imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Ёруғликка интилган зулмат...

Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

*
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
*
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
*
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
*
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
*
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
*
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
*
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
*
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
*
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
*
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
*
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
*
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
***
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

“Фарзанднома” китобидан.
Каналга уланиш учун !👇👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
РИЗҚ

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ризқ бандани худди ажалидек қидиради”, дедилар”
(Ибн Ҳиббон, Баззор, Табароний жаййид санад билан ривоят қилган. Табароний келтирган ривоятда: “Албатта ризқ бандани ажалидан ҳам кўпроқ қидиради”, дейилган).
Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, ажали, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Дунёга келгач, пешонасига ёзилган ризқини – хоҳласа, хоҳламаса – олади. Умр паймонаси тўлгандан кейин ажал бандани қидириб топиши муқаррар. Худди шунга ўхшаб, банда ризқи ҳам уни ажалидек излаб топади. Бу нима дегани?
Эй банда, ризқинг сени ортингдан қидириб юрибди. Шунинг учун ортиқча ғам чекма, ўзингни ўтга-чўққа урма, хотиржам бўл, ҳалол йўллар билан ризқ изла, Парвардигоринг раҳматидан, фазлу карамидан ноумид бўлма, дегани.
“Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ” китобида шундай дейилган: “Эй мусулмон биродарим! Буюрилган вазифанг ҳақида қайғур, бутун диққат-эътиборингни шунга қарат, сенга кафолати берилган нарса (яъни, ризқ талаби) билан машғул бўлиб қолма. Зеро, ризқ билан ажал бир-бирига яқин. Банда ажали етмагунича ризқи тўхтовсиз келиб туради. Агар Аллоҳ сенга – Ўз ҳикматига кўра – ризқ эшикларидан бирини беркитса, сен учун ундан ҳам фойдалироқ бошқа йўлни очади. Энди ҳомила ҳақида фикр юритиб кўр: унинг ризқи фақат битта йўлдан, яъни киндик орқали келади. Чақалоқ туғилгач, бу йўл кесилади, ўрнига икки йўл очилади: аввалгисидан мазалироқ, покизароқ ризқ – тоза сут келади. Эмизиш муддати тугагач, мазкур икки йўл ҳам кесилади. Энди унинг учун тўртта йўл: икки таом, икки ичимлик йўли очилади. Икки таом ҳайвон ва ўсимликлар, икки ичимлик эса сув ва сутдир. Бундан ташқари саналган неъматларга бошқа фойдалар, тотли ноз-неъматлар қўшилади. Инсон вафот этгач, мана шу тўрт йўл кесилади, лекин Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло – агар солиҳ мўминлардан бўлса – унинг учун саккизта йўлни: жаннатнинг саккиз эшигини очади. Банда ўша эшикларнинг хоҳлаганидан киради” (Абдулмалик ибн Муҳаммад. “Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ”).

📚"Ризқ калитлари, нажот келтирувчи дуолар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
imon.uz 👉 | @imonuz
🕋 Ҳаж-2022: Зиёратчиларимизни кутиб олишга катта тайёргарлик кўрилмоқда

📝 Аввал хабар бериб ўтканимиздек, “Ҳаж – 2022” мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи дастлабки ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент – Истанбул – Мадина йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига етиб бордилар.

📌 Ҳозирда юртдошларимиз учун Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” ҳамда Мадина шаҳрида "Пуллман Зам зам" ва "Краун Плаза" меҳмонхоналарида барча шарт-шароитлар ҳозирланган.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳар куни ҳожилар турадиган хоналар кўздан кечирилиб, ётоқхоналарнинг озодалиги, совутгич ва музлатгичларнинг созлиги назорат қилинмоқда.

🏢 🩺 Яна бир жиҳат, Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда тиббиёт бўлими ҳам ташкил этилиб, юртдошларимиз соғлиқларини доимий равишда назорат қилиб боришлари учун қулай қаватга жойлаштирилди. Шунингдек, юртдошларимиз томонидан Ҳаж масалаларига доир савол ёки мурожаатлар бўлса, махсус ишчи гуруҳ штаби ташкил этилиб, 24 соат давомида зиёртачиларимизга хизмат кўрсатилади.

