиш ниятида муборак заминга етиб борган фуқароларимиз Мадинаи Мунавварадаги 5 юлдузли Pullman Zamzam ва Crown Plaza меҳмонхоналарига жойлаштирилди.
✅ Жорий йил ҳам зиёратчиларимизга Мадинаи мунавварада замонавий ва барча қулайликларга эга меҳмонхона ўзбекистонлик зиёратчилар хизматида бўлмоқда. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг шундоққина ёнгинасида жойлашган, зиёратчиларимиз беш маҳал намозларини ушбу табаррук масжидда адо этиш саодатига етишмоқдалар. Айни кунда, зиёратчилар ибодатларини чиройли ва мукаммал адо этишлари учун меҳмонхонада барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. ➡️ Батафсил

👍9