imon.uz
4.39K subscribers
9.37K photos
1.58K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ_БИЛДИРАМИЗ

Фориш тумани "Мавлоно Грекушоҳ" жоме масжиди имом-ноиби Толипов Жаҳонгир домлани оталари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

✔️Жаноза намози Жиззах вилояти, Фориш туманида соат 11:00да ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилояти вакиллиги
ҒАМГИН БЎЛМАНГ! ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАР СИЗНИ САОДАТГА ЭЛТАДИ

1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, заҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди. "Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма".
2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
5. Аллоҳга имон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
6. Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.
7. Барча нарса Мавломизнинг қазо ва қадари билан эканини билинг.
8. Ўзгалардан миннатдорлик кутманг.
9. Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
10. Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
16.Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
18. Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
19. Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
21. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зариёт сураси, 22-оят).
22. Сизни хавотирга солган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
23. Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
24. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни имтиҳонлари билан синайди.
25. Ғам-қайғуни аритувчи вирд ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
26. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
27. Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
28. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлиғингизга зарардир.
29. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИМОН ҚАЛЪАСИ

Имон беш буржли қалъага ўхшайди.
Биринчи буржи олтиндан, иккинчи буржи кумушдан, учинчи буржи пўлатдан, тўртинчи буржи тунж(бронза, руҳ) дан, бешинчи буржи мисдан.
Қалъа ичига ўғри кирса, қимматли нарсаларни ўмаради. Имон қалъасининг ўгриси — шайтон.

Мис буржи — адабдир. Адаб бўлмаган жойга шайтон киради. Адаб буржига шайтон йўллай олмайди. У зотнинг имони озод, нажот топади. Пўлат деганимиз вужуд, темир деганимиз тандир. Тунж деганимиз фарздир. Кумуш деганимиз — ихлос. Олтин деганимиз - Аллоҳга яқинлик.
Кимнинг адаби бўлса, суннатга йўл топади.
Суннатга амал қилган ихлосга йўл топади. Ихлосли киши Аллоҳга яқинлашади. Яқинликка эришган эса Аллоҳга восил бўлади.

Адабга эътибор этмаган суннатдан узоқ қолади. Суннатга аҳамият бермаганнинг фарзи қусурли бўлади. Фарзи қусурли бўлганнинг самимияти бўлмайди.
Берганини Аллоҳ розилиги учун берган, севганини Аллоҳ ризоси учун севган, севмаганини тағин Аллоҳ ризолиги учун севмаган кишининг имони комилдир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
«Эй, севимли асҳобим! Қиёматгача келгувчи умматларим! Одоби, хулқ-атвори, тарбияси, табиати гўзал бўлиб, инсонларга яхшилик қилувчингиз сизларнинг имонда мукаммалингиздир».

Ҳақиқатан бу тўғрида Аллоҳ марҳамат этади:
«Шубҳасиз, сиз буюк ахлоқ соҳибисиз».(Қалам сураси, 4-оят)

Бу оятда Аллоҳ Ҳабибини васф этмоқда, мақтамоқда. Агар бир киши гўзал ахлоққа эга бўлса,Пайғамбаримизнинг ахлоқлари билан (с.а.в.) ахлоқланган бўлади. Унинг ахлоқи билан ахлоқланган, Унинг йўлини тутган бўлади.
Шундай киши қўрқувдан холи ва кутганига ноил бўлади. Яъни кутган маънавий мақомига, маънавий юксакликларига эришади. Ҳақиқий уммат бўлиш билан шарафланади.

Киши кўнглига ёмон бир фикр келса, унинг ёмонлигини билмоқ имондандир.
Саҳобаи икромдан баъзилар бир кун Пайғамбаримизга (с.а.в.) шундай дедилар:
«Ё Расулуллоҳ! Баъзан кўнглимизга шундай ёмон фикрлар келадики, бундан кўра оловда ёнганимиз яхшироқ. Бу ёмон, ярамас фикрлардан сўнг бадтар беҳузур бўламиз».

Пайғамбар (с.а.в.) шундай жавоб бердилар:
«Бундай ёмон нарсалар кўнглингизга келганда ёмонлигини билишингиз имондандир. Чунки кўнгилга яхши нарсалар келганидек, ёмон нарсалар ҳам кела олади».

Эй, фарзанд!
Имони мукаммал бўлишини истаган киши камтарин, тавозеъли бўлиши керак. Имони комил бўлишни истамоқ ва буни таъминлашга киришиш ҳар мўминнинг вазифасидир. Ўзини инсонларнинг энг заифи, яъни ибодати энг ками деб билиши камолотидан нишонадир.

Икки нарса мўминнинг имонини комил қилади, камолотга етказади:
1.Ўзини мўминларнинг, инсонларнинг энг заифи, яъни энг заиф имонлиси деб билиш.
2.Ўзи камбағал бўла туриб, муҳтожларга ёрдам беришга шошилиш.

Эй, фарзанд!
Имон бор жойга ичкилик кирмайди.
Эй, фарзанд!
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
«Тўрт нарса имонни фалокатга судрайди:
1.Билганига амал қилмасдан, билмаганига амал қилиш.
2.Билганини ўргатмаслик.
3.Билмаганини орланиб сўрамаслик.
4.Ўрганганга тўсиқ бўлиб, ўрганмоққа қўймаслик».

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "АЙЮҲАЛ ВАЛАД" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИНСОФ НИМА?...

Машҳур донишманд Бузуржмеҳрдан:
-Инсоф нима? - деб сўрадилар.

- Инсоф - одам ўзига нимани раво кўрса,
Бошқа кишига ҳам шуни раво кўришидир, -
деб жавоб
берди Бузуржмеҳр.

- Энг яхши одам ким?

- Ақлли одам.

- Қандай кишини ақлли одам десак бўлади?

- Ақлли одам ўйламасдан бирор ишга киришмайди.

- Билимни қандай нарса безайди.
- Шижоатни-чи, сахийликни-чи? -
деб сўрадилар.

- Билимни - тўғрилик, шижоатни - авф қилишлик ва са-
хийликни очиқ юзлилик ва ширинсўзлилик безайди.

- Инсоннинг ҳаётда энг муҳим орзу-тилаги нималардан иборат?

- Сиҳат-саломатлик, фаровон турмуш ва хотиржамлик.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл!

1. Онангни кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

Уч нарса қайтиб келмайди.

1.Сўз, оғиздан чиққанида.
2.Камон ўқи отилганида.
3.Вақт, ўтиб кетганида.

Дунё уч кундир.

1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни.

Сендан мўминнинг уч насибаси бўлсин!

1. Манфаат бермадингми ? Зарар ҳам берма!
2. Хурсанд қилмадингми ? Ғамга ҳам ботирма!
3. Мақтамадингми? Ёмонламагин ҳам
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ УЙҚУЛАРИ

"Анас розияллоҳу анҳу бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб, шундай деди:
"Ул зотга ваҳий қилинишидан олдин уч киши келди. Ул зот Масжидул Ҳаромда ухлаб ётар эдилар. Бас, уларнинг аввалгиси:
"У буларнинг қайси бири?", деди.
Охиргиси:
"Буларнинг энг яхшисини олингиз", деди.
Ўшанда бир марта бўлган эди. Кейин у зот уларни бошқа бир кечада, то қалблари кўрадиган бўлгунларича кўрмадилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар, қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди. Бас, у зотни Жаброил олиб, сўнгра осмонга бирга олиб чиқиб кетди".
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий бўлишларидан олдин Масжидул Ҳаромда амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва бошқа бир амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб билан ухлаб ётар эдилар. Шунда уч нафар фаришта: Жаброил, Микоил ва Исрофил алайҳиссалом келишди.
Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"У буларнинг қайси бири?"деди".
Яъни "Бу ухлаб ётганларнинг қайси бири Муҳаммад?" Бу саволга Микоил алайҳиссалом:
"У буларнинг энг яхшисидир", деб жавоб бердилар.
Жавобни эшитгандан кейин Исрофил алайҳиссалом:
"Буларнинг энг яхшисини олингиз", деди".
Бундан Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий бўлишларидан аввал ухлаб ётганларида ҳузурларига фаришталар келганини билмаганлари, у зотга ваҳий нозил бўлганидан кейин Исро кечасида Жаброил алайҳиссалом келганларида билганлари маълум бўлади.
Чунки
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар, қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди".
Улар ўзларига ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин бўлган ваҳийни қабул қилиб олишга доим тайёр туришлари керак.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Эй Аллоҳнинг Расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми?" дедим.
"Кўзим ухлайди, қалбим ухламайди", дедилар у зот".
Иккисини икки шайх ривоят қилишган.

"Руҳий тарбия" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмонхон домла Жабборов: Ота-онангизни қадрига етинг!
Тўлиқ видеони шу ерда кўришингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️
imon.uz|Telegram|Facebook | Instagram |Youtube
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
ДАШНОМ ВА МАЛОМАТЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРМАНГ

"Улар сизларга (бир оз) озор беришдан бошқа зарар етказа олмайдилар..."
(Оли Имрон сураси, 111-оят).

"...Уларга (яъни, мушрикларининг қилмишлари сабабли) ўкинманг! Уларнинг макр қилишларидан сиқилманг ҳам!"
(Наҳл сураси, 127-оят).

"Сиз кофирлар ва мунофиқларга бўйинсунманг ва уларнинг озор-азиятларига парво қилманг ҳамда Аллоҳга таваккул қилинг!
Аллоҳнинг Ўзи етарли Вакил - Ҳомийдир"
(Аҳзоб сураси, 48-оят).

"...Бас, Аллоҳ (Мусони) улар айтган нарса (айблар)дан оқлади..." (Аҳзоб сураси, 69-оят).

Шеър:
Бола тош отса ҳам, тебранмас асло
Тўлиб-тошган чуқур бағрикенг дарё.

Ҳасан ҳадисда ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Менга асҳобларим ҳақида ёмонлик етказманглар. Чунки мен сизларнинг олдингизга соғлом қалб билан чиқишни истайман".

"Ўкинма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади», деганлар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Дўстларингизни каналимизга
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш. 2. Кўп ухлаш. 3. Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам. 2. Хафалик. 3. Очлик. 4. Бедорлик.

Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон. 2. Беҳаёлик. 3. Илмсизлик билан кўп савол бериш. 4. Кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво. 2. Вафодорлик. 3. Саховат. 4. Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз. 2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш. 3. Садақа беришга одатланиш. 4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйку. 2. Камнамозлик. 3. Дангасалик. 4. Хиёнат.

Гунох қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро) 2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон) 3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур". (Талоқ)

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЎҒРИНИНГ ҲИММАТИ

Амакимнинг ўртоғи ҳикоя қилади: «Бир йил аввал “Дамас”да қўл телефонимни тушириб, йўқотиб қўйдим. Русуми Nokia 6300 эди. Дарров қўнғироқ қилдим. Ёшроқ бола олди. Телефон меники эканини айтиб, қайтаришини сўрадим. “Йўқ, бермайман, мен уни топиб олдим”, деб телефонни ўчирди. Яна қўнғироқ қилдим:

– Болам, майли, телефон сенга қолсин-у, лекин сим картамни қайтар.
– Майли, – деди бола, – марказдаги почта олдидаги телефон будкасига боринг. Унинг юқори қисмига сим картангизни қистириб кетаман.

Бордим. Айтилган жойдан сим картани олиб, телефонга солган эдимки, қўнғироқ бўлди.

– Олдингизми?
– Олдим.

– Майли, телефон учун раҳмат.
– Болам, рақамимни сақлаб қўй. Кун келиб, уни қайтаргинг келиб қолса, дейман-да...

Орадан бир йил ўтди. Бу воқеа эсимдан чиқиб ҳам кетганида нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди:

– Мен ўша, телефонингизни ўғирлаган боламан. Телефонингизни қайтармоқчиман. Мендан рози бўлинг. Ўшанда залолатда эдим. Худога шукр, ёмон йўлдан қайтдим. Аллоҳ инсоф бериб, намоз ўқишни бошладим. Марказдаги фалон дўконга келсангиз, сизга телефонингизни беришади.

Айтган манзилига бордим. Бир йигит кимлигини ошкор қилмаслик шарти билан ушбу омонатни ташлаб кетишганини айтиб, телефонимни қўлимга тутқазди...»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
РАББИМНИ ЭСЛАГАНИМ ҲАМОН, У ҲАМ МЕНИ ЁДГА ОЛАР

"Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара, 152)

Собит ал-Банноний бир гал "Мен Раббимнинг мени қай вақтда эсга олишини биламан!" деди. У ердагилар бирдан сесканиб "буни қандай биласан", дея сўраганларида, у: "Уни эслаганим
ҳамон, У ҳам мени ёдга олар"
деб жавоб қилди.

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар"(Аҳзоб,41)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадис

Таҳоратдан сўнг амалга ошириш унутилган суннат амал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Кимки таҳорат олса, сўнгра “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду ан лаа илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”, деса, бу сўзи саҳифага битиб қўйилади, сўнгра унга муҳр урилади. То қиёмат кунигача у асло синмайди, йўқ бўлмайди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АЛЛОҲ ТАҚДИР ҚИЛИБ БИТГАН НАРСАНИ, НАФСИНГГА МОСЛАБ ГАПИРИШДАН ҲАЗИР БЎЛ

Юсуфнинг инилари оталаридан манфаат пайида бўлган чоғларида Юсуфни "бизнинг укамиз", деб айтиб туришди. Манфаат тугагач, "ўғлинг", деб айтишди.

Ҳаётда ҳам кўпчилик одамларда манфаат ҳосил бўлгач,, мурожаат қилишлари, муомалалари ҳам ўзгариб қолади.
Биз ёқтирган одам бемор бўлса, “синов” деймиз. Биз ёқтирмаган одам бемор бўлса, “(бу унга) жазо” деб айтамиз.
Биз ёқтирган одам мусибатга учраса, “яхши одам” деб айтамиз. Биз ёқтирмаган одам мусибатга учраса, “бу киши одамларга зулм қилар эди” деб айтамиз.
Аллоҳ тақдир қилиб битган нарсани нафсингга мослаб гапиришдан ҳазир бўл. Барчамиз етарлича айбларни елкамизга ортиб олганмиз. Агар Аллоҳ ато этган“сатр”-беркитиш, тўсиш” деб аталмиш ридо бўлмаганда эди, қаттиқ хижолатдан бўйнимиз эгилиб қолган бўлар эди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ТАВҲИД БАҲСИ

Эй, фарзанд!
Тавҳид — Аллоҳни бир деб билмоқдир. Тавҳид калимаси:
«ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ».

Шаҳодат калимаси:
«АШҲАДУ АНЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ».
Тавҳид калимасининг маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг элчисидир».
Шаҳодат калимасининг маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг қули ва расули эканлигига иқрорман».
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дейдилар:
«Бир киши «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ» деса, тавҳид калимаси шундай
дейди:
«Ё, пок Парвардигоро! Мени айтган қулингни кечирмагунингча, мен тинчланмайман!»

Аллоҳ фазли билан шундай дейди:
«Иззатим ва Жалолим, Жамолим ва Камолим ҳаққи Мени зикр этган бандамни кечирдим».

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасини айтган кимсани маҳшаргоҳда бир гуруҳ малаклар зиёрат этадилар. Уни маҳшар даҳшатларидан қўриқлайдилар.
Аллоҳ Мусога (а.с.) Тур тоғида шундай марҳамат этди:
«Ё Мусо! Маҳшар ерида фаришталар сени зиёрат этишларини истасанг, тавҳид калимасини кўп зикр эт!»

Эй, мўмин киши! Тавҳид калимасини тил билан зикр этиб, асло дилда шубҳага тушма! Шубҳага тушиш - жаҳаннамга тушиш кўприги (сабабчиси).
Бундай кишига шафоатчи йўқ.

Эй, фарзанд!
Калимаи тавҳидни кўп зикр қилгин.
Тур тоғида Мусо (а.с.) сўрадилар:
«Аллоҳим! «Ла илаҳа иллаллоҳ» дея зикр этгувчи қулингга қандай ҳақ ато этгайсан?»
«Эй,Мусо! Ўша қулимдан рози бўлиб, жаннати Аълода Жамолим билан шарафлантираман!»
Калимаи тавҳид фазилати ва уни зикр этганга бериладиган ҳақ таърифга сиғмас даражада. Бунинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи тайин, тақдир ва эҳсон этади.

Аллоҳ хитоб (мурожаат) этади:
«Эй, фаришталарим! Шоҳид бўлинг, тавҳид калимасини ишониб ҳатто бир марта зикр этган қулимни афв этдим, кечирдим!»
Ишониб тавҳид калимасини бир бор айтганнинг барча гуноҳлари тўкилади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этади:
«Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Аллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!»
Асҳоби киромдан савол бўлди:
«Ё Расулуллоҳ (с.а.в.)! Ўша кишининг тўрт минг гуноҳи бўлмаса-чи?»
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этдиларки:
«Оила аъзоларининг, қариндош-уруғларининг, қўни-қўшниларининг ҳам гуноҳларини (қўшиб) кечиради!»

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасини зикр этишда давомли бўлиб, барокатидан фойдаланмоқ, гуноҳлардан фориғ бўлмоқ зарур.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар:
«Маҳшар майдонига бутун ҳаёти гуноҳлар билан ўтган бир кишини келтиришади. Фақат номаи аъмолида бир марта тавҳид калимасини айтгани кўринади. Барча гуноҳлари тарозининг бир палласига, тавҳид калимасининг савоби бир палласига қўйилади. Тавҳид калимасининг савоби оғир келгани учун жаҳаннамдан чиқарилади».

