Намозда ният қилдимми йўқми шубҳага борсам…
САВОЛ: – Ҳазрат, баъзан жамоатга кечикиб қўшилганимда ният қилдимми, йўқми, шубҳага тушиб қоламан. Аммо қайси намозни ўқиётганимни билиб тураман. Шуни ўзи ният ўрнига ўтадими?
ЖАВОБ: – Албатта, ўтади. Ният аслида қалбда бўлади. Уни тил билан айтиш яхши. Аммо айтмаса, намозига тасир қилмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

👍5
Ота маъсулияти
Тирик эканман, бир куни Аллоҳ раҳмат қилгур отамдан олган дарсимни ҳеч унутмайман. Ўша куни нотўғри иш қилиб қўйган эдим. Ўртоқларим билан ўйинга берилиб, отам билан бир муҳим учрашувимиздан кеч қолиб кетдим. Отам нега кеч қолганимни сўраганида ҳақиқатни айтишдан қўрқиб, ёлғон гапирдим. Отам кеч қолишимнинг ҳақиқий сабабини билар эди. Энди мени қаттиқ койиб, оғир жазога тортса керак, деб кутдим. Лекин Аллоҳ раҳмат қилгур отам менга муҳаббат билан қараб, шундай деди: «Ўғлим, мен сендан узр сўрайман, чунки менга ёлғон гапиришингга мажбур қилдим.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Farzand tug'ilganda qilinadigan amallar | Baxtiyor oila 6-son 1-qism
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning «Baxtiyor oila» kitoblari asosida «Baxtiyor oila» turkum ko'rsatuvlari
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning «Baxtiyor oila» kitoblari asosida «Baxtiyor oila» turkum ko'rsatuvlari
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
👍2
Имом Аъзамнинг “Муснади”
Фиқҳ (ислом ҳуқуқшунослиги) исломий диний илмлар орасида
алоҳида аҳамиятга эга илм ҳисобланади. Фиқҳ илми шариатнинг муҳим жиҳатлари: имон, ибодат
масалалари, ақида ва унинг тармоқлари, муомалат ва унга боғлиқ турли масалаларни жуда нозик равишда ўрганади.
Куфалик ( Ироқ ) беназир имом Нуъмон ибн
Собит Абу Ҳанифа (699 - 767) Ислом динида ўз фиқҳий ( ҳуқуқий ) мазҳаби -
ҳанафия мазҳабини яратган буюк фақиҳдир.

#сохта_салафийларга_раддия
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: "Қабристонга кирсангиз "Фотиҳа", "Муъаввизатайн" (яъни, "Фалақ" ва "Наас" суралари) ва "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқинг ва буни қабристон аҳлига бағишланг. Бунинг савоби уларга етиб боради", - деганлар.
Улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: "Қабристонга кирсангиз "Фотиҳа", "Муъаввизатайн" (яъни, "Фалақ" ва "Наас" суралари) ва "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқинг ва буни қабристон аҳлига бағишланг. Бунинг савоби уларга етиб боради", - деганлар.
📚 Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китобидан.
Муносабат: Сохта салафийлар қабристонда Қуръон тиловат қилишни бидъат деб қарайдилар. Ундай бўлса, Ислом уммати тан олган буюк мужтаҳид олим Имом Аҳмаддек зот қандай қилиб бидъатга тарғиб қилган эканлар? Улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
👍5
ЮЗ ҲАРОМДАН БИР ҲАЛОЛ ЯХШИ
Отасининг вафотидан кейин етти оға-ини мерос талашиб катта можаро бошладилар. Албатта мол-дунё ғавғосида ожиза қардошга кафтдек томорқа тўғри келди.
Оғалар яхши, серҳосил томарқаларни ўзаро бўлишиб олиб, кичик, яхши ҳосил бермайдиган ерни сингиллари Руқияга лойиқ кўрдилар. Ниҳоятда ночор эди қизгина. Оғалари синглисига
қўлу қанот бўлиб, ҳар ишда ёрдам бериш ўрнига, хотинларининг йўриғига юриб қиз шўрликка душман бўлдилар.
Қўлидаги уч-тўрт тангани тежаб-тергаб ишлатаётган қиз кейинги пайтларда кичик томорқада отасидан қолган кулба пойдеворидаги тошларни ҳам сотиб, пулига егулик олиб ейишга мажбур қолган эди. Печкага сой бўйидан йиғиб-тергaн қaмишларни ёқарди. Қаҳратон совукдан ёмғир суви кулбанинг ичига томчилар экан, совуқдан дағ-дағ титраётган қиз: “Юз ҳаромдан бир ҳалол афзал", дея машаққатларга сабр қиларди.
Оғаларининг кўзини ҳирс қоплаган, ёлғизгина сингилларига шафқат ва мурувват қилмасдилар. Қўлидаги бир ҳовучгина пулни ёзгача етказиб
кафтдек ерига экин экиш умиди билан яшаётган Руқиянинг кўнглидаги умид нури ҳеч сўнмасди. Оғалари серҳосил ердан ҳосил йиғиб бойигандан-бойиб, у эса қатқалоқ ерига эккан экинидан топган пулни йил бўйи тежаб-тергаб эҳтиёжига яратишга уринарди. Бир куни Руқия ерида ишлаб ўтирганида, қўлларида ер қазийдиган кураклари ва ўлчагич асбоблари кўтариб бир неча киши келиб қолди. Нотаниш кишилар вазифасини бажариб бўлиб, Руқия билан гаплашиш учун унга яқин келишди.
Одамлар қизга унга тегишли ер ҳудудидан маъданли шифобахш сув чиққанини, унинг атрофини ўраб қўймоқчиликларини айтдилар. Энг муҳими, бу одамлар шифобахш сув чиққан ер парчасини жуда катта нархга сотиб олмоқчи эканлигини англатдилар. Қиз мамнуният билан уларнинг таклифни қабул қилар экан, нотаниш кишилар кўрсатган ерга қаради. Улар айтаётган шифобахш булоқ шундоққина акасининг ери чегарасидан икки метр берироқда жойлашган эди. Тили-ю дилида шукрона айланар экан, ҳалолнинг нақадар улуғ неъматлигига яна бир марта қатъий ишонч ҳосил қилди қиз.
«Юз ҳаромдан бир ҳалол яхши» китобидан.

👍16
#КУН_ОЯТИ
Аллоҳ таоло, мўминлар учун жаннатда тўрт хил анҳор бўлиши ҳақида ваъда қилди
"Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (будир):
(1) "Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, (2) таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, (3) ичгувчилар учун лаззатли (яъни, бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, (4) мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир"
(Муҳаммад сураси, 15 оят).
Аллоҳ сизу ва бизни жаннат ва унинг анҳорлари билан ризқлантирсин, етказсин!

👍15😢1
#ЭСЛАБҚОЛ
Агар эрнинг ғазабланса, аёл жим туриши керак. Агар аёлнинг ғазаби келса, эр жим туриши керак. Агар ғазабга ғазаб билан жавоб қайтарилса, унда (ўзаро ҳаёт) тоқат қилиб бўлмайдиган жаҳаннамга айланади.
Икки томон ҳам лаънатлаш, сўкиш, уриш ва талоқ қилишдан кўра ўзаро келишув, муроса ва мулоқот энг тўғри ва мақбул йўл эканини яхши билсинлар.

👍13
Ҳакимлардан бирига: "Фалончининг ҳавода учишини биласизми?" деб айтишганида, у киши: "Бу, у муҳим нарса эмас. Масалан, пашша ва чивин ҳам уча олади", деди.
Улар: "Фалончи сув устида юра олар экан", деб айтишганида, у киши: "Бу ҳам, у ўта муҳим нарса эмас. Масалан, ёғоч бўлаги ҳам айни ишни қила олади", деб айтди.
Улар: "Ундай бўлса сизнинг назарингиздаги ҳақиқий каромат нима?" деб айтишганида, ҳаким зот:
"Ҳақиқий каромат, одамлар орасида яшаб, ахлоқ меъёрларини йўқотмасдан, ёлғон сўзламасдан, ўғирлик қилмасдан, алдамасдан, ғийбат қилмасдан ва ишончни йўқотмасдан бемалол ишониладиган ҳақиқий маънодаги инсон бўлиб юриш кароматдир", деб жавоб берди.

👍15
Мазҳаб нега керак
Тарихдан ислом динини бузиш, унга нуқсон етказиш ва шу йўллар орқали инсонларни исломдан нафратлантиришга ҳаракатлар бўлиб турган. Жумладан, муташаддидлик, яъни мутаассибларча динга ёндошадиган, қайсидир амаллар туфайли кофирга чиқарадиганлар ҳам чиқди. Буларнинг зиддида эса таҳаллулчилар яъни шариат аҳкомларини енгил санаб, беъэтиборлик қиладиганлар, гуноҳ қилишни безарар иш деб биладиганлар ҳам чиқди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz
Тарихдан ислом динини бузиш, унга нуқсон етказиш ва шу йўллар орқали инсонларни исломдан нафратлантиришга ҳаракатлар бўлиб турган. Жумладан, муташаддидлик, яъни мутаассибларча динга ёндошадиган, қайсидир амаллар туфайли кофирга чиқарадиганлар ҳам чиқди. Буларнинг зиддида эса таҳаллулчилар яъни шариат аҳкомларини енгил санаб, беъэтиборлик қиладиганлар, гуноҳ қилишни безарар иш деб биладиганлар ҳам чиқди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz
👍5😢1
🌙ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНДИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.
🏫 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.
📚 Олий диний таълим муассасаларида:
🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:
2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
🔸Ҳадис илми мактабида:

– таълим муассасаси ректори номига ариза;

– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👍5
#КУН_ОЯТИ
ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلْمَوْتَ وَٱلْحَيَوٰةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْغَفُورُ
У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва ўта мағфиратлидир.
(Мулк сураси, 2-оят)
(Ўлимни эслаган одам унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.)

👍8
“Бахт” сўзи Қуръонда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.
Биринчиси: “У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир”. (Ҳуд сураси, 105- оят).
Иккинчиси: “Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир”. (Ҳуд сураси, 108-оят).
Биринчисида бахт-саодатнинг вақти баён этилади. У қиёмат кунидир.
Иккинчисида эса бахт-саодатнинг жойи баён этилади. У жаннатдир.
Демак, бирон нарсани унинг ўрнидан бошқа ердан, ўриндан излаш бефойдадир. Шунингдек, бирон нарсани бошқа вақтидан бошқа вақтда кутиш, интизор бўлиш ҳам бефойдадир.
Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз, Ўз фазли ила бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни бахтиёр инсонлардан этсин! Амин.

👍5😢3
ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА: “АЛЛОҲ ОСМОНДА!” ДЕГАНМИЛАР?! (1-қисм)
“Аллоҳ осмонда!”, деб тўрт мазҳабнинг мужтаҳид имомларининг бирорталари айтганлиги ҳақида саҳиҳ ривоят йўқ! Сохта салафийлар мазҳаб бошилардан турли иқтибосларни ўзларининг иддиоларини ҳаспўшлаш мақсадида келтирадилар, холос. Аслида, ушбу гапларнинг Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга ёки бошқа аиммаларга нисбати шубҳали эканлигини уларнинг ўзлари ҳам яхши биладилар. Биз эса бошқа мўъмин-мусулмонлар, салафий бўлмаган ва ваҳҳобийликка мойил бўлмаган ватандошларимиз уларнинг бу ҳийлаларидан огоҳ бўлишлари ва ҳақиқатни билиб қўйишлари учун мазкур мавзуни алоҳида кўриб чиқишни лозим топдик.
БАТАФСИЛ
https://bit.ly/3bYWcLQ

Telegraph
ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА: “АЛЛОҲ ОСМОНДА!” ДЕГАНМИЛАР?! (1-қисм)
Мусулмонлар Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг зоти ҳақида фикр юритмасликка буюрилган. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: لا تفكروا فى الله و لكن تفكروا فيما خلق الله – “Аллоҳ ҳақида фикр юритманглар! Лекин унинг яратган нарсалари ҳақида фикр…
👍4
Ёруғликка интилган зулмат...
Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...
*
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
*
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
*
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
*
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
*
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
*
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
*
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
*
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
*
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
*
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
*
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
*
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
***
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.
“Фарзанднома” китобидан.
Каналга уланиш учун !👇👇

👍9
РИЗҚ
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ризқ бандани худди ажалидек қидиради”, дедилар”
(Ибн Ҳиббон, Баззор, Табароний жаййид санад билан ривоят қилган. Табароний келтирган ривоятда: “Албатта ризқ бандани ажалидан ҳам кўпроқ қидиради”, дейилган).
Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, ажали, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Дунёга келгач, пешонасига ёзилган ризқини – хоҳласа, хоҳламаса – олади. Умр паймонаси тўлгандан кейин ажал бандани қидириб топиши муқаррар. Худди шунга ўхшаб, банда ризқи ҳам уни ажалидек излаб топади. Бу нима дегани?
Эй банда, ризқинг сени ортингдан қидириб юрибди. Шунинг учун ортиқча ғам чекма, ўзингни ўтга-чўққа урма, хотиржам бўл, ҳалол йўллар билан ризқ изла, Парвардигоринг раҳматидан, фазлу карамидан ноумид бўлма, дегани.
“Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ” китобида шундай дейилган: “Эй мусулмон биродарим! Буюрилган вазифанг ҳақида қайғур, бутун диққат-эътиборингни шунга қарат, сенга кафолати берилган нарса (яъни, ризқ талаби) билан машғул бўлиб қолма. Зеро, ризқ билан ажал бир-бирига яқин. Банда ажали етмагунича ризқи тўхтовсиз келиб туради. Агар Аллоҳ сенга – Ўз ҳикматига кўра – ризқ эшикларидан бирини беркитса, сен учун ундан ҳам фойдалироқ бошқа йўлни очади. Энди ҳомила ҳақида фикр юритиб кўр: унинг ризқи фақат битта йўлдан, яъни киндик орқали келади. Чақалоқ туғилгач, бу йўл кесилади, ўрнига икки йўл очилади: аввалгисидан мазалироқ, покизароқ ризқ – тоза сут келади. Эмизиш муддати тугагач, мазкур икки йўл ҳам кесилади. Энди унинг учун тўртта йўл: икки таом, икки ичимлик йўли очилади. Икки таом ҳайвон ва ўсимликлар, икки ичимлик эса сув ва сутдир. Бундан ташқари саналган неъматларга бошқа фойдалар, тотли ноз-неъматлар қўшилади. Инсон вафот этгач, мана шу тўрт йўл кесилади, лекин Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло – агар солиҳ мўминлардан бўлса – унинг учун саккизта йўлни: жаннатнинг саккиз эшигини очади. Банда ўша эшикларнинг хоҳлаганидан киради” (Абдулмалик ибн Муҳаммад. “Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ”).
📚"Ризқ калитлари, нажот келтирувчи дуолар" китобидан.

🕋 Ҳаж-2022: Зиёратчиларимизни кутиб олишга катта тайёргарлик кўрилмоқда
📝 Аввал хабар бериб ўтканимиздек, “Ҳаж – 2022” мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи дастлабки ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент – Истанбул – Мадина йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига етиб бордилар.
📌 Ҳозирда юртдошларимиз учун Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” ҳамда Мадина шаҳрида "Пуллман Зам зам" ва "Краун Плаза" меҳмонхоналарида барча шарт-шароитлар ҳозирланган.
✅ Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳар куни ҳожилар турадиган хоналар кўздан кечирилиб, ётоқхоналарнинг озодалиги, совутгич ва музлатгичларнинг созлиги назорат қилинмоқда.
🏢 🩺 Яна бир жиҳат, Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда тиббиёт бўлими ҳам ташкил этилиб, юртдошларимиз соғлиқларини доимий равишда назорат қилиб боришлари учун қулай қаватга жойлаштирилди. Шунингдек, юртдошларимиз томонидан Ҳаж масалаларига доир савол ёки мурожаатлар бўлса, махсус ишчи гуруҳ штаби ташкил этилиб, 24 соат давомида зиёртачиларимизга хизмат кўрсатилади.
📌 Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж – 2022” мавсумида зиёратчиларимиз шу йилнинг 18-30 июнь кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатилади.

Отинойилар учун ўқув семинар
Бугун Жиззах шаҳри туманлар тарғибот гуруҳлари раҳбарлари ва бош имом-ҳатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун 1 кунлик ўқув семинар ўтказилиди.Йиғилишни Жиззах вилоят бош имом-хатиби Меҳмонали домла Жабборов кириш сўзи билан очиб бериб, Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар қилдилар. Сўнгра йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништирилди.Йиғилишда Меҳмонали домла Жабборов отинойи тушунчаси, вазифалари ва жамиятдаги ўрни ҳамда оила жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланиши оила тинч, мустаҳкам, ҳалол-пок бўлса, жамият ҳам пок бўлишини такидладилар.

👍6
#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Хотинлар тўрт нарсанинг бири учун никоҳга олинади: мол-дунёси, насл-насаби, чирой-жамоли ва дин диёнати учун. Сен дин-диёнати учун никоҳингга олиб муваффақият қозонгин, эй қўлинг тупроққа белангур!» дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Хотинлар тўрт нарсанинг бири учун никоҳга олинади: мол-дунёси, насл-насаби, чирой-жамоли ва дин диёнати учун. Сен дин-диёнати учун никоҳингга олиб муваффақият қозонгин, эй қўлинг тупроққа белангур!» дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
👍7
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
Таомнинг тасбеҳ айтиши
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Сизлар ояталоматларни азоб деб ҳисоблайсизлар, бизлар эса уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида барака деб билардик. Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга овқатлансак, таомнинг тасбеҳларини эшитардик.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир идишда сув келтирилди, сув у зотнинг бармоқлари орасидан булоқдек оқиб турарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Баракотли покизаликка келинглар, барака осмондан”, дедилар. Биз келдик ва барчамиз ўша сувдан таҳорат олдик».
Бухорий ривояти.

ИҒВОГАРЛИК БОР ЕРДА БАРАКА БЎЛМАЙДИ
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар.
Ижобат бўлмади. Шунда Мусо: “Ё Раб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди.
Ҳақ таоло: “Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”, деди.
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом:
“Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз”, деди.
Ҳақ таоло: “Мен сизга фисқ-фасодни иғвогарликни ман қиламан”, деди.
Ҳаммалари тавба қилишди. Шунда ёмғир ёғди.
Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш !👇