📌 Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж – 2022” мавсумида зиёратчиларимиз шу йилнинг 18-30 июнь кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Отинойилар учун ўқув семинар

Бугун Жиззах шаҳри туманлар тарғибот гуруҳлари раҳбарлари ва бош имом-ҳатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун 1 кунлик ўқув семинар ўтказилиди.Йиғилишни Жиззах вилоят бош имом-хатиби  Меҳмонали домла Жабборов кириш сўзи билан очиб бериб, Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар қилдилар. Сўнгра йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништирилди.Йиғилишда Меҳмонали домла Жабборов отинойи тушунчаси, вазифалари ва жамиятдаги ўрни ҳамда оила жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланиши оила тинч, мустаҳкам, ҳалол-пок бўлса, жамият ҳам  пок бўлишини такидладилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Хотинлар тўрт нарсанинг бири учун никоҳга олинади: мол-дунёси, насл-насаби, чирой-жамоли ва дин диёнати учун. Сен дин-диёнати учун никоҳингга олиб муваффақият қозонгин, эй қўлинг тупроққа белангур!» дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

Таомнинг тасбеҳ айтиши

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Сизлар оят­аломатларни азоб деб ҳисоблайсизлар, бизлар эса уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида барака деб билардик. Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга овқатлансак, таомнинг тасбеҳларини эшитардик.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир идишда сув келтирилди, сув у зотнинг бармоқлари орасидан булоқдек оқиб турарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Баракотли покизаликка келинглар, барака осмондан”, дедилар. Биз келдик ва барчамиз ўша сувдан таҳорат олдик».
Бухорий ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИҒВОГАРЛИК БОР ЕРДА БАРАКА БЎЛМАЙДИ

Ҳазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар.
Ижобат бўлмади. Шунда Мусо: “Ё Раб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди.

Ҳақ таоло: “Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”, деди.
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом:
“Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз”, деди.

Ҳақ таоло: “Мен сизга фисқ-фасодни иғвогарликни ман қиламан”, деди.
Ҳаммалари тавба қилишди. Шунда ёмғир ёғди.
Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш !👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
🌙МАШҲУР РИВОЯТЛАРДАН БИРИ

– Машҳур саҳобий Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг: “Кимки йил давомида қоим бўлса, Қадр кечасини топади”, деган гапи айтилганда, Убай ибн Каъб: “Абу Абдурраҳмонни (Абдуллоҳ ибн Масъуднинг куняси) Аллоҳ раҳматига олсин, Аллоҳга қасамки, албатта, у Қадр кечасини Рамазоннинг ичида эканини билган, лекин уни гапиришларини ёқтирмаган. Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, у Рамазоннинг ичида, йигирма еттинчи кечададир”, деган.
Баъзи ориф зотлар Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу қасам ичиб айтган ушбу гапларини Қадр сурасида келган ишоралар қўллаб-қувватлашини айтганлар. Бу ҳақида Аллома Совий “Жалолайн” тафсирининг ҳошиясида қуйидаги ишораларни келтирган:
– Қадр сурасидаги калималарнинг адади Paмазон кунлари сингари ўттизтадир. Унда келган (У) қалимаси эса йигирма еттинчи калимадир; (Қадр кечаси) маъносидаги калималарнинг ҳарфлари тўққизта бўлиб, ушбу калималар сурада уч марта такрорланган. Учта тўққиз эса йигирма етти бўлади.
Аслида, Қадр кечасининг ҳаммага қатъий равишда аниқ билдириб қўйилмагани ҳам Аллоҳ таолонинг яна бир раҳматидир. Зеро, бандаларга уларнинг қачон вафот этишлари ва қиёмат вақти махфий қилингани сингари Қадр кечаси ҳам махфий қилинган. Чунки унинг вақтини аниқ билмаслик бутун ой давомида ғафлатда қолмасликка ва ҳамиша тоат-ибодатларга ғайрат қилишга ундаб туради.
Шунинг учун Рамазон ойи давомида доимо қуйидаги дуони ўқиб юришга одатланиш тавсия қилинади:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули агар мен қайси кечанинг Қадр кечаси эканини билсам у кечада нима деб дуо қилай”, дедим. У зот: “Аллоҳумма, иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний” (Эй Аллоҳ, албатта Сен ўта афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қилгин), деб дуо қилинг”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖАННАТ СОҒИНЧИ

Боғимизда гуллар очилди. Расулуллоҳ соллалоху алайҳи вассаллам: “Менинг нуримдан яралган!” дея таърифлаганлари жаннат гулларининг ифори таралди атрофга. Булбулларнинг рашкини келтирган гулларнинг ҳуснидан таралган муаттар ис руҳни оҳиста аллалайди. Ҳеч қандай парвариш талаб қилмайдиган, баҳор бошланганида гўзаллиги ва инфори билан нафосатини ейишга шошиладиган бу гуллар борлиқга ўзгача нафас бағишлайди.

Ўтган ҳафта дала ҳовлига келганимизда оппоқ Нилуфар гуллари, манолия дарахти ифоридан баҳраманд бўлдик. Ҳали мактабдан таътил берилмагани учун дам олиш кунларини дала ҳовлимизда ўтказиб, уйга қайтамиз. Бу ерда ўтадиган кунларимиз манолия гуллари қордек оппоқ япроқларини тўкиб биз билан видолашадилар.

Албатта бу йил учун. Аммо хафа бўлмайман. Чунки айвонимиз
яқинидаги жўка дарахти ғунчаларини бир-бир очиб, Жаннатнинг қайсидир гўшасидан келган муаттар исларни тарата бошлайди. Бу гўзалликларга муносиб бўлиш учун бирор заҳмат чекмайман. Чунки боғимизни суғоришга ҳам, бирор нима экишга ҳам вақтим йўқ. Бу гўзал гулу гиёҳларни қуп-қуруқ тупроқдан ундирган Қудрат осмондан ёғдирган раҳмати билан суғориб, эҳтиёжи учун зарур минераллардан шу тупроқ орқали баҳраманд этади уларни. Сўнг: "Олинг, бу Жаннат ифорларини бандаларимга улашинг! дейди гулларга. Шундай баҳраманд этингки, гуллари ҳеч сўлмайдиган, боғлари хазон кўрмайдиган Менинг боқий дунёимга шавқлари, иштиёқлари ортсин! Ва ўзларини қандай гўзалликлар кутаётганини
мулоҳаза қилсинлар!”


«Сени Жаннатда кутаман» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
Тарк этмасин сира қалбларни иймон,
Бу кун савобларидан насиб айласин,

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

ٱلَّذِينَ يَتَرَبَّصُونَ بِكُمْ فَإِن كَانَ لَكُمْ فَتْحٌ مِّنَ ٱللَّهِ قَالُوٓا۟ أَلَمْ نَكُن مَّعَكُمْ وَإِن كَانَ لِلْكَٰفِرِينَ نَصِيبٌ قَالُوٓا۟ أَلَمْ نَسْتَحْوِذْ عَلَيْكُمْ وَنَمْنَعْكُم مِّنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ فَٱللَّهُ يَحْكُمُ بَيْنَكُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ وَلَن يَجْعَلَ ٱللَّهُ لِلْكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

(Нисо сураси, 141-оят.)

Улар сизларни кузатиб турарлар. Сизларга Аллоҳ томонидан фатҳ бўлса: «Сизлар билан бирга эмасмидик?!» дерлар. Агар кофирларга насиба бўлса: «Сизларга устун келиб, мўминлардан ҳимоя қилмадикми?» дерлар. Аллоҳ қиёмат куни улар орасида ҳукм қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас.

(Мунофиқ ҳар доим мунофиқлигини қилади. Иймон масаласидаки иккиёқламалик қилгандан кейин, бошқа масалаларда бундан баттар бўлади. Улар доимо иймон ва куфр, мўминлар ва кофирлар орасида тарозининг палласи қаёққа оғишини кузатиб турадилар.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЖУМА

​1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.

(“Tариху димашқ”)

7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар”.
(“Зодул маод”, 1/384)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Жума куни салавот айтиш

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда унинг жони қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Бас, унда менга саловотни кўп айтинглар. Чунки саловатларингиз менга арз қилинур», дедилар.

Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандоқ қилиб бизнинг саловатимиз сизга арз қилинур?» дедилар.

У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадларини ҳаром қилгандир», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳозирги замонда мужтаҳид йўқми.

Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин!” деган нақл бор. Ҳақиқатда ҳамма ишни ўз эгаси, устаси қилгани маъқул. Йўқса, турли келишмовчилик ва ихтилофлар келиб чиқиши табиий. Шиддат билан одимлаётган давримизда ўзини “мужтаҳидман” дейдиганлар чиқди ва чиқмоқда. Аслида, улар илмга энди қадам қўйган толиби илмлардир. Чунки ижтиҳод илмда комил бўлган, етук зотларнинг ишидир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Бесуннатлар («қуръоний»лар) фитнасидан огоҳ бўлинг!

Сўнги вақтларда айниқса, интернет тармоқларида набавий ҳадисларни юзсизларча инкор қиладиган, уларни масхаралайдиган айни чоғда эса гўёки диний руҳда мақолалар пост қилиб, илмсиз кишиларнинг бошини айлантириб, ўзларининг залолат ботқоқларига тортаётган жирканч тоифа вакиллари афсуски, ўзбеклар ичида ҳам пайдо бўла бошлади.Уларнинг асл башарасини билмайдиганлар пост қилаётган мақолаларидан таъсирланмоқдалар ёки ҳайратга тушмоқдалар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ҲАЖ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАРИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шақиқи Балхий қуддиса сирруҳу айтадилар:
Бешта нарсани қидириб, бешта жойдан топдик:
1. Ризқ баракасини зуҳо намозида;
2. Қабр чироғини таҳажжуд намозида;
3. Мункар Накир саволларига жавобни Қуръони каримни ўқишликда;
4. Сирот кўпригидан енгил ўтишни рўза ва садақада;
5. Аршнинг соясида бўлишни Аллоҳни зикр этишда.


«Сирлар хазинаси» рисоласи
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲЕЧ КИМ КЎРМАЙДИГАН ЖОЙ

Бир олим ўз шогирдларини меҳр бериб ўқитибди, уларга тарбия берибди. Шогирдлари бир неча йиллар давомида ўнлаб китобларни ўқиб, устозига топширибди. Уларнинг ўқиш муддати тугагандан сўнг устоз шогирдларини имтиҳон қилиб, имтиҳондан ўтганини ўзининг ўрнига қўйиб кетмоқчи бўлибди. Чунки устознинг ёши анча жойга бориб қолган экан...
Бир куни шогирдларини чақирибди, уларнинг қўлига биттадан пичоқ ва биттадан қуш бериб:
– Қўлингиздаги қушни ҳеч ким кўрмайдиган жойда сўйиб келинглар, - деб буюрибди.
Битта шогирдидан бошқа барчаси қушларини сўйиб, тушга яқин қайтиб келишибди. Устоз сўрабди:
– Хўш, ҳеч ким кўрмайдиган жойда қушларни сўйдингизми?
Шогирдлар бирин-кетин жавоб беришибди:
– Мен қушимни кўприк тагида сўйдим...
– Мен эса ташландиқ бир уйга олиб бориб сўйдим, ҳеч ким йўқ экан...
– Ўрмон ичига бордим, катта дарахт орқасига ўтиб сўйдим, ҳеч ким кўрмади...
Кечга яқин ҳалиги шогирд бир қўлида пичоқ, бирида тирик қушни кўтариб келибди. У қушини сўймаган экан. Устози сўрабди:
– Нега шунча вақт юрсанг ҳам қушни сўймадинг?
– Устоз, мен ҳеч ким кўрмайдиган жойни топа олмадим. Чунки қаерга борсам ҳам Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилдим, – деб жавоб берибди.
Устоз бир муддат сукут сақлаб, бошини қуйи солиб ўтирибди. Сўнг шогирдларига қарата:
– Сизлардан мана шуни талаб қилган эдим, бу дунёда ҳеч ким кўрмайдиган жой йўқ. Энди мана бу йигит мендан сўнг сизларга ва бошқаларга устозлик қилади, – дебди.
Қаерда бўлсак ҳам “ҳеч ким кўрмайди” деб ножўя ишларни қилмасликка одатланиб қолмайлик, Аллоҳ таоло олдида ҳисоб-китоб қилинишимизни унутмайлик. Раббимиздан ана шу ишга тавфиқ сўраймиз.

"Фазилатли амаллар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
🕋 ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР МАДИНА ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИ

Бугун эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган ўзбекистонлик зиёратчилар эсон-омон муборак заминга етиб бордилар.

🔸Ҳамюртларимизни саудиялик ташкилотчилар томонидан муносиб кутиб олдилар ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатмоқдалар.

Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмоналарга жойлашиб бўлганларидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришдилар.

🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати