imon.uz
4.28K subscribers
10.2K photos
1.72K videos
22 files
20.2K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ УМРАЧИЛАР БИЛАН УЧРАШИБ, УЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР

🕋 Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж делегацияси меҳмонхонада истиқомат қилаётга ўзбекистонликлар умрачилар билан мулоқот қилдилар ва уларнинг дил изҳорларига қулоқ тутдилар.

🌙 Дарҳақиқат, Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчиларга кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган. Шу мақсадда, делегация аъзолари томонидан бир неча кундан буён юртдошларимиз ҳаж ва умра амалларини мукаммал адо этишлари учун зарур бўлган шарт-шароитларнинг энг яхшисини ҳозирлаш устида иш олиб бормоқдалар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Умра амалини адо этаётган 90 ёшли отахоннинг дуоси

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#КУН_ОЯТИ

وَإِن تَعْجَبْ فَعَجَبٌ قَوْلُهُمْ أَئِذَا كُنَّا تُرَابًا أَئِنَّا لَفِي خَلْقٍ جَدِيدٍ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِمْ وَأُوْلَئِكَ الأَغْلاَلُ فِي أَعْنَاقِهِمْ وَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدونَ
(Раъд сураси, 5-оят.)

(Эй Муҳаммад), ажабланаётган бўлсангиз, уларнинг “Тупроққа айланиб кетсак ҳам янгитдан яратилармидик?”дейишлари янада ажиброқдир. Ана шулар Парвардигорларига куфр келтирганлардир. Ана шуларнинг бўйинларида кишанлар бўлади, ана шулар дўзах аҳлларидир ва унда абадий қолишади.

Яъни, эй Пайғамбарим, сиз ана шу бир-бирига ўхшамаган дарахтларни, осмондан ёғдирилган ёғин баракотидан ям-яшил бўлиб яшнаб ту-ган экинзорларни кўриб, ажабланаётган, ҳайратга тушаётган бўлсангиз, анави сизга итоатсизлик ва исён қилаётган қавмларнинг “Вафот этганимиздан сўнг танамиз тупроққа қоришиб кетгач, Аллоҳ бизни яна тирилтирармиди?” дейишлари янада ажабланарли эмасми? Ахир, улар Парвардигорингизнинг қақраб ётган ерда экин ўстириб қўйганини, бир хил ранг ва кўринишдаги дарахтлардан турфа рангли, турлича мазали, ҳар хил кўринишдаги беҳисоб меваларни пайдо қилганини кўришмайдими? Аллоҳ таоло инсонлар яшаб турган ушбу дунёда уларнинг шундоққина кўз ўнгиларида беҳисоб мўъжизаларни, ҳайратланарли далил-исботларни кўрсатиб қўйган бўлса-да, бу саркаш инсонлар Парвардигорларига иймон келтиришдан бош тортиб юришибди. Охират кунига, ўлгандан кейин қайта тирилишга ишонмайдиган нодон кимсалар ҳақиқатан иймонсизлардир. Улар куфр келтиришгани учун қиёмат куни бўйниларига оғир кишанлар урилган ҳолда дўзах сари ҳайдаб кетилади ва улар ўша ерда абадий азоб-қийноқлар ичра қолиб кетишади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН

«Эй Одам фарзанди!
Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?

Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АЙЮБ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУОЛАРИ

«Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик»
(«Нисо»,163).

Қуръоннинг тўрт сурасида номлари тилган олинган Айюб алайҳиссаломнинг сабри барчага ибрат қилиб кўрсатилган. Аллоҳнинг танланган бандаси сифатида ваҳий юборилган Айюб алайҳиссалом оғир синовга учрайдилар. Лекин Аллоҳга бўлган мустаҳкам эътиқод, ибодатларда собитлик ва энг муҳими гўзал сабр билан бу синовдан жуда гўзал ўтганлар. Айюб алайҳиссаломнинг дуоси, У зотнинг гўзал сабри одамларга эслатма сифатида Қуръонда мақтаб васф этилган.

«Ва Айюбнинг Ўз Роббисига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» деганини эсла. Бас, Биз унинг (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва обидларга эслатма бўлсин, деб қилдик» («Анбиё»,83-84).

«Сод» сурасида Айюб алайҳиссалом қиссаси шундай баён қилинган:
«Бизнинг бандамиз Айюбни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди», деди. «Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув). Ва Биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди. Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма» (деди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир» («Сод», 41-44).

Албатта, оламларнинг Роббиси Аллоҳ бандаларини турли йўллар билан имтиҳон қилади. Айюб алайҳиссаломни ҳам Ўзига маълум синов билан имтиҳон қилган. Шунга ўхшаш синовлар ҳамманинг бошидан ўтиши мумкин. Шундай ҳолатда қолган мўмин Айюб алайҳиссаломдан ибрат олиб, бошига тушган машаққатлар бир синов эканлиги ва Аллоҳ ҳеч кимга тоқатидан ортиқ нарсани юкламаслигини эслаб сабр қилиши лозим.

Ҳорун Яҳё “Қуръони каримга кўра дуо” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ТАҚДИР ВА ҚАЗО

Тақдирнинг маъноси нима?
Оламда ҳар бир бўлган, бўладиган ва бўлиши тайин қилиб қўйилган ўлчовдир.

Қазонинг маъноси нима?
Тайин қилинган ишнинг бажарилишидир.

Оламда бўладиган нарсалар ва қилинадиган ишларнинг муддати аввалдан белгиланадими?
Aлбатта. Ҳар бир ишнинг қачон, қай тарзда, қандай сабаблар билан қилиниши ва муддати аввалдан белгилаб қўйилади. Улар «Лавҳул Маҳфуз»да ёзиб қўйилган.

«Лавҳул Маҳфуз» нима?
«Лавҳул Маҳфуз» осмонлар устидаги китобсимон мавжудликлардир.

Бандаларнинг савоб олишлари ёки гуноҳга ботишлари «Лавҳул Маҳфуз»да битилганми?
Aлбатта.

Одамлар «Лавҳул Маҳфузда»да ёзилгани туфайли савобга ботади ёинки гуноҳкор бўладими?
Ундай эмас. Бу нарсани Aллоҳ таоло Ўзининг азалий илми билан билади. Яъни, бирор банда агар ўз ихтиёрига қўйилса, қандай амалларни қилмоқлиги аввал-бошданоқ Aллоҳга маълум ва «Лавҳул Маҳфуз»га битилган.

«Лавҳул Маҳфуз»да аввалдан битилган экан-ку, деб бу дунёда тек юравериш, охиратга ҳозирлик кўрмасдан ётавериш, гуноҳ ишларни бот-бот қилавериш мумкин экан-да?
Ҳеч мумкин эмас! Ҳар бир банда қунт билан илм олиши, маърифат ўрганиши, ҳалол нон топиб ейиши, гуноҳлардан тўхташи лозим. Ҳар ишни тақдирга ҳавола қилиб, ўз ихтиёридаги ишларни тақдирга топшириб қўйиши маъқул эмас. Чунки тақдир олий тушунча, Aллоҳ таоло белгилаб қўйган ўлчовдир. Aммо бу дунёда инсоннинг ўзига боғлиқ қилиб қўйилган жиҳатлар борки, бунга инсон ўзи ҳаракат қилиши керак.

Aжалнинг маъноси нима?
Берилган умр муҳлатининг тугаши.

Бирон офат ёки бошқа сабаб билан ўлган кишининг ажалини нима деб билмоқ лозим?
Улар ташқаридан қаралганда бирор сабаб билан ёки тасодифан ўлганга ўхшаб кўринса ҳам, аслида ажаллари етиб келгани туфайли қазо қилганлар. Чунки инсон умр муддати тугагани сабабли ҳам тасодиф ва бирор баҳонага йўлиқади.

“Ибодати исломия”дан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Масжидларни кимлар обод қилади?

«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, ҳақдорларга закот берган, ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотлар обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар ажаб эмас», дейиляпти ояти каримада. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам масжидни қуриш ва уни обод қилиш борасида кўплаб тарғиблар келади.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда шунинг мислича жой бунёд қилади».
Муттафақун алайҳ.

Ибн Можа ҳазрати Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир кабутар тухум қўядиган жойчалик ёки ундан ҳам кичикроқ бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади».
Кабутар тухум қўя оладиган жойда намоз ўқиб бўлмайди, азизлар. Инсон бундай кичик жойга сиғмайди. Демак, бу ерда мажоз ва муболаға қоидалари бор. Ҳадиси шарифда бу истилоҳни келтиришдан мақсад шуки, қай бир инсон ниҳоятда кичик бўлса ҳам, лекин ичига кириб, намоз ўқиса бўладиган бирорта масжид қурса, Аллоҳ ўша инсонга жаннатда бир уй бино қилар экан. Демак, қурилган масжиднинг катта-кичиклиги эътиборга олинмас экан. Мусулмон одам бир киши намоз ўқийдиган жойни тайёрлаб берса ҳам, жаннатда унга бир қаср бино қилинаверади.
Баъзи уламоларимиз ҳадисда «кабутар тухум қўядиган жой» деганда масжид қурилишига кичик бўлса ҳам ҳисса қўшиш назарда тутилган, дейдилар. Бир масжидни қуриб битиришга жуда кўплаб одамнинг меҳнати сингади: уни қуришда усталар, ишчи ва хизматчилар иштирок этади, ҳомийлар ўз ҳиссаларини қўшадилар, ҳар бир мусулмон банда масжидга битта ғишт қўйиб бўлса ҳам ҳисса қўшишни истайди. Бинобарин, масжид бино бўлгандан кейин фаразан тақсимланса, кабутар тухум қўядиган жойдек ёки ундан-да кичик улушда ҳиссаси қўшилган одамга ҳам Аллоҳ таоло жаннатда бир қаср қуриб бераверар экан.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrob_uz
ЖАННАТ ВА ЖАҲАННАМ

Жаннатнинг таърифи қандай?
Жаннат роҳат ва фароғатга тўла. Унда хушҳаво боғлар, зилол чашмалар, тил билан баён қилиб бўлмас афзалликлар бор.

Жаннатдаги энг мўъжизавий ва ҳайратланарли воқеа нима?
Жаннат аҳлининг Аллоҳ дийдорига етишмоғи. Аммо Аллоҳни биз қай тариқа, яъни қай кўз билан кўрмоғимиз маълум эмас.

Жаҳаннам қандай макон?
Жаҳаннам қабоҳатга ва разолатга тўла азоблар маконидир. У жойда Забония исмли фаришталар кофирлар ва гуноҳкорларга аёвсиз жазо берадилар.

Жаннатга кимлар киради?
Бу ўткинчи дунёда Аллоҳ буюрган амалларни бажариб, у Зот таъқиқлаган ишлардан қайтган диёнатли ва гуноҳлари кечирилган мўмин бандалар киради.

Жаҳаннамга-чи?
Кофирлар ва фосиқлар.

Кишилар жаннатда доимий қоладиларми?
Жаннат аҳли боқий қолади ва унда қазою қадар йўқдир.

Жаҳаннамга кирганлар-чи?
Имонсиз кишилар жаҳаннамда доимий маҳбус бўлиб қоладилар. Уларга ўлим йўқ. Аммо гуноҳлари кечирилмасдан жаҳаннамга кирган осий мўминлар гуноҳлари миқдорича жазоланиб, сўнг дўзахдан чиқадилар ва жаннатга қайтиб, у жойда қоладилар.

"Ибодати исломия"дан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ГУНОҲКОРЛАР

Ислом динига эътиқод қилган ва лекин ўзини тута олмай, гуноҳ қилган кишилар мусулмонликдан чиқадими ёки йўқми?
Чиқмайди. Aммо фосиқ ва гуноҳкор бўлади.

Гуноҳкорлар дўзах азобидан сақланиши эҳтимоли борми?
Aллоҳ таоло кечирган баъзи бандалар дўзахга эмас, жаннатга кириши мумкин.

Aллоҳ баъзи гуноҳларни кечирадими?
Aгар хоҳласа.

Aллоҳ қайси гуноҳларни кечиради?
Ҳар қандай гуноҳни кечириш Aллоҳнинг ихтиёридадир. Aллоҳ одилдир. Яна чин ихлос билан тавба қилган кишиларнинг гуноҳидан кечишга Aллоҳ ваъда қилган.

Бевақт вафоти туфайли тавба қилолмай ўтган мўминларнинг гуноҳлари кечирилиши мумкинми?
Пайғамбарларнинг ва бошқа солиҳ кишиларнинг шафоатлари сабаб бўлиб кўп кишиларнинг гуноҳи кечирилиши мумкин. Фарз ва вожиб амалларини қилгандан сўнг суннат амалларини қилган кишиларни Муҳаммад алайҳиссалом шафоат қиладилар.

Пайғамбарларнинг ва бошқа солиҳ кишиларнинг шафоатларидан маҳрум бўлган гуноҳкор кишиларнинг ҳам гуноҳи кечириладими?
Aллоҳ кечиргувчи. Марҳамат ул Зотнинг ўзидан. Aммо Aллоҳнинг марҳаматига таяниб гуноҳ қилмоқ жоиз эмас. Чунки Aллоҳ қаҳрли ҳамдир.

"Ibodati islomiya"дан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Бу шундай китобки, Биз уни Сизга оятларини тадаббур қилсинлар ва ақл эгалари эслатма олсинлар учун нозил қилганмиз»
(Сод сураси 29-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб
АППАРАТДА СЎЙИЛГАН ПАРРАНДА ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?

CАВОЛ:

Парранда фермаларида қайчи билан ёки бошқа замонавий аппаратларда сўйилган парранда гўштлари ҳалол ҳисобланадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Бисмиллаҳ”ни ҳар бирига айтиб тиғли нарса билан сўйса ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳдан унинг Ўзини сўранг

Илоҳий ишқ шундай бир неъматки, унинг натижасида инсон ҳаёт мазмунини топади. Шунинг учун киши Аллоҳ таолога дуо қилиб сўраса, унинг ўзини сўрасин, унинг муҳаббатини сўрасин, унинг ишқини сўрасин.

Бугун Аллоҳ таолодан мол-дунё сўрайдиганлар кўп. Обрў-мартаба сўрайдиганлар ҳам топилади. Лекин у зотдан ўзини сўрайдиганлар жуда оздир. Ундан қўлини кўтариб: “Эй Раббим! Мен Сенинг розилигингни сўрайман. Мен Сенинг муҳаббатингни сўрайман”, деб дуо қиладиганлар жуда оз.

Азиз дўстим! Агар кишилар обрў-мартаба сўрасалар, хотин бола-чақа сўрасалар, агар бутун дунёнинг молини сўрасалар, ишонгинки, улар Аллоҳ таолодан ҳеч нарса сўрашмабди. Агар Аллоҳ таолодан унинг муҳаббатини сўрасанг, демак, барча нарсаларни ҳам сўраган бўласан. Чунки уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг ишқи олдида ҳеч ва пучдир. Шунинг учун умид билан ундан томиримиздан гуноҳ илдизларини суғуриб ташлайдиган ишқини сўрайлик.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИСТИҒФОР САМАРАСИ

Бир киши Ҳасан Басрийга (раҳматуллоҳи алайҳ) қурғоқчиликдан шикоят қилди. У зот (раҳматуллоҳи алайҳ), истиғфор айт, дедилар. Фақирликдан қутулиш йўлини сўраган бошқа бир кишига ҳам истиғфор айтишни буюрдилар. Фарзанд талабларга ҳам, боғи қуриётганга ҳам ана шундай маслаҳат берилди.

Ҳаммага бир хил жавоб қайтарилаётгани сабаби сўралганида, у зот (раҳматуллоҳи алайҳ): “Мен ҳеч бир нарсани ўзимдан олиб гапирмадим, Қуръонда келган”, деб, Нуҳ сурасининг 10–12 оятларини ўқиб бердилар.

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا

10. Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим.

يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا

11. У зот осмондан устингизга кетма-кет
(барака ёмғирини) юборадир.

وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَلْ لَكُمْ أَنْهَارًا

12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Жиззахда "Қуръони Карим ва тажвид" ўқув курисининг янги биноси очилиши

Эртага 10 май соат 11:00 да Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги Сайилжойи маҳалласида янгидан қурилган “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори ташриф буюриб, ўқув биносини очиб берадилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️
imon.uz|Telegram|Facebook | Instagram |Youtube
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Hayo haqida
Is`hoq Muhammad
Ҳаё ҳақидаИсҳоқжон домла Бегматов

#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
№24

imon.uz👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устабоши сифатида иш топиб, келишувни ўзим амалга оширсам, ҳақни бошқалардан кўпроқ олишим мумкинми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Жиззах шаҳар Сайилжойи маҳалласида қурилган "Қуръони Карим ва тажвид" курсининг янги ўқув биносини очилиш маросимидан фотолавҳалар

Жонли эфир: https://youtu.be/XA63MnMfq0s

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️
imon.uz|Telegram|Facebook | Instagram |Youtube