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасининг фазилати чексиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида шундай дейдилар:
«Банда «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ!» дея зикр этиши билан оғзидан бир яшил қуш учиб чиқади. Бу қуш кўтарилиб тўғри аршнинг остига жойлашади. Умри давомида уни айтган кишига Аллоҳдан мағфират тилайди. Маҳшаргоҳда эса ўша кишининг қўлидан тутиб, тўғри жаннатга элтади».

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "АЙЮҲАЛ ВАЛАД" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ШАЙХ ЗУННУН МИСРИЙ ЎГИТИ

Зуннун Мисрий ҳазратлари дейдиларки:
Шу ўгитларни тутган кишининг дунёси ва охирати обод бўлади.
-Меъдаси овқат билан тўла кишининг кўнглидан илму ҳикмат жой олмайди.
-Гуноҳ қилишдан сақланган кишиларга муждалар бўлсин!
-Гуноҳлардан сақланмоқ йўли — кам емоқдир.
-Оз емоқ, кўп зикр этмоқ Аллоҳ ризосига яқинлаштиради.

Аллоҳдан қўрқиш аломати — қуйидагилардир:
1.
Ҳар бир ишни яхши ниятда бошламоқ.
2. Нафс билан курашиб, уни енгиш.
3. Ўлимни жуда яқин билиб, сўнгги нафасида имон билан кетиш учун диққат-эътибор ва андишали бўлиш.
4. Ҳар нарсадан Аллоҳ ризосини устун қўймоқ. У рози бўлмайдиган нарсалардан узоқ турмоқ.
5. Бидъатларни, динга кейинчалик суқилиб қолган нарсаларни ташлаб, суннат бўлган амалларни бажариш.
6. Ҳеч бир гуноҳни кичик ҳисобламаслик.
Аллоҳ ризосини кўзлаганлар ва излаганлар бу олти нарсага амал қилсин!

Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
«Бир киши зикр ва дуо мажлисида бўлиб, бирга зикр этиб, дуолар қилса, Аллоҳ ўша кишини зикр ва дуо аҳли сифатида қабул қилиб, ҳимоясига олади. Аллоҳ ҳимояси остига олган кишини эса асло жазолантирмайди».

Яна Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар:
«Аксирган киши «Алҳамдулиллаҳ» деганида Аллоҳ у кишини етмиш хил ғам-қайғу ва фалокатдан сақлайди».

Аллоҳ ҳузурида шу тўрт калимадан севимлироқ бир нарса йўқ. Бир киши бу тўрт калимани шому саҳар юз мартадан ўқиса, барча хоҳишу истакларига етади. Аллоҳ шу дуо ҳурматидан ўша кишининг охират муродини ҳам беради. Мана ўша тўрт калима:
«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВАЛ ҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ. ВА ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАЛЛОҲУ АКБАР. ВА ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЗИЙМ.

Яна бир тасбеҳ мана бундай тарзда:
«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИ ҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ».

Бир киши ихлос билан шу тасбеҳни шому саҳар юз мартадан айтса, Аллоҳ ўша кишига қабул бўлган юз ҳаж савобини беради.

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "АЙЮҲАЛ ВАЛАД" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Гуноҳдан тийилиш учун 5 сабаб


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Уламолар_наздида_вақтнинг_қадри

ЎТИБ КЕТГАН ВАҚТ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАЙТМАЙДИ ВА УНИНГ ЎРНИНИ ТЎЛДИРИБ БЎЛМАЙДИ

Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувохлик беради. Шунинг учун мусулмон киши ўтказаётган вақтини зийрак тижоратчи каби ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Ҳар кун, ҳафта, ой ва йилда мусулмон киши ўтаётган вақтида нимадан фойда кўргани, нимадан зарар кўргани, фойда қанча бўлгани, зарар қанча бўлгани, фойда нима сабабли бўлгани, нима сабабли зарар кўрганини сарҳисоб қилиб, фойдани ошириб, зарарни йўқотишга уриниб бориши лозим. Чунки тижоратчи йўқотган молини яна ортиғи билан қўлга киритиши мумкин. Аммо вақтини йўқотган инсон
эса уни қайта қўлга киритиши асло мумкин эмас.

Уламолар ўтаётган вақт ҳақида шундай деганлар: «вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади». Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади:
«Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz