ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.
Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.
Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.
Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.
Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.
Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.
Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.
Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.
Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.
Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.
Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.
Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.
“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Hayo haqida
Is`hoq Muhammad
Ҳаё ҳақида – Исҳоқжон домла Бегматов
#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
№24
☪ imon.uz👉 | @imonuz
#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
№24
☪ imon.uz👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

#ҳикмат
Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор. Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бундан қўрқгулик. Чунки Одам шаҳват ортидан гуноҳ қилдилар, шу сабаб кечирилди. Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди.
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ
Изоҳ:
Шаҳватдан бўлган гуноҳ - бир нарсага қизиқиш ортидан бўладиган гуноҳ. Аёлларга, мол-дунё йиғиш, фаровон яшашга қизиқиш ва бола-чақага муҳаббат қўйишлар сабабли қилинган гуноҳлар бунга мисол бўлади.
Кибрдан, яъни ўзини катта олишдан бўладиган гуноҳларга эса мутаккаббирлик, ҳасад, ғазаб, кўролмаслик, риё, ужб каби маъсиятлар мисол бўлади.
Мубашшир Аҳмад
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Кимда ким, Аллоҳ унинг қалбини очиб , қалб кўзини нурли қилиб қўйишини хоҳласа, беъмани, бефойда, гапларни кўп гапиришдан ҳамда гунох қилишдан тийилсин. Ва ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида бўлаётган амалини махфий бўлишлигига харакат қилсин.
Ким шу ишларни қиладиган бўлса, Аллоҳ унинг учун илмга шундай йўл очиб қўядики, у инсонни илмдан ҳеч нарса тўса олмайди».
Илмтолибига насиҳат
Яқинларингизга ҳам улашинг

#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўзингиздан қуйидагиларга қаранглар, ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар! Бу Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини оз санамаслигингиз учун фойдалидир».
Имом Муслим ривояти.

Абу Сулаймон Дороний айтадилар:
"Қавм бойликни талаб қилишди ва уни мол-дунё йиғишда деб ҳисоблашди. Билингки, бойлик қаноатдадир. Роҳатни эса мўл-кўлликда исташди. Балки роҳат етишмовчиликдадир. Қадр-қимматни халқдан исташди. Лекин обрў-эътибор тақводадир. Неъматни эса юмшоқ ва пўрим кийимларда, ҳамда лаззатли таомларда деб билишди. Неъмат бўлса, ислом, ҳаё ва офиятдадир".
Имом Байҳақийнинг "Аз-зуҳдул кабир" китобидан
Улашинг!

ГУНОҲГА МУБТАЛО БЎЛУВЧИНИНГ БИР АЖОЙИБ МИСОЛИ
Агар банда гуноҳга мубтало бўлса, у ҳолда у бепарво бўлиб қолади. Бир гуноҳдан кейин иккинчи гуноҳни қила бошлайди. Айни шунинг учун баъзи салафлардан нақл қилинганки, улар шундай деганлар:
إن من عقوبة السيئة السيئة بعدها وإن من ثواب الحسنة الحسنة بعدها
Яъни: "Шубҳасиз, гуноҳнинг жазоси гуноҳдан кейин гуноҳдир ва яхшиликнинг мукофоти яхшиликдан кейин яхшиликдир” (Ал-жавобул кофий, 56).
Сабаби шуки, гуноҳга бир маротаба журъат бўлса, у ҳолда одам кўпроқ гуноҳ қилишга ҳиммат кўрсатади. Унинг бир ажойиб мисолини баъзи ориф зотлар баён қилганлар, улар шундай деганлар: "Бир куни бир киши лойда кийимларини йиғиштириб олиб ва оёқлари тойиб кетишидан қўрқиб, ниҳоятда эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган эди. Лекин бир жойда оёғи тойиб кетди ва лойга қулаб тушди. Кейин бироз ўнгланиб туриб юриб кетди. Энди, ўртада айнан лойнинг ичидан юра бошлади. Чунки, лой бадан ва кийимларга тегиб бўлгач, унда "Энди нега эҳтиёт қилайин?” деган ўй бўлди. Шу тарзда эҳтиётсизлик ила юриб бироз олдинга юргандан кейин йиғлай бошлади ва шундай деди: "Банданинг ҳоли ҳам айнан шундайки, гуноҳдан сақланаверади ва эҳтиёт бўлиб юраверади. Лекин бир-икки гуноҳ қилиб қўйса, у ҳолда гуноҳларга шўнғий бошлайди" (Иҳёул улум, 2/54).
Аллоҳу Акбар! Нақадар ибратли воқеа! Уни зеҳнингизга яхшилаб жойлаб олинг. Токи, гуноҳдан сақланишда қўл келсин ва осонлик ила сақлана олинг.
"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз" китобидан.

ХОЛИД ИБН ВАЛИД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУГА ЗАҲАР ЗАРАР БЕРМАДИ
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилигида Ислом фатҳлари давом этаётган эди. Ибн Бақийла деган бир киши унга учради. У Ҳийра аҳлининг раҳбари кафолатчиси ва араб насронийлари ҳакимларидан эди. У Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг чодирига кирди. Қўлида халтача кўтариб олган эди.
– Қўлингдаги халтачада нима бор, сўради Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу.
У жавоб берди:
– Сени тез ўлдирадиган заҳар.
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу яна сўради:
– Нега уни кўтариб юрибсан?
– Мен адолат қила олмаяпсан, деб қўрқаман.
Шунинг учун бу заҳар билан ҳузурингга келдим. Мен қишлоғимга ёмон кўринган ҳолда қайтганимдан ўлимни афзал биламан, – деди.
Унинг бу гапларини эшитар экан, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу табассум қилди. Ибн Бақийланинг қўлидаги заҳарни олди-да, дуо ўқиди: “Бу заҳар ҳеч қачон ажали келмагунча бирон кимсани ўлдира олмайди. Исмларнинг энг яхшиси билан бошлайман, у осмон ва ер Роббининг исмидир. Қандаямки, у билан бошласам, бирор хасталик зарар бера олмайди. У Раҳмон ва Раҳимдир”.
Сўнг заҳарни оғзига солди. Кўпчилик бўлиб уни тўхтатишга уриниб, унга ёпишишди, лекин Холид ибн Валид заҳарни ютиб юборди. Бир соат давомида заҳар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуга шикаст беришини кутишди. Лекин унга заҳар зарар қила олмади.
Қандай ҳам шундай бўлмасин. Ахир у Аллоҳнинг улуғ авлиёларидан бири ва Шом ва Ироқ мужоҳидларининг саййиди эди-ку!
Ҳайратдан донг қотган ибн Бақийла: “Эй араблар жамоаси, сизлар ирода қилган нарсангизни, шак-шубҳасиз эгаллаб оласиз”, деди.
Имом Заҳабий бу ҳақда айтади: “Аллоҳга қасамки, бу кароматдан бошқа нарса эмас, Аллоҳга қасамки, бу шижоатдан бошқа нарса эмас”.
"Пайғамбарлар мўъжизалари ва саҳобалар кароматлари" китобидан.

Ғусл қилиш қоидаларини биласизми?
Динимизда покликка алоҳида эътибор қаратилади. Қуръони каримнинг бир неча ўринларида қалб, тана, кийим ва таомлар поклиги масаласига оид оятлар нозил бўлган. Жумладан, Бақара сурасининг 222-оятида: “Албатта, Аллоҳ чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади”, дейилади.
Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Пок бўлинглар, пок бўлмаган киши жаннатга кирмайди”, деб огоҳлантирганлар. Биз бугун покланишнинг асоси – ғусл ҳақида тўхталамиз. “Ғусл” сўзи арабча бўлиб, “ювмоқ” маъносини англатади.
Аллоҳ таоло “Моида” сурасининг 6-оятида шундай мархамат қилади:
وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا
Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)!
Келинг, энди ғуслни вожиб қиладиган нарсаларни билиб олсак. Улар қуйидагилар:
• манийнинг ўрнидан шахват ва қувват билан отилиб чиқмоғи;
• эрнинг олати аёлнинг фаржи ё дубурига алоқа қилмоғи;
• эҳтилом (яъни уйқудан уйғонган эр ва аёлнинг ўз баданида ё ич кийимида нам куриши) бўлиши;
• ҳайз курган аёлда ҳайзнинг тўхташи;
• нифосдан халос бўлмоғи.
Демак, шулардан биронтаси бўлиши билан имкон борича тезроқ ғусл қилиш керак бўлади. Ғуслда дастлаб қўллар яхшилаб ювилгач, бадандаги нажосатлар ювилади, сўнгра қўлларни ювиб, таҳорат қилинади. Яъни оғиз, бурун сув билан кейин юз-қўллар тирсақлари билан қўшиб уч мартадан ювилади. Қўллар сув билан намланиб, бошга масҳ тортилади. Агар сув тўпланадиган жой бўлса оёқ ювилмайди.
Ғуслнинг фарзи 3 та бўлиб, улар қуйидагилар:
• Оғизга сув олиб уч марта яхши ғарғара қилиш;
• Бурунни уч марта ювиш(ачиштириб);
• Аввал бошдан, кейин ўнг ва чап елкадан уч мартадан сув қуйиш.
Ҳар қуйганда баданнинг сув тегмай қолиш эҳтимоли бўлган (киндик, қулоқ, қўлтиқ ости, тирсак, тўпиқ, қобоқ, қўлдаги узук остлари каби) жойларига ишқалаб сув етказилади.
Ғусл охирида оёқлар ювилиб, пок нарса устига қўйилади. Агар аёллар сочларини ўрган бўлсалар, ўримини ечиши шарт эмас, балки ўша ўрим устидан сув қўйиши кифоя. Агар ўрмаган бўлсалар, албатта ювишлари шарт. Ғуслни мукаммал қилиш керак. Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Ҳар бир сочнинг ва ҳар бир терининг устида жанобат бор”, деб огоҳлантирганлар. Демак, эркакми-аёлми, бошими ё бошқа аъзоларими – бутун танага сув теккизиши шарт. Тирноқларда лак бўлса, уни кетказиш лозим. Агар эркак ё аёл оғир хаста ҳолида жунуб бўлиб, сувда чўмилганда хасталиги ортиб кетадиган бўлса ёки мутлақо имкониятсиз бўлса, бундай кишилар иложи борича нажосатлардан тозаланиб, таяммум қилишлари дуруст.
Хулоса қилиб айтганда, ибодатлар қабул бўлишининг муҳим шартларидан бири, бу поклик ва озодалик экан. Жунубликни кетказиш учун, покиза бўлиб ибодатларни адо этиш учун қилинадиган ғусл ҳам шуларнинг энг асосийси экан.
Ойбек МАЪРУПОВ
Дўстдарингизга ҳам улашинг

#Эслатма
Луқмони Ҳаким ўз ўғлига шундай деди:
«Эй ўғлим, тавбани кечиктирма, чунки ўлим қўққисдан келувчидир».
- Ибн Жавзийнинг «Табсира» асаридан
• Тавбани кечиктирманг!
Гуноҳ ва маъсият қилишлик ва тавбани кечиктиришликнинг бандага таъсири:
- Маъсиятни паст санаш;
- Унга муҳаббат қўйиш;
- Уни одат тусига айлантириш;
Натижада:
- Ризқ ва илмдан маҳрум бўлишлик;
- Ҳар бир ишда қийинчилик ва тўсиққа учрашлик;
- Қалбни зулмат ва ғам-ғусса қоплашлик;
- Юзидан нурнинг кетишлиги;
- Баданда заифлик юзага чиқишлиги;
- Ҳалолга нисбатан лаззатнинг йўқолиши;
- Иродасизликка мубтало бўлишлик;
- Бошқаларнинг қалбида нафрат уйғотишлик;
- Аллоҳ таоло томонидан хорликка юз тутишлик;
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдида мазамматга дучор бўлишлик;
- Қиёматда шарманда бўлишлик;
Жамиятдаги таъсири:
- Жамиятда бузуқликларнинг тарқалиши;
- Дин ва маданиятнинг оёқ ости бўлиши;
- Зилзила ва ёнғиннинг кўпайиши;
- Ихтилоф, фирқа ва норозиликнинг авж олиши;
Тавбанинг шарти:
- Қилган ишдан қаттиқ надомат қилишлик;
- Қайтиб у ишга қайтмаслик;
- Аллоҳдан кечиришликни қаттиқ умид қилишлик;
Тавбанинг кўриниши:
- Тавба намозини ўқишлик ва уни кўпайтиришлик;
- Истиғфор айтишлик ва уни тилдан туширмаслик;
- Кун чиқиш ва ботишда истиғфорни кўпайтиришлик;
Тавбанинг аломати:
- Қалбнинг ёришишлиги;
- Илмга ва ибодатга бўлган рағбатнинг кучайишлиги;
Истиғфор калимаси:
Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳи!
☝️ Эй биродарим, тавбани кечиктирмайлик!

ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Исм ўзгартириш қандай тартибда бўлади ва шартлари қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда исм ўзгартириш учун алоҳида маросим ёки қоидалар йўқ. Исмини ўзгартирган киши исмини ўзгартирганини ўзига яқин инсонларга эълон қилиб қўйса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: •┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•☪ imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МОЛИНГИЗНИ ҒАМЛАБ ҚЎЙМАНГ!
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳунинг ёнига кирдилар. Ва Ҳазрати Билол бир идишга хурмо йиғиб қўйганини кўрдилар. Шунда: «Эй Билол бу нима?» деб сўрадилар. «Меҳмонларизнгизга ғамлаб қўйдим» дедилар Билол розияллоҳу анҳу. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Эй Билол! Бу йиққан молингда дўзах оловидан тутун бўлишини хоҳлайсанми. Буларнинг барчасини нафақа қилиб юбор» дедилар. (Имом Баззор ва Табароний ривояти)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто эртанги кун нафақасини ҳам ғамлаб қўйишни ёқтирмас эдилар. Нафақа қилиш учун бўлса ҳам молини ғамлаб қўйиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан эмас эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваккулнинг энг юқори нуқтасида эдилар. Бирор бир киши бу борада ул зотга тенг келолмаган. Саҳобалар орасида бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўхшаганлари бор эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шундай зотлардан эдилар.
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга садақа қилишни амр қилдилар. Ўша пайтда менинг молим кўпроқ эди. Мен дедимки: «Бугун энди бу мусобақада Абу Бакрдан ўзиб кетаман» дедим. Молимни ярмини олиб келдим. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳлингга нима қолдирдинг» деб сўрадилар. Шунда мен: «Молимнинг ярмини қолдирдим» деб жавоб бердим. Шунда Абу Бакр Сиддиқ ҳам молларини олиб келдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳлингизга нима қолдирдингиз» деб Абу Бакр Сиддиқдан сўрадилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ: «Аҳлимга Аллоҳ ва унинг Расулини қолдирдим» дедилар. Шунда мен: «Эй Абу Бакр! Ҳеч бир ишда сиздан ўтиб кетолмас эканимда» дедим. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)
Лекин бу ҳолат фақатгина Пайғамбар алайҳиссаломга хос хусусият бўлган. Яъни уммат бутун бойлигини нафақа қилишдан қайтарилади. Биринчи ўринда аҳлини таъминотини қилиб қўйишга буюрилади. Бунга мисол қилиб Табук ғазотидан қолиб кетган Каъб ибни Молик розияллоҳу анҳуни оламиз. Тавбаси қабул бўлган оят нозил бўлганда Каъб ибни Молик шу қадар севиндиларки, ҳатто бутун молларини нафақа қилмоқчи бўлдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Молингни баъзисини олиб қол. Бу ўзинг учун яхшироқдир» дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Мол тўплаш ва уни сарф қилиш ҳам юксак фаросатни талаб қилади. Тўпланган молдан қилинган ҳар қандай садақа кишига яхшилик ва саодат олиб келади. Аммо молини тўплаб на ўзи ва на бошқаларга раво кўрмаслик, жаҳолатнинг белгисидир.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